Subhuz расмий, диний- маърифий канал
567 subscribers
6.75K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Касалликни кетказиш сабабларидан
Абу Бакр Хаббазий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Оғир касалликка йўлиқдим. Мени кўргани бир солиҳ қўшним келди ва менга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Беморларингизни садақа билан даволанглар” деган ҳадисларига амал қилгин” деди. Ёз вақти эди. Кўпгина тарвуз сотиб олдимда, фақирлар ва ёш болалардан иборат катта жамоатни йиғдим. Уларни тарвуз билан сийладим. Улар ейишди ва қўлларини кўтариб Аллоҳ таолодан мени ҳаққимга шифо сўраб дуо қилишди.
Аллоҳга қасамки, тонг отди ҳамки, Аллоҳ табарока ва таолонинг фазли билан буткул тузалиб, офият топган эдим”.

Имом Заҳабийнинг “Сияри аъламу нубало” китобидан.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
05-август кунидан 09-август кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐 https://t.iss.one/andijonhanafiylari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗОКИР НАЙКНИ ЭШИТИШ МУМКИНМИ?

АБДУЛЛОҲ ДОМЛАНИ ЭШИТСА БЎЛАДИМИ?


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

73. УЙҚУДАН ТУРИБ КИЙИМДА НАМЛИКНИ КЎРСА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!


🌐 телеграм каналимиз
🌐 t.iss.one/subh_uz
Audio
🎤 Моҳир Муайқилий

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Сиз Ёсин сурасини ӯқидингизми?

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу  ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша кишига Қуръонни ўн марта ўқиш савобини беради”, деганлар . 
Ёсин сураси “Қуръоннинг қалби” дейилишига сабаб сурада қалб билан боғлиқ масалалар – Аллоҳнинг ваҳдонияти, рисолат, қайта тирилиш баён этилган. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Ёсин сурасини тунда ўқиса, ўша кечада гуноҳлари мағфират этилади”, дейилган . 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар . 
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. 
Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади. 
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади ”. 

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
 Жума кунидаги ижобат соати

Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб туриб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, У Зот унга ўшани, албатта, бергай», — дедилар ва қўллари билан у (соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб намоз ўқиб бўлингунича», — деганларини эшитдим».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ уни, албатта, берур», — дедилар. Одамлар: «Эй, Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» — дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», — дедилар».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни икки соатдир. Қайси мусулмон ўша соатлардан бирида Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Уни асрдан
кейинги охирги соатдан изланглар, — дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилган. У шу куни жаннатга киритилган, шу куни жаннатдан туширилган. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта, берур», — дедилар».
Абу Ҳурайра айтади: «Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга: «Мен ўша соатни биламан», — деди.
«Менга унинг хабарини бер. У ҳақда менга бахиллик қилма», — дедим.
«У (соат) асрдан сўнг қуёш ботгунча», — деди.
«Қандай қилиб асрдан кейин бўлиши мумкин? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон банда ўша (соат) ни намоз ўқиган ҳолида топса», — деганлар-ку? Мазкур соатда намоз ўқилмайди-ку?!», — дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади, демаганларми?» — деди. «Ҳа», — дедим. «У худди шунинг ўзи», — деди».
Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Дӯстларга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун Жума

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловатни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга саловатни кўпроқ айтадиганларингиздир», дедилар. Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Кунни саловот айтиш билан ӯтказайлик.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
ТОШЧАЛАРНИНГ ТАСБЕҲ АЙТИШИ


Абу Зарр (розийаллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Мен Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ёлғиз, хилватда топсаму, у зотдан баъзи нарсаларни сўрасам, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйда эканларини айтди.
Уйга кирдим, у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғиз ўтирган эканлар, менимча, ваҳий ҳолатида эдилар. Салом бердик, алик олдилар ва нима учун келганимни сўрадилар. Мен Аллоҳ ва расули учун келганимни айтдим. Ўтиришга буюрдилар, ёнларига ўтирдим. Ўзлари бирор нарса демагунларича мен ҳам ҳеч нима демасдан сукут сақлаб турдим.
Кўб ўтмай Абу Бакр шошолиб келди ва салом берди. Алик олдилар ва нима учун келганимни сўрадилар. У Аллоҳ ва расули учун келганини айтди. Қўллари билан ўтиришга ишора қилдилар, у ўзи ва у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўрталаридаги тепалик устига ўтирди. Абу Бакр жойлашиб ўтириб олгач, унга ишора қилдилар, у менинг ўнг томонимга келиб ўтирди.
Сўнг Умар келди ва у ҳам шундай қилди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ҳам, ўша тепа жой устига, Абу Бакрнинг ёнидан ўтиришга буюрдилар. Сўнг Усмон келди ва салом берди. Саломига алик олгач, нима учун келганини сўрадилар. У Аллоҳ ва расули учун келганимни айтди. Қўллари билан ўтиришга ишора қилдилар, у ҳам тепалик устига ўтирди. Сўнг яна ишора қилдилар, Умарнинг ёнига ўтиб ўтирди.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзладилар, мен: "Оз қолдилар" деганларидан олдинги сўзларини яхши тушунмай қолдим. Сўнг қўлларига саккиз-тўққиз ёки шунга яқин тошларни олдилар. Тошлар у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қўлларида хурмонинг инграшига ўхшаш овоз чиқариб, тасбеҳ айтди.
Сўнг уларни мендан ўтказиб, Абу Бакрга узатдилар. Улар Абу Бакрни қўлида ҳам тасбеҳ айтди. Сўнг уларни унинг қўлидан олиб ерга қўйгандилар, яна овоз чиқармайдиган оддий тошга айланиб қолди.
Сўнг уларни олиб Умарга узатдилар. Улар Умарнинг қўлида ҳам Абу Бакрнинг қўлида тасбеҳ айтгандек тасбеҳ айтди.
Сўнг уларни унинг қўлидан олиб ерга қўйгандилар, яна овоз чиқармайдиган оддий тошга айланиб қолди. Сўнг уларни олиб Усмонга узатдилар. Улар Усмоннинг қўлида ҳам Абу Бакр ва Умарнинг қўлида тасбеҳ айтгандек тасбеҳ айтди.
Сўнг уларни унинг қўлидан олиб ерга қўйгандилар, яна овоз чиқармайдиган оддий тошга айланиб қолди.

(Байҳақий ва Суютий роҳимаҳумуллоҳ ривояти)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга уйланганларида маҳрига нима берганлар?

https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
"Қушлар ила саёҳат"

1-қисм.
SD 68 MB



Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️


Telegram | Facebook
✍🏼 ҲАСАДГЎЙ
(ибратли ҳикоя)

Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.
У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. “Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.
Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босар, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.
Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.
Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: “Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилагач, яхшилаб сирди. Сўнг беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:
– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!
Ҳамшира маъюс жилмайди:
– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди...

(Хулоса ўзингиздан)



Дӯстларга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
#Тафаккур

БОЛАКАЙ ДУОСИ

Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб:
— Ҳа, ўғлим, ҳорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? — деди. Болакай қарияга қарамасдан:
— Лекин бугун шамол бор, деди. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди.
— Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим,- деди боланинг ëнига ўтирган қария.
Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан:

— Умидингни ҳеч қачон сўндирма. Менимча, дуо қилсанг яхши бўлади,- деди. Бола қувонч билан:
— Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими, - дея сўради.
— Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади.

Болакай қариянинг гаплари ҳақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт ҳаракат қилган, ҳатто байрамда олган пулларини ҳам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик.

Кечга яқин ҳаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни ҳар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон:
— Овингиз бароридан келган бўлса керак, ин шаа Аллоҳ,- деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб:
— Бу сафар балиқ оз,- деди.

— Дуо қилмадингизми?- дея гапга аралашди болакай. Умидингизни асло йўқотманг!
Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб:
— Дуо… Дуо қилсам балиқ тутаманми?
— Тута олмасангиз ҳам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни.

Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди.
— Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди,- деди балиқчи.
Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб:
— Ўқитувчиларнинг хаққини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим,- деди.

Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Ҳаммаси ҳақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам… Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб, кўзларида ёш билан Аллоҳга ҳамд айтди, ва яна дуо қилишда давом этди.

Манба: t.iss.one/oliymahad

Дӯстларга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Тинчлик-ҳотиржамлик, офият устимизда бардавом бӯлсин!


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

رَضِيْتُ بِاللهِ رَباً وَبِالْإِسْلاَمِ دِيْناً وَبِمُحَمٍّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَّ نَبِياًّ

(رواه الإمام الطبراني).

Ўқилиши: "Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин набийян"

(Имом Табароний ривояти).

Мазкур дуонинг маъноси:
"Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад (алайҳиссалом)ни пайғамбар деб, рози бўлдим".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

Ҳар бир фарзанд фитратда туғилади.



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
АЛЛОҲ ТАВБАНГНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Абу Саъид ривоят қилади: «Зоҳидлардан бири шундай ҳикоя қилади: «Абулҳорис Улосий мендан «Менинг тавбам қандай бошланганини биласанми?» деб сўради. «Йўқ» дедим. У шундай ҳикоя қилиб берди: «Мен жуда келишган йигит эдим. Ғафлатда юрган пайтларим эди. Бир куни йўлнинг ўртасида бир касалнинг йиқилиб ётганини кўриб, унга яқинлашдим. «Бирор нарса хоҳлайсизми?» десам, анор сўради. Анор топиб келиб, олдига қўйдим. У кўзини мен томон кўтариб, «Аллоҳ тавбангни қабул қилсин», деди. Кеч кирмасидан қалбим ўйин-кулгидан иборат барча нарсага нисбатан ўзгарди, ўлимдан қўрқиб қолдим. Бор-будимни олиб, ҳаж қилгани чиқдим. Фитнадан қўрқиб, кечаси йўл юриб, кундузи беркиниб олар эдим. Кечаси йўл юриб бораётиб, ичиб ўтирган бир давранинг олдидан ўтиб қолдим. Улар мени кўриб, хижолат бўлишди, сўнг ёнларига ўтқазишди, егулик беришди. Бироздан сўнг бавл қилишим кераклигини айтдим. Халони кўрсатгани бир хизматкорни тайинлашди. Улардан узоқлашгач, хизматкорга: «Нарироқ бориб тур, уяламан», дедим-да, ўрмоннинг ичига кириб кетдим. Бир пайт қарасам, қаршимда бир шер турарди. «Аллоҳим, нималарни тарк қилганимни, нима мақсадда йўлга чиққанимни биласан. Мендан мана бу шернинг ёмонлигини даф қил», дедим. Шер менга ҳеч нарса қилмади. Йўлга қайтиб, Маккага бордим ва у ерда ўзим манфаат оладиган кишилар билан учрашдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан


https://t.iss.one/subh_uz