Subhuz расмий, диний- маърифий канал
587 subscribers
5.93K photos
3.69K videos
8 files
10.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
ОЗДИРАДИГАН ПРОТЕИНЛАРНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оздирадиган протеинларни шариатда ҳукми қандай? Ҳалолми ёки ҳаромми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар оздирадиган дори таркибида шариатимиз ҳаром қилган нарсалар бўлмаса ҳамда бу дори инсон саломатлигига салбий таъсир қилмайдиган бўлса, озиш мақсадида уни истеъмол қилишга динимиз рухсат беради. Лекин ҳар ишда мўътадиллик яхши, дорилар воситасида заифлик ва касаллик даражасида озиш жоиз эмас.  Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​МАККАНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН АБОБИЛ ДЕГАН ҚУШ БОРМИ?
#Макка #абобил #қуш

1213-CАВОЛ: “Абобил” деган қуш бор экан. У жума куни учмас экан, чунки муқаддас Маккани қўриқлагани учиб кетаркан. Бир танишим дўстлари билан шу мавзуда баҳслашибди. Дўстлар у қушнинг фақат пайшанба куни учмаслигини айтишибди. Ҳақиқатан ҳам шундай – жума куни учмайдиган қуш борми, у ростдан ҳам Маккани қўриқлайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дўстларингиз йўқ нарсалар ҳақида баҳс қилиб, вақтини беҳудага сарф қилишибди. Ўшандай қуш бўлган тақдирда ҳам, инсон уни қачон учиб, қачон қўнишини билгани учун савоб ваъда қилинган эмас.
Абобил сўзининг маъносида тўп-тўп, тўда, гала деган маънони англатади. Пайғамбаримиз туғилишларидан 50 кунлар аввал Каъбани бузиш мақсадида Абраҳа қўшин тортиб келади. Аллоҳ таоло Ўз байтини ҳимояси учун тўп-тўп қушларни юборади ва улар оёқ ва тумшуқларида тош олиб келиб, душман қўшини устига ташлайди. Аллоҳ таоло Фил сурасининг учинчи оятида “Фаарсала алайҳим тойрон абаабийл” деган. Маъноси: “Улар устига гала-гала қушларни юборди”. Тойр сўзининг маъноси қуш, абаабил сўзининг маъноси юқорида айтилгандек тўп-тўп, гала-гала деган маънода.
“Фокиҳатул бўстон” китобида шундай дейилган:
قال في القاموس : أبابيل : أي فرق، وهو جمع لا واحد له،  القطعة من الطير والخيل والإبل.
“Қомусда: Абобил сўзи тўп, жамоа деган маънони англатади. Бу сўз кўплик шаклида бўлиб, унинг бирлик шакли йўқ. У қушлар, отлар ёки туяларнинг бир тўдаси, жамоасига айтилади”, дейилган.
Ибн Ҳишом ёзади: “Абобил” сўзи гуруҳ-гуруҳ, деганидир. Араблар бу сўзни бирлик шаклида ишлатганларини кўрмадик» (“Сийратун-Набавийя” китоби).
Каъбани ҳимоя қилган қушлар ҳақида тафсир китобларимизда турли сўзлар бор. Оиша онамиз разияллоҳу анҳу уларни қалдирғочларга ўхшатганлар. Муфассир Қатода раҳимаҳуллоҳ улар денгиз томондан учиб келган тўда-тўда қора қушлар бўлганини айтганлар. Баъзилар қизил ва қора кўршапалакларга ўхшатган. Бошқалари у қушларни Аллоҳ таоло ўша вақтни ўзида ҳавода яратганини айтганлар. Баъзи тафсирларда умуман ҳозирги қушларда учрамайдиган кўринишлар тасвирланган. Уларни ҳозиргача сақланиб қолгани ҳақида маълумот учрамайди.
Демак, бугунги кунда Абобил номли қуш борлиги, уларнинг жума ёки пайшанба куни учиши, Маккани қўриқлаши ҳақидаги гаплар асоссиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.

17- апрель                                    2024 й.
8 - ШАВВОЛ                                 1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИ БОРГАН ЖОЙИДА ҚАНЧА ТУРИШИНИ БИЛМАСА, НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?
#сафар #намоз #мусофир

1214-CАВОЛ: Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир шахс сафар қилиб борган жойида қанча туришини аниқ билмаса, токи ўз юртига қайтмагунича намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда машҳур ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди” ("Ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Ватандошлар билан мулоқот мавъиза, хатми Қуръон ва савол-жавоблар билан файзли бўлди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

18- апрель                                    2024 й.
9 - ШАВВОЛ                                 1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz