Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.74K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
АЛЛОМА АБУ ФАЗЛ БУРҲОНИЙ ТАБИБ БЎЛГАН, “ТАҲСИЛОТ” КИТОБИДА АЖИБ БИР ВОҚЕАНИ КЕЛТИРАДИ:

"Бир одамни ҳузуримга олиб келишди. Баданинг бир қисми чириб ёмон ҳид тараларди. Мендан бу касалликнинг давоси борми деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: «Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?», деб сўрадим. У ажабланиб: «Нега бу хулосага келдингиз», деди. Мен: «30 йилдан бери табиблик қиламан ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимни ёки олимни кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим», дедим. У: “Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди”
Shayx Usmon al Xomis kim,maruz
@UmmatuzSavolBot
#муҳим

🗯 ШАЙХ УСМОН АЛ-ХОМИС КИМ, МАРУЗАЛАРИНИ ЭШИТИШ ЖОИЗМИ?

Ассалом алайкум устоз. Яқинда битта видеода Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, Бин Боз ва Усайминларнинг шогирди Шайх Усмон ал Хомис вааз қилинган мажлисда қатнашганлари кўрсатилган. Ушбу Шайх Усмон ал Хомис ҳакида маълумотиз бўлса гапириб берсангиз. Ким у? У хам бемазхаб адашганларнинг тоифасидан эмасми...чунки унинг ўзбек тилида хам мавизалари бор уни эшитиш жоизми?

🎙 УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

@at_tavfiquz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

Ислом дийни тарбия дийни.



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
#ҳикоя

ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ

Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умиб қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.

Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди. - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди.

Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинг!
Ўз ҳирсингизни деб, бошқаларнинг умрини, бахтини зое қилишдан қўрқинг!

Ҳа, аёли билан адрашиб иккинчи турмуш қурган эркаклар аввалги оиласидаги фарзандларидан юз ӯгиришлари катта гуноҳ. Зеро оила ажрашганда эр - хотин ажрашади.Асло ота бола эмас.


Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

@at_tavfiquz
ҚУРЪОН ВА УНИНГ АҲЛИ ФАЗИЛАТЛАРИ

1. «Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул Қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир»
Табароний ва Байҳақий, Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилган.

2. «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ» Абу Яъло ва Табароний, Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилган.

3. «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади...» Ибн Абу Шайба, Мужоҳид (р.а)дан ривоят қилган.

4. «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда, ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар: «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга (қорига): «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, юксалиб бораверади». Имом Аҳмад, "Муснад"ида Бурайдадан ривоят қилган.

5. «Ким Аллоҳ ва Расули яхши кўришини билмоқчи бўлса, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳни ва Расулини ҳам яхши кўради» Табароний, Ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилган.

6. «Ким фарзандига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида тирилтиради ва фарзандига: “Ўқи”, дейди. Ҳар бир оятни ўқигани сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича, Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади». Табароний, Анас (р.а)дан ривоят қилган.

"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Нима учун қоронғи хонада ухлаш керак?

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

🔷 Бош миямизда 1 гр атрофидаги кичкина орган мавжуд. Бу орган эпифиз деб номланади. Кичкина бўлишига қарамай, организм учун муҳим ҳисобланиб, кўплаб ҳаётий жараёнларни тартибга солади. У тўлиқ қоронғиликда мелатонин ишлаб чиқаради. Ушбу гормон уйқу учун жавобгар бўлиб, мияга дам олиш сигналини беради.

🔘 Мелатонин ҳисобига мушаклар бўшашади, тана ҳарорати ва сезги аъзолари фаолиятини етарли миқдорда пасайтиради. Бу эса яхши ухлашимизга ёрдам беради.

🧬 Тунги чироқлардан фойдаланиш, бу гормоннинг етарлича ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Мия айнан қоронғиликда ушбу гормонни ишлаб чиқаради ва уларнинг таъминоти кун давомида яхши ишлашимизга ёрдам беради.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло янги ҳафта, янги кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Тинчлик-ҳотиржамлик, офият устимизда бардавом бӯлсин!

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
​ТОНГДА ВА КЕЧҚУРУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

" Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийсу, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн ".

Маъноси: "Эй ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчи бўлган Зот! Сендан ёрдам сўрайман. Ишимни ҳаммасини ислоҳ эт ва мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма".

Имом Термизий ва Имом Насоий (роҳимаҳумуллоҳлар) ривояти.
Ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!

Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан. Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди. Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. "Шундай қилсам, бу букридан қутиламан", дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибди-ю, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи , "Бу нима қилганим" деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, "эсон омон уйга қайтсин" деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: "менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг хожатим унинг хожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди". Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!"


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ЭРНИНГ ХОТИНИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ

#оила масаласи

#Эркак_кишининг_бурчи

6-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Эрнинг хотини олдидаги вазифалари ҳақида маълумот беринг

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло эркак кишини жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратган. Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак кишининг зиммасидадир. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاء بِمَا فَضَّلَ اللّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُواْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ

سورة النساء/34.
яъни: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” – деган.

Пайғамбаримиз с.а.в. эрнинг аёли олдидаги вазифаси хусусида шундай марҳамат қилганлар; Ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор? – деб сўрашганда, У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَنْ تُطْعمَهَا إِذَا طَعِمْتَ ، و تَكْسُوهَا إِذَا اكْتَسيْتَ وَ لاَ تَضْرِبِ الْوَجْهَ ، وَ لاَ تُقَبِّحْ ، وَ لاَ تَهْجُرْ إِلاَّ فِى الْبِيْتِ (رواه ابو داود)

яъни: “Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик” – дедилар. (Имом Абу Довуд ривояти).
Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслигидир.

Дарҳақиқат, эркакларнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида: “Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, деб марҳамат қилганлар.
Албатта, Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: "خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْليِ"
(رواه الترمذي).

яъни: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Ваҳолангки, мен ҳам ичингизда аҳлимга энг яхши (муносабатда)ман” (Имом Термизий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ЭҲТИКОР ҲАҚИДА
#савдо-сотиқ

41-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Эҳтикор нима?

💬 ЖАВОБ:
Эҳтикор, луғатда, нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).

Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган махсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

Бундай эркаклар, мусулмончиликдан узоқда.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
02-август кунидан 06-август кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Жоҳилият даврида ва Исломнинг дастлабки йилларида ҳаж қилган мушрикларга ҳожиака дейилмайди



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ҚУРЪОНИ КАРИМДА 16 ЎРИНДА "АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ", ДЕГАН ЖУМЛА ВА ЯНА 16 ЎРИНДА "АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРМАЙДИ", ДЕГАН ЖУМЛАЛАР КЕЛГАН. УЛАР ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА БЕРИЛГАН.

Аввалгиси, Аллоҳ яхши кўрадиганлар:

1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195 оят).

2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222 оят).

3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76 оят).

4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134 оят).

5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146 оят).

6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148 оят).

7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159 оят).

8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13 оят).

9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42 оят).

10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93 оят).

11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4 оят).

12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7 оят).

13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108 оят).

14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9 оят).

15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8 оят).

16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда турибуруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4 оят).
Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси нубувватнинг нечанчи йилида рўй берган?
Anonymous Quiz
46%
9
35%
10
19%
11
Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг амакиси Абу Толиб неча ёшида оламдан ўтган?
Anonymous Quiz
45%
85
39%
87
15%
89
Хадижа онамиз неча ёшларида вафот этганлар?
Anonymous Quiz
33%
60
53%
65
14%
70
Нубувватнинг нечанчи йили Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан қайтаётиб Нахла водийсига тушганларида жинларнинг биринчи гуруҳи мусулмон бўлган?
Anonymous Quiz
38%
8
38%
9
24%
10