Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
170K subscribers
6.75K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️Тезкор

CCВ: Авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади

Олий таълим муассасалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади.

Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади.

Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган Штаблар фаолияти йўлга қўйилади.

Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди.

Шунингдек, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясининг “Оmikron” штаммининг яширин даври қисқалигини инобатга олиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан мулоқотда бўлган шахсларнинг карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор

CCВ: Айрим давлатлардан юртимизга кириб келувчи йўловчиларни карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинмоқда

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 90-сон баёнининг айрим-бандларида белгиланган қуйидаги чеклов ва талаблар бекор қилинмоқда:

📌Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг
дан халқаро авиақатновларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатиш;

📌мазкур давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган учинчи давлат фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмаслик;

📌Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган кундан эътиборан 10 кун давомида мажбурий уй карантини ёки уларни ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон — АҚШ:

Тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди


Соғлиқни сақлаш вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм, USAIDнинг юртимиздаги миссияси ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, Ўзбекистон томони АҚШнинг коронавирус пандемияси даврида кўрсатаётган амалий кўмагидан миннатдор эканлиги қайд этилди.

Жумладан, CОVID-19га қарши кураш учун CОVАХ дастури бўйича 5 миллион дозадан зиёд “Moderna” ва “Pfizer” вакциналари тақдим этилгани аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

АҚШ вакилларининг таъкидлашича, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар мамлакатимизга яна 5 миллион доза ана шундай вакциналар етказиб берилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қарийб 2 миллион долларлик коронавирусдан ҳимоя воситалари, 3,7 миллион долларлик тиббий жиҳозлардан иборат инсонпарварлик ёрдами кўрсатилгани ҳам эътиборга лойиқ.

Шу билан бирга, кейинги йилларда юртимизда USAID грантлари асосида рўёбга чиқарилаётган қатор лойиҳалар тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш имконини бермоқда.

Ўз навбатида, АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари билан коронавирус ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, вакцинация, санитария-эпидемиология ва тиббиётнинг бошқа қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланяпти.

Масалан, бундан бир муддат аввал “Амалий эпидемиология бўйича ўқув дастурининг базавий даражаси” халқаро малака ошириш курси йўлга қўйилиб, унинг доирасида биринчи гуруҳ тингловчилари ўқитилди. Энди шу йилнинг апрель ойидан иккинчи гуруҳ машғулотлари бошланиши режалаштирилган.

Шунинг баробарида, COVID-19га қарши эмлаш дастури доирасида CDC мутахассислари кўмагида 800 нафар умумий амалиёт шифокори, эпидемиолог ва педиатрлар малака оширди.

Учрашувда келгусида тиббий таълимни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, инфекцион касалликларнинг олдини олиш, жумладан, гриппга қарши вакциналарни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Бинобарин, мамлакатимиз тиббиёт тизимининг турли фавқулодда ҳолатларда тезкор ва сифатли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида кўчма шифохоналар ташкил этиш, мобиль шошилинч тиббий ёрдам тизимини шакллантириш, шунингдек, фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги 15 кун ичида юртимизда илк бор кунлик касалланишлар сони 1000 нафардан камайди

🔺2022 йил 2 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 226036 (+926) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌28 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌28 нафари Наманган вилоятида,
📌51 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌46 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌67 нафари Фарғона вилоятида,
📌23 нафари Хоразм вилоятида,
📌102 нафари Тошкент вилоятида,
📌431 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Навоий вилоятида 24 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 66 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 8 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 47 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 19 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210926 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1575 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 188 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 94 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺2 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 94 206 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 23 291 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 35 005 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 35 910 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 277 492 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 368 025 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 703 894 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 205 573 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (17 829 доза),
📌Қашқадарё вилояти (13 498 доза),
📌Тошкент шаҳри (12 268 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,3 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
2 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 754 048 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 470 315 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 283 733 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (175 520 доза), Самарқанд (110 543 доза), Андижон (83 658 доза), Қашқадарё (67 338 доза), Наманган (66 664 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Узбекистан – США:

Двустороннее сотрудничество в области медицины будет расширяться

В Министерстве здравоохранения состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным послом США в нашей стране Дэниелом Розенблюмом, представителями миссии USAID и Центров США по контролю и профилактике заболеваний (CDC).

В начале беседы отмечалось укрепление двустороннего сотрудничества наших стран в области медицины, а также признательность узбекской стороны за практическую помощь США во время пандемии коронавируса.

В частности, предоставление более 5 миллионов доз вакцин «Moderna» и «Pfizer» по программе CОVАХ для борьбы с CОVID-19 имело важное значение в обеспечении здоровья населения.

Представители США отметили, что к сентябрю этого года запланирована поставка еще 5 миллионов доз таких вакцин.

Кроме того, заслуживает особого внимания предоставление Агентством международного развития США (USAID) гуманитарной помощи, в частности средств защиты от коронавируса на 2 миллиона долларов и медицинского оборудования на 3,7 миллиона долларов.

Вместе с тем в последние годы на гранты USAID реализуется ряд проектов, которые помогают развивать сферу здравоохранения согласно современным требованиям.

В свою очередь, укрепляются партнерские связи с Центрами США по контролю и профилактике заболеваний в сфере борьбы с коронавирусом и другими инфекциями, вакцинации, санитарно-эпидемиологическом и другим направлениям медицины.

К примеру, некоторое время назад организован международный курс повышения квалификации «Базовый уровень учебной программы по практической эпидемиологии» и были выпущены слушатели первой группы. На апрель этого года запланирован старт обучения второй группы.

В то же время в рамках программы вакцинации от COVID-19 при поддержке специалистов CDC квалификацию повысили 800 врачей общей практики, эпидемиологов и педиатров.

На встрече обсуждались перспективы сотрудничества в сферах развития медицинского образования, повышения квалификации специалистов, профилактики инфекционных заболеваний, в частности, поставок вакцин против гриппа.

Также состоялся обмен мнениями по вопросам организации передвижных больниц для обеспечения оперативной и качественной деятельности системы здравоохранения нашей страны при чрезвычайных ситуациях, формирования мобильной системы экстренной медицинской помощи, развития фармацевтической промышленности.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Япон олимлари қандай вазиятда “омикрон”дан ҳимояланиш имконсиз эканлигини аниқлади

Тадқиқот учун дунёдаги энг тезкор “Фугаку” суперкомпьютери имкониятларидан фойдаланилди. Маълум бўлишича, агар 15 дақиқа давомида тиббий ниқоб тақмаган бемор билан яқин масофада мулоқотда бўлсангиз, бу вирусни юқтириб олишингиз тайин.

Олимлар компьютер ёрдамида “омикрон” билан касалланиш мумкин бўлган турли вазиятларни симуляция қилишди. Улар моделни яратиш учун вирус ташувчиси билан турли масофаларда 15 дақиқа давомида суҳбат олиб боришди. Бунда беморнинг ниқоб таққан ёки тақмаган ҳолатлари алоҳида инобатга олинди.

Аниқланишича, агар коронавирусга чалинган киши тиббий ниқоб таққан бўлса ва у билан бир метр ёки ундан зиёдроқ масофада мулоқот ўрнатилса, инфекцияни юқтириш хавфи деярли мавжуд эмас.

Бироқ бемор ниқоб тақмаган худди шу оралиқ масофада касалликка чалинишингиз эҳтимоли 60 фоизгача ортади.

Агар ярим метрдан қисқа масофада ниқоб тақмаган хасталик ташувчиси билан чорак соат суҳбатлашсангиз, “омикрон”ни юқтириб олишингиз хавфи деярли 100 фоизгача етади. Худди шу вазиятда бемор ниқоб тақиб олгани заҳоти бу инфекция билан хасталанишингиз эҳтимоли 14 фоизгача камайиши мумкин.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, “омикрон” вариантининг юқумлилиги “дельта”га нисбатан бир ярим баравар юқори.

Масалан, аввалги штамм ташувчиси бўлган бемор билан ярим метрдан бир метргача бўлган масофада 15 дақиқа суҳбатлашсангиз, вирусни юқтириш хавфи тахминан 70 фоизга тенг. “Омикрон”да бу кўрсаткич 85 фоизни ташкил қилади.

Шунга қарамай, япон олимлари ҳатто ниқоб таққан ҳолатда ҳам одамлар билан мулоқотда ижтимоий масофа сақлаш лозимлигини таъкидлашди.

❗️(Видеосимуляцияда: юқорида тиббий ниқобсиз мулоқот, пастда ниқоб таққан ҳолатдаги суҳбат).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича 3,18 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 1 февралга қиёслаганда қарийб 200 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 325 минг,

🇫🇷 Франция — 266 минг,

🇩🇪 Германия — 238 минг,

🇧🇷 Бразилия — 186 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 172 минг,

🇷🇺 Россия — 141 минг,

🇮🇹 Италия — 119 минг,

🇹🇷 Туркия — 111 минг,

🇯🇵 Япония — 94 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 87 минг,

🇪🇸 Испания — 86 минг,

🇮🇱 Исроил — 70 минг.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 960 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 3 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 226997 (+961) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌27 нафари Андижон вилоятида,
📌24 нафари Бухоро вилоятида,
📌20 нафари Жиззах вилоятида,
📌24 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌24 нафари Наманган вилоятида,
📌57 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌48 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌71 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌116 нафари Тошкент вилоятида,
📌457 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 17 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 26 нафар,
🔹Навоий вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 74 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 51 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 211274 (+348) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1579 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 195 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 91 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺3 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 91 603 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 25 880 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 31 710 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 34 013 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 369 095 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 393 905 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 735 604 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 239 586 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (18 305 доза),
📌Қашқадарё вилояти (11 813 доза),
📌Тошкент шаҳри (11 077 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
3 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 758 969 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 472 477 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 286 492 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (176 072 доза), Самарқанд (110 647 доза), Андижон (83 832 доза), Қашқадарё (67 920 доза), Наманган (67 653 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ вакили ривожланган давлатларни қолган мамлакатларга вакцина етказиб беришга чақирди

Ўтган ҳафтада Европада жами 12 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, пандемия давридаги рекорд кўрсаткичлари янгиланди. Шунга қарамай, қитъанинг аксарият давлатларида карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Хўш, нега?

ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге бунинг бир нечта сабабини келтириб ўтди. Жумладан, баҳор фасли яқинлашмоқда. Бу мавсумда одатда касалланиш ҳолатларининг пасайиши кузатилади.

Қолаверса, “омикрон” аввалги штаммларга қараганда бирмунча енгил ва асоратсиз кечяпти. Ўз навбатида, уни даволаш борасида ҳам етарлича тажриба тўпланди. Энг муҳими, минтақада аҳолини оммавий эмлаш даражаси кун сайин ошиб бормоқда.

Ханс Клюге ана шундай вазиятда эзгу даъват билан чиқиб, ривожланган мамлакатларни қолган давлатларга вакцина етказиб беришга чақирди. “Бу бутун сайёрамизни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун энг самарали чорадир”, — деди у.

Аслида, бу чорлов учун етарлича асослар бор. Чунки ҳозир 90 та мамлакатда эмлаш кўрсаткичлари 40 фоизга ҳам етмайди. 36 давлатда эса фуқароларнинг атиги 10 фоизи вакцина олган, холос. Африка қитъаси аҳолисининг 85 фоиздан ортиғи ҳатто биринчи доза билан эмланмаган.

Европада эса бу борада жиддий муаммолар йўқ. Масалан, Швецияда 12 ёшдан ошган аҳоли қатламининг 83 фоиздан зиёди коронавирусга қарши икки босқичда эмланиб бўлган. Бустер дозада вакцина олганлар эса 50 фоизни ташкил этади.

Шу боис, мамлакатда 9 февралдан коронавирус чекловлари бекор қилиниб, бар ва ресторанларни соат 23:00га қадар ёпиш, ташриф буюрувчилар сонини чегаралаш, эмланганлик сертификатини тақдим этиш, жамоат транспортида тиббий ниқоб тақиш талаб этилмайди.

Янги Зеландия февраль ойи охиридан ўз чегараларини босқичма-босқич очишини эълон қилди. Бу имкониятдан аввал мамлакат фуқаролари, кейин Австралиядан келган махсус виза эгалари, сўнгра барча эмланганлар фойдаланишлари мумкин.

Чехияда эса келаси ҳафтадан ресторан ва кўнгилочар масканларга ташриф буюриш учун эмланганликни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш шарт бўлмайди.

Айни пайтда Дания, Норвегия, Нидерландия, Австрия, Шимолий Ирландия ва бошқа қатор Европа давлатларида ҳам пандемия билан боғлиқ чекловлар бекор қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Бугун "Қуш уяси" миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди. Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.
Олимпиячимизга омад ва юксак натижалар тилаймиз!
__

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Пекине для участия в открытии зимних Олимпийских игр. На церемонии, которая состоится сегодня на национальном стадионе «Птичье гнездо», глава государства лично поддержит нашего горнолыжника Комилжона Тухтаева, который вместе со спортивной делегацией Узбекистана торжественно пронесёт флаг нашей Родины на Параде наций. Он выступит в дисциплинах гигантский слалом (13 февраля) и слалом (16 февраля).
Желаем удачи и высоких результатов нашему спортсмену!

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари расман старт олади

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида дунё аҳли 4 йил орзиқиб кутган навбатдаги қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланишига ҳам саноқли дақиқалар қолди.

“Қуш уяси” номини олган машҳур Миллий стадионда ўтказиладиган тантана бутун дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маросим Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. Ташкилий қўмита аъзолари унга катта тайёргарлик олиб боргани, мусобақалар тарихидаги энг ёрқин маросим бўлишини ваъда қилишмоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради. Мамлакатлар парадида спортчимиз Комилжон Тўхтаев бошчилигидаги делегациямиз кўриниш беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Пекинда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси очилиш маросими бошланди!

Хитой пойтахти Қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Айни вақтларда Олимпиада очилиш маросими бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ХХР раиси таклифига биноан мартабали меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Очилиш маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://uztv.tv/channels/uzbekiston-24

https://uztv.tv/channels/sport

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пекиндаги қишки Олимпиадада Ўзбекистондан қатнашаётган тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаев ва бутун спорт делегациямизга муваффақиятлар тилаймиз!

Желаем успехов нашему горнолыжнику Комилжону Тухтаеву и всей спортивной делегации, представляющим Узбекистан на зимней Олимпиаде в Пекине!

Манба
Шавкат Мирзиёев Пекин-2022 Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони пасайди: кеча юртимизда 910 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 4 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 227909 (+912) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌35 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌26 нафари Бухоро вилоятида,
📌19 нафари Жиззах вилоятида,
📌26 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌13 нафари Навоий вилоятида,
📌20 нафари Наманган вилоятида,
📌52 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌45 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌74 нафари Фарғона вилоятида,
📌26 нафари Хоразм вилоятида,
📌103 нафари Тошкент вилоятида,
📌441 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 37 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 118 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 14 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 73 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 96 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 25 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 34 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 211731 (+457) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1581 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 155 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 90 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺4 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 90 564 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 23 493 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 31 308 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 35 763 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 459 659 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 417 398 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 766 912 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 275 349 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (17 433 доза),
📌Қашқадарё вилояти (12 015 доза),
📌Тошкент шаҳри (11 533 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,5 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi