Subhuz расмий, диний- маърифий канал
565 subscribers
6.71K photos
4.41K videos
8 files
11.9K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #Ҳаж_умра

CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Мабодо умра ёки ҳаж сафарига борга зиёратчилар равзага кира олмасалар ҳам мазкур ибодатларига ҳеч қандай нуқсон етмайди.
   Мадинаи мунавварада зиёратчиларга лозим бўлган муҳим амал жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар хоҳлаган пайтларида У Зотга салом бериш имконига эгалар. Шунингдек, Масжидун набавийда беш вақт жамоат намозларига қатнашиш, Қуръон тиловати, нафл ибодатлар ва зикрлар ҳам улкан фазилатли амаллар бўлиб, имкон қадар ушбу амалларни ҳам ғанимат билиш даркор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍1
ШОМ НАМОЗИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бу‌лмайдими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозидан сўнг Қуръон ўқиш мумкин. Умуман олганда 24 соат давомида Қуръон тиловати учун таъқиқланган вақт йўқ. Баъзи ҳудудларда шом намозидан сўнг одамлар турли юмушлари билан ёки нафл ибодатлари билан машғул бўлганлари сабабли тиловат қилиш урф бўлмаган. Бу билан ушбу вақтда Қуръон ўқиб бўлмаслиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
1
ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри
савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динини қабул қилган инсоннинг собиқ гуноҳлари авф қилинади ва худди онадан янги туғилгандек бегуноҳ бўлади. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга имон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар,  яъни аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
ЗУҲО НАМОЗИНИНГ НЕЧА РАКАТ БЎЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”).
   Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
2
АВВАЛ ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозни биринчи бор бошлаганимда зам сура сифатида ҳар ракатда фақат “Ихлос” сурасини қайта-қайта ўқирдим. Ҳозир бошқа сураларни ҳам ўргандим. Аввал ўқиган намозларим жоизми?  

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки, намозда зам сурани ўқиш вожиб амаллардан. Сиз гарчи бир сурани такрор-такрор ўқиш билан бўлса ҳам вожибни бажаргансиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
СПОРТДА МУРАББИЙ БЎЛИБ ИШЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман болалар футболида мураббий бўлиб ишлайман. Касбимни шариатга зид жойи йўқми? Ёшлигимизда ҳар-хил гапларни эшитганмиз.     

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиз спорт билан шуғулланишдан қайтармайди. Балки, "Кучли мўмин кучсиз мўминдан афзалдир", деб бадантарбияга тарғиб қилади. Шундан келиб чиқиб, футбол билан шуғулланиш ва болаларни шуғуллантириш дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
🔥1
ФОЛБИННИНГ ГАПИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
   Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
1🔥1
АСРДАН КЕЙИН УХЛАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Асрдан кейин ухласа гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Асрдан сўнг ухлаш ҳукми борасида бирорта саҳиҳ ҳадис келмаган. Аммо салафи солиҳларнинг кўпчилигидан бу пайтда ухлаш шаръий жиҳатдан эмас, балки, тиббий жиҳатдан макруҳлиги айтилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг устозларидан бири Ибн Аби Шайба ўзларининг “ал-Мусаннаф” номли китобларида нақл қилган ривоятда: “Тобеинлардан Макҳул разияллоҳу анҳу асрдан сўнг ухлашни ёқтирмас эдилар. Бу пайтда ухлаган кишида васвас касали пайдо бўлишидан хавф қилар эди”, – дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
МУСҲАФДАГИ ТАҚСИМОТЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръондаги “пора” билан “жуз”нинг маъноси бир хилми? 

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун кейинги давр уламолари томонидан турли бўлакларга ажратиб чиқилган. “Пора” дегани форсча сўз бўлиб, “бўлак”, “қисм” деган маънони англатади. Араб тилида бу сўз “жуз” дейилади. Яъни пора билан жуз бир хил маънони ифода қилади. Бир жуз – ўн варақдан иборат бўлади. Қуръони карим 30 пора (жуз)дан иборат. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
😱1
АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
   Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍3
НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
   Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍2
ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍2
МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ
   “Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍1
ИСЛОМДА МУЧАЛЛАРНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исломда йилларни мучаллари орқали ҳисоблаш гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йилларни мучаллар билан ҳисоблаш гуноҳ эмас. Чунки одамлар дунё ишларида шариатга хилоф бўлмаган ўринларда ўз ихтиёрларига қўйилган. Йилларни ҳисоблашнинг турлари кўп, мучал билан ҳисоблаш ҳам шулардан бири. Лекин мучаллар билан фол очилса ёки башорат қилинса, бу катта гуноҳга айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍1
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ўқиш шартми ёки хоҳишга қараб ўқиса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намозини ўқиш шарт ёки вожиб амал эмас, балки Пайғамбаримиз алайиссаломнинг суннатларидир. Айрим уламолар уни мустаҳаб дейишган. Шунга кўра, уни ўқиган одам улкан савобларга эришади, уни ўқимаган одам эса маломат қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
1
РАМАЗОНДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида эр-хотин жинсий алоқа қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин Рамазон ойида қуёш ботгандан токи тонг отгунча яқинлик қилишлари жоиз.

Тонг отгандан қуёш ботгунча яқинлик қилишлари жоиз эмас. Чунки жинсий алоқа ҳам еб-ичиш каби рўзани бузувчи амалдир.

Кундуз куни қасддан жинсий алоқа қилиш — билиб туриб рўзани бузиш-катта гуноҳ бўлиб, эру хотинга ҳам қазо, ҳам каффаротни вожиб қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Шаввол ойида тутиладиган рўзани бир куни жумага тўғри келиб қолса нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол рўзасини кетма-кет тутаётганда рўзанинг бир куни жума кунига тўғри келса, зарари йўқ. Лекин Шаввол рўзасини бўлиб-бўлиб тутаётганда фақат жума кунида рўза тутиш макруҳ. Жума кунининг ё аввалидан, ё ортидан яна бир кунни қўшилса, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​ҚАЗО ВА ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ БИТТА НИЯТ ҚИЛИБ ТУТСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Рамазон ойининг қазо рўзаси ва шаввол ойининг нафл рўзасини битта ният қилиб тутса бўладими ёки алоҳида тутиш керакми? Алоҳида тутиш керак бўлса биринчи бўлиб қазо рўза тутиладими, нафлми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо ва шаввол ойининг рўзасини битта ният билан тутиб бўлмайди, бундай ният қилинганда қазо рўзадан ўтади, шаввол ойининг рўзасидан ўтмайди. Биринчи қарзингизни тутинг кейин шаввол рўзасини тутинг.
   Қарзингизни тутишда "Қазо рўзани тутишни ният қилдим" дейсиз. Шаввол рўзасини тутишда "Шаввол ойи рўзасини тутишни ният қилдим", деб алоҳида-алоҳида ният қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz