Shahnoza Soatova blogi
6.21K subscribers
1.56K photos
521 videos
4 files
1.98K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Манави видеодаги йигит нималар деяпти?

Одамда ўз-ўзини сақлаш инстинкти бор, шундоқ ҳам қараб, машина келмаётган ё тўхтаётган бўлса ўтади. Агар шу белги тагидан ўтишга келган саводли одам бўлса. Дуч келган жойдан сакраб чиқиб қоладиган йўловчиларга шу зардасини қилса, балки ўринли бўларди. Ҳайдовчиларнинг бу белгига таъсирчанлиги суст, тўхтамайди, ҳатто тезликни камайтирмайди кўпчилиги. Доим машинада йўловчи сифатида юрганимда кузатаман. Нега тўхтамай ўтдингиз десам, мингта баҳона: "битта пешеходга тўхташ шартмас", "бирпас кутсин", "ануям тўхтамаяпти-ку", "шошяпман-да, тўхтардим"...

Видеодаги йигит гапидан хулоса: "Йўловчи, кут, машиналар ўтиб олсин, кейин орада жой қолса ўтасан, биз барибир тўхтамаймиз, сен ҳам одаммисан" ёки (яхши гумон): "Сизлар одамсизлар-ку биздан фарқли, тўхтанглар, биздан умид йўқ барибир".

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳбуслар сайловда овоз берадиларми?

Қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар (видеода ушбу ҳуқуқ бадиий ифодали тушунтирилган)

Манба

#saylov_bilimi

@shahnozxon
Пиёдаларни севиш керак.

Пиёдалар инсониятнинг аксари қисмини ташкил этади. Ташкил этганда ҳам, энг асил қисмини ташкил этади. Дунёни пиёдалар бунёд этишган. Улар шаҳарлар қурганлар, кўп қаватли биноларни тиклаганлар, канализация ўтказганлар, кўчаларга тош ётқизганлар ва электр чироқлари билан ёритганлар. Худди шу пиёдалар дунёга маданият тарқатдилар, китоб босишни ихтиро этдилар, порохни ўйлаб топдилар, дарёлар устига кўприклар қурдилар, Миср иероглифларини ўқидилар. Соқол оладиган мосламани турмушга олиб кирдилар, қул савдосини йўқотдилар ва ловия билан нўхатдан бир юз ўн тўрт хил хушхўр таом тайёрлаш мумкинлигини аниқладилар.

Ҳамма нарса тахт бўлиб, қадрдон куррамиз бирмунча кўркам тус олгач, автомобилчилар пайдо бўлишди.
Нафсиламр, автомобилни ҳам пиёдалар ихтиро қилишди. Бироқ, афсуски, автомобилчилар буни дарров унутдилар. Улар бўш-баёв ва доно пиёдаларга кун бермай қўйдилар. Пиёдалар қурган кўчалар автомобилчилар ихтиёрига ўтиб кетди. Тош йўллар кенгайди, тротуарлар торайиб, камбаргина бўлиб қолди.

Пиёдалар юракларини ҳовучлаб девор тагидан юра бошладилар.
Катта шаҳарда пиёдалар ҳадик-хавотирда яшашади. Уларни балонинг оғзига рўпара қиладилар. Уларга кўчадан фақат чорраҳада ўтишга рухсат этишган, одатда бундай жойлар серқатнов бўлади, пиёданинг ҳаёти қил устида туради.

Бизнинг бепоён мамлакатимизда пиёдаларнинг фикрича, юк ва одамларни тинчгина ташишга мўлжалланган оддий автомобиль ажал уруғини сочувчи қурол сифатида даҳшатли тус олди. У кўплаб касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оилаларини майиб-мажруҳ қиляпти. Бордию пиёда аҳён-аҳёнда омон қолиб, машинанинг кумуш ранг тумшуғи тагидан соппа-соғ чиққудек бўлса, милиционер ундан, кўча ҳаракати қоидасини буздинг, деб жарима олади.

Умуман, пиёдаларнинг обрўсига қаттиқ путур етди. Дунёга Гораций, Бойль, Мариотт, Лобачевский, Гутенберг ва Анатоль Франс каби ажойиб сиймоларни етказиб берган пиёдалар, ҳозир тупроқдан ташқари юрибмиз деб ўзларининг ҳаёт эканликларини эслатиш учун минг мақомга йўрғалайдилар...

“Олтин бузоқча” сатирик романидан
Илья Ильф ва Евгений Петров
, 1931 йил

@shahnozxon
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тил_тест

Давлат тили ҳақида 25 тест

21 октябрь –
Ўзбек тили байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 25 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.iss.one/QuizBot?start=CRGQBVrI

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ бўлма

Тошкент давлат Юридик университетининг ижодкор, топқир талабаларидан сайлов тарғиботи ролиги. Оригинал!
Forwarded from Sevimli TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilganiga 32 yil to'ldi

"Mahallada duv-duv gap"

21-oktyabr, bugun. Soat 19:30 da, eng "Sevimli" telekanalingizda namoyish etiladi!

#sevimlikorsatuv #mahalladaduvduvgap #tvsevimli

Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Inson qadri uchun!

Maqsadlar aniq, yo’nalishli bo’lishi mumkin, ammo ular inson qadr-qimmati uchun xizmat qilmasa, o’z ahamiyatini yo’qotishi aniq.

Kelajak tanlovi fursati yetdi!

@uzlidep #saylov2021

@aksentuzb
Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва аччиқ чой

Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари:

“Билмадим, балки бу Ўзбекистонга хос ҳолатдир, Ўзбекистонда блогерлар ўзига хос сиёсий кучга айланди ва ижтимоий фикрга таъсир ўтказмоқда”

Халқаро Медиа холлда бўлиб ўтаётган Очиқлик ва ОАВ мавзусидаги сессияда Содиқ Сафоев модераторлик қиляпти. У юқоридаги фикр билан сўзни блогер Зафарбек Солижоновга берди. Зафар ҳам аччиққина бошлади:

“Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳақида гапирганда, олдимизга сув эмас, аччиқ кўк чой қўйиб гаплашишимиз керак”.

Қизиқ бўлди шу диалог.

Афсуски, залнинг акустикаси яхши эмас экан, кўп гапларни англай олмаяпман, биринчи қаторда ўтирган бўлсам ҳам.

@shahnozxon
Зафарбек Солижонов Халқаро Медиа холлда таклиф беряпти:

“Сайловларда овоз бериш участкалари замонавий, қулай жойларда бўлиши керак, масалан, давлат хизматлари марказларидан дам олиш куни фойдаланса бўлади”.

Бу таклиф асли аллақачон амалда, яъни кўплаб ДХМларнинг бир қисми сайлов участкаларига берилган. “Тил-тур” акцияси давомида ўз кўзим билан кўрдим. Зафаржон, биз билан ҳамфикрсиз, биламиз☺️

@shahnozxon
Яна дебат ҳақида

Дебатда номзодлар сайловолди дастуридаги ташқи сиёсат масаласи кўтарилди.

Бу масалада ЎзЛиДеП ва Адолат СДП партияларидан номзодлар вакилларининг ёндашувлари эътиборимни тортди. ЎзЛиДеП вакили Ўзбекистоннинг Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари каби анъанавий ҳамкорлар билан муносабатларини янада ривожлантиришга эътибор қаратса, Адолат СДП вакили масалага янада чуқурроқ ёндашиб, ривожланган ғарб билан энг замонавий технологиялар борасида ҳамкорликни кучайтириш масаласини кўтарди.

Бугун сайловолди ташвиқотининг охирги куни. Бир неча соатлардан кейин янги сана бошланади - сукунат куни. Ташвиқот бу фақат унга ё бунга овоз бер дейиш эмас, сиёсий маърифат тарқатиш ҳамдир. Танловимиз ўзимизники бўлсин, маърифатимиз ошаверсин!

@shahnozxon
​​Халқаро медиа ҳоллда “Сайлов – 2021” танловининг ғолиблари тақдирланди

22 октябрь куни Халқаро медиа-холлда “Сайлов – 2021” танловининг охирги босқич ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

21 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, МСК Матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқаро пресс-клуб ҳамда “УзРепорт” ТВ телеканали ҳамкорлигида “Сайлов – 2021” видеороликлар танлови эълон қилинган эди.

Ушбу танов ғолиблари маҳсус диплом ва ҳамда турли миқдордаги пул маблағлари билан тақдирланди:
1-ўрин учун – 20 млн сўм;
2-ўрин учун – 15 млн сўм;
3-ўрин учун – 10 млн сўм

Асосий номинациялар бўйича ғолиблар:

"Энг яхши информацион ролик"
1 – ўрин Элёр Тўлаганов
2 – ўрин Илҳомжон Ҳайдаров
3 – ўрин Зиёвуддин Азизуллаев

"Энг яхши саҳналаштирилган ролик"
1 – ўрин Маҳлиё Асқаралиева
2 – ўрин Орифжон Собиров
3 – ўрин Дилшод Ибрагимов

"Энг яхши анимацион ролик"
1 – ўрин Зафарбек Эминов
2 – ўрин Козим Исломов
3 – ўрин Наргиза Юнусова

"Мухлислар эътирофи" номинацияси бўйича
1 – ўрин Маъмуржон Эргашев
2 – ўрин Дилшода Шермуҳаммаедова
3 – ўрин Равшан Нурназаров

Тақдирлаш маросимидан сўнг қатнашчилар учун концерт дастури намойиш қилинди.
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
Нима бўлганда ҳам, монополия ёмон. Ҳар қанақаси.
Биз қандай овоз бердик?

Янги уйга кўчиб ўтганмиз, ҳали бу манзилда рўйхатдан ўтмаганмиз. Овоз бериш учун шаҳарнинг нариги чеккасига 20 км масофага бораманми 😤😣деб тургандим. Уйимизга турар жойимиз яқинидаги сайлов участкаси манзили ёзилган таклифнома ташлаб кетишибди. Эрталаб таклифномадаги рақамга қўнғироқ қилиб ҳолатимни айтсам, паспорт билан шу ерга келаверинг, ўзимиз маълумотларингизни базадан тортиб оламиз дейишди. 👌👌👌Қизим билан бордик (унга сайлов нималиги қизиқ). Паспорт маълумотларимни қўшимча рўйхатга қайд этиб, сайлов бюллетени беришди, овоз бердик. Жараёнга беш дақиқа кетди. 🖐🖐🖐Участкада одам гавжум, оилалар болачалари билан келишган. Бюллетен ташланадиган қути олдида оилавий селфи тушишяпти.

@shahnozxon
Бугунги сайловлар ҳақида

Овоз бериш якунланди. Сайловнинг ушбу муҳим босқичи айтарлик нохуш ҳолатларсиз ўтди.

Куни бўйи мана бу каналда сайлов ҳақида тинмай маълумот чиқиб турди. Ижтимоий тармоқларни сайловчиларнинг сайловқути олдидаги суратлари босди. Ўзим ҳам беш дақиқа сайлов учкасткасида бўлиб чиқдим. Мен овоз берган 629-сайлов участкаси оддийгина, соддагина, ҳашаматсиз бўлса ҳам, барча талабларга биноан жиҳозланган, ҳамма шароитлар яратилган, эшик олдида тиббиёт ходими иситмани ўлчаб, қўлларга интисептик сепиб, бепул тиббий ниқоб таклиф қилиб турибди. Одамлар ўзаро ҳурмат билан бир-,бирларига йўл берган, тартиб билан навбатга турган эди. Куни бўйи ижтимоий тармоқларни кузатдим. Сайлов жараёнида камчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар кўрмадим. Айтганча, "оилавий" овоз беришлар тўғрисида хабарлар чиқди, рост. Марказий сайлов комиссияси ўтказган брифингда МСК раис ўринбосари Баҳром Қўчқоров бу ҳолат ҳақида прокуратура органларига хабар берилганини айтди.

Хуллас, "яхши бола бўлиб" овоз бериб олдик. Энди бундан масъулияти кам бўлмаган овозларни санаш босқичи турибди. Тахминимча, икки йил олдинги сайловлардан фарқли равишда бу босқич ҳам тинч, текис ўтади.

Кузатамиз.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аммаси телевизорда чиқибди, тил ҳақида қизишиб гапирибди, жажжимиз таниб қолиб гаплашяпти, салом беряпти, кел деб ёнига чорлаяпти🤣😂😘 Болалик беғуборлиги❤️😘 Бугун аммаси шикалатлар обориб кўриб келди. Юзларидан ўпиб-ўпиб олдим жонимни😍😍😍

@shahnozxon
Журналистика ва блогерлик курслари.
Ўқитувчи:
касб вакили, журналист Мафтуна Ашурова.
Курс давомида асосий урғу:
👉 ахборот матнлари;
👉 шарҳлар;
👉 кўрсатмалар;
👉 SEO;
👉 блоглар ва ижтимоий тармоқлар мавзуларига берилади.
👉 Ўқиш жараёнида сиз матн ёзишнинг жанр ўзига хосликлари, репортаж асослари, интервью, муаллифлик теледастурларини ёзиш, интернетда ўз матнларингиз орқали пул топишни ўрганасиз.
Ушбу курс, шунингдек, оиладан узоқлашмаган ҳолда уйда ўтириб пул топишни истаган туғруқ ва фарзанд тарбияси учун таътилда бўлган аёлларга ҳам тўғри келади.

☎️ +998712349202
☎️ +998909519131
✏️ @ranojuraeva
Наҳотки ҳаммаси шундай силлиқ, бир шов-шув ва жанжалсиз ўтса деб турувдик. Йўқ, мана "торт устидаги олча" барибир бўлди – Россия ва Белорусь президентлари МСКни ҳам кутмай табрик йўллаб, шов-шув ва кўплаб саволларни туғдириб беришди. Маҳаллий сайтлар МСК эмас, хорижий ахборот манбаларига таяниб сайлов натижаларини беришни бошлашди. Бу сайловда МСК ютқизди, менимча.

@shahnozxon
Мана шу инфографикани тайёрлаб кеч қолишгандир-да. Майли, нима бўлса ҳам, фоизлар мени кўп умидлантиряпти, ҳақиқатга яқин, ишончлилиги билан. Фақат савол: 0.3 фоиз қаерга кетди?

@shahnozxon