ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
82.7K subscribers
6.31K photos
2.51K videos
44 files
9.96K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Юртимизда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг ярмидан кўпи 1-доза вакциналарини олди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши
вакцинация бошланганига ярим йил бўлди.

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, юртимизда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг ярмидан кўпи, яъни 53,6 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олиб бўлган.

1-доза вакциналари билан эмланган аҳоли сони 11 491 111 нафарга етган.

Юртимизда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳоли қарийб 21,5 миллион нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Юртимизда
вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 21 фоиздан ортиғи тўлиқ эмланди

6 ой давомида мамлакатимизда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 21,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ босчиқларда эмланди.

Умимий ҳисобда барча босқичларда эмланган фуқаролар сони 4 539 621 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундан:
📌 534 764 нафари 65 ёшдан ошганлар,
📌 332 722 нафари тиббиёт ходимлари,
📌 290 071 нафари мактаб ўқитувчилари,
📌 109 235 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
📌 478 896 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролар ва ҳоказо.

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми фарғоналиклардир. Фарғона вилоятида 560 658 нафар фуқаро тўлиқ эмланган бўлиб, коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олганлар фарғоналикларнинг 23,2 фоизини ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Эмлаш жараёнларига жалб қилинган аҳоли сони бўйича Андижон вилояти етакчилик қилмоқда

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг ярим йиллик таҳлилларини беришда давом этади.

Умумий эмлаш статистикасига кўра:
📌Фарғона,
📌Наманган,
📌Андижон вилоятлари
эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.

6 ойлик таҳлилларга кўра, умумий қўлланган дозалар бўйича Фарғона вилояти 2 277 731 доза вакцина билан энг юқори ўринда турибди.

Андижон вилояти эса эмлашга жалб этилган аҳоли қамрови бўйича етакчи бўлиб турибди.

Андижонда биринчи дозани олган фуқаролар умумий эмланувчиларнинг 66,7 фоизини ташкил қилган. Жами 1 322 691 нафар фуқаро 1-доза вакциналарини олган.

Бундан ташқари, аҳолиси кам сонли бўлса-да, Навоий вилоятида вакцинация қамрови 80,7 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: 2,6 миллион нафардан ортиқ юртдошимиз ZF-UZ-VAC2001
билан эмланган

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг
ярим йиллигини таҳлил қилишда давом этади.

Айни пайтда юртимизда 5 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ярим йил давомида жами 20 781 994 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 78 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001
вакцинаси 16 120 621 дозага етган.

Шу пайтга қадар Ўзбекистонга 20 499 668 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилган. Шунингдек, ушбу вакцинани юртимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Jurabek Laboratories” қўшма корхонаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозасини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларига топширди.

Айни пайтда 2,6 миллион нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: юртимизда 1 125 557 доза AstraZeneca
вакцинаси эмлаш жараёнида қўлланилди

Ярим йил давомида жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини AstraZeneca ташкил қилмоқда.

Умумий ҳисобда қўлланилган AstraZeneca вакцинаси 1 125 557 дозага етган.

Айни пайтда 462 минг нафардан ортиқ юртдошимиз AstraZeneca
вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: 218 минг нафардан ортиқ юртдошимиз "Sputnik V"
вакцинаси билан тўлиқ эмланди

Ярим йил давомида умумий ҳисобда, 30 сентябрь ҳолатига кўра, 447 855 доза “Sputnik V” вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Айни пайтда 218 минг нафардан ортиқ юртдошимиз "Sputnik V"
вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Россияда ишлаб чиқарилган ушбу вакцина биринчи ва иккинчи босқичда эмлаш учун алоҳида-алоҳида компонентларга эга бўлиб, 1-доза учун келтирилган компонентни 2-доза учун қўллаш мумкин эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#вакцина_билан_ярим_йил

CCВ: Юртимиздаги эмлаш жараёнларида 395 256 доза Pfizer/BioNTech
вакцинаси қўлланилди

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, 395 256 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, унинг барча дозалари 1-босқичда эмлаш учун фойдаланилган.

Маълумот учун, шу пайтга қадар юртимизга жами 1 200 000 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi