БИРИНЧИ РАКАТДА НАС СУРАСИНИ ЎҚИШ
#намоз
❓1690-САВОЛ: Намознинг биринчи ракатида зам сурага Нас сурасини ўқиб қўйган одам кейинга ракатга қайси сурани ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намозларда суралар тартиби шарт эмас. Уларда биринчи ракатда бир сура ўқиб, кейинги ракатда шу суранинг ўзини ёки ундан юқоридаги сурани ўқиш жоиз. Аммо фарз ва вожиб намозларда қасдан бундай қилиш макруҳ бўлади. Фарз ва вожиб намозни ўқиётган кимса қасдан эмас, балки беихтиёр биринчи ракатда Нас сурасини ўқиб қўйса, кейинги ракатда шу суранинг ўзини ўқийверади. Зарурат бўлгани учун бу ҳолатда макруҳ бўлмайди. Бақаранинг боши, яъни алиф лам мимни ўқийди, деган фақиҳлар ҳам бор. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz

❤1
ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ
#намоз
❓1694-САВОЛ: Мен икки-уч маҳал намозимни уйим ёнидаги масжидда ўқийман. Масжидга киргач, таҳиятул масжид намозини ўқийман. Баъзида ўқий олмай қоламан. Шу намозни ҳар кирганимда ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳиятул масжид намози нафл намозлар сирасига киради. Шу боис бу намоз нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтларда ўқилади. Шунингдек, масжидга кирибоқ, тўғридан тўғри суннат ёки фарзни ўқиш ҳам мана шу намознинг ўрнига ўтади.
Бу намозни ҳар сафар кирганда эмас, бир кунда бир марта ўқилади ва шу билан суннат адо бўлади. Кейинги киришда истаса бошқа намоз ўқийди ёки зикр, тиловат билан машғул бўлади. Валлоҳу аълам.

ТАШРИҚ КУНЛАРИДА ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#намоз
❓1703-САВОЛ: Маълумки Зулҳижжа ойининг тўққизинчи яъни арафа кунидан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни аср намозигача жами 23 та намоздан сўнг такбири ташриқларни айтиш вожиб амал саналади. Бир киши шу кунларда фарз намозини ўз вақтида ўқий олмаса, сўнг қазосини ўқимоқчи бўлса, ташриқ такбирларини айтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши ташриқ кунлари фарз намозларидан биттаси ёки кўпроғини ўз вақтида ўқий олмаса, сўнг уларнинг қазосини ташриқ кунларида ўқимоқчи бўлса, такбирлари билан қазо қилади. Яъни намоздан сўнг такбирларни айтади.
Аммо ташриқ кунларидан олдин қолдирилган қазоларни ташриқ кунларида ўқимоқчи бўлса ёки ташриқ кунларида қолдирилган намозларни ташриқ кунларидан кейин қазосини ўқимоқчи бўлса, у ҳолда ташриқ такбирларини айтмайди. Валлоҳу аълам.

❤1🔥1
АЁЛ КИШИНИНГ ТОР КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШИ
#намоз
❓1706-САВОЛ: Мен уйда бегоналар бўлмагани учун тор кийимлар кийиб юраман. Агар авратларни тўсиб турса, тор шим ёки тор иштонда намоз ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай кийим агар тана аъзоларининг рангини билдириб турса, бу билан намоз ўқиш мумкин эмас. Агар рангини билдирмаса, лекин тана аъзоларини билдирадиган даражада тор бўлса, бу ҳолатда ўқиган намози фиқҳий жиҳатдан намоз бўлгани билан макруҳлик билан адо этилган бўлади.
Шунинг учун гарчи уйда ёлғиз бўлсангиз ҳам, намоз ўқишда эгнингизга аъзолар ранги ва шаклини билдирмайдиган, кенг ва қалин кийим кийиб, намоз ўқисангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

🔥1👏1
АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ
#намоз
❓1716-САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар:
"تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق
“Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”).
“Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ
“Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

🔥1
ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ?
#жаноза #намоз
❓1717-САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.

ТИҚИЛИНЧ ПАЙТДА, ОЛДИНГИ САФДАГИ НАМОЗХОННИНГ БЕЛИГА САЖДА ҚИЛИШ
#намоз
❓1718-САВОЛ: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади. Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.
Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДДА САФЛАРНИНГ УЗИЛИШИ
#Ҳаж_умра #намоз
❓1720-САВОЛ: Кўпчиликка маълумки, Масжидул ҳаромда эҳромсиз, одатий кийимдаги одамни пастки қаватга киритилмайди. Улар юқори қаватларда намоз ўқишади. Шу ҳолатда пастки қаватда, Каъба атрофида эҳромдаги одамлар тўлмай, анча жой очиқ қолиб, бошқа жойдаги одамларнинг сафига уланмай қолади. Шунда орқадаги ва юқори қаватдаги одамларнинг намози намоз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидул ҳаром ва бошқа барча масжидларнинг ичи битта ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун масжиднинг ичига кирган инсон модомики, имомдан олдинга ўтиб кетмаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлиб, намози намоз бўлади. Сафнинг узилганлиги иқтидога зарар бермайди, аммо бу ҳолат узрсиз бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Масжидул ҳаромда сиз айтган ҳолат зарурат туфайли бўлгани учун макруҳлик ҳам кўтарилади.
Аммо масжиддан ташқарига чиқилганда, саф албатта, уланган бўлиши шарт. Масалан, бир инсон масжид ташқарисидаги сафга қўшилмай, узоқдан, меҳмонхона ичидан, йўллардан туриб, масжид ичидаги имомга иқтидо қилса, ножоиз бўлади ва намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

НАМОЗИМ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз
❓1722-САВОЛ: Масжиддаги жамоатда баъзан олдинги сафдаги одамнинг кийими калта бўлгани учун саждада орқаси қисман очилиб қолади ва бехосдан унга кўзимиз тушиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат ёки намозимиз бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар таҳорат ва намозни бузувчи омилларни бирма-бир санаганлар. Улар ичида бировнинг авратига кўз тушиб қолиш сабабли бузилади, деган гап йўқ. Бировнинг, хоҳ аёлнинг, хоҳ эркакнинг авратига қараш сабабли бавл ёки бирор суюқлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Аммо бу дегани қараш, назар солиш мумкин экан, деб тушунмаслик керак. Чунки бундай ишлар асло мумкин эмас.
Бир нарсани ёдда тутиш лозимки, намоз ўқиш учун тайёрланаётган инсон намоз ўқиш асносида авратлари очилиб қолмаслигининг чорасини кўриши керак бўлади. Чунки бир рукн (фарз амали) миқдорича авратининг тўртдан бири очилиб турса, унинг намози бузилади. Валлоҳу аълам.

ИПАКДАН ТЎҚИЛГАН ЖОЙНАМОЗДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз
❓1731-САВОЛ: Ипакдан тўқилган жойнамозда эркак киши намоз ўқиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ипакдан тўқилган матодан фойдаланиш фақат аёллар учун ҳалол саналади. Аммо айрим ўринларда ипакдан фойдаланишга эркаклар учун ҳам рухсат этилади. Жумладан: Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздиларида ипакдан ёстиқ қилиш, тўшак қилиб, устига ўтириш ёки ётиш эркаклар учун жоиз саналади. Шунингдек, жойнамоз сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Аммо бошқа матодан тайёрланган жойнамоздан фойдаланиш афзалдир. Чунки Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ рухсат берган нарса икки шогирдлари имом Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳумуллоҳларга кўра, ножоиз саналади. Шу боис барча фақиҳлар томонидан рухсат этилган нарсадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ саналади. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДАГИ ҚИЁМ ҲОЛАТИ
#намоз
❓1734-САВОЛ: Отам кексайиб қолганлари учун намозда қиёмда турганларида бироз эгилиб турадилар. Бундай ўқиши туфайли намози бузилиб қолмайдими? Менга худди қиём топилмаётгандек туюлмоқда.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қиёмда бироз эгилишнинг намозга таъсири йўқ. Айниқса, отангиздаги ҳолат узрли бўлгани учун мутлақо таъсир қилмайди. Уламолар намоздаги қиёмни баён қилганларида, “қиёмнинг энг қуйи даражаси қўлини узатганда тиззасига етмаслиги бўлиб, энг мукаммал шакли найза каби тик туришдир”, деганлар. Мана шу икки ҳолат орасида турган инсон қиёмни бажарган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз
❓1740-САВОЛ: Бир биродаримнинг қалби нотинч бўлмоқда. Шу биродарим номидан ушбу саволни йўлламоқдаман. Бомдод намози вақтида имомликка у кишидан бошқа тажвиди яхши киши бўлмагани сабабли, жамоатга намоз ўқиб берган. Намоздан сўнг бавосир касаллиги эсига тушиб, таҳоратхонага бориб қараса, кийимида қонни кўриб қолибди. У қон намоздан олдин чиққанми ёки кейин, буни аниқ билолмаяпти. Энди ўқилган намозимиз тўғрими ёки йўқми, жамоатга: “Намозингизни қайта қазо қилиб ўқиб қўйинг”, деб айтайми-йўқми, билмай турибман, деб кўнгли нотинч бўлмоқда. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши кийимида нажосат кўриб қолиб, унинг қачон текканини била олмаса, кўрган вақтидан бошлаб теккан ҳисобланади. Аммо бу ҳукм ташқаридан теккан ёки ташқаридан тегиши эҳтимоли бор бўлган нажосатларга тегишли. Агар қон ёки йиринг ўзининг баданидан чиққани аниқ бўлса, бунда кийим нажосат бўлиш билан бирга таҳорат ҳам кетган бўлади. Кўрган пайтда қон ёки йиринг қотган ҳолатда бўлса, у аввалроқ чиққан ҳисобланади. Агар ҳўл ҳолатда бўлса, ҳозир чиққан ҳисобланади. Демак, биродарингиз қонни кўрган вақтда, у ҳўл ҳолатда бўлса, намозни қайта ўқиш шарт эмас. Агар қон қуриб қолган бўлса, биродарингиз намозни қайта ўқиши лозим. Жамоатга келсак, қаралади, агар уларга айтилса, фитнага сабаб бўлса, уларга бу ҳақида айтилмайди. Балки имом ўзи қайтиб ўқийди ва истиғфор айтади. Жамоатнинг намози дуруст бўлган ҳисобланади. Лекин жамоатга бу ҳақида айтса, фитна ва ихтилоф чиқмайдиган бўлса, у ҳолда уларга ҳам бу ҳақда айтиб қўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

🔥2👏1
#Намоз_сабоқлари: ЖАНОЗА НАМОЗИ
Ният: «Юзимни Каъбанинг бир тарафига қилиб, шу имомга иқтидо қилиб Аллоҳ таоло учун жаноза намозини ўқишни ният қилдим».
Қўллар қовуштирилиб киндик остида тутилади, имом ният қилгач, унинг ортидагилар ҳам ифтитоҳ такбирини айтади, сўнгра сано ўқийди: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ва табарокасмук ва таъала жаддук ва лаа илаҳа ғойрук».
Сўнг имом овоз чиқариб такбир айтгач, яъни «Аллоҳу акбар» дегач, унинг ортидагилар ҳам ичларида ўзлари эшитадиган даражада такбир айтади. Бу такбирда қўллар кўтарилмайди. Сўнг салавот ўқилади. Ва яна қўлни кўтармасдан «Аллоҳу акбар» деб такбир айтилади ва жаноза дуоси ўқилади. Дуодан сўнг қўллар қовуштирилган ҳолда «Аллоҳу акбар» деб, ўнг ва чап томонларга салом берилади.
ЖАНОЗА ДУОСИ
Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва ғоибина ва соғийрина ва кабийрина ва закарина ва унсана. Аллоҳумма ман аҳяйтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал Ислам. Ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман.
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Бизларнинг тиригимизни, ўлигимизни, бу ерда бўлганларни ва бўлмаганларни, кичикларимизни ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни кечир. Ё Аллоҳ, биздан туғилажак янги наслларни Ислом динида дунёга келтир. Ажали етиб ҳаётдан кўз юмадиганларнинг жонларини имонли ҳолларида олгин».
Жанозаси ўқилаётган маййит балоғатга етмаган ўғил бола бўлса, мана бу дуо ўқилади:
Аллоҳуммажъалҳу лана фаротав-важъалҳу лана ажров-ва зухров важъалҳу лана шафиъам-мушаффаъа.
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Бу болани жаннатда бизни қарши олувчи, мукофот ва захира қил. Бу болани биз учун шафоати мақбул шафоатчи қил».
Жаноза балоғатга етмаган қиз бола учун ўқилаётган бўлса, қуйидаги дуо ўқилади:
Аллоҳуммажъалҳа лана фаротав-важъалҳа лана ажров-ва зухров-важъалҳа лана шафиъатам-мушаффаъта.
Маъноси: Ё Аллоҳ! Бу қиз болани жаннатда бизни қарши олувчи, мукофот ва захира қил. Бу қизни бизга шафоати мақбул шафоатчи қил.
Бу дуоларни билмаганлар «Аллоҳуммағфирлий ва лаҳу ва лил-муъминийна вал муъминат».
Яъни, Ё Аллоҳ, мени ва уни, эркак ва аёл барча мўминларни кечир», дея дуо қилсалар ёки «Роббана атина фид дуня...» дуосини ўқисалар ҳам бўлади.
Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши жамоатга тезда қўшилиб, ифтитоҳ такбирини айтади ва имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин, тобут кўтарилмасдан олдин қолган такбирларнинг ўзини айтади.
Тушган, ўлик туғилган болага жаноза ўқилмайди. Унга исм қўйилиб ювилади ва матога ўраб кўмилади. Тирик туғилиб ўлган болага ҳам исм қўйилиб, ювилиб, жанозаси ўқилади.
(Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
▶️https://t.iss.one/subh_uz
❤1😢1
НАМОЗГА КИРИШДА, ҚЎЛЛАР ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?
#намоз
❓1751-САВОЛ: Намозга “Aллоҳу акбар”, деб қулоқ қоқишда “Aллоҳу акбар” даги “р” га келганда икки қўлни бош бармоғи қулоқ юмшоғига тегизиладими? Шундай деб, эшитдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга киришда аввал икки қўлни юқорига кўтариб, бош бармоқларни қулоқнинг юмшоқ жойига тегизилади. Сўнг “Аллоҳу акбар”, деб, намозга киришилади. Бу ҳақида Фақиҳ Абу Жаъфар роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: “Икки кафтини ички тарафлари билан қиблага юзланади ва панжалари ёзади ҳамда қўлларини юқорига кўтаради. Қачонки, икки бош бармоғи икки қулоқларининг юмшоқ жойларига тегса, “Аллоҳу акбар” деб намозга шуруъ қилади. Шамсулаимма Сарахсий роҳимаҳуллоҳга кўра, барча машойихлар шунга иттифоқ қилганлар. (“Муҳийт” китоби). Валлоҳу аълам.

ИМОМГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТИШИ
#таҳорат #намоз
❓1754-САВОЛ: Намоз бошланганидан кейин имомнинг таҳорати синса, қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз бошланганидан кейин имом таҳоратини қасддан синдирса, намоз бузилади ва қайтадан бошлаш лозим бўлади. Аммо имомнинг таҳорати унинг ихтиёрисиз кетса, ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам, намоз бузилмайди. Лекин таҳорати сингани учун имом ўрнига бошқасини тортади ва кейинги имом намозни келган жойидан давом эттиради. Таҳорати синган имом бироз энгашиб, қўли билан бурнини ушлаб, худди бурни қонаган одам каби чиқиб кетади. Сўнг таҳоратини янгилайди. Агар таҳоратини янгилагунига қадар жамоат намозни тугатган бўлса, ўша жойнинг ўзида ёки ортига қайтиб, ёлғиз ўқувчи каби намозини келган еридан давом эттириб, охирига етказади. Агар жамоат намозни тугатмаган бўлса, у ҳолда ортига қайтади ва иккинчи имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин қолдирган ракатларини ўқиб қўяди. Агар таҳоратини янгилаб келгунича намоз бузиладиган иш содир бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Валлоҳу аълам.

АЁЛ УЙИДА ЭРИГА ИҚТИДО ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИШИ
#намоз
❓1757-САВОЛ: Аёл киши уйида эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Агар жоиз бўлса, аёл қаерда туради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, аёллар уйда эрлари ёки бошқа эркак маҳрамларига иқтидо қилган ҳолда жамоат бўлиб намоз ўқишлари жоиз бўлади. Бу борада аллома Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қиладилар:
“Агар имом билан бир аёл намоз ўқимоқчи бўлса, унинг орқасида туради. Чунки аёлни эркак билан бир сафда ёнма-ён туриши эркакнинг намозини бузади. Агар имомдан ташқари бир эркак ва бир аёл бўлса, эркак имомнинг ўнг томонига ва аёл эса, орқасида туради. Агар имомдан ташқари икки эркак ва битта аёл бўлса, икки эркак имомнинг орқасида ва битта аёл уларнинг орқасида туради. Агар эркаклар ва аёллар ҳамда ёш ўғил ва қиз болалар жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи бўлсалар, у ҳолда имомнинг орқасида дастлаб балоғатга етган эркаклар туради. Сўнг балоғатга етмаган ёш ўғил болалар, сўнг балоғатга етган аёллар, сўнг ёш қизлар турадилар” (“Бадоеус-саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИ АЙТИШ ТАРТИБИ
#намоз #зикр
❓1761-САВОЛ: Намоздан кейин имом «Оятал курсий»ни бошидан ўқиганда жамоат қолганини ичида давом эттирадими ёки бошидан бошлайдими?
Зикрларни айтишдачи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейин оятал курсий ва тасбеҳларни айтиш мустаҳаб амал саналиб, уларни имом ҳам, жамоат ҳам ўқишлари мандуб, яъни гўзал ва савобли иш ҳисобланади. Шунинг учун имом бошлаб берганидан кейин жамоатдагилар ҳам оятал курсийни бошидан ўқийдилар. Шунингдек, тасбеҳларни 33 тадан айтадилар. Имом уларни овоз чиқариб бошлаб беришининг сабаби жамоатга айтиладиган зикрни эслатиш учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарз намозлардан кейин «Оятал курсий»ни ўқишнинг фазилати ҳақида шундай дейдилар: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади” (Имом Табароний ривоятлари). Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилади:
“Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари).
Намоздан кейин тасбеҳларни айтиш борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлади. Юзинчисида «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам мағфират қилинади», дейилган. (Имом Муслим ривояти).
Шунга кўра имом домла «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар» дейиши ўзи учун ҳисобга ўтади. Жамоатдаги намозхонлар 33 тадан ўзлари айтишлари керак бўлади. Валлоҳу аълам.

😢1
НАМОЗДАН КЎНГИЛ ТЎЛМАСА, ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓1769-САВОЛ: Ўқилган намозимдан кўнглим тўлмади. Шу намозни қайта ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бўлиб, унга кўра намоз қуйидаги ҳолатларда қайта ўқилиши лозим:
• Намозда бирор фарз амал бажарилмай қолиб кетган бўлса;
• Намозда бирор вожиб амал қасддан бажарилмай қолиб кетса;
• Намозда бирор вожиб амал унутиб бажарилмаса ва намоз охирида саждаи саҳв ҳам қилинмай тугатилган бўлса.
Агар намозда суннат амаллар тарк қилинган бўлса ёки намоз макруҳлик билан ўқилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқиш вожиб эмас, балки мустаҳаб (чиройли саналган) иш ҳисобланади. Ушбу ҳолатда қайтадан ўқимаса ҳам гуноҳкор саналмайди.
Саволда сўралган ҳолатга келсак, кўнгил тўлмаслиги юқорида санаб ўтилган фарз ёки вожиб амал тарк қилинган ҳолатлар сабабли бўлса, намоз қайта ўқилиши керак. Аммо ҳақиқатда собит бўлмаган шубҳа-гумонлар, васвасалар сабабли кўнгил тўлмаётгандек бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқилмайди. Чунки кўп ҳолларда “кўнглим тўлмаяпти”, деб намозни қайта-қайта ўқийвериш инсонни ўзига бўлган ишончини йўқотади ва васваса касалига чалинишига олиб келади. Шундай экан, намозда бажариладиган фарз, вожиб, суннат амаллар ҳақида яхши ўрганиш, энг асосийси турли хаёлларга чалғимасдан намозни эътибор билан адо этиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

ИМОМ ТИЛОВАТ САЖДАСИНИ ҚИЛГАНИДА ОРҚАДАГИЛАРНИНГ РУКУГА КЕТИШЛАРИ
#намоз #Ҳаж_умра
❓1775-САВОЛ: Биз умра зиёратига борганимизда бир ҳолатга дуч келдик. Имом бомдод намозининг биринчи ракатига сажда сурасини иккига бўлиб зам сура қилар экан. Сажда оятини ўқиб, “Аллоҳу акбар” деб, тўғри саждага борган. Шунда биз билмай, рукуга бордик. Кейин яна “Аллоҳу акбар” деб, саждадан турса, биз рукудан турдик. Шу тарзда намозимизни тугатдик. Ушбу ҳолатда бизнинг намозимиз бузилган бўладими? Биз қандай йўл тутишимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда сизларнинг намозингиз бузилмаган. Чунки сизлар намозга бир рукуни қўшимча қилгансизлар, холос. Бу билан эса, намоз бузилмайди. Сизлар намознинг охирида имом салом берганидан кейин, қолдирилган тиловат саждасини қилиб, сўнг ташаҳҳуд ва салавотларни ўқиб, намозни тугатишингиз керак эди. Агар шундай қилмай тугатган бўлсангиз ҳам, намозингиз дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДА ҚАВМА ҚИЛМАСЛИКНИНГ ҲУКМИ
#намоз
❓1779-САВОЛ: Биз жума намозини масжиднинг саҳнида ўқиётган эдик. Рукуга борганимизда, микрофон ўчиб қолди ва биз имомнинг рукудан қайтиб, саждага борганини билмай қолдик. Яъни, рукуда қолиб кетиб, қавмага улгурмадик. Кейин рукудан тўғри саждага бордик. Биз шу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак эди? Бизнинг намозимиз бузилганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда сизнинг намозингиз бузилмаган. Сизлар бу ҳолатда аввал қавма қилиб, яъни рукудан туриб, қаддингизни ростлаб, кейин саждага боришингиз лозим эди. Ҳанафий мазҳабига кўра, қавма қилиш вожиб амал саналиб, уни тарк қилиш сабабли намоз бузилмайди. Агар имом ёки ёлғиз ўқувчи томонидан вожиб амални унутиб тарк қилинса, намоз охирида саҳв саждаси қилиш вожиб бўлади ва шу билан намоз комил бўлади. Лекин вожиб амални қасдан тарк қилинса, у ҳолда намоз комил бўлиши учун қайта ўқилади. Аммо имомга иқтидо қилган киши томонидан намоздаги вожиб амал тарк қилинса, имомга ҳам, иқтидо қилувчига ҳам саҳв саждаси вожиб бўлмайди ва намозни қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам.