Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.74K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
ОВҚАТЛАНИШГА ВАҚТИНИ ҚИЗҒАНГАН ОЛИМ

Араб тилида: бир нарсани қаттиқ хоҳлаб, унга қизиқишга "ҳарис" дейилади.

Аллоҳ таоло тарафидан инсонга берилган энг улкан бойлик бу — вақтдир. Шунинг учун ҳар бир кимса, вақтнинг қай даражада аҳамият касб этишини теран англаши ва унга жуда ҳам ҳарис бўлиши керак. Чунки ўтаётган ҳар бир лаҳза асло қайтиб келмайди. Мусулмон инсон вақтини дунё ва охират учун фойдали амаллар билан тўлдириши шарт. Йўқса, эрта қиёматда юзи қизариб, афсус-надоматлар ичра қолади.

Ибн Абу Усойбиа ҳикоя қилади: Фахриддин Розий раҳматуллоҳи алайҳи айтдилар: "Аллоҳга қасам! Овқат вақтида таомланиш билан банд бўлиб, шу вақтни илм ўқимасдан ўтказганимга афсусдаман. Чунки вақт жуда азиз нарсадир".

Шундан маълумки, олдинги уламолар қай даражада вақтини фойдали ишларга сарф этишга ҳарис эканлари. Қиёмат кунида ҳар бир жон дунёда берилган қимматли вақтини нималар билан ўтказгани борасида албатта сўралади.

Аллоҳ таолонинг ҳузурида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳозирдан вақтимизни яхшиликларга сарф этишимиз ва фойдали ишлар ила машғул бўлишимиз зарур.

Аллоҳ таоло барчамизни вақтнинг қадрини биладиган ва уни яхшиликлар билан тўлдирувчи бандаларидан қилсин!

Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли,
Мир Араб Олий мадрасаси талабаси


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага банан ва шунга ўхшаш меваларда стикерлар мавжуд биласизми?

— Стикерлар меванинг қай тартибди ўстирилганлиги ҳақида маълумот беради. Агар стикерда 3 ёки 4 рақамлари билан бошланадиган 4 хонали рақам бўлса, демак бу мева ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланиладиган ҳолда ўстирилган.

— Агар стикерда 9 рақамидан бошланадиган 5 хонали рақам бўлса, мевалар анъанавий тарзда этиштирилган.

— Агар стикерда 8 рақамидан бошланадиган 5 хонали рақам бўлса, демак, маҳсулот генетик жиҳатдан модификацияланган ҳолда ўстирилган бўлади. Яъни махсулот таркибида ГМО мавжуд дегани.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Бир кишини (Масжиди набавийда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари ва қабрлари орасида турган ҳоли дуо қилаётганини эшитиб қолдим. У: “Аллоҳумма инний асалука амалан бааррон, ва ризқон даарон ва ъийшан қааррон” дея дуо қиларди. Мен ҳам унга қўшилиб дуо қилдим ва фақат хайр кўрдим”.

Маъноси: Аллоҳим, сендан яхши амални, бардавом ризқни ва қарор топувчи ҳаёт тарзини сўрайман.

t.iss.one/arabicuz


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фиқҳул-акбар" китоби Имом Абу Ҳанифа қаламига мансуб эмас деган даъволарга жавоб.

Равшанбек домла Ўринбоев
Андижон шаҳар Хазрати Билол жоме масжиди имом-хатиби

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.iss.one/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг аввал мусулмон бўлган қайси саҳобани Ясриб (Мадина)га муаллим қилиб жўнатдилар.
Anonymous Quiz
21%
Сувайд ибн Сомит р.а.
36%
Абу Зарр Ғифорий р.а.
42%
Мусъаб ибн Умайр р.а.
 Ислом тарихида «Биринчи Ақаба байъати» деб номланган байъатда неча нафар ансорий саҳоба иштирок этган?
Anonymous Quiz
46%
11
33%
12
20%
13
Исро ва Меърож ҳодисаси нубувватнинг нечанчи йилида юз берган?
Anonymous Quiz
55%
13
32%
14
13%
15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3.08.2021 Йил.
Жиддаи Муборак жоме масжиди.


📹 Пешин олди Илмий суҳбатлар Мавзу:ИЙМОН ВА ИСЛОМ АМАЛ
1-Қисм.



Шукруллоҳ домла Шокиров


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️


Telegram | Facebook
Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Anonymous Quiz
34%
Муззамил сураси
29%
Муддассир сураси
37%
Таквир сураси
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҚАЛБЛАРГА ТАЪСИРИ

Қуръони карим қалбларни мутлақ забт этиши ва унинг қалблар тўрига етиб бориши ҳамда қалбларга ҳукмронлик қилиши.
Бунинг исботи: Умар (розияллоҳу анҳу) Тоҳа сурасининг бошланишидаги оятларни эшитибоқ, Исломга киргани ва куфрни тарк этганини эълон қилди.
Нажоший (Асҳама) Марям сурасининг аввалидан бир неча оятларни эшитиши билан Исломга кирди ва насронийликни тарк этди. У Ислом дини ва фазилатларини баён қилди, аммо қавми унга қарши чиқди. Бу рад этиш унинг давлати ва подшоҳлигининг тугашига далолат қилишини аниқ ишонч билан биларди.
Туфайл ибн Давсий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан баъзи оятларни эшитиб, қалби ларзага келди. Уни Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан қўрқитган Қурайшни чақириб, уларга Исломга кирганини эълон қилди. Қайтиб бориб, қавми Исломни қабул қилгунча уларни Исломга чақирди.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

رَضِيْتُ بِاللهِ رَباً وَبِالْإِسْلاَمِ دِيْناً وَبِمُحَمٍّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَّ نَبِياًّ

(رواه الإمام الطبراني).

Ўқилиши: "Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин набийян"

(Имом Табароний ривояти).

Мазкур дуонинг маъноси:
"Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад (алайҳиссалом)ни пайғамбар деб, рози бўлдим".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бомдод намози – омонлик гарови!
Азизхўжа домла Иноятов

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Бахтлимисиз?
Шайх Ҳасан Ҳабанақа Майданий Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ (1908–1978) бир воқеани ҳикоя қилади:

«Мен Рамазон кунларининг бирида кун ботишидан олдинроқ уйга қайтдим. Мени йўлда бир фақир киши тўхтатди. У шу қадар иштиёқ билан саломлашдики, натижада машинадан тушишимга тўғри келди. У менга: “Ўтинаман, Аллоҳ розилиги учун, бугун бизникида овқатланинг!” деди.

Унинг безовталигидан тилим айланмай қолди. Аллоҳ розилигини ўртага қўйиб ўтиниши юрагимни эритиб, таклифини қабул қилишга ундарди. Бироқ, шундай бўлса-да: “Биродар! Уйимдагилар мени кутишяпти, бунинг иложи йўқ”, дедим…

Унинг ортидан менга нотаниш уйга борарканман, хаёлимдан “шароити қандай экан, ахир, ифторгача оз вақт қолди?” деган ўй ўтди.

Биз унинг бир неча хоналар ва ошхонадан иборат ҳамда ҳовлиси унча катта бўлмаган уйига етиб келдик: у уйни ўзининг танишларидан сотиб олган экан. Уйнинг кириш қисмида ёғочдан пиллапоя бўлиб, бир вақтнинг ўзида икки кишини кўтариши амримаҳол эди.

Ҳалиги кишининг қувончи ичига сиғмас, тилидан миннатдорлик ва ташаккур тушмасди. У менга: “Ҳазрат, бу уй меники. Салтанат эса Аллоҳникидр. Бу дунёда ҳеч кимдан қарзим йўқ. Ҳазрат, бу хонамга қуёш нури тушиб туради. Бу ерда мен тонгда ва қуёш ботишидан олдин Қуръон ўқийман. Аёлим эса нариги дераза ёнида ўтириб, менинг ҳақимга дуо қилади. Мен гўё жаннатда яшайман”, деб ҳаётидан розилигини билдирди.

Буларни эшитарканман, пиллапояга кўтарилаётиб, унинг синиб кетишидан хавотирландим. Бирпасда биз унинг хонасига кириб бордик. Мен ўтирдим, у эса аёлининг олдига кетди. Мен уй эгасининг паст овозда турмуш ўртоғига: “Бизга ифторлик тайёрла, шайх бугун бизникида ифтор қиладилар”, деганини эшитдим. Аёли эса: “Аллоҳга қасамки, бизда фуля (янчиб, қайнатилган ловия, арабларнинг миллий таоми)дан бошқа нарса йўқ. Шомга азон айтилишига ярим соат қолди. Бизда эса таом тайёрлаш учун ҳеч нарсамиз йўқ. Бўлган тақдирда ҳам уни тайёрлаш учун вақт етмасди”, деди.

Мен уларнинг ҳамма гапларини эшитиб турардим. Уй эгаси олдимга қайтганида, унга бундай дедим: “Эй биродар! Менинг бир шартим бор: шомга азон айтилганда сув ва ёнимдаги хурмо билан оғзимни очиб, азондан ярим соат ўтгач, дуо қилиб кундузги вирдларимни тугатаман. Сўнг овқатланишга ўтираман, унгача сув билан хурмо ҳам ҳазм бўлади. Яна мен фуля билан картошкадан бошқа нарса емайман”.

Мезбон жавобан: “Ихтиёрингиз, ҳазрат” деди. Мен унга: “Энди мени холи қолдир, Раббимга юзланаман”, дедим. Картошкани ҳам қўшиб қўйишимга сабаб, қанчалик фақир бўлмасин, уйида картошкаси бўлиши керак, деб ҳисобладим. Хуллас, ҳаммаси мен айтгандай бўлди. Мен унинг уйидан мамнун ва бахтиёр ҳолда чиқдим. Унинг Аллоҳнинг меҳрибонлиги, унга берган неъматлар – уй ва ўзи таърифлаган жаннатий ҳаёти учун Парвардигорга ҳамд ва шукроналаридан ҳаётга, яшашга бўлган муҳаббатим ортди».

Бир неча кундан сўнг мени бир бадавлат тижоратчининг уйига ифторликка чақиришди. У Аллоҳ бойлик, мартаба, фарзанд ва олий насаб билан икром қилган кишилардан эди. Меҳмондорчилик данғиллама ферманинг қуриб битказилгани муносабати билан уюштирилганди. Ферма ғоят гўзал ва ажойиб эди: унинг қоқ марказида саройга ўхшаган уй, ҳовуз ҳамда отхона бўлиб, унда кам учрайдиган, зотдор отлар бор эди.

Ифторлик тугаб, одамлар тарқала бошлаганида, зиёфат эгаси мен билан ёлғиз қолиб, турмушнинг танглиги, тижорат қийинчиликлари, хотинининг ярамас феъли, фарзандлар ташвиши, атрофидагиларнинг тамагирлигидан шикоят этди. У ҳаётдан тўйиб кетган, тезроқ ўлиб, бу ташвишлардан халос бўлишни орзу қиларди.

Аллоҳга қасамки, уйдан чиқиб то машинам ёнига келгунимизча у менга ҳаётни шунчалар ёмонладики, сиқилиб, нафас олиш оғирлашиб кетди…

Қаноат ва розиликни берган Аллоҳга шукр! Бахт пулга сотиб олинадиган нарса эмас. Балки у Аллоҳ таоло билан боғланиш ва У зот берган нарсага рози бўлиш эканига яна бир бор амин бўлдим”.

Сиз-чи: азиз муштарий, ҳаётингиздан кўнглингиз тўляптими? Бахтлимисиз?

Доктор Али Саллобийнинг

фейсбук саҳифасидан Азизбек ХОЛНАЗАРОВ таржимаси.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ДАРД БЕРГАН ДАВОСИНИ ҲАМ БЕРАДИ

Бир киши фалаж дардига мубтало бўлиб, тўшакка михланиб қолди. Йиллар кетидан йиллар зерикиш, умидсизлик, муваффақиятсизлик билан ўтди. Табиблар уни даволашдан ожиз эканларини унинг аҳли-оиласига ҳам тушунтирдилар.

Кунларнинг бирида уйнинг шифтидан бир чаён тушиб кела бошлади. Бемор эса жойидан силжий олмас эди. Чаён беморнинг тепасига келиб, унинг бошига бир қанча ниш урди. Шу онда мўжиза юз бериб беморнинг оёқ учидан бошлаб бошигача бўлган танаси жонланди. Унинг аъзоларида ҳаёт бошланаётган эди. Унинг жисмининг ҳар тарафида шифо, соғайишлик сайр қилиб юрар эди. Бемор бир сесканиб, ғайратга кирди, аввал икки оёғида турди, кейин хонасида юра бошлади. Сўнг ўзи эшикни очиб, аҳли-оиласининг олдига келди. Улар кўзларига ишонмай, чақмоқ урган каби эсанкираб қолишди. Кейин бўлган воқеадан хабар топиб, Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтишди. Табибларга бу воқеъа ҳақида айтилганида улар буни тасдиқлашди ва чаён вужудида заҳарли зардоб мавжуд бўлиб, кимёвий суюқлик вазифасини ўташини, ўша суюқлик билан фалаж дарди муолажа қилинишини айтдилар.
Ҳар бир дардни ўз давоси билан туширган ва бу беморни мана шу ҳолда даволаган, бандаларига Меҳрибон бўлган Зотга ҳамду санолар бўлсин.

Муҳаммад Амин Фарҳод ибн Абдулҳалим
АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ ВА САҲОБАЛАРНИНГ ҲАЗИЛИ.

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Мазах» сўзининг нима учун «мазах» дея номланишини биласизми?
-Йўқ, - дейишди.
-Чунки мазах кишини ҳақдан азаҳ қилади (яъни, хақдан чалғитади), - деди Умар».
Айтилишича, хар бир нарсанинг уруғи бор. Адоватнинг уруғи ҳазил-ҳузулдир.
Шундай савол туғилиши табиий: «Расули акрам ва саҳобаларнинг ҳам ҳазиллашганлари нақл қилинган. Шунай экан, қанақасига бу иш манъ этилиши мумкин?»
Билгин! Агар Аллоҳнинг расули ва саҳобалар килган ишга қодир бўлсан, гап-сўз бўлиши мумкин эмас! Қандингни ур!
Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили чин бўларди. Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили қалбга озор етказмасди, ҳаддан ошмасди.
Агар инсон ҳазил-ҳузулни касб қилиб, узлуксиз шу иш билан банд бўлсаю, яна - Пайғамбар алайҳиссаломнинг феълига эргашяпман, деб даъво қилса?! Бу катта хатодир.
Кичик гуноҳни қатъият ва тўхтамасдан давомли қилиш катта гуноҳга олиб келади. Шунингдек, қатъият билан давомли қилинаётган мубоҳ иш хам гуноҳи сағирага айланади. Бундан ғофил қолмаслик керак.
Ҳасандан ривоят қилинади: «Бир кампир Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келди. Сарвари олам унга: «Кампирлар жаннатга кирмайди» - дедилар. Кампир йиғлади. Шунда Расули акрам унга: «Албатта сиз ўша куни кампир бўлмайсиз» - дедилар ва ушбу оятни ўқидилар:
«Сўнг уларни бокира қизлар қилиб қўйдик» (Воқеа сураси, 36-оят).

(Абу Ҳомид Ғаззолий "Тил офатлари")


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️


Telegram | Facebook
СУВНИНГ РАНГИ ЎЗГАРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ранги ўзгарган ариқ суви нажосат ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сувнинг ранги нажосат сабабдан ўзгарган бўлса, сув ҳам нажосат бўлади. Агар нажосат сабабидан эмас балки тупроқ, барг ва шунга ўхшаш пок нарсалар сабаб ўзгарган бўлса, нажосат бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Мақола #Ихтилоф

ЗИКР ҚИЛУВЧИЛАР ТАСБЕҲ ИШЛАТИШИНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Ҳофиз Ибн Ҳажар "ал-Исоба"да Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳунинг таржимаи ҳолида (4-жилд, 98-бет), шунингдек, Ибн Саъд саҳиҳ санад билан Икримадан қилган ривоятида бундай дейилган: "Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳу ҳар куни ўн икки минг тасбеҳ қайтарар эди ва "Гуноҳим миқдорича тасбеҳ айтаман" дегувчи эди".

Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳунинг ҳаётидан олинган лавҳада ҳар куни ўн икки минг зикрни тасбеҳ доналари ва тошчалар ёрдамисиз қандай амалга ошириш мумкин?! Мустаҳкам қоида бор: бирор нарса бўлиши аниқ бўлса, у лозим тутган нарсаларнинг ҳам бўлиши муқаррар бўлади.

Манбалар асосида Сўфиев Абдулҳаким таёрлади

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Тафаккур

​Ўғри мушук

Бир куни Аҳмад ибн Динор ҳузурларидан ёввойи мушук бир парча гўштни олиб қочди. Ул зот бу «ўғри» гўштни қаерга олиб бориб ер экан, деб мушук ортидан кузатишга тушдилар. Мушук ўлжасини унча узоққа элтмади. Ҳовли четига, девор остидаги бир ковак оғзига қўйиб нари кетди. Олим бундан таажжубда қолди. Нима учун бундай қилди экан, деб турган эди ҳамки, ҳалиги тешикдан кўзлари кўр илон чиқиб келдида, гўштни ҳидлай бошлади. Сўнгра уни бир зумда еди-қўйди.
Буни кўрган олимнинг ҳайрати янада ошди. Ҳамиша бир-бирига ашаддий душманлик қилувчи бу икки махлуқ «ўзаро ёрдам» муносабатига ўтишган бўлса! Ахир, улар рўпара келиб қолишса, адоватлари кучлилигидан бир-бирини ўлдирар эдику! Нега аҳвол ўзгариб қолди? Наҳотки, ризқ-насиба душман бўлган махлуқ орқали ҳам етказилса?!
Аллома шундай ўй-хаёллар гирдобида қолди.
Илоннинг насибасини етказишни унинг душмани мушукка илҳом қилган Зот наҳотки «Ла илаҳа иллаллоҳ» дегувчи мўмин бандаларининг ҳолидан хабар олмай қўйса? Йўқ! Ул зот доимо ризқимизни етказиб турувчи Раззоқ эмасми? Фақат биз ғофил бандалар буни сезмаймиз, англамаймиз. Ҳолбуки, ҳикматларда айтилишича, биз ризқ талабида қандай ҳаракат қилсак, ризқ ҳам шунга мос равишда бизга етказилишини Аллоҳдан сўрар экан.

Наманган тумани Муҳаммад Сиддиқ масжиди имом хатиби Каримов Анасхон “ Ўғри мушик“
Манбалар асосида тайёрлади.

Манба: t.iss.one/oliymahad


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz