ИНСОН АЪЗОЛАРИ ВА ТЎҚИМАЛАРИ ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Президентимизнинг “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.
Жумладан, қарорда:
– трансплантология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
– юқори технологик трансплантация амалиётларини амалга ошириш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;
– хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш;
– трансплантология йўналишида малакали илмий кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш Хирургия марказининг қўшимча вазифалари этиб белгиланган.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, Хирургия марказида базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.
Хирургия маркази эса ушбу кафедрада ўқитилаётган бакалаврлар, клиник ординаторлар ва магистрлар учун асосий клиник базага айлантирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

2022/2023 ЎҚУВ ЙИЛИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИ УЧУН 50 НАФАР МЕНЕЖЕР МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ
Президентимизнинг “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида соғлиқни сақлаш соҳасида раҳбар кадрларнинг бошқарув йўналишидаги билимларини ошириш, тизимда етук ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.
Унга кўра, етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш йўлга қўйилади.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, тегишли вазирликлар билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши (Master of Healthcare Administration) бўйича давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа олий таълим ташкилотларида тайёрлаш режалаштирилган.

Абдуҳаким Хаджибаев Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазири билан учрашди
Хабар берилганидек, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Расмий делегация таркибида Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазири Нурмухаммет Аманнепесов ҳам бўлиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бугун туркманистонлик ҳамкасби билан учрашди.
Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар юзасидан мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, Н. Аманнепесов А. Хаджибаев ҳамроҳлигида Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда яратилган шарт шароитлар билан танишди.
Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасида эришган ютуқларини эътироф этиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши икки томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишонч билдирди.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда 14 июндан буён энг паст кўрсаткич — 304 нафар кишида касалланиш қайд этилди
🔺2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌38 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌42 нафари Тошкент вилоятида,
📌123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 35 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 55 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 4 октябрь куни 12 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27349 нафарга етди. Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25688 нафарни ташкил қилмоқда.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4,7 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
🔺5 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 256 888 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 108 586 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 75 520 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 72 782 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 292 009 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 728 726 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 775 834 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 787 449 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 700 231 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Сурхондарё вилояти (39 554 доза) ,
📌Хоразм вилояти (36 640 доза),
📌Тошкент вилояти (30 997 доза),
банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 322 553 доза,
📌Андижон вилоятида 2 286 707 доза,
📌Наманган вилоятида 2 236 777 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки, тиббиётнинг бирламчи бўғини аҳоли саломатлигини сақлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда беқиёс ўринга эга. Шу боис, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш мақсадида юртимизнинг олис ҳудудларида аҳоли ўртасида тиббий маданиятни янада юксалтириш, кўриклар ўтказиш орқали касалликларни эрта аниқлаш ва уларга қарши самарали курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шу кунларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида юртимизнинг малакали шифокорлари иштирокида 20 кунлик чуқурлаштирилган тиббий кўриклар бошланди.
Ушбу тиббий кўрикларга туманнинг барча аҳоли қатламлари қамраб олиниши белгиланган.

ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАР:
УЛАР ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?
Ўсимлик паразитларига мансуб замбуруғлар ҳавода, тупроқда ва сув ҳавзаларида нофаол ҳаёт кечиради, одам ёки ҳайвон терисига тушганда эса касаллик келтириб чиқаради. Ана шундай замбуруғлар сабаб организмда ривожланадиган касалликлар ҳақидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди.
— Касаллик чақирувчи замбуруғлар инсон организмига қандай ўтади?
— Замбуруғларнинг 100 000 дан ортиқ турлари маълум бўлиб, улардан 500 тага яқини одам ва ҳайвонлар учун патоген ҳисобланади, яъни касаллик пайдо қилади. Замбуруғли касалликлар бемордан ёки касал ҳайвондан одамга (асосан, бемор билан бевосита мулоқотда бўлганда ёки унинг зарарланган буюмларидан фойдаланганда) ўтади.
Улар ташқи муҳитнинг турли омилларига чидамли, масалан, очиқ сув ҳавзалари, ўрин-кўрпалар, кийим-бош, гилам ҳамда сочларга тушганда бир неча йилгача касаллик чақириш қобилиятини сақлаб қолади.
Атроф-муҳит ҳолати (экология) бузилиши, турли хил дори воситалари (антибиотиклар, цитостатиклар, стероидли гормонлар) пала-партиш, юқори миқдорда ёки узоқ муддат қабул қилиниши ёки оғир кечувчи йўлдош касалликлар (ўсма, қандли диабет ва бошқалар) мавжудлиги кўпинча замбуруғли касалликлар келиб чиқишини тезлаштиради.
Бундай омиллар таъсирида организм иммун тизими фаолияти сусаяди ва замбуруғларнинг кўпайиши учун қулай шароитлар яратилади.
— Замбуруғлар сабабли ривожланувчи касалликларнинг қандай турлари бор?
— Замбуруғларнинг ачитқисимон тури патоген ҳисобланади. Улар (кандида замбуруғлари) табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, мева-сабзавот, сут маҳсулотлари, шунингдек, одам, ҳайвон териси ҳамда шиллиқ қаватларда сапрофит ҳолатда яшайди ва фақат муайян шароитларда кандидозлар деб аталувчи ўзига хос касалликни келтириб чиқаради. Меъда-ичак хасталиклари, витаминлар мувозанатининг бузилиши, лейкоз касаллиги, антибиотиклар билан тартибсиз даволаниш кандида замбуруғларининг фаолиятини ошириб, касаллик вужудга келишига олиб келади.
Касалликнинг клиник кечишига қараб:
📌шиллиқ қават ва тери кандидози,
📌кандидозли онихомикоз,
📌паронихомикоз,
📌сурункали генерализациялашган болалар кандидози алоҳида ажратилади.
Бунда бемор танасида тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган, усти гардиш билан қопланган доғлар пайдо бўлади. Бармоқлар орасидаги кандидозли эрозия асосан қандолатчилар, идиш-товоқ ювувчилар ва бошқаларда учрайди.
Жараён 3-, 4-бармоқлар орасида, тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган ва ўртасида сероз суюклик бўлган эрозия борлиги билан ифодаланади.
Оғиз шиллиқ қавати кандидози эса ташқаридан кириб келган замбуруғ ҳисобига ривожланиши мумкин.

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Унда аҳолига юқори малакали жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш сифатини ошириш, ҳудудларда каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий қилиш, хирургия йўналишидаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, соҳада илм-фанни ривожлантириш мақсадида хирургия хизматини трансформация қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида ушбу видеолавҳадан батафсил маълумот олишингиз мумкин.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Унда аҳолига юқори малакали жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш сифатини ошириш, ҳудудларда каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий қилиш, хирургия йўналишидаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, соҳада илм-фанни ривожлантириш мақсадида хирургия хизматини трансформация қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида ушбу видеолавҳадан батафсил маълумот олишингиз мумкин.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Принято постановление Президента «О мерах по трансформации хирургической службы, повышению качества и расширению масштаба хирургических операций в регионах».
Документом определены основные направления трансформации хирургической службы с целью повышения качества оказания высококвалифицированной хирургической помощи, повсеместного внедрения малоинвазивных и высокотехнологичных хирургических практик в регионах, создания необходимых условий для наращивания потенциала медицинских кадров в область хирургии, развития науки в данном направлении.
Подробнее о содержании данного постановления можно узнать из этого видеосюжета.
▶ ️@ssvuz
▶ ️@ssvmatbuotkotibi

ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА ЭНГ КЎП НИКОҲ ТУЗИШ ҲОЛАТЛАРИ ҚАЙСИ ВИЛОЯТЛАРДА ҚАЙД ЭТИЛДИ?
Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди.
Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, шундан 285 нафар келин-куёв бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.
Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ қайд қилинган ҳудудлар:
📌Сурхондарё (268 та);
📌Қашқадарё (179 та);
📌Сирдарё (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.
Мутахассисларнинг фикрича, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ туфайли туғилган чақалоқлар кўпинча турли ирсий касалликлар билан дунёга келади. Қолаверса, бундай никоҳ натижасида бола туғма нуқсонлар билан туғилиши, ақлий ўсиши ёки жисмоний ривожланишида салбий ҳолатлар кузатилиши аниқланган.
Айниқса, эрта никоҳ юрак-қон томир касалликларининг туғма турларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Шу боис, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, авваламбор, ота-оналар эътиборли бўлишлари зарур.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, кейинги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болалар ўртасида турли касаллик ҳамда ўлим ҳолатларининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, авваллари ҳомиладор аёлларимиз ультратовуш текшируви билан 40-50 фоиз қамраб олинган бўлса, айни пайтда юртимиздаги барча ҳомиладор аёллар 100 фоиз скрининг текшируви билан қамраб олинмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимизда тиббий-генетика хизматини янада ривожлантириш, скрининг марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, туғма ва ирсий касалликларнинг бирламчи профилактикасини кучайтириш мақсадида ҳудудий скрининг марказларида цитогенетик лабораториялар ташкил этилди.
Бундай муҳим чора-тадбирлар туфайли оналар ва болалар саломатлик кўрсаткичини янада яхшилаш ва аҳоли тиббий-ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга эришилмоқда.