Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
172K subscribers
6.73K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
4 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 762 511 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 474 216 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 288 295 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (177 176 доза), Самарқанд (110 647 доза), Андижон (84 012 доза), Қашқадарё (68 450 доза), Наманган (68 242 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Болаларда камқонлик қандай ривожланади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда мактабгача ёшдаги 47,5 фоиз ва мактаб ёшидаги 25,5 фоиз болаларда камқонлик учрайди. Юртимизда ҳам бу касаллик кичик ёшдаги ўғил-қизлар орасида кенг тарқалган.

Хўш, бунинг асосий сабаблари нимада? Камқонлик болалар саломатлиги учун қанчалик хавфли?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудова жавоб берди.

— Болаларда учрайдиган камқонлик ҳақида маълумот берсангиз.

— Бугунги кунда экологиянинг ёмонлашуви, кундалик истеъмол қилинадиган маҳсулотларда керакли витамин ва озуқаларнинг етишмаслиги кўплаб касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Улардан бири камқонликдир.

Биламизки, қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва қонга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организм кислород “очлиги”ни бошдан кечиради. Бироқ болалар бу ўзгаришларни доим ҳам сезавермаслиги мумкин.

Камқонлик билан оғриган ўғил-қизлар турли инфекцион хасталикларга чалинишга мойил бўлади. Хусусан, қон таркибида организмнинг ўсиши учун муҳим бўлган озиқ моддалар етишмаслиги турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. Қолаверса, бундай болаларда камҳаракатлик, вазн етишмаслиги кузатилади.

Шу сабабли ота-оналар фарзандларидаги ўзгаришларга, уларнинг соғлигига доимо эътиборли бўлишлари лозим.

— Болаларда нормал гемоглабин даражаси қандай?

— Болалардаги меъёрий гемоглобин миқдори катталарникидан фарқ қилади.
Ўртача гемоглобин даражасини эса қуйидаги рақамларда кўришингиз мумкин:

Г/Лдаги нормал гемоглобин даражаси (литр учун грамм) ёшга боғлиқ:

• янги туғилган чақалоқларда – 180 дан 240 гача;

• 1 ойдан 5 ёшгача – 110 дан 115 гача;

• 5 ёшдан 12 ёшгача – 110 дан 120 гача;

• 12 ёшдан 15 ёшгача – 120 дан 140 гача.

— Камқонликнинг юзага келишига қайси омиллар сабаб бўлади?

— Болаларда ушбу касаллик турли сабабларга кўра ривожланади. Масалан, янги туғилган чақалоқларда анемия ҳомиладорлик давридаги муаммолар – қон кетиш, ҳомиланинг тушиш хавфи, онадаги юқумли касалликлар туфайли юзага келиши мумкин. Шунингдек, эрта туғилган болаларда ҳам бу хасталик кўп кузатилади.

Қолаверса, ҳар қандай ёшдаги нотўғри ва мувозанатсиз таомланиш анемиянинг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Яъни, тўғри овқатланмаслик билан организм етарли миқдорда темир ва унинг сўрилиши учун зарур бўлган C вa B12 витаминларни ўзлаштира олмайди. Натижада камқонлик юзага келади.

Бундан ташқари, тўйиб овқатланмаслик, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, мунтазам қон кетишлар ҳам анемиянинг ривожланишига сабаб бўлади.

(Давоми бор.)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Бахтсиз ҳодиса туфайли ўта оғир тан жароҳати олган беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёни лавҳалари тарқалди. Ушбу видеотасвирларда ёш йигитнинг бахтсиз ҳодиса сабаб жиддий жароҳат олгани, тиббиёт ходимлари унинг танасига кириб кетган арматура бўлагини мураккаб жарроҳлик йўли билан чиқариб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолгани акс этган.
👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​❗️Касалланишлар сони пасайишда давом этмоқда: кеча юртимизда яна 890 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 5 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 228796 (+887) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌32 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌18 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌49 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌45 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌61 нафари Фарғона вилоятида,
📌41 нафари Хоразм вилоятида,
📌107 нафари Тошкент вилоятида,
📌438 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 22 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 94 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 117 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 27 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 50 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 212183 (+452) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1584 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 148 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Камқонликдан қандай халос бўлиш мумкин?

(Давоми.)

ССВ Матбуот хизматининг болаларда камқонлик сабаблари, касалликни ташхислаш ва даволаш усулларига доир саволларига Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудова жавоб берди.

— Болалаларда анемия қандай белгилар билан намоён бўлади?

— Аввало шуни айтиш керакки, камқонлик кўплаб тана аъзолари фаолиятига салбий таъсир этиши билан хавфлидир. Биринчи кўринадиган белгилар терида пайдо бўлиб, у оқариб кетади. Тирноқлар ва сочлар мўртлашиб, ёрқинлигини йўқотади. Шунингдек, тил яллиғланиши, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлиши мумкин. Асаб тизими фаолияти бузилиб, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. 1 ёшгача бўлган ва оғир камқонликка чалинган гўдаклар ривожланишда анча ортда қолади.

Қолаверса, уйқучанлик, тез-тез асабийлашиш, доимий чарчоқ, бўр ёки кесак ейиш ҳам камқонликнинг типик белгиларидир. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса болаларда юрак-қон томир тизими фаолияти бузилиб, улар ҳушидан кетиши, тахикардия, нафас қисиши кузатилади.

— Камқонликка қандай ташхис қўйилади?

— Касалликка ташхис қўйишда, аввало, педиатр-шифокор кўригидан ўтиш лозим. Қолаверса, болада анемияни аниқлаш учун гастроэнтеролог, нефролог, аллерголог, гематолог ва бошқа тор доирадаги мутахассислар текшируви талаб этилади.

Шунингдек, шифокор томонидан умумий қон таҳлиллари, хусусан, ундаги эритроцитлар ва гемоглобин кўрсаткичларини аниқлаш учун лаборатор таҳлиллар буюрилади.

— Касаллик қандай даволанади?

— Ёш болалар, мактаб ёшидаги ўғил-қизларда, аввало, таомнома ва кунлик тартибни қайта кўриб чиқиш лозим. Жумладан, бемор бола кўп вақт тоза ҳавода сайр қилиши, ҳаракатлантирувчи ўйинлар ўйнаши, яъни ўртача жисмоний фаолият билан машғул бўлиши, бир вақтда ухлашга ётиб, бир вақтда уйғониши талаб этилади.

Бундан ташқари, анемияга чалинган болалар рационида темирга бой маҳсулотлар – қизил гўшт, ловия, нўхат, қорабуғдой унидан тайёрланган нон, какао, денгиз карами, қўзиқорин, қуритилган мевалар, қуритилган ўрик, кўкатлар бўлиши керак. Шу билан бирга, С ва B12 витаминларига бой маҳсулотлар (булғор қалампири, брокколи, цитрус мевалар, балиқ, яшил баргли сабзавотлар) ҳам касалликнинг олдини олишда жуда муҳим. Сабаби ушбу витаминларсиз темир қонга сўрилмайди.

Агар болада жиддий камқонлик кузатилса, шифокор томонидан зарур дори-дармонлар тайинланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 86 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺5 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 86 420 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 22 591 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 30 289 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 33 540 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 546 079 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 439 989 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 797 201 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 308 889 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (14 962 доза),
📌Тошкент шаҳри (11 418 доза),
📌Қашқадарё вилояти (10 921 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,6 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
5 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 766 022 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 476 505 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 289 517 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (178 316 доза), Самарқанд (110 731 доза), Андижон (84 286 доза), Наманган (68 658 доза), Қашқадарё (68 450 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​❗️Кунлик касалланишлар яна пасайди: кеча юртимизда 830 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 6 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 229628 (+832) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌30 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌16 нафари Наманган вилоятида,
📌43 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌41 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌46 нафари Фарғона вилоятида,
📌26 нафари Хоразм вилоятида,
📌101 нафари Тошкент вилоятида,
📌435 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 22 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 38 нафар,
🔹Навоий вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 84 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 32 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 128 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 212649 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1586 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 134 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҲАМДАРДЛИК

Тиббиёт соҳаси бўйича йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Турғунпўлат Даминов шу йил 6 февраль куни 81 ёшида вафот этди.

Т. Даминов 1941 йили Тошкент шаҳрида туғилди.

1964 йилда Тошкент давлат медицина институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тугатиб, 1969 йилда номзодлик, 1986 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Т. Даминов меҳнат фаолиятини 1969 йилда Тошкент давлат медицина институтида ассистент сифатида бошлади. Ушбу муассасада доцент, кафедра мудири вазифасида фаолият юритди. Кейинчалик Педиатрия илмий текшириш институти директори, Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти ректори, Тошкент тиббиёт академияси «Юқумли касалликлари ва педиатрия» кафедраси мудири, мазкур кафедра профессори каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилди.

У мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, тиббиёт фанининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.

Заҳматкаш олимнинг тиббиёт соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган 500 дан зиёд илмий мақолалари, 20 га яқин китоб ва монографиялари ҳамда 40 дан зиёд услубий тавсиянома ва қўлланмалари мутахассисларга яхши маълум.

Айниқса, тиббиётнинг педиатрия ва юқумли касалликлар каби муҳим йўналишларини ривожлантириш ва бойитиш борасида ўз илмий мактабини яратди.

Илм-фан фидойисининг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланди.

Академик Т. Даминовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди. У “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари билан мукофотланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги атоқли олим, меҳрибон устоз ва моҳир шифокор Турғунпўлат Даминовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур қайғу билан ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Энди бирламчи тиббиёт муассасаларида 14 турдаги тиббий ҳисоб журналлари юритилади

❗️Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи асосида 1 февралдан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилгани, шундан ҳам 10 таси соддалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

📌 Эндиликда амалиётда қуйидаги тиббий ҳисоб журналлари юритилади:

Шифокорнинг кундалик қабул журнали;

Акушер-гинекологнинг кундалик қабул журнали;

Шифокорлик маслаҳат комиссияси хулосаларини қайд этиш журнали;

Меҳнатга лаёқатсизлик варағини қайд этиш журнали;

Муолажа хонасида қон намуналари олишни қайд этиш журнали;

Физиотерапия ҳамширасининг кундалик қабул журнали;

Асбоб-ускуналарни зарарсизлантиришга топшириш ва қабул қилиш журнали;

Оила ҳамширасининг кундалик фаолият журнали;

Дори воситалари, диагностикум, реактив ва тиббий буюмларни миқдорий ҳисобга олиш журнали;

Муолажаларни қайд қилиш журнали;

Юқумли касалликларни қайд этиш журнали;

Эмлашни қайд этиш журнали;

Оила паспорти
(028-ҳ/ш);

Лаборатор таҳлилларни қайд этиш журнали
(034-ҳ/ш).

‼️Эслатиб ўтамиз: бирламчи тиббиёт муассасаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Амбулатория-поликлиника муассасаларида қандай тиббий карта ва бланкалардан фойдаланилади?

❗️Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи асосида 1 февралдан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида юритиладиган 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар ҳам 14 тагача қисқартирилди.

📌 Энди амбулатория-поликлиника муассасаларида қуйидаги карта ва бланкалар юритилади:

Пациентнинг амбулатор тиббий картаси;

Диспансер кузатувининг назорат картаси;

“Она ва бола” скрининг марказида пренатал текширувдан ўтишга йўлланма;

Амбулатор поликлиника муассасаларига, уйларга врач қатновларини қайд этиш билдиришномаси;

Якуний
(аниқ) ташхисларни қайдлаш учун статистик талон;

Антирабик ёрдамга мурожаат қилган бемор маълумоти;

Ультратовуш текширувларини қайд этиш баённома шакллари;

Ҳарбий хизматга чақирилувчининг даволаниш картаси;

Профилактик эмлаш картаси;

Тиббий маълумотнома
(олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларга кирувчи абитуриентлар, спортчилар ва ишга кирувчилар учун тўлдирилади);

Тиббий маълумотнома (судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар учун тўлдирилади);

Ҳомиладор ва туққан аёлнинг индивидуал картаси;

Амбулатория-поликлиника муассасасининг алмашиш варағи.

‼️ Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжатларнинг рўйхати ва шаклларига ўзгартиришлар киритилиши тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тадқиқот хулосаси:

Кунига 20 дақиқа жисмоний фаоллик ўлим хавфини 13 фоизга камайтиради

Жисмоний фаолликнинг саломатлик учун фойдаси жуда катта. Айниқса, касалликлар профилактикасида юриш, югуриш, сузиш, бадантарбия каби машғулотларга тенг келадигани йўқ.

АҚШнинг Миллий саратон институти олимлари ўтказган тадқиқот натижаси эса янада ҳайратланарли. Маълум бўлишича, агар ушбу мамлакатда яшовчи 40 ёшдан 85 ёшгача бўлган барча фуқаролар кунига атиги 10 дақиқа давомида жисмоний фаоллик учун вақт ажратганида эди, йилига 110 минг нафардан ортиқ америкаликнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди.

Мутахассислар фикрича, жисмоний машқлар ҳамма учун бирдек фойдали. Улар 4800 дан ортиқ ўрта ва катта ёшли кишиларнинг саломатлик кўрсаткичларини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

Тадқиқот иштирокчиларининг кундалик ҳаёти ва фаолияти махсус мониторлар ёрдамида етти кун давомида кузатиб ва қайд этиб борилди. Олинган натижалар аҳоли ўлими билан боғлиқ тўпланган маълумотлар билан қиёсланди.

Натижалар шуни кўрсатдики, ҳар куни қўшимча 10 дақиқа жисмоний фаоллик ўлим хавфини 7 фоизга камайтиради. Агар шундай машқларга 20 дақиқа ажратилса, 13 фоиз, 30 дақиқа сарфланса, 17 фоизлик натижага эришиш мумкин.

Бошқача қилиб айтганда, қўшимча 20 дақиқалик жисмоний машқлар АҚШда йилига 210 мингга яқин, 30 дақиқалик фаоллик эса 270 мингдан ортиқ ўлим ҳолатларининг олдини олади, дейилади тадқиқот муаллифлари.

Эслатиб ўтамиз: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик камлиги оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқнинг саломатлиги 18 ёшга тўлгунига қадар нуфузли тиббиёт маркази назоратида бўлади

Бир муддат олдин ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига ташланган, бахтли тасодиф сабаб йиртқичдан зарар кўрмай қолган қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада бир неча кундан бери муолажа олаётган қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

2018 йилда туғилган бемор З. А. шу йилнинг 29 январида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлими қабулхонасига "Тез ёрдам" машинасида олиб келинган эди.

Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилиб, қизалоқ болалар реанимация бўлимига ётқизилган ва тегишли мутахассислар иштирокида зарур даво чоралари кўрилган. Унинг умумий аҳволи яхшилангач, бошқа бўлимга ўтказилган.

Ҳозир бемор тиббиёт ходимлари назорати остида режали муолажаларни давом эттирмоқда. Соғлиги кундан кун тикланиб боряпти.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор қизалоқ З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шариповни шахсан масъул этиб белгилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон — Саудия Арабистони:

Инвестиция лойиҳалари юртимизда тиббиётни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар сўнгги йилларда жадал ривожланиб, айниқса, инвестициявий соҳада ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётгани таъкидланди. Ўз навбатида, бу йўналишдаги қўшма дастурлар соғлиқни сақлаш тизимининг қатор тармоқларини ҳам қамраб олмоқда.

Жумладан, Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга оширилаётган ана шундай лойиҳалардан бири мамлакатимиздаги олтита Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказини юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ва юқори технологиялар билан таъминлашга қаратилган.

Унинг умумий қиймати 42,45 миллион АҚШ долларига тенг. Шундан 22,45 миллион доллари Ўзбекистон Республикаси ҳиссасига тўғри келса, қолган 20 миллион доллари мазкур жамғарма томонидан ажратилган кредит маблағларидир.

Мулоқотда жорий йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган ушбу лойиҳа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида касалликларни эрта аниқлаш, уларга тезкор ташхис қўйиш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳамда даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

Шунингдек, томонлар тиббиётнинг бошқа йўналишларида ҳам ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СOVID-19: Дунёда кунлик касалланиш кўрсаткичлари кескин камайди

Кеча жаҳон бўйича 1,76 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 1 февраль ҳолатига нисбатан қарийб 1,3 миллион, 5 февралга қиёслаганда эса 400 мингта кам кўрсаткичдир.

Кескин пасайиш динамикаси АҚШда қайд этилиб, мамлакат етакчи ўриндан 10-ўринга тушган бўлса, Россия кунлик касалланишлар сони ортиши туфайли рўйхат бошига кўтарилди.

🇷🇺 Россия — 179 минг,

🇫🇷 Франция — 155 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 95 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 83 минг,

🇩🇪 Германия — 82 минг,

🇯🇵 Япония — 90 минг,

🇹🇷 Туркия — 88 минг,

🇮🇹 Италия — 79 минг,

🇧🇷 Бразилия — 61 минг,

🇺🇸 АҚШ — 60 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 53 минг,

🇮🇱 Исроил — 52 минг.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

10 ойда қанча фуқаро коронавирусга қарши эмланди?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари 10 ойдан бери давом этмоқда. Шу вақт давомида юртимизга келтирилган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилди.

Эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 19,3 миллион нафардан ортиғи 2021 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 февралига қадар коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олди.

Энг кўп эмланган аҳоли Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, бу ҳудудларда 1-босқичда эмланган фуқаролар сони 2 миллион нафардан ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

Ҳудудлар аҳолисининг қанча қисми коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олди?

Коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланганидан бери юртимиз ҳудудларида тўлиқ эмланган фуқароларнинг ўша ҳудуд аҳолисига нисбати қуйидагича:

📌Қорақалпоғистон Республикасида 62 фоиз,
📌 Андижон вилоятида 70,3 фоиз,
📌Бухоро вилоятида 65,4 фоиз,
📌Жиззах вилоятида 57,8 фоиз,
📌 Қашқадарё вилоятида 50,2 фоиз,
📌 Навоий вилоятида 69,6 фоиз,
📌 Наманган вилоятида 77,5 фоиз,
📌Самарқанд вилоятида 80,2 фоиз,
📌Сирдарё вилоятида 56,7 фоиз,
📌Сурхондарё вилоятида 74 фоиз,
📌Фарғона вилоятида 65,1 фоиз,
📌Хоразм вилоятида 78,4 фоиз,
📌Тошкент вилоятида 68,4 фоиз,
📌Тошкент шаҳрида 73,9 фоиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: 14,7 миллион нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши барча босқичларда эмланди

Коронавирусга қарши эмлаш бошланганидан то шу йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 42 183 286 доза вакцина қўлланилди.

Шу вақт давомида тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан ошган эмланувчиларга нисбатан 68,8 фоизни ташкил қилиб, 14,7 миллион нафардан ошди.

Тўлиқ эмланлганларнинг:
📌 891 642 нафари 65 ёшдан ошганлар,
📌 432 198 нафари тиббиёт ходимлари,
📌 436 971 нафари мактаб ўқитувчилари,
📌 168 464 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
📌 853 934 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир.
Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: 10 ой давомида қарийб 32 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси қўлланилди

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг 2022 йил январь ойи якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.


Айни пайтда юртимизда 7 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ўтган 10 ой давомида жами 42 183 286 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 76 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 31 989 099 дозага етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: Юртимизда 2,1 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинаси эмлаш жараёнида қўлланилди

📌10 ой давомида жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини AstraZeneca ташкил қилмоқда.

💉Умумий ҳисобда қўлланилган AstraZeneca вакцинаси 2 105 381 дозага етган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўтган йили юртимизга жами 2 404 480 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi