Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ажиб санъат
Ушбу ёзувни ва хаттотнинг исмини ӯқишга ҳаракат қилиб кӯринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ азза ва жалла кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz

📹 Аслиддин домла.
Ёсин сураси тўлиқ холда.
"ГЎЗAЛ ҚИРОAТ ТИНГЛAНГ, ҚAЛБЛAР ОРОМ ОЛСИН"
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
Telegram | Facebook

ФАҚИРЛИКДАН ҲАМДА ҚАБР ВАҲШАТИДАН ҚУТҚАРУВЧИ ДУО
لَا إِلهَ إِلَّا اللَّهُ الْمَلِكُ الْحَقُّ الْمُبِينُ
"Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн"
Маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир"
.

СОАТНИ ҚАЙСИ ҚЎЛГА ТАҚИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатимиз бўйича қўл соати қайси қўлга тақилиши керак? Баъзилар ўнг қўлга тақса, баъзилар чап қўлга тақади. Ҳамма ҳар хил. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар, илтимос.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда соатни фалон қўлга тақилади, деган буйруқ йўқ. Шундай экан, соат тақадиган киши уни ўзига қулай бўлган қўлига тақиши мумкин. Фақат, эркаклар тилло ёки кумушдан бўлган соатни тақишлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.iss.one/subh_uz

#ҳикмат
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» («Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим») жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!

АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРДИМ
Бир куни ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларидан чиқиб, уйларига келдилар. Қарасалар, Расулуллоҳнинг қизлари – Фотимаи Заҳро юнг ва тивитни чархда йигириб, ип қилиб ўтирган эканлар. Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу) эса, уни тўқиш билан машғул эдилар. Шунда Фотимаи Заҳрога қараб: “Эй аёлларнинг олийжаноби, эрингизни таомлантирадиган бирор нарсангиз борми? – деб сўрадилар.
Фотимаи Заҳро: “Аллоҳга қасамки, уйимизда егуликдан ҳеч вақо йўқ. Фақат мана бу олти танга бор, холос. Салмон Форсийга юнг ва тивит йигиргандим, эвазига шуни бердилар. Аммо буларга Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳумо)га таом харид қилмоқчи эдим”, – дедилар. Шунда Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) у тангаларни олиб, егулик сотиб олмоқ учун бозор томон йўл олдилар. Кетаётиб, бир одамга дуч келдилар. У бундай деяётган эди: “Аллоҳга бирор нарса қарз берадиган киши борми?” У зот бу ҳолатни кўргач, Аллоҳ розилиги учун қўлларидаги ўша олти тангани унга ҳадя қилдилар. Шу боис, бозордан ҳеч нарса ололмасдан қайтишга мажбур бўлдилар. Фотимаи Заҳро у зотнинг қуруқ қўл билан уйга келганларини кўргач, беихтиёр йиғлаб юбордилар.
Ҳазрат Али сўрадилар: “Эй аёлларнинг олийжаноби, сизни нима йиғлатди?”
Фотимаи Заҳро: “Эй Абул Ҳасан, бўш келдингиз, қўлингизда ҳеч қандай егулик кўрмадим, шунга фарзандларимизнинг оч қолаётганига тоқат қилолмай йиғлаяпман”, – дедилар.
Ҳазрат Али: “Эй Фотима, мен ўша тангаларни Аллоҳга қарз бериб келдим. Иншоаллоҳ, тез орада қайтариб беради”, – дедилар.
Ҳазрат Фотима: “Мен ҳам шундай бўлишини билгандим, шунга сабр қиляпман”, – дедилар.
Шунда Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бормоқчи бўлиб йўлга чиқдилар. Узоқдан бир аъробийни кўриб қолдилар. У бир туяни етаклаб келаётганди. Яқинлашгач, ҳазрат Алига кўзи тушиб: “Эй Абул Ҳасан, бу туяни сотмоқчиман, шуни сиз олинг”, – деди.
У зот: “Ёнимда пул йўқ”, – дедилар.
Аъробий: “Насияга бўлса ҳам сотаман, олаверинг”, – деди.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) сўрадилар: “Ўзи қанчага сотмоқчисан?”
Аъробий: “Юз тангага”, – деди.
Шунда ҳазрат Али уни сотиб олдилар. У аъробий туяни у зотга топширганича кетди. Шундан сўнг, яна бир аъробий пайдо бўлди ва туяга харидор эканини айтиб, баҳосини сўради.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу): “Уч юз танга”, – дедилар
Аъробий рози бўлиб, уч юз тангани санаб бергач, туянинг нўхтасидан ушлаб олиб кетди.
Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Фотимаи Заҳро (розияллоҳу анҳо)нинг ёнларига ўша уч юз тангани кўтариб келдилар. Расулуллоҳнинг қизлари буни кўргач, табассум-ла: “Эй Абул Ҳасан, қўлингиздаги нима?” – дедилар.
Ҳазрат Али бир туяни насияга, юз тангага олиб, нақдга, уч юз тангага сотганларини айтгандилар, Фотимаи Заҳро: «Ҳа, тўғри топибман”, – дедилар.
Сўнг, Али (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига борган эдилар, у зоти бобаракот ҳам табассум қилиб: “Эй Али, бўлиб ўтган воқеанинг тафсилотини мен сизга айтайми ёки ўзингиз менга сўзлаб берасизми?” – дедилар.
Ҳазрат Али ҳурмат билан: “Ё Расулуллоҳ, ўзингиз менга айтиб беринг”, – дедилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Али, сизга туяни келтириб, насияга, юз тангага сотган биринчи аъробий ким экани-ю, нақдга, уч юз тангага сотиб олган иккинчи аъробий кимлигини билдингизми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Али: “Йўқ, Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, – дедилар.
Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Али, сизга жаннат бўлсин, Аллоҳ таолога олти тангани қарзга бердингиз, Аллоҳ таоло эса, сизга уч юз танга ато этди, ҳар бир тангангиз эвазига эллик танга берди. Биринчи аъробий Жаброил (алайҳиссалом), иккинчиси эса, Микоил (алайҳиссалом) эдилар”, – деб жавоб бердилар.

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ
Бир киши дўстидан сўради: Уйингдан ишхонангача қанча вақт олади?
Дўсти: "Тиқилинч (издиҳом) бўлган пайтда―800 тасбиҳ, холи бўлган пайтда эса―250 тасбиҳ" деб жавоб берди.
Саҳобалардан бири:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга саҳарлик қилдик сўнг намозга турдик" деди. Шунда бир киши: Бу иккиси (яъни саҳарлик билан намоз) орасида қанча вақт бўлар эди? сўради.
-"Эллик оят миқдорича" дедилар.
Субҳаналлоҳ! Бу улуғ зотлар вақтларини оят ва зикрлар ила ҳисоблар эдилар.

ФАРЗАНДЛАРНИНГ ИЛМИ ВА ТАРБИЯСИДА ОТА-ОНАНИНГ ХИЗМАТИ
«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар»
(Таҳрим сураси, 6-оят).
Мазкур ояти каримага ҳар бир ота-она амал қилмоғи шартдир. Зотан, ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва қўл остингиздагилардан масъулсиз», дея марҳамат қилганлар. Тарихда эса мазкур кўрсатмаларга амал қилиб, унинг ижобий самарасини кўрганлар сон-саноқсиз бўлган. Зотан, ота-она фарзандига таълим тарбия, ахлоқ-одоб ва ҳусни хулқдан кўра фойдалироқ нарса бериши мумкинми?
Шунинг учун ҳам доимо фарзанд тарбияси тўғрисидаги кўрсатма ва тавсиялар биринчи ўринда ота-оналарга қаратилган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Биринчидан, «Авлодларингизни Аллоҳни севадиган, унга шукр айтадиган қилиб тарбияланглар...» деганлар.
Чунки Аллоҳ таоло уни йўқдан бор қилиб, ота-онани унинг дунёга келишига сабабчи қилди ва уларнинг қалбларига фарзанд меҳр-муҳаббатини солди. Агар Аллоҳ таоло қалбга фарзанд муҳаббатини солмаганида, уни бағрига босмас, раҳм-шафқат қилмас, қаровсиз ташлаб кетган бўларди. Шунинг учун ҳам фарзанд аввало Аллоҳ таолони севиб, Унга шукрлар қилиши лозим.
Иккинчидан: «Аллоҳнинг Расулини севадиган қилиб тарбияланглар».
Чунки Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни халқ орасидан танлаб олиб, халққа Пайғамбар қилиб юборган. Қуръони Каримнинг Анбиё сураси, 107-оятида ул зотни: «Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик», деб тавсифлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга ота-онасидан ҳам меҳрибонроқ бўлган, дунёдаги барча яхшиликларни ўргатган зот, бутун дунё аҳлининг устози саналади.
Учинчидан: «Аллоҳнинг Китобини севадиган қилиб тарбияланглар...»
Чунки бу китоб инсониятни икки дунёда бахт-саодат ва ҳидоятга чорлайди.
Бу учта тавсия инсон фарзандига ўргатилиши лозим бўлган қоидалардан саналади.
"Таълим ва тарбия" китобидан.

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

ҲАЁТ ЭКАНСИЗ, ЗЕРИКИШНИ УНУТИНГ!
Умрини ёлғизлик сўқмоқларида ўтказаётган киши машаққатга лойиқ, чунки унинг нафси тоқатсиздир. Инсон табиати бир хилликдан зерикади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло замон ва макон, таом ва ичимлик, кеча ва кундуз, текислик ва тоғлар, оқ ва қора, иссиқ ва совуқ, илиқ ва салқин, ширин ва аччиқ ҳамда бошқа барча махлуқотларини турли ҳолатда яратган. У Зот бу борада муборак китобида айтади: "...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
"Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур. Биз уларнинг биридан бирининг таъмини тотлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ақли билан англайдиган қавм учун аломатлар бордир" (Раъд сураси, 4-оят).
"...таъми турлича (бўлган) хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди..." (Анъом сураси, 141-оят).
"...Яна тоғларнинг оқ, қизил, ранг-баранг йўл(лиси) ҳам, тим қораси ҳам бордир..." (Фотир сураси, 27-оят).
"...Имонли кишиларни билиш (синаш) ва сизлардан шаҳидларни саралаб олиш учун (Биз) шу (ғалаба) кунларни (кетма-кет) алмаштириб турамиз..." (Оли Имрон сураси, 140-оят).
Бани Исроил қавми бир хил таом еяверишдан зерикди: "...биз бир (хил) таом (ейиш)га сабр қила олмаяпмиз..." (Бақара сураси, 61-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни баъзан ўтириб, баъзан туриб, гоҳида юрган ҳолда ўқирдилар ва: "Нафс зерикувчидир", дер эдилар.
"...Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар..." (Оли Имрон сураси, 191-оят).
Ибодатлар хусусида ҳам фикр юритсак, турли-туманликни кузатамиз: юрак ибодати, тил ибодати, амалий ибодат, молиявий ибодатлар. Масалан, имон юрак (қалб) ибодати, намоз юрак, тил ва бадан ибодати, закот молиявий ибодат, рўза вужуд ибодати, ҳаж молиявий ва амалий ибодатдир. Намознинг ўзи ҳам бир хилликдан иборат эмас, балки қиём, рукуъ, сажда, жалса каби амаллардан иборатдир.
Демак, ким ҳаёти хотиржам, руҳияти кўтаринки, неъматлар давомли бўлишини истаса, амалларининг турини кўпайтирсин. Ҳар хилликни кундалик ҳаётига татбиқ этиб, уни сермазмун ўтказсин.
Масалан, бу тажрибани илм ўрганиш борасида ҳам қўлласин.
Илм толиби агар Қуръон ўқийверишдан зерикиб малолланса, ҳадис, фиқҳ, тарих ва бошқа фанларни алмаштириб ўқийверсин. Агар илмдан чарчаса, сайрга чиқсин, жисмоний ишлар қилсин. Ундан ҳам чарчаса, меҳмондорчиликка борсин, яқин ёр-дўстларини йўқлаб, уларнинг кўнглини олсин. Шунда бир амални бажариб, бошқасидан дам олади.
Кейин бир оз вақт ўтгач, асосий амалига яна ғайрат билан киришади. Бу услубда инсонда бир ишни қилаверишдан зерикиш ва малолланиш ҳам, вақтини зое қилиб бекор ўтириш ҳам бўлмайди. Балки бир соҳадан дам олиб, бошқа соҳа билан шуғулланади. Натижада, куни мазмунли ва баракали кечади, кайфияти ва руҳияти кўтарилади, жисми ҳам соғлом бўлади.
"Ўкинма" китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қуръони Каримни ёдлаш ва уни унутишнинг хатари ҳақида”
Имом Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Имом Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
УҲУД ТОҒИ ФАЗИЛАТИ
Бир куни Пайғамбар (ﷺ) Абу Бакр, Умар, Усмон (розияллоҳу анҳум) билан Уҳуд тоғига чиққанларида, тоғ силкинган. Шу пайт Пайғамбаримиз (ﷺ):
“Уҳуд, жим тур, сенинг устингда пайғамбар, сиддиқ ва иккита шаҳид турибди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Бу сўзларнинг тўғрилигини вақт кўрсатиб берган. Умар ва Усмон (розийаллоҳу анҳумо) шаҳид бўлганлар.
Саҳобалар дафн этилган Уҳуд тоғи этагида ҳазрати Ҳамза (розийаллоҳу анҳу)нинг қабрлари бор. Пайғамбар (ﷺ) уларни доимо зиёрат қилар эдилар.
Уҳудга зиёратга борилганда, у ерда жангда қатнашиб, шаҳид кетган саҳобалар ҳаққига ҳам саломлар айтиб, дуои хайрлар қилиш лозим.

ҚАССОБЧИЛИК ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aлҳамдулиллаҳ 5 маҳал намоз ўқийман. 20 ёшдаман, қассобчиликка қизиқаман ва ўрганмоқчиман. Лекин намоз ўқиб қассобчилик қилиб бўлмайди дейишяпди. Ёши катта одамлардан "қассоблар молга ўхшаб азобланиб ўлади" деб эшитдим. Қассобликни ҳалол қасб деб биламан. Қассобчилик қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қассобчиликка қизиққаниз яхши. Чунки ҳар бир мусулмон бирор ҳунарни яхши эгаллаб ўз аҳлини ҳалол ризқ билан таъминлашга масъулдир. Намоз ўқиб қассобчилик қилиб бўлмайди, деган гап бу мутлақо нотўғри гап. Исломда ҳар бир мусулмон намоз ўқиши фарз. Намоз инсоннинг касбига қараб фарз ёки бошқача ҳукмда бўлиб қолмайди. Аксинча, мўмин одам намозига ҳалақит қилмайдиган ҳолатда дунё ишларига киришиши керак. Шунинг учун сиз бемалол намозингизни ўқиб, ўзингиз суйган ҳунарингизни қилаверинг.
Ўлиш вақтида азобланиш масаласига келсак, бу қассоб учун хос эмас. Бундай гап шариатимизга туҳмат. Қанақасига Аллоҳ таоло ўз бандалари учун чорва ҳайвонларини яратиб, уларни ҳалол сўйишга буюради ва кейин бу ишни қилганларни қаттиқ азоблаб жонини олади. Бу тўғри эмас, аммо қайси касбда бўлишидан қатъий назар одамларнинг ҳақини еса, уларни алдаса, омонатдорликдан йироқда бўлса, ана ўшалар ўлишда ҳам ундан кейин азобланиши муқаррар эканлиги тўғри. Шунинг учун илмсиз одамларнинг сўзларини олмасдан илм аҳлларига мурожаат қилганингиз яхши бўлган. Валлоҳу аълам.