Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
172K subscribers
6.73K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
#эмлаш_2022

10 ойда қанча фуқаро коронавирусга қарши
эмланди?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари 10 ойдан бери давом этмоқда. Шу вақт давомида юртимизга келтирилган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилди.

Эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 19,3 миллион нафардан ортиғи 2021 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 февралига қадар коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олди.

Энг кўп эмланган аҳоли Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, бу ҳудудларда 1-босқичда эмланган фуқаролар сони 2 миллион нафардан ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

Ҳудудлар аҳолисининг қанча қисми коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олди?

Коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланганидан бери юртимиз ҳудудларида тўлиқ эмланган фуқароларнинг ўша ҳудуд аҳолисига нисбати қуйидагича:

📌Қорақалпоғистон Республикасида 62 фоиз,
📌 Андижон вилоятида 70,3 фоиз,
📌Бухоро вилоятида 65,4 фоиз,
📌Жиззах вилоятида 57,8 фоиз,
📌 Қашқадарё вилоятида 50,2 фоиз,
📌 Навоий вилоятида 69,6 фоиз,
📌 Наманган вилоятида 77,5 фоиз,
📌Самарқанд вилоятида 80,2 фоиз,
📌Сирдарё вилоятида 56,7 фоиз,
📌Сурхондарё вилоятида 74 фоиз,
📌Фарғона вилоятида 65,1 фоиз,
📌Хоразм вилоятида 78,4 фоиз,
📌Тошкент вилоятида 68,4 фоиз,
📌Тошкент шаҳрида 73,9 фоиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: 14,7 миллион нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши барча босқичларда
эмланди

Коронавирусга қарши
эмлаш бошланганидан то шу йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 42 183 286 доза вакцина қўлланилди.

Шу вақт давомида тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан ошган эмланувчиларга нисбатан 68,8 фоизни ташкил қилиб, 14,7 миллион нафардан ошди.

Тўлиқ эмланлганларнинг:
📌 891 642 нафари 65 ёшдан ошганлар,
📌 432 198 нафари тиббиёт ходимлари,
📌 436 971 нафари мактаб ўқитувчилари,
📌 168 464 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
📌 853 934 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир.
Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: 10 ой давомида қарийб 32 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси қўлланилди

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг
2022 йил январь ойи якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.

Айни пайтда юртимизда 7 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ўтган 10 ой давомида жами 42 183 286 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 76 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 31 989 099 дозага етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: Юртимизда 2,1 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинаси
эмлаш жараёнида қўлланилди

📌10 ой давомида жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини AstraZeneca ташкил қилмоқда.

💉Умумий ҳисобда қўлланилган AstraZeneca вакцинаси 2 105 381 дозага етган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўтган йили юртимизга жами 2 404 480 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: 912 минг дозадан ортиқ Sputnik-V вакцинаси
эмлаш жараёнларида қўлланилди

📌Ўтган 10 ой давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 1 035 057 доза Sputnik-V вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, у умумий қўлланган вакциналарнинг 2 фоизини ташкил қилади.

Россияда ишлаб чиқарилган ушбу вакцина биринчи ва иккинчи босқичда эмлаш учун алоҳида-алоҳида компонентларга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: 280 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олди

💉Юртимизда 10 ой давомида 2 183 381 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

👫10 ой давомида 12 ёшдан катта болаларнинг 280 140 нафари коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олди.

📌Маълумот учун, ўтган йил юртимизга жами 2 626 650 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

ССВ: Юртимизда 3 047 087 доза Moderna вакцинаси
эмлаш жараёнларида қўлланилди

💉Юртимизга келтирилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Moderna вакцинасининг 3 047 087 дозасидан
эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Бу эса жами қўлланилган вакциналарнинг 7 фоизини ташкил қилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўтган 10 ой давомида юртимизга жами 3 500 460 доза Moderna вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

ССВ: Юртимизда 1,7 миллион дозадан ортиқ Sinovac вакцинаси
эмлаш жараёнларида қўлланилди

💉Мамлакатимизда COVID-19га қарши вакцинация жараёнининг ўтган 10 ойи мобайнида Sinovac вакцинасининг 1 740 674 дозаси
эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Бу жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўтган вақт давомида юртимизга жами 1 976 000 доза Sinovac вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

ССВ: Юртимизда 82 минг дозадан ортиқ Sputnik Light вакцинаси
эмлаш жараёнларида қўлланилди

💉Мамлакатимизга энг сўнгги бўлиб олиб келинган Sputnik Light вакцинасининг 82 607 дозаси
эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

📌Ўтган вақт давомида юртимизга жами 207 500 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилган.

❗️Маълумот учун, Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, тўлиқ эмланиш учун унинг бир дозасини олиш кифоя.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi