Shahnoza Soatova blogi
6.29K subscribers
1.55K photos
519 videos
4 files
1.97K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Энди айтсам бўлади: мен шу одамга овоз берган эдим, кўпчилик каби. Чунки айнан шу инсоннинг президентлиги даврида шахсан ўз ҳаётимда ва атрофимдагилар ҳаётида кўп ўзгаришларни, яхшиликларни кўрдим. Келажак 5 йилда бу яхшиликлар тўхтамайди, ривожланади деган умидим бор. Шавкат Мирзиёев биринчи президентлик муддатида қўлга киритган энг катта ютуқлардан бири сифатида сўз эркинлигини айтишади. Мен унинг ёнига яна бир нечта натижаларни қўшишни истайман - ўз шахсини турли безак-бўёқларсиз, самимий кўрсата олгани, халққа яқин бўла олгани, ўзини ахборот изоляциясида сақлашларига йўл қўймай, ҳақиқатга тик қарай олгани...

Ғалаба муборак бўлсин, жаноб Президент!

#bizningprezidentimiz

@shahnozxon
Shahnoza Soatova blogi
Мана шу инфографикани тайёрлаб кеч қолишгандир-да. Майли, нима бўлса ҳам, фоизлар мени кўп умидлантиряпти, ҳақиқатга яқин, ишончлилиги билан. Фақат савол: 0.3 фоиз қаерга кетди? @shahnozxon
Ботга кўп ёзишяпти, гуруҳларда ҳам менга танишлар айтишяпти: бузилган бюллетенлар, ҳали санаб чиқилмаган бюллетенлар деган тахминларни. Сайлов кодексидан бузилган бюллетенлар чиқариб ташлаб, кейин овозлар саналадими ё бузилган бюллетенлар ҳам овоз ҳисобига ўтадими деган саволга жавоб топа олмадим. Шу масалага ойдинлик киритилса, яхши бўлар эди.

@shahnozxon
​​ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайлов комисиялари аъзоларининг малакаси ошганини қайд этди.

Хусусан, ташкилот жорий йилнинг май ойидан августига қадар сайлов комиссиялари аъзолари учун ўтказилган онлайн ва офлайн шакллардаги қатор тренингларни алоҳида қайд этган. Ушбу тренинглар формати, давомийлиги ва жадвали аввалгидан фарқ қилгани ва сайлов комиссиялари аъзоларининг профессионал кўникмаларини оширишга хизмат қилгани таъкидланмоқда.

Миссия томонидан МСК сайлов комиссиялари аъзоларининг билимини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартларга мувофиқ, тизимли асосда шакллантиришни ўз олдига вазифа қилиб қўйганини эътироф этди.

Уч ой давомида барча округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинглар, ўқув машғулотлари, анжуманлари ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Уч босқичли семинар-тренинглар ташкил этилиб, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва сайловларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича услубий билимлари ва амалий кўникмалари оширилди.

Шунингдек, сайлов комиссиялари аъзолари учун ЕХҲТ, БМТ Тараққиёт дастури, Демократия ва ҳуқуқ институти экспертлари иштирокида тренинглар ҳам ўтказилди.

Тренингларда округ сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари, котиблар ва аъзолари иштирок этди.

Семинарлар Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил топган эксперт гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастури ва ўқув-услубий материаллар асосида ўтказилди.

Бу сафарги сайловларда сайлов комиссияси аъзоларининг қонунга мувофиқ хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам эътироф этилди.
Human.uz да Халқаро эксперт тахаллуси билан ёзаётган бир муаллиф кўпчиликнинг дардини айтиб чиқибди.

Агар сиз кира қилсангиз ёки йўловчи бўлсангиз, ундан ҳам аввалроқ, шу соҳанинг мутасаддиларидан эсангиз, қуйидаги икки мақолани албатта ўқинг.

Биз нима учун Яндекс Го, My Taxi ва бошқа кўплаб иловалардан фойдаланганда, муаммоларга дуч келаверамиз? Нима сабабдан ўз автомашинасида кира қилувчларга қонуний ишлаш қийин? Мавжуд вазиятда бюждет йўқатаётган триллионлару биз кўраётган зарарлар ҳақида ажойиб таҳлил. Албатта, жўяли таклифлари билан.

Иқтибослар:

1. "Лицензиясиз такси фаолиятини қилганлик учун судлар томонидан 2018 йилда 45,8 мингта (кунига 125 та иш!), 2019 йилда 56,1 мингта (кунига 153 та иш!), 2020 йилда эса 45 мингта (кунига 123 та иш!) маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилган.

Жавобгарликка тортилаётган аҳоли сонининг қисқармаётганлиги маъмурий жазодан кўзланган мақсадга эришилмаётганлигини англатади. Чунки амалдаги тартиб шаклланган бизнес юритиш амалиётига мос келмай қолган".

2. "Такси хизмати ҳаёт учун хавфли, улар одамларни ташийди, соғлиғига зарар етказиши мумкин деган догматик фикрлайдиган идоралар учун: “Кўчага қаранг, ҳар қадамда таксиларни учратасиз ва аксариятининг лицензияси йўқ, шу билан ҳамманинг соғлиғига зарар етиб қолдими?! Балки бунақа ўзимизни алдаб юришни тўхтатармиз-а?”

Мақолаларни қуйидаги ҳаволалар орқали ўқинг:

Такси фаолияти “енгиллаштирилди” – ақлимиз шунга етди

Такси хизматини қандай қилиб соддалаштирсак, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди?

@shahnozxon
Forwarded from Doniyor Gʻaniyev
Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинади.

Бундан бир неча ҳафта аввал, иккиламчи бозордан автомобил харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳақида ёзгандим. Шунингдек, ушбу давлат божи ва йиғимлар ставкаларини 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда қайта кўриб чиқишни сўраб, Молия вазирлигига депутатлик сўрови юборгандим.

Бугун ўша сўровимга Молия вазирлигидан жавоб олдим. Сўров жавобида айтилишича, сўровда кўтарилган муаммоларни инобатга олганда ҳолда, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади.

Бундан ташқари, жавоб хатида Молия вазирлиги ва Адлия Вазирлиги томонидан автомобил олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгртириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.

Кўриниб турибдики, қонунчиликка юқоридаги ўзгаришларни киритиш орқали 2022 йилдан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатларини кескин камайтириш ва фуқароларга енгиллик яратиш кўзда тутилмоқда. Кечаги сайлов натижалари ортидан бу яхши хабардан англаш мумкинки, президентлик сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи президентлик даврида ҳам фуқароларга қулайли яратиш, уларни рози қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида давом этади.

Умид қиламизки, ундириладиган бож ва йиғимларни камайиши ўз навбатида фуқароларимизга ўзлари харид қилган автомобилларини мулк ҳуқуқи ва фуқаролик муносабатларида салбий оқибатлар келтириб чиқарувчи ишончномалар орқали эмас, балки нотариал олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштиришга имконият яратади. Бундан ташқари, автомобилларни расмийлаштиришдаги транзакционал харажатларни камайиши иккиламчи бозорларда автомобиллар олди-сотди кўламини ошишига ва “иккинчи қўл” автомобиллар нархини тушишига хизмат қилади.

Шу ўринда, депутатлик сўровимизга бефарқ бўлмай, унда кўтарилган масалага эътибор қаратган Молия вазирлигига ҳамда фуқароларга қийинчилик яратаётган бюрократик тўсиқ ва харажатларни бекор қилиш ташаббусимизни доим қўллаб-қувватлайдиган Адлия вазирлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

@D_Ganiyev
Ўқитувчилар

Улар ҳар хил бўлади. Нега бир ўқитувчини болалар яхши кўришади, бошқасини эса ёқтиришмайди?

Қизимнинг синфида информатика ўқитувчисини икки қўйса ҳам яхши кўраверишади. Нега ундай десам, “Кейинги дарс иккини тузатиш учун вазифани қилиб келсак, ўқитувчимиз “кундалик.ком”дан ёмон баҳони ўчириб қўяди, бошқа ўқитувчилар эса ўчирмайди. Бизга тузатиш мумкин бўлган икки қўйгани учун уни яхши кўрамиз”, деди. Аслида информатика ўқитувчиси айти-мутахассиси бўлгани учун иккини ўчира олади, бошқа ўқитувчилар эса технологияларга бу ўқитувчичалик яқин эмас. Болалар замонавий фикрлайдиган, уларга доим қизиқ нарсаларни айтиб берадиган, технологияларга дўст ўқитувчини, қатъий талаблар қўйса ҳам, икки қўйса ҳам, яхши кўришади.

Ёки тарих ўқитувчисини. У жуда қизиқарли ҳикоя қилармиш ва доим кулиб турармиш. Мен қизиқарли ҳикоя қиладиган тарих ўқитувчисини на ўзим мактабда ўқиганимда ва на ўғлимда кўрдим. Шундайлар ҳам бўлар экан.

Инглиз тили ўқитувчисини ҳам яхши кўришади, чунки қаттиқ талаб қилмайди, дарсида истаганча тўпалон қилиш мумкин🙇‍♀️

Рус тили ўқитувчисини ёқтиришмайди, кўп икки қўяди дейишади. Лекин у жуда адолатли ва билимли – болаларнинг рус тилидан саводи яхши. Уни шахсан мен ҳурмат қиламан.🙏🙏🙏

Болалар энг яхши кўргани эса – бошланғич синф ўқитувчиси. Ҳозир булар 5-синфга ўтишди, бошланғич синфдан энди учирма бўлишди. Лекин ҳамон ўз инига талпинган полапонлардек бошланғич синф ўқитувчисини қўмсашади, унга талпинишади. 1 октябрь – ўқитувчилар байрами куни биз ота-оналар кенгаши жорий синф раҳбари ва бошқа фан ўқитувчиларига совғалар бердик. Бошланғич синф ўқитувчисини унуттик – энди у болаларимизга дарс бермайди дедик. Болалар эса унутишмабди: ўша куни ўз тушлик пулларини йиғишибди, 30 минг сўмлар йиғилибди. Мактаб ошхонасидан ширинликлар ва чиройли ручкалар олишибди-да бошланғич синф ўқитувчисини табриклагани боришибди. Кутилмаган бу совғадан ўқитувчи таъсирланибди, болаларни қучиб йиғлабди😍❤️😢

Биз ота-оналар бундан жуда таъсирландик, бошланғич синф ўқитувчисига совға қилмаганимиздан уялдик ва шу ёшимизда сабоқ ҳам олдик. Бу ўқитувчи болаларимизни одам қилиб тарбиялаб бергани учун, фарзандларимиз биз қилмаган эзгуликни ўзлари билиб қилишибди. Ўқитувчи уларга беминнат севишни ўргатибди👍🙏❤️

Ҳақиқий ўқитувчи инсон қалбини тарбиялар экан. Уни ҳар қанақасига ҳам яхши кўришади ва унутишмайди.

@shahnozxon
Кеча Қуйи Чирчиқ туманида ҳақиқий ҳаётий драмани кўрдим.

Бир эркак отаси билан ДХМда навбатда турибди. Маълум бўлишича, 2000-йилларнинг бошида эски бир боғча бузилиб, ери фуқароларга тураржой қуриш учун тарқатилган. Буларга 10 сотих хатлаб берилган. Лекин негадир кадастрда бу жой ҳамон нотурар жой бўлиб қолган. Ҳолат токи 2018 йилгача ер эгаларига маълум бўлмаган, улар тураржой ҳисобидан мулк ва ер солиғи тўлаб келаверишган. Аммо 2018 йилда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга амнистия эълон қилиниши ортидан ерлар хатловдан ўтказилганда, ушбу майдон нотурар жой учун ажратилгани маълум бўлиб, фуқарога нотарур жой учун тўланадиган катта миқдордаги солиқ ҳисоблаш бошланган.

2020 йилда ака 3 йил учун 13 500 000 (ўн уч миллион беш юз минг) сўм тўлаган, 2021 йил учун яна 4 800 000 (4 млн 800 минг) сўм. Бунақа катта солиқлардан безиб, қаҳрамонимиз судга бермоқчи бўлган ва адвокатга мурожаат қилган. Адвокат: "Ҳозир шу туришда судга берсангиз, суд сизни ўзбошимчалик билан иморат қуриб олган деб уйингизни сносга берворади, аввал ернинг иморатингиз турган жойини кадастр қилиб олинг" деб маслаҳат беради.

Кеча кўз олдимизда фуқаро Қуйи Чирчиқ туман ДХМда ернинг 3 сотихига кадастр ҳужжатларини олди. Энди шу асосда судга боради, қолган ерни хатлаш ва ортиқча тўланган солиқларни қайтариш масаласида даъво киритади.

Лекин бу ҳали драманинг ҳаммаси эмас. Иш битиб ташқарига чиққач, аканинг суҳбатини олдим. Охирги йил бечора учун оғир келибди. 19 яшар қизида суяк саратони аниқланган. Ўзи балиқчилик хўжалигида ишлайди, хотини врач экан. Бир неча кимётерапия, Москвада операция қилиб суяк ўрнига протез қўйиш, яна кимётерапия... Қиз курашяпти, оила курашяпти. "Бу томонларда транспорт жуда муаммо, айниқса, оёғи касал бемор билан. Кредитга машина олдим . Тошкентда врачлар қизимнинг оёғини кесиб ташлаймиз дейишди. Ёш нарса, кўзим қиймади. Бошқа йўлларини қидирдим, Москвадан топдим: оёғини операция қилдириб, кичик суяк қисмини олдириб, ўрнига протез қўйдириб келдим. Кейин кимётерапия олди. Ҳозир мунтазам текширувларга шаҳарга қатнаб турибмиз. Шу ҳолимга катта солиқ менга ортиқча бўлди. Агар суд даъвомни қониқтириб, солиқ пулимни қайтариб берса, қизимни даволатишга ишлатардим, ҳарна-да" деяпти.

Ҳарна-да дегани ҳам 1000 долларча пул. Онкология учун бу "ҳарна"(((

Давлат хизматлари маркази ваколати доирасида фуқаронинг юкини имкон қадар енгиллатишга кўмаклашди. Қолганига ҳам Худонинг ўзи йўлларини очиб, ёш қиз тезроқ тузалиб кетсин деган яхши ниятлар билан хайрлашдик.

Лекин кўз олдимдан фарзандининг ҳаёти учун курашаётган шу инсон кетмаяпти кечадан бери. Асли "Тил-тур" деб юрибмизу, мен фуқароларни четга тортиб гаплашишга ҳаракат қилавераман: ҳар инсоннинг ўзига яраша муаммоси, ҳаёт йўли, илтижоси борлигини кўрасан. Жамиятга, давлатга, ўзинг қилаётган хизматга муносабатинг ўзгариб, масъулиятинг ошиб бораверади.

@shahnozxon
Forwarded from Zarnigorbegim ⚜️
Мигрант аёллар, уларнинг болаларига ёрдам беришим ҳақида Дождь каналидаги лавҳада гапириб кетилганди.

Шундан буён Инстаграмимга келмаган хатнинг ўзи қолмади. “Манга ўғил керак”, “биз бола боқиб оламиз”, “манга туғиб берсин”, “бизга боласини берсин”, деган хатлар қалаб кетган. Мигрантлар туғиб, ташлаб кетаётган боласига шунча талабгор.

Лекин энг дахшатли хат бугун келди: “Иккинчи ёки учинчи хотин қилиб оламан, тайёр бўлса. Ўзимга ўхшаган акаларим бор яна”, дебди биттаси.

Нима учун буларни ёзаяпман? Бола сўраганлар ҳам, хотин сўраганлар ҳам бировга ёрдам бермоқчи эмаслигига эътибор беринг. Улар мавжуд вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи холос. Ёрдам бермоқчи бўлишса нима қилишарди? Нега болаларни ташлаб кетишаяпти, ташлаб кетмасликлари учун нима ёрдам бера оламан, деган саволга жавоб излашарди. Аёлларни қийин вазиятдан чиқариш учун нима ёрдам берсак бўлади, деган саволни ёзишарди. Жавоб излардик, қўлимиздан келганини қилардик.

@zarnigor1
​​Сергелида 4 сотих ер e-auksion да 2 млрд сўм (қарийб 200 минг доллар)га сотилибди. Бошланғич нархи 390 млн сўмга сотувга қўйилган лотга кимдир (тадбиркор бўлса керак) шунча пул тўлаб сотиб олган, шунга рози бўлган. Демак, ерларнинг бозор нархи шу.

Савол туғилади: бу нарх осмондан тушмаган, бозор нархи экан, шу пайтгача ҳокимлар тўғридан-тўғри қарор билан ажратиб берган ерларнинг пули қайси чўнтакларга тушган?

Энг ёмон томони, e-auksion да бозор ҳамон суст, ерга боғлиқ жозибали лотлар унақа кўп ҳам эмас. Айниқса ўтказилган ва ўтказилмаган аукционлар нисбати жуда катта: Тошкент шаҳри мисолида 128 та ўтказилмаган ва 2 тагина ўтказилган аукцион, бугунги ҳолатда 27 та янги лот турибди.

Лекин одамлар, тадбиркорлар ерлар олиб иморат солиб ётишибди. Улар ерни қандай олишяпти? Айтишларича, ҳокимларнинг шунчаки оғзаки сўзига ишониб одамлар ер менга ажратилди деб иморат-бино қуришяпти экан. Эртага бошқа ҳоким келса, судга бериб иморатни буздириб, ерни олиб қўйса-чи?

Бульдозер тагига ётиб, ижтимоий тармоққа дод солиш чора эмас, ҳозирданоқ ишни пухта қилинг. Ер сотиш қора бозорига чек қўйиш керак, у бозорда талабни шакллантирманг, ҳурматли фуқаролар. Мулкингизни катта авантюраларга қурбон қилиб юборманг.

Шунда ҳақиқий ер бозори очиқ-шаффоф электрон аукционларга кўчишига ва мулкингиз қонун ҳимоясида бўлишига ҳисса қўшган бўласиз.


@shahnozxon
Бечора фермерлар!

Тошкент ва Андижон вилоятларида фермерларни қамаб қўйиб, ерларини "ўз хоҳиши билан" давлатга топшириши ҳақида мажбурлаб ариза ёздириб олишаётган эмиш.

Уринглар, сўкинглар, қасам ичиринглар ҳосилини олиб қўйинглар, қаманглар, ерини олиб қўйинглар... пишириб енглар, охири. Камбағалликни қандай қисқартирасизлар, қонун устуворлигини қандай таъминлайсизлар, давлатга одамларнинг ишончини қандай оширасизлар? Булар керак эмас а сизга???

Фермер ҳуқуқи Ўзбекистондек аграр ўлканинг тамал ҳуқуқларидан саналмоғи ва тўлиқ таъминланмоғи керак!

Даҳшат! 21-асрми бу ё феодал ўрта асрлар?

@shahnozxon
Ишонч қандай ўлади?

Шаҳар марказидаги майдонни панжара билан жимгина ўраб оласиз, жамоатчилик "нега?" деса, панжараларни ечиб, ижтимоий тармоқларга суратларини "оқизасиз", сайловдан бир ҳафта ўтмай ими-жимида жойига илиб қўясиз. Билдик, кучли одам экансизлар, қонунга ҳам, жамоатчилик фикрига ҳам тупурибсизлар. Нега бу ер сизники бўлиб қолди? Қачон қайси аукционда қандай рақиблар иштирокида бу ерни ютиб, қарор чиқариб, кадастрлаб олгансиз деган саволларга жавоб берилмайди, табиий. Давлат тилига тупуриб бир муддатгина олиб қайта илиб қўйган баннерларингиздан, панжаралар устунини олиб ташламай, аксинча маҳкамлатиб, атрофдаги дарахтларни кесиб юрганингиздан маълум эди катта одамлигингиз. Босаверинг газни, даврингиз келибди, давронингизни суринг, окалар!

Фақат битта нарса сўрасак майлими: уйимиз олдидаги майдонга навбат қачон келишини билсак бўладими? Яшаётган уйимиз тагидаги ерни сотиб юборганингизда, бизга бир оғиз айтиб қўярсизлар ҳеч йўқ?

Бродвейдаги майдон қайта ўраб олинди!

@shahnozxon
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кучли нотиқ ёшларни кашф этиб, нутқ маданиятини ривожлантириш баробарида ўзбек тилимизнинг нуфузини ошириш мақсадида ўтказилган «Муаммо, ечим, натижа» нотиқлик танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтибди.

Мазкур танловнинг натижаларига кўра, 10 нафар ёшлар ғолиб деб топилди. Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар. Шунигдек, ёзувчи ва шоирлар билан ёдда қоларли учрашувлар ташкил этилди.

@shahnozxon
Панжараларни олиб ташлашяпти. Умид қиламанки, бу сафар ортга қайтиш бўлмайди.

"Ижтимоий тармоқдаги мурожаат асосида туман ҳокими Жахонгир Ибрахимов ҳамда мутасадди раҳбарлар ҳудудга ташриф буюришди.
Ўрганишлар натижасига кўра ушбу манзилдаги муаммони бартараф этиш юзасидан қатъий топшириқ берилди ва ижроси масъуллар томонидан назоратга олиниши таъкидланди" дейиляпти. Майли, кўрамиз энди!

Суратлар ижтимоий тармоқдан олинди.

@shahnozxon