Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.74K photos
4.44K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#янгилик #ҳушхабар

Ҳадис илми мактаби 2021-2022 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртидан 3 нафар:
1. Умаралиев Абдухамид
2. Исомиддинов Жавохирбек
3. Эргашев Абдумуталлиб

ушбу олийгоҳга талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Ушбу талабаларимизнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига Аллоҳ таолодан омадлар тилаб қоламиз.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

⤵️Бизни шу манзилда кузатиб боринг
🌐 https://t.iss.one/maxdumuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа #интернет

⁉️ "Дорул-муоҳада" яъни "Аҳдлашув диёри" тушунчаси

🎙 Равшанбек домла Ӯринбоев
Андижон "Саййид Муҳйиддин махдум" ӯрта махсус ислом билим юрти мударриси

Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг.

Бизнинг телеграм манзилимиз
🌐 @andijonhanafiylari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жума тонги муборак !
Барчамизга саййидул айём хайрли, баракотли бӯлсин.


Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🍃🍃🍃🍃🍃🌷🍃🍃🍃🍃🍃
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Саййидул айём жума муборак бӯлсин!
Бугун учта нарсани ёдда сақланг:
🔹️Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтишлик
🔹️Каҳф сурасини ӯқишлик
🔹️Жума кунидаги дуо ижобат бӯладиган вақт бор эканини


Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🍃🍃🍃🍃🍃🌷🍃🍃🍃🍃🍃
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
018 Al-Kahf
Mustafa Ismail Mujawwad
Мустафо Исмоил қорий қироъати

"КАҲФ" СУРАСИ


ЖУМА МУБОРАК!

Дӯстларингизни ҳам табрикланг



🌐 t.iss.one/subh_uz
ЖУМА КУНИНИНГ ОЛТИ СИРИ


Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

2. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенгалштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.

Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).

Muslim. uz
НАСИЯ САВДО РИБОГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Савдода нақд пулга сотаётган маҳсулотни агар насияга қимматроқ сотса рибога кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу рибога кирмайди. Нақдга 100, насияга 120 дейилса, кейин сотувчи ва харидор икки нархдан бирига келишсалар, савдо дуруст. Лекин мана шундай иккита нарх айтилганда, бўлди олдим, деб икки нархдан бирига келишмай ажралсалар, савдо дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Дангасалик ўлимнинг укаси

Бепарволик ва дангасалик ҳукм сурган, долзарб масалалар ўзи­бўларчиликка ташлаб қўйилган жойда маънавият заиф нуқтага айланади. Айниқса, жамиятда жиддий ўзгаришлар содир бўлаётган, Ватан равнақи кишидан юксак фаоллик, улкан масъулият талаб қилиб турган палладаги бефарқ­лик катта гуноҳдир.
Бекорчилик қайси халқда илдиз отса, албатта, ўша халқни тараққиёт карвонидан ортда қолдиради. Бу касаллик қайси шахсга етса, уни хор қилади. Зотан, улуғларимизнинг наздида, дангасалик ўлимнинг укасидир.
Дангасаликни келтириб чи­қарадиган сабаблар:
Тақво камлиги. Бекорчи нар­са­лар билан овора бўлиш, ўйин-кул­гига ружу қўйиш одамни дангаса қилиб қўяди.
Кўп ейиш. Кўп одамлар таомга ружу қўйгани сабабли вазни ортиб, маънавий олами тубанлашмоқда. Овқатни меъёрида еган тақдирда ҳам таомдан сўнг тезда уйқуга кетишдан эҳтиёт бўлиш керак. Зеро, у қалбни қорайтиради, соғлиққа зарар етказади.
Кўп ухлаш. Одам кўп ухлагани сари унинг ишчанлик салоҳияти пасайиб боради. Ойша розийаллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Уч нарса қалб қотишига сабаб бўла­ди: таомга ҳирс қўйиш, уйқу ва роҳат-фаро­ғат­ни яхши кўриш” (Имом Дайламий ривояти).
Уламолардан бири бундай деган: “Кўп ухлаш қалбни ўл­диради, танани ишдан чиқаради, вақтни беҳуда кетказади ва ғафлат билан дангасаликка олиб боради”.
Демак, уйқучилик дангасалик билан бир қаторда инсоннинг фикрлаш қобилиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Қуёш чиққунча ухлаш дангасалик ва ризқнинг камайиши омилларидандир.
Ишлаш вақти ва уйқу соатининг бузилиши. Инсон ишлаш ва дам олиш вақтини қатъий тартиб билан изга солмаса, ҳамма ишлари аралашиб кетади. Иш вақтида кўп дам олиш, ҳордиқ чиқариш вақтида ҳаддан ташқари кўп телевизор кўриш, овқат еётганда китоб ўқиш билан одам бирон натижага эриша олмайди. Зеро, илм олиш фақат ўқишдан иборат эмас. Илм фикрлаш ва мушоҳада қилиш билан бўлади. Динимизда хуфтондан сўнг уйқуга кетишга тарғиб қилинганининг сабаби, эрталаб барвақт турилади, ибодат ҳам, бошқа ишлар ҳам ўз вақтида бажарилади.
Аллоҳга тақво қилиш, қалбни поклаш. Данга­саликдан фориғ бўлиш учун биринчи галда эъти­қодни мустаҳкамлаш, имонда собитқадам бўлиш, қалбни турли нопокликлардан сақлаш керак. Қалб­даги имон кучли бўлса, тана ҳам ғайратли бўлади.
Ғайратли ва шижоатли бўлиш. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ учун кучли мўмин ожиз мўминдан севимлироқ экани айтилган. Чунки кучли мўмин ибодатга ғайратли, нафс билан курашишда ғолиб бўлади ҳамда мусулмонларга кўплаб манфаат етказади.
Вақтнинг қадрига етиш. Иш­ларни тартиб билан бажариш ва умр ғанимат эканини билиш ҳам дангасаликдан тўсувчидир. Зеро, умрнинг ўткинчилигини тушуниб етган банда дангасаликка асло йўл қўймайди.
Иш ва таълим вақтида жисмоний машқ билан шуғулланиш. Илм олиш вақтида дам олиш ва ҳар 30–40 дақиқа орасида 5–10 да­қиқа жисмоний машғулотларни бажариш фойдали. Бунда мия дам олади, ақлий зўриқишнинг олди олинади, илмга бўлган рағбат ошади.
Абдулвоҳид ҚОБИЛХОН ўғли,
Наманган шаҳар “Мирёқуббой-Мирҳакимбой”
жоме масжиди имом-хатиби
"Ҳидоят" журналининг 6-сонидан олинди


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.

"Намозда хушуъ" китобидан.


🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ҚУРЪОНИ КАРИМ ЎҚИЛГАНИДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْحَمْنا بالقُرْءَانِ الْعَظِيمِ، وَاجْعَلهُ لَناَ إِمَاماً وَنُوراً وَهُدًى وَرَحْمَةً

“Аллоҳум-марҳамна бил Қуръанил ъазийм. Важъалҳу лана имамав ва нуров ва ҳудав ва роҳма”.

Маъноси: "Ё Аллоҳим! Улуғ Қуръон ҳурмати туфайли бизга раҳм қил. У (Қуръон)ни бизга йўл бошловчи, нур, ҳидоят ва раҳмат айла".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳаётлари мукаммал ўрганилган шахс йўқ



Манба @Abdul_Azim_Ziyouddin


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
АЁЛИМ ИШЛАМАЙДИ...


Эр ва руҳшунос ўртасидаги суҳбат
Доктор: жаноб, сизни нима безовта қиляпти?
Жаноб: кундалик юмушлар, ишнинг оғирлиги.
Доктор: қандай ишда ишлайсиз, жаноб?
Жаноб: банкда ҳисоб юргизувчиман.
Доктор: аёлингиз нима иш қилади?
Жаноб: ишлмайди, фақатгина уй бекаси.
Доктор: сизни ва фарзандларингизни эрталаб ким уйғотади, сизларга ким нонушта ҳозирлайди?
Жаноб: аёлим, чунки у ишламайди.
Доктор: эрталаблари сиз нечида уйғонасиз, aёлингизчи?
Жаноб: аёлим соат бешда, мен эса еттида. Чунки у болаларни мактабга тайёрлайди ва бизга нонушта ҳозирлайди.
Доктор: болаларингизни ким мактабга элтиб қўяди?
Жаноб: аёлим, чунки у ишламайди.
Доктор: мактабга обориб бўлгандан сўнг нима ишлар қилади, сизчи?
Жаноб: тушлик тайёрлайди, уйни тартибга келтиради, либосларни ювади, болаларнинг қайтишини кутади ва ҳеч қандай юмуш билан машғул бўлмайди, ишламайди. Мен эса, тушликдан кейинги соат учга қадар ишда бўламан.
Доктор: кечқурун ишдан уйга қайтганингиздан кейин нима қиласиз, жаноб? Аёлингизчи?
Жаноб: кун бўйи кечган оғир ишдан кейин, овқатланиб бўлиб озгина мизғиб оламан. Аёлим, болаларни кундалик дарсларини қайтартиради сўнг биргаликда чой ичишимиз учун мени уйғотади.
Доктор: сўнг сиз нима иш қиласиз, аёлингизчи?
Жаноб: газеталарни вароқлайман, телевизор кўраман, дунёдан хабардор бўламан, аёлим менга ва фарзандларимга кечки таом тайёрлади, идишларни ювади, уйни тозалайди, болаларни ухлатади.
Доктор: хўш, энди айтингчи, қайси бирингизни руҳшуносга эҳтиёжингиз бор экан, сизними, аёлингизними, жаноб? Ким кун бўйи қилинган оғир меҳнатдан дам олишга муҳтож? Сизми, аёлингизми? Эрта саҳардан то кечқурун кечасигача аёлингизни қиладиган ишлари бекорчилик, «ишламайди»ми? Ишлайди... иш соатисиз, маошсиз, суғуртасиз, мансабларсиз, рағбатлантирувчи нарсаларсиз, «раҳмат» сўзисиз, шулар билан бирга унга бу ишлар оғир ботмайди, малол келмай, нолимайди. Шу-у -у -унчаси қилса ҳам уни ишламайди, дейсизми?
Ҳар бир оналаримизга...
Ҳар бир опа-сингилларимизга...
Ҳар бир уй бекаси, аёлларга..
Ҳар бир қизга табриклар бўлсин..
Улар ҳар қанча иш қилсалар ҳам «бекорчи» деган олий унвонлари бор. Ўчмас унвон. Афсус...
#Мақола #Сохта_Салафийларга_раддия

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор берган малъундир.

Моликийларнинг энг буюк имомларидан Қозий Абу Бакр ибн Арабий раҳимаҳуллоҳдан:
"Пайғамбар алайҳиссаломнинг оталари дўзахдадир" деб эътиқод қиладиган киши ҳақида савол қилинди.
У зот:
Ундай эътиқодли киши малъундир, чунки Аллоҳ Таоло ўзининг азиз китобида:
"Аллоҳга ва унинг Расулига озор берганларни Аллоҳ дунё ва охиратда лаънатлайди, ўз раҳматидан узоқ қилади ва улар учун хор қилгувчи азобни таёрлаб қўйгандир"

Аҳзоб сураси, 57-оят.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун оталари дўзахдадир дейишдан кўра қаттиғроқ озор йўқдир! деб жавоб бердилар.

Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳ.

Муҳаммад Аюб таржимаси


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

Эхтиёт бўлиб ёндашиладиган жиддий масала...!

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Тинчлик ва хотиржамлик – инсоният бугун бошидан мкраккаб ўзаро зиддиятларни кечираётган бир пайтда сув ва ҳаводек зарурдир. Унинг қадрига етиб, фарзандларимизни ҳам Яратган берган бу тингсиз неъматларни қадрламоқлари ва асраб авайламоқ инсониятнинг зиммамиздаги бурчи эканлигини тушунтирмоқлигимиз керак. Бу барча пайғамбарлар қаторида бизнинг ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг суннати экан. ДАВОМИ:👇
https://muslimun.uz/tinchlik-va-bar%d2%9barorlik-oliy-%d2%9badriyat/
«ШИФО ОЯТЛАРИ»

«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ

1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).

وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ

2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).

فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ

3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ

4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ

5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).

قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء

6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»

(Фуссилат сураси, 44-оят).

«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир янги кунга етказган Аллоҳ таолога ҳамдлар бӯлсин!

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ҚУЁШ ЧИҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِى وَهَبَ لَنَا هَذَا الْيَوْمَ وَاقَالَنَا فِيْهِ
مِن عَثَراتِنَا.

Алҳамду-лиллаҳлазий ваҳаба лана ҳазал явма ва ақоолана фийҳи мин ъасаротина

Маъноси: "Бизга бу кунни берган ва хатоларимизни афв этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин".


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz