ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.5K subscribers
6.28K photos
2.49K videos
44 files
9.91K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда юртимизда 3000 нафардан ортиқ бемор дастурий гемодиализ муолажасига муҳтож. Сурункали буйрак етишмовчилигини даволашнинг энг самарали усули эса буйрак трансплантацияси амалиётидир.

Эътиборлиси, кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида бир пайтлар имконсиз бўлган бундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари бугун юртимизда маҳаллий шифокорларимиз томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Ана шундай жарроҳлик амалиётларидан навбатдагиси илк бор олис Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилди. Унда олтинсойлик 31 ёшли Жуманазар Муҳаммадиевга турмуш ўртоғи Зилола Хўжанованинг бир буйраги кўчириб ўтказилди.

Мазкур мураккаб операция Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ малакали жарроҳлар томонидан амалга оширилди.

Ҳозирда беморларнинг ҳам аҳволи яхши ва улар шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Юртимиздаги эмлаш жараёнларида 395 256 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилди

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, 395 256 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, унинг барча дозалари 1-босқичда эмлаш учун фойдаланилган.

Маълумот учун, шу пайтга қадар юртимизга жами 1 200 000 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда 450 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди, касалликдан 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 3 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175715 (+448) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌50 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌178 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 58 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 117 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 170872 (+552) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1249 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 3 октябрь куни 37 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27337 нафарга етди. Кеча уларнинг 31 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25669 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 299 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 234 миллион 921 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 801 мингдан ортиғи вафот этган (04.10.2021. Тошкент вақти билан 10:50 ҳолатида).

Касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,683 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,813 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,468 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,937 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,474 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 298 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қодир Ҳотамов олис қишлоқлардан бирида, оддий деҳқон оиласида вояга етди. Мактабни тугатиб, Тошкент тиббиёт институтига ўқишга кириб, олий ўқув юртини муваффақиятли тамомлади.

Устозларнинг тавсияси билан хирургия кафедрасида иш бошлади. Кейинчалик фаолиятини Сирдарё вилоят шифохонасида шифокор сифатида давом эттирди.

Мазкур тиббиёт масканида бўлим мудири, бош шифокор муовини, бош шифокор лавозимларида фаолият юритди.

Бироқ 2009-2010 йилларда унинг бошига синовли кунлар келди. У турли бўҳтонлар билан жиноий жавобгарликка тортилиб, туҳматнинг “катта ўчоғи”да “ёқиб юборилди”.

Бу орада турмуш ўртоғи ва ўғли оғир дардга чалиниб, оила мушкул аҳволда қолди. Қолаверса, синовларга бардош бера олмаган шифокорнинг ота-онаси берин-кетин вафот этди.

Бироқ АДОЛАТ барибир қарор топди. 2019 йил 20 декабрь куни Олий суд ҳукми билан у айбсиз деб топилди.

“Халқчил ёндашув”
кўрсатуви орқали шифокор Қодир Ҳотамов ҳаётида рўй берган синовли воқеалар ҳақида батафсил сўз юритилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: ЧЕКИШ ТАЪСИРИ ОСТИДА 25 ДАН ОРТИҚ КАСАЛЛИК КУЧАЯДИ

Тамаки маҳсулотлари, жумладан, сигаретанинг инсон саломатлигига жиддий зарар етказувчи номақбул восита экани барчамизга маълум. Чекиш инсоннинг ўзи ва атрофдагилари соғлиғига қандай зарар етказишини яна бир бор эслатиб ўтиш фойдадан холи бўлмайди, албатта.

ССВ матбуот хизмати тамаки ва унинг зарари ҳақида маълумот олиш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайховга мурожаат қилди:

— Никотин организмдаги метаболик жараёнга халақит берувчи, мия фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкогол ва бошқа психоактив моддалар каби одамни ўзига ўргатиб қўйади.

Шу тарзда тамакига жисмоний боғлиқлик шаклланади. Доимий никотин оқимига ўрганиб қолган одам тамакидан фойдаланишни тўхтатса, ташвиш ва хавотирга тушиб қолади. Бора-бора чекишга бўлган эҳтиёж овқатланишга бўлган эҳтиёж билан тенглашиб қолади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотича, чекиш таъсири остида 25 дан ортиқ касаллик (юрак-қон томир, ўпка ва саратон)ларнинг организмда ривожланиши кучаяди. Тиббий тадқиқотлар бўйича Британия Кенгаши олимларининг кўп йиллик изланишлари хулосаларида ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида жиддий илмий далиллар келтирилган.

Юрак ишемик касаллиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ва спиртли ичимликлар ичувчи одамларга тўғри келади. Статистик маълумотлар ҳар бир чекувчи одам ўз ҳаётини 18 йилга қисқартиришини кўрсатади.

ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки маҳсулотининг инсон организмига зарарли таъсиридан ҳар йили сайёрамизнинг 6 миллионга яқин аҳолиси вафот этади. Уларнинг 12 фоизи чекувчи бўлмаган (пассив чекувчилар)дир. Ачинарлиси шуки, болалар пассив чекувчилар бўлиб қолмоқда. Яъни улар атрофидаги одамларнинг чекиши оқибатида тамаки тутуни аралаш ҳаво билан нафас олишади.

Илмий тадқиқотларда ҳатто пассив чекиш ҳам одамда касалликка чалиниш, ногиронликка йўлиқиш ва ўлим хавфини оширишини исботланган.

Гарчи коронавирус инфекцияси хавфи сезиларли даражада чекинган бўлса-да, чекувчилар бу зарарли одатдан воз кечиш ҳақида жиддийроқ ўйлаши лозим. Чунки чекиш оғиз орқали COVID-19ни юқтириш хавфини оширади.

Бундан ташқари, зарарли одат туфайли ўпкаси зарарланган чекувчиларда коронавирус келтириб чиқарган пневмония қийинроқ кечади.

АҚШ олимларининг фикрига кўра, чекувчилар орасида коронавирус билан боғлиқ оғир ҳолатлар чекмаганларга қараганда кўпроқ учрамоқда. Шунингдек, тамаки тутуни касалликка қарши иммунитетнинг бирламчи курашувчан жавобига сабаб бўлувчи интерферонларни блоклайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини, шу жумладан, филтрли ёки енгил сигареталарни чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради.

Дунёда тамакидан воз кечишнинг юздан ортиқ усуллари мавжуд. Психологларга кўра, чекишни ташлаш жараёнида энг қийини дастлабки уч кунни бошдан кечиришдир.

Чекишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлсангиз, ижобий жиҳатлар ҳақида ўйланг. Aсосий ва энг катта ютуқ — сизнинг соғлиғингиз ва фаровонлигингиздир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 2021 ЙИЛДА ЮРТИМИЗДА 82 ТА ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТИ ВА 19 ТА ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тиббиётнинг бирламчи бўғини аҳоли саломатлигини сақлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда беқиёс ўринга эга.

Шу боис, мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Натижада бугунги кунга келиб, тиббиётнинг мазкур бўғини тўғридан-тўғри бемор билан ишлайдиган тизимга айланди.

Эътиборлиси, соҳани янада ривожлантириш мақсадида келгуси 3 йилда юртимизда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилади.

Биргина, жорий йилнинг ўзида 100 та оилавий шифокор пункти, 17 та қишлоқда оилавий поликлиника ҳамда 7 та шаҳарда оилавий поликлиника ташкил этиш режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида юртимизда 82 та оилавий шифокор пункти ва 19 та оилавий поликлиника ташкил этилди.

Жумладан,
Қорқалпоғистон Республикасида 4 та оилавий шифокор пункти;
Андижонда 5 та оилавий шифокор пункти, 3 та оилавий поликлиника;
Бухорода 1 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
Жиззахда 6 та оилавий шифокор пункти;
Қашқадарёда 8 та оилавий шифокор пункти ва 1 та оилавий поликлиника;
Навоийда 8 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
Наманганда 9 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
Сирдарёда 7 та оилавий шифокор пункти;
Самарқандда 6 та оилавий шифокор пункти ва 4 та оилавий поликлиника;
Сурхондарёда 8 та оилавий шифокор пункти;
Тошкент вилоятида 5 та оилавий шифокор пункти, 3 та оилавий поликлиника;
Фарғонада 10 та оилавий шифокор пункти, 4 та оилавий поликлиника;
Хоразмда 5 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, жорий йил 1 январдан бошлаб, умумий амалиёт шифокори мутахассиси оилавий шифокор, қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланди.

Шунингдек, терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента имени Ислама Каримова высокого гостя встретил Президент Шавкат Мирзиёев.
Гурбангулы Бердымухамедов возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Переговоры на высшем уровне состоятся завтра, 5 октября, в резиденции Куксарой.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Унда аҳолига юқори малакали жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш сифатини ошириш, ҳудудларда каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий қилиш, хирургия йўналишидаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, соҳада илм-фанни ривожлантириш мақсадида хирургия хизматини трансформация қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Унга кўра:

📌академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят, туман (шаҳар) бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаш;

📌туман (шаҳар) ва ҳудудлар даражасида каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этиш;

📌Хирургия марказида трансплантация амалиётларини хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда кенг жорий этиш;

📌хирург, анестезиолог, реаниматолог, нефролог ва бошқа мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш, уларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш, замонавий симуляцион марказда мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;

📌хирургия йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш;

📌аҳолига малакали хизматларни кўрсатиш мақсадида Хирургия маркази, унинг филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҲУДУДЛАРДА ХИРУРГИЯ МАРКАЗИНИНГ ФИЛИАЛЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ УЧУН 42,5 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра
, болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш, уларни қисқа вақт ичида тўлиқ соғломлаштириб, ногиронликдан чиқариш мақсадида:

📌2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлар доирасида 10 миллиард сўм ажратилади;

📌2022 йилдан бошлаб эса эҳтиёждан келиб чиқиб ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун Давлат бюджетидан зарур маблағлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, Давлат бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан тенг улушда:

2021 йилда Хирургия маркази филиалларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 42,5 миллиард сўм маблағ ажратиш;

2022–2023 йилларда туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилмаган 26 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 71,4 миллиард сўм йўналтириш белгиланди.

Давлат бюджетидан мазкур тадбирлар учун ажратиладиган маблағлар жойларда каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини жорий этиш натижасида тежаладиган маблағлар ҳамда халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит ва грант маблағлари ҳисобига ажратилади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан тегишли маҳаллий бюджетларга қайтариш шарти билан бюджет ссудаси берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2022 ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР БАРЧА ҲУДУДЛАРДА БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ АМАЛИЁТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра,
2022–2023 йиллар давомида каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўламини ошириш, шу жумладан, туман (шаҳар)ларда кўрсатиладиган амалиётлар турини 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага ошириш, В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилиши белгиланди.

Қарорга кўра, В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан 2022 йил якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларининг хорижий тилларни яхши биладиган ходимларининг 2021–2022 йилларда хирургия соҳаси учун долзарб йўналишлар бўйича нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, марказ фаолиятига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш чоралари кўрилади.

Малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориладиган ходимларга Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази билан тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ, марказ ва ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларида ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Шундай қилиб, хорижий мутахассисларни давлат тиббиёт муассасаларига жалб этишда:

❗️ хорижий мутахассислар учун икки томонга авиачипталарни сотиб олиш харажатлари (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда икки мартадан ошмаган ҳолда) ҳамда республика меҳмонхоналарида яшаш харажатлари тегишли давлат тиббиёт муассасаси томонидан миллий валютада тўланади;

❗️ уларни жалб этиш ва моддий таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш манбаи этиб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари, тегишли давлат тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ва бошқа ташкилотлар, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ХИРУРГИЯ МАРКАЗИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН 11 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДА ХАЛҚАРО МАБЛАҒЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ

Президентимизнинг “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини модернизация қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, мазкур қарорда марказни модернизация қилиш учун 11 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш белгиланган.

Қолаверса, мамлакатимизда Хирургия хизматини 2021–2023 йилларда трансформация қилиш мақсадида норматив-ҳуқуқий база ҳамда соҳани тартибга солувчи ҳужжатларни такомиллаштириш, хирургия йўналишида касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш сифатини ошириш, шунингдек, илм-фанни ривожлантириш, кадрларнинг касбий ва илмий салоҳиятини ошириш, ушбу хизматнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, мазкур қарор талабларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2022–2023 йилларда жарроҳлик ёрдамини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Соҳадаги муҳим янгиликлардан яна бири шуки, қарорга кўра, жарроҳлик амалиётининг мураккаблиги даражаси ҳамда самарадорлик кўрсаткичларига қараб тиббиёт ходимларига табақалаштирилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi