ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
51.4K subscribers
7.4K photos
3.08K videos
48 files
10.9K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

❗️Метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши тақиқланади

🔎 ССВ Метрология хизмати ҳозирги кунда 31 позициядаги ўлчаш ва синов воситаларини қиёслаш ҳамда метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, юртимиздаги давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларини ҳамкорликка таклиф этади.

📲 Хизматдан фойдаланиш ва шартнома тузиш учун қуйидаги намунани тўлдирган ҳолда аризангизни [email protected] почтасига йўллашингиз мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникалар метрологик назоратдан ўтказилиши лозим. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши тақиқланади.


☎️ Телефон: (71) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

‼️ Ҳурматли мутахассислар! Метрологик назорат ва қиёслаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш орқали муассасангиздаги тиббий ускуналарнинг аниқлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш имкониятига эга бўласиз. Бу эса беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🤱🏻 Тиббиёт ислоҳотлари доирасида она ва бола саломатлигига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани бежиз эмас. Чунки, соғлом авлод ҳар қандай улуғ ишларни рўёбга чиқаришга қодир.


🏥 Ушбу эзгу саъй-ҳаракатларда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий тузилмалари, жумладан, Хоразм вилояти филиалининг алоҳида ўрни бор.

Хўш, муассасада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёни бугун қандай самара беряпти?

Яратилаётган қулайликлардан аҳоли мамнунми?

Рақамлаштириш бўйича яна нималар режалаштирилган?

📹 ССВ Матбуот хизматининг Хоразм вилоятидан тайёрлаган видеолавҳаси орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

⚖️ Ортиқча вазн қатор хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай вазиятда энг оқилона йўл — соғлом озиш меъёрларига амал қилишдир.


Хўш, бу борада қандай халқаро тавсиялар бор?

Тез вазн ташлаш нима учун зарарли ҳисобланади?

📹 Юқоридаги видеороликда шу хусусда сўз юритилади.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 ✏️✏️✏️

🖥 Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Президентимиз раҳбарлигида тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали соҳани халққа яқинлаштиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.


🏥 Хусусан, Бекобод туманидаги тиббиёт масканларида ҳам янгиланишлар яққол кузатилаётир.

📌 Бугун туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси болалар бўлимининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Муҳими, бу ерда аҳолига марказлашган ҳолда тиббий хизматлар кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

🤔 Бинонинг очилиш маросимида қайд этилганидек, юртимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Бекободда ҳам бирлашма таркибидаги марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.

🔎 Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг болалар бўлимига бир қатор замонавий тиббий асбоб-ускуналар етказилгани ва барча қулайликларга эга кўркам бино қуриб берилгани бунинг яққол далилидир.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан Бекободдан тайёрланган видеолавҳа билан яқин вақтлар давомида танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥3🤩1
🔴 ✏️✏️✏️

Билимни баҳолаш агентлиги тест синовларидан кейин олий таълим муассасалари ва йўналиш танлаётган абитуриентларга эслатма берди.


⬇️ Унга кўра, 2 та танлов устуворлиги мавжуд бўлиб, абитуриент устуворлик сифатида:

➡️ “Давлат гранти”ни танласа — танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

➡️ “Таълим йўналиши”ни танласа — ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

📌 Абитуриентга:

➡️ танлаган таълим йўналишларининг исталган бирига давлат гранти асосида ўқишга кириш муҳим бўлса, “Давлат гранти” устуворлигини;

➡️ давлат гранти ёки тўлов-контракт бўлишидан қатъи назар биринчи танлаган йўналишларига ўқишга кириш муҳим бўлса, “Таълим йўналиши” устуворлигини танлаш мақсадга мувофиқ.

‼️ Танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлинг.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦

Аслида шифокор учун қатъий белгиланган иш вақти йўқ. Иш соати чегараланмаган. Ҳаёти қил устида турган, аъзойи бадани оғриқлардан зир-зир титраётган беморлар тиббий ёрдамга муҳтож турган бир пайтда шифокор хотиржам ором ололмайди.


📌 Касаллик хуруж қилганда, ҳар сония ҳисобли. Шу боис Ўзбекистон тиббиёти кечаю кундуз уйғоқ. Оқ халатли нажоткорлар куну тун хизматга шай.

📹  ССВ Матбуот хизмати жамоаси бугун ярим тунда пойтахтдаги қатор тиббиёт муассасаларининг фаолиятини тасвирга олди.

➡️  Яқин вақтларда ушбу жараён тафсилотлари батафсил ёритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26🔥3🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

🏥 Президентимиз бошчилигида тиббиётни халққа янада яқинлаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида Бекобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг болалар бўлими учун замонавий бино қуриб берилди.


Хўш, бу ерда қандай шарт-шароит ва қулайликлар мавжуд?

Шифо масканига қайси турдаги тиббий ускуналар келтирилди?

Ушбу янгиланишлардан аҳоли мамнунми?

📹 ССВ Матбуот хизматининг Бекободдан тайёрланган видеолавҳаси орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

🏥 В рамках проводимых под руководством Президента реформ по дальнейшему приближению медицины к населению для детского отделения Центральной многопрофильной поликлиники Бекабадского района построено современное здание.

Какие здесь созданы условия и удобства?

Каким медицинским оборудованием оснащено учреждение?

Довольны ли местные жители происходящими преобразованиями?

📹 Подробные ответы на эти вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Бекабадского района.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Ярим тун... Аксарият юртдошларимиз уйқуда... Аммо бу соатларда кўплаб тиббиёт ходимлари уйғоқ. Улар нажот истаб келган сўнгги беморга ёрдам қўлини чўзмагунича тин олмайди...


🚑 Бир тарафда, “103” бригадаси томонидан олиб келинганларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатиляпти. Бошқа томонда, иситмадан ҳолсизланган болажонларга шифокор ташхис қўймоқда. Яна бошқа блокда навбатчи хирург галдаги жарроҳлик амалиётини ўтказаётир...

📹 ССВ Матбуот хизматининг пойтахтимиздаги қатор тиббиёт муассасалари тунги фаолиятидан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
🔴 ✏️✏️✏️

❗️Академик лицейларга кириш тест натижалари тайёр

2025/2026 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ (мандат) эълон қилинди.


🖥 Якуний натижаларни my.edu.uz расмий веб-сайтидан “Шахсий кабинет”га кириш орқали билиш мумкин.

📌 Эслатма: Ўқувчи тўплаган бали асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади.

🖊 Маълумот учун, белгиланган тартибга мувофиқ, кириш тест синови натижасидан норози бўлган ўқувчилар якуний натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида my.edu.uz орқали электрон шаклда (шахсий кабинетидан) апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ✏️✏️✏️

❗️Бугун, 1 августдан талабалар ётоқхонаси учун ариза юбориш бошланди

🖥 Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023 й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.


🏢 Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

🔎 Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

➡️ 1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
➡️ 2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
➡️ 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

📌 Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.


Батафсил маълумот: 👉 https://lex.uz/uz/docs/-6568679

‼️Маълумот учун, 2025/2026 ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

Полночь. Город спит... Но именно в эти часы тысячи медиков не смыкают глаз. Они не позволят себе ни минуты отдыха, пока не помогут последнему, кто пришел за помощью.


🚑 В приемном отделении оказывают экстренную медицинскую помощь пациентам, доставленным бригадой «103». В соседней палате врачи стараются сбить жар у малыша. А в операционной дежурный хирург проводит очередную, возможно судьбоносную операцию...

📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, рассказывается о ночной работе ряда медицинских учреждений столицы.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagramммм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6👍1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

🩺 Рахит — бола организмида Д витамини етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган касаллик.


Хўш, бу патология қайси белгилар билан намоён бўлади?

Хасталик ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратларни келтириб чиқариши мумкин?

Рахитнинг олдини олиш учун нималарга амал қилиш тавсия этилади?

➡️ Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шуҳрат Усмонов ушбу саволларга жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 🟦🟦🟦

❗️Тошкент давлат тиббиёт университети талабаси самолётда инсон ҳаётини сақлаб қолди

🛩 2025 йил 29 июль куни Тошкент–Деҳли йўналишидаги рейс давомида бир йўловчининг аҳволи ёмонлашганида, Тошкент давлат тиббиёт университетининг Халқаро факультетида таҳсил олаётган ҳиндистонлик талаба Моҳамед Анеес беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатди ва унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди.

📺 Бу ҳақда Mathrubhumi News канали дастурида маълум қилинди.

“Самолёт парвози вақтида экипаж "Агар бортда шифокор ёки тиббий ходим бўлса, илтимос, хабар беринг", деган эълон берди. Мен ўзимни таништириб, ёрдам бера олишимни айтдим. Бемор — 48 ёшли аёл жуда хавотирланган, юраги тез ураётганди. Текширувдан сўнг тахикардия хуружи борлигини аниқладим ва дарҳол каротид массажини бошладим. 10–15 сония ичида беморнинг аҳволи яхшилана бошлади. Самолёт Деҳлига қўнганидан сўнг, беморни тиббиёт ходимларига топширдик”, дея ҳикоя қилди Моҳамед Анеес.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ делегацияси Филиппинда ўтказилган биринчи “INSPIRE” халқаро форумида иштирок этди

🗺 Яқинда Филиппиннинг Манила шаҳрида “Осиё — Тинч океани минтақасида инклюзив, барқарор, равнақ топган ва бардошли соғлиқни сақлаш тизимини яратиш” мавзусида биринчи “INSPIRE” халқаро форуми бўлиб ўтди.


Ушбу нуфузли тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги делегация ҳам фаол иштирок этди.

➡️ Форум доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, давлат-хусусий шериклик, тиббиётни рақамлаштириш, барқарор молиялаш тизимлари ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби долзарб мавзулар атрофида муҳокамалар олиб борилди.

📌 Тадбирда Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Осиё тараққиёт банки институти ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар ҳамда давлатларнинг юқори даражали вакиллари, шунингдек, нуфузли суғурта компания ва йирик хусусий сектор масъуллари иштирок этди.

🗣Мулоқот доирасида делегация аъзолари Филлипин соғлиқни сақлаш вазири Теодоро Хербоса билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Т.Хербоса Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган жадал трансформация жараёнларини кузатиб бораётганлигини эътироф этиб, икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро илғор тажрибаларни алмашиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.


‼️ Шунингдек, Осиё тараққиёт банкининг Маниладаги бош қароргоҳида мазкур нуфузли молия муассасаси президенти Масато Канда билан бўлиб ўтган мулоқотда ҳам соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кенг муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2