Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
60.3K subscribers
7.81K photos
3.17K videos
50 files
11.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔴🟦🟦🟦

Ёзда нега юқумли ичак касалликлари авж олади?

🔬 Ёз фаслида аҳоли, айниқса, болалар орасида авж оладиган мавсумий касалликлардан бири — ичбуруғ. Тиббиётда бу патология ўткир диарея, деб аталади.


Хўш, хасталикнинг келиб чиқиши қандай омиллар билан боғлиқ? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Қандай хавфли асоратлари бор?

➡️ Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза Абдуллабоева шу ҳақда маълумот берди.

💬 — Иссиқ кунларда егуликлар тез айнийди, — дейди мутахассис. — Айниқса, сут ва сут маҳсулотлари сифати қисқа муддатда бузилиши мумкин. Бу — биринчи омил.


🧼 Иккинчидан, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ўткир диарея келиб чиқишига сабаб бўлади. Овқатланишдан аввал қўлларни совунлаб тозаламаслик, мева-сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш шулар жумласидан.

🦠 Бу ҳолат эса, бактерия ва вирусларнинг оғиз орқали организмга тушиб, ўткир юқумли ичак касалликлари қўзғалишига олиб келади.

📌 Оқибатда диареянинг илк белгилари намоён бўлади. Инкубацион давр 2 соатдан 2 кунгача давом этиши мумкин. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, иситма, қориннинг дам бўлиши ва оғриши — касалликнинг яққол белгиларидан.


🩺 Ўткир диареяда эрта ташхиснинг аҳамияти жуда катта. Чунки даво чоралари қанча тез бошланса, самара шу қадар юқори бўлади.

🫗 Ичбуруғда бемор зарур миқдорда суюқлик қабул қилмаса, ҳатто, дақиқалар ичида аҳволи оғирлашиши эҳтимоли мавжуд. Негаки, қусиш, ич кетиши, юқори ҳарорат туфайли тананинг сувсизланиши тез содир бўлади.

🔎 Шу аснода беморларда пешоб ажралиши тўхтаб, буйрак етишмовчилиги жараёни бошланиши мумкин. Қолаверса, сув баланси камайиши туфайли қон босими кескин тушиб кетади.

Айни сабабдан, болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокор қатъий назорати остида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қоплаш чораларини кўриш лозим.

‼️ Хасталикнинг эрта босқичида ҳеч қандай томчи дориларсиз вазиятни ўнглаш мумкин. Агар ҳам қусиш, ҳам ич кетиши кузатилса, томчи муолажаларини қўллашга тўғри келади.


💉 Бироқ қусиш тўхтамай, кучли оғриқ кузатилса, уни бартараф этиш учун алоҳида муолажалар талаб этилади.

➡️ Шундай экан, ота-оналар ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, егуликлар сифати, яроқлилиги ҳамда гигиена қоидаларига эътиборли бўлишлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

🔎 Қон таҳлиллари турли касалликларни эрта босқичда аниқлаш, қолаверса, ички аъзолар фаолиятини текшириш, организмдаги витамин ва бошқа муҳим моддалар миқдорини билиш имконини беради.


Хўш, бундай текширувлар кимларга тавсия этилади?

Йилига неча марта қон топшириш зарур?

Бу борада болаларга қандай талаблар бор?

➡️ Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари Акмал Раҳматуллаевдан шу каби саволларга жавоб олдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

🏥 В нашей стране уделяется большое внимание цифровой трансформации системы здравоохранения, повышению за счет этого качества и эффективности оказываемых населению медицинских услуг.


💻 С этой целью в Министерстве здравоохранения создан Центр цифрового здравоохранения.

Какими возможностями обладает эта инновационная структура?

Какую роль Центр будет играть в развитии медицины?

Как здесь осуществляется анализ данных ?


📹 Ответы на эти и другие вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴🟦🟦🟦

❗️Юртимизда илк бор онкологик суяк касалликларида ноинвазив тизза бўғими эндопротезини ўрнатиш йўлга қўйилди

🌎 Дунё миқёсида қон ва қон яратиш тизими касалликларига чалинган бемор болалар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Юртимизда ҳам бундай хасталиклар тез-тез учраяпти.


🏥 Ана шундай бемор ўғил-қизларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни эрта диагностика қилиш, олдини олиш ва самарали даволаш борасида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази мамлакатимиздаги етакчи тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

💬 — Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида бугун юртимизда ушбу йўналишда тиббий хизматлар сифати бутунлай янги босқичга кўтарилди, — дейди муассаса раҳбари Джамила Полатова.


📝 — Хусусан, Президентимизнинг шу йил 19 майдаги тегишли қарорига мувофиқ 2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

🔬 Шу мақсадда муассасамизда янги турдаги кўплаб муолажа усуллари амалиётга татбиқ этиляпти. Жумладан, юртимизда илк бор онкологик суяк касалликларига чалинган болаларга ноинвазив тизза бўғимлари эндопротезларини ўрнатиш йўлга қўйилди.

🤔 Унда тизза остеосаркомаси билан оғриган 13 ва 14 ёшли қизларда органларни сақловчи, юқори даражада терапевтик таъсир кўрсатадиган иккита ноёб операция бажарилди.


💬 Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида россиялик етакчи мутахассис Константин Рябов билан ҳамкорликда гепатоселлюлар жигар саратони ташхиси қўйилган бемор болада ўта мураккаб жарроҳлик муолажаси амалга оширилди.

📍 Бундан ташқари, муассасанинг ҳудудий филиалларида бир қатор янги даволаш ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинди.

📌 Жумладан:

қорин парда орти соҳасида жойлашган ўсмани кесиб олиш;

нефректомия ва парааортал лимфадиссекция;

орқа мия даражасида жойлашган ўсмани олиб ташлаш;

кўкрак қафаси ичидаги медиастинал ўсмани резекция қилиш;

жигар метастазларини резекция қилиш каби мураккаб операциялар шулар сирасидан.

‼️ Таъкидлаш лозимки, ушбу амалиётлар ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик ёндошувларини жорий этиш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни жойларда кўрсатиш имконини бераётир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥3🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🔎 Телетиббиёт қандай имкониятларга эга?

♻️ Клиник ординатура ва интернатурага ҳужжат топшириш ҳамда танлов ўтказиш тизими тўлиқ ўзгарди

☀️ Жазирама давом этади: Бундай ҳавода қандай таомланиш керак?

🔬 Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасида қандай мураккаб операциялар бажарилмоқда?

☎️ "103" хизматининг барча ҳудудий филиалларида "Call-back" тизими йўлга қўйилмоқда

🔍 Қуёш нури аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин

📌 ССВ аҳолини жамоатчилик назоратига чорлайди

Болалар миллий тиббиёт маркази қисқа муддатда қандай ютуқларга эришди?

🇺🇿🇩🇪 Германиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришилди

🖥 ССВ: Вазирликда Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ташкил этилди

🗣 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳоли ва соҳа ходимларига МУРОЖААТИ

🩸 Қон фақат донорлар кунида эмас, йил давомида керак

Тажриба-синов лойиҳаси қандай ислоҳотларни ўз ичига олади?

🔎 Ёзда нега юқумли ичак касалликлари авж олади?

➡️ Юртимизда илк бор онкологик суяк касалликларида ноинвазив тизза бўғими эндопротезини ўрнатиш йўлга қўйилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 ✏️✏️✏️✏️

🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.


🔬 Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда у муҳим восита.

🌡 Қонни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорликдир.

🛏 Шу боис қон топширинг, беморлар ҳаётини сақлаб қолинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2
Maqsadli_qabul_tibbiyot_kvota_2025.pdf
11.8 MB


❗️КВОТА-2025. МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун

Жами: 1 минг 173 та.

2025/2026 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди (таълим йўналишлари ва туман (шаҳар)лар кесимида).

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

🖥 В Хатырчинском районе Навоийской области начата практическая работа в рамках пилотного проекта по внедрению новой модели организации системы здравоохранения.


Какие это дает результаты?

Насколько местные жители и врачи довольны происходящими преобразованиями?

В чем преимущество цифровизации?

📹 Об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Хатырчинского района.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 🟦🟦🗣

❗️ССВ: Юртимиз бўйлаб гепатитнинг В ва С турларини эрта аниқлаш мақсадида бепул скрининглар ўтказилмоқда

Маълумки, ҳар йили дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши курашиш куни сифатида кенг нишонланади.


🌎 Бундан кўзланган асосий мақсад сайёрамиз аҳолисининг мазкур хасталикка бўлган эътиборини янада кучайтириш ва касаллик ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат.


🏥 Шу муносабат билан айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида конференция ўтказилмоқда.

🤔 Унда вазирлик масъуллари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, соҳа олимлари ҳамда экспертлар иштирок этяпти.


📊 Қайд этилганидек, ҳар йили дунёда 1,2 миллион нафарга яқин одам гепатит B ва камида 1 миллион нафар киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. Маълумотларга кўра, йилига 1,3 миллион нафар инсон гепатит B инфекцияси, 350 минг нафардан ортиқ бемор эса гепатит C асоратлари туфайли вафот этади.

🔬Ҳозир юртимизда ушбу хавфли касалликни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги тегишли қарорига мувофиқ, ҳудудлардаги оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда гепатитнинг В ва С турларини эрта аниқлаш мақсадида бепул скрининглар ўтказиляпти.


💊 Хусусан, 2025 йилнинг 1 июлига қадар юртимизда 1 миллион 595 минг нафардан зиёд аҳоли мазкур текширувлардан ўтказилиб, касалликнинг С тури тасдиқланган беморларга “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари бепул берилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴⚖️👨‍💻👩‍💻💬

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда "28 июль — Халқаро гепатитга қарши курашиш куни" муносабати билан конференция бўлиб ўтди.


Хўш, унда қайси масалалар муҳокама қилинди?

Юртимизда гепатитнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

Беморларни даволаш борасида эришилаётган натижалар қониқарлими?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Кейинги йилларда тиббиёт йўналишида халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора кенгаймоқда. Табиийки, натижалар шунга мос бўлаётир.


🇺🇿🇯🇵 Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан Япониянинг Асахикава шаҳри клиникаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга ошириб келинмоқда.

Хўш, куни кеча ўтказилган навбатдаги операциялар нимаси билан ноёб ҳисобланади?

Кам учрайдиган касалликка чалинган 4 яшар Усманнинг жарроҳликдан кейинги аҳволи қониқарлими?

Бундан кейин ҳам ҳамкорлик давом эттириладими?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

В столице состоялась конференция, приуроченная к 28 июля — Всемирному дню борьбы с гепатитом.


Какие вопросы были обсуждены в ходе мероприятия?

Какие в нашей стране принимаются меры для профилактики гепатита?

Каких результатов удалось достичь в лечении пациентов?

📹 Подробные ответы на эти и другие вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Гепатит ҳар 30 сонияда бир кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

📆 Кеча дунё бўйлаб Халқаро гепатитга қарши кураш куни кенг нишонланди. Шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу касалликни бартараф этиш ва асоратларини камайтиришга доир баёнот билан чиқди.

💬 “Ҳар 30 сонияда сайёрамиз бўйича бир бемор оғир жигар хасталиги ёки вирусли гепатит туфайли келиб чиқадиган саратондан вафот этади. Шунга қарамай, бизда бу эпидемияни тўхтатиш учун барча восита ҳамда имкониятлар мавжуд", — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.


🔬 Қайд этилишича, вирусли гепатитнинг А, В, С, D ва Е турлари — ўткир жигар инфекцияларининг асосий омиллари. Улардан фақат В, С ва D турлари жигар етишмовчилиги ва циррози, жигар саратони хавфини сезиларли даражада оширадиган сурункали касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

➡️ Бироқ вирусни юқтирган инсонларнинг аксарияти ўз хасталигидан бехабар. Таҳлилларга кўра, ҳозир дунёда гепатитнинг В, С ва D турларига чалинган 300 миллион нафардан ортиқ бемор бор. Ҳар йили улардан 1,3 миллион нафардан зиёди хасталик оқибатида вафот этмоқда.


📊 Шунга қарамай, гепатит бўйича миллий ҳаракат режасига эга мамлакатлар сони 2025 йилда 59 тадан 123 тага кўпайгани ижобий ҳол. Қолаверса, жорий йилда 129 та давлат ҳомиладор аёлларда гепатит B ни текшириш сиёсатини ишлаб чиқди. Бу 2024 йилга солиштирганда 23 та кўп кўрсаткичдир.

💉 Ўз навбатида, 147 давлат (икки йил аввал 138 та эди) янги туғилган чақалоқлар учун гепатит B га қарши эмлашни жорий қилди.

🔎 Лекин ҳали муаммолар кўп. Масалан, 2024 йилда гепатитнинг B тури билан оғриган ҳар саккиз одамдан фақат бир нафарига, C тури билан касалланганларнинг эса учдан бир қисмидан сал кўпроғига ташхис қўйилган.


📌 Муолажалар қамрови борасида аҳвол бундан ҳам ёмонроқ: гепатит B га чалинганларнинг атиги 3 фоизи ва гепатит С ни юқтирганларнинг бор-йўғи 20 фоизи зарур даволаниш курсларини олган, холос.

🔎 Табиийки, бу рақамлар ЖССТнинг 2025 йилга мўлжалланган глобал мақсадларида кўзда тутилган кўрсаткичлардан анча кам. Яъни диагностика бўйича 60 фоиз, муолажа борасида 50 фоизлик натижа марра сифатида белгиланган.

‼️ Ваҳоланки, бу глобал мақсадлар рўёби 2030 йилгача 2,8 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга, 9,8 миллион касалланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


🔗 Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги тегишли қарорига мувофиқ, шу йил 1 июлга қадар юртимизда 1 миллион 595 минг нафардан зиёд аҳоли гепатитнинг В ва С турларини эрта аниқлашга қаратилган текширувлардан ўтказилиб, касалликнинг С тури тасдиқланган беморларга “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари бепул берилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

В последние годы международное сотрудничество в сфере медицины динамично развивается, что приносит заметные результаты.


🇺🇿🇯🇵 В частности, в рамках меморандума, подписанного между Республиканским научным центром экстренной медицинской помощи и клиникой города Асахикава (Япония), успешно проводятся сложные хирургические вмешательства.

Чем были уникальны проведенные на днях очередные совместные операции?

Как себя чувствует после операции 4-летний Усман, страдающий редким заболеванием?

Что еще намечено в рамках двустороннего сотрудничества?

📹 Об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

❗️Метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши тақиқланади

🔎 ССВ Метрология хизмати ҳозирги кунда 31 позициядаги ўлчаш ва синов воситаларини қиёслаш ҳамда метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, юртимиздаги давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларини ҳамкорликка таклиф этади.

📲 Хизматдан фойдаланиш ва шартнома тузиш учун қуйидаги намунани тўлдирган ҳолда аризангизни [email protected] почтасига йўллашингиз мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникалар метрологик назоратдан ўтказилиши лозим. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши тақиқланади.


☎️ Телефон: (71) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

‼️ Ҳурматли мутахассислар! Метрологик назорат ва қиёслаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш орқали муассасангиздаги тиббий ускуналарнинг аниқлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш имкониятига эга бўласиз. Бу эса беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1🤩1