Инстаграмда ишкал – марказда яна Чеченка!
Бир пайтлар эрига "иккинчи хотин" совға қилиши ортидан жавобгарликка тортилиб узр сўраган блогер Чеченка энди бола ҳуқуқлари масаласида яна бир ишкал бошлабди.
Ўғли ва жиянини гўёки "спарринг" жангга туширган блогер бу видеони миллион-миллион кузатувчиси бор инстаграмига жойлаган. Видеода эса🤦♀️ 4-5 яшар болалар тиғли буюмлар, яъни санчқи "вилка"лар, шунингдек, чўмичлар билан уришишяпти. Чеченка "давай-давай" деб пишанг бериб турибди.
Видео танқидлар остида қолди, ҳатто сенатор Жамила Бобоназарова Чеченкани эси жойидами-йўқлигини текширишга чақириб Болалар омбудсманига мурожаат қилди.
Мен аёлларни қўллаб-қувватлайман, лекин болага зарар етиши мумкин бўлган ҳолатларда, аёлми-эркакми, унинг ёнида эмасман. Боласини урадиган, қийнайдиган ёки уларни худди хўроз ё итдек уриштириб томоша қиладиган ота-оналарни доим қоралайман. Чунки бундай одамларнинг фарзандга муносабати нотўғри, ўзининг мулкидек кўради, "ёмонликни раво кўрмайман-ку, демак, менга мумкин" деб болага нисбатан ҳуқуқини чексиз қилиб белгилаб олишади. Агар шундай бўлмаганида эди, Чеченка озгина билим ва фаросат билан англаши мумкин эдики. болаларни зўравонликка ундаб бўлмайди, унинг она ўлароқ бурчи санчқи ва пичоқнинг вазифасини тўғри тушунтириш.
Чеченкага контент қаҳат эмас, активи зўр. Болаларини яхши кўришига ҳам ишонаман, лекин ота-она бўлиш фақат яхши кўриш билан тугамайди, масъулият катта юк, уни кўтаришни билиш керак.
Чеченка хулоса қилар энди. Хайп учун ҳар нима қилавериш шарт эмас, қонун бор, ахлоқ бор, меъёр бор.
@shahnozxon

👍17💯10😱4❤2
Саудия Арабистонининг Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Иса Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътиборини барча мусулмон мамлакатлар учун намуна деб баҳолади.
У Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини юқори баҳолар экан, бу марказнинг жаҳон ҳамжамиятига инсонпарвар Ислом қадриятларини танитишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.
Ўзбекистонда ташкил этилаётган Араб-ислом хаттотлик мактабига оид кенг кўламли тадбирлар халқаро майдонда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Шайх Ал-Исса мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.

👏5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тестларимиз, абитуриентларимиз ва ёрлиқларимиз ҳақида 😂
Анча кулдим, кейин ўйланиб қолдим.
Абитуриентларга омад!
@shahnozxon
Анча кулдим, кейин ўйланиб қолдим.
Абитуриентларга омад!
@shahnozxon
😁20😢3
Аммиак буғларининг ҳавога чиқишини тўхтатувчи технология яратилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) таркибидаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи экологик хавфсизлик учун Марказий Осиё бўйича биринчи замонавий технология жорий этиб, мазкур технология асосида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Бу қандай технология?
Авваллари, молибден маҳсулотини аммиакли сув ва кислоталар билан ювиш орқали ишлаб чиқаришда аммиак буғлари ҳавога тарқалиши кузатиларди. Бу эса экологик хавф туғдирарди. Янги технология натижасида эса, завод мутахассислари янги, уч босқичли содали ечим асосида ишлайдиган технологияни жорий қилди. Энди молибден хомашёси сода эритмаси билан ишқорланади, барча жараёнлар ёпиқ тизимда амалга оширилади.
Хўш, бу қандай афзалликлар беради?
Аммиак буғлари атмосферага чиқмайди. Бу айни дамда экологик хавфларнинг олдини олишда катта ютуқ ҳисобланади. Ҳавога ташланадиган чиқиндилар миқдори кескин камайди. Жараёнлар хавфсиз ва экологик тоза муҳитда ўтади. Ёпиқ технологик жараён нафақат чиқиндиларни камайтиради, балки ишлаб чиқариш муҳитини инсон саломатлиги учун хавфсиз ҳолга келтиради. Бу технология ТМКнинг ишлаб чиқаришдаги самарадорлик билан бир қаторда, экологик хавфсизликка ҳам аҳамият қаратаётганини кўрсатади.

❤4
"Бу табиатга бешафқат муносабат" – тадбиркор Мурод Назаровнинг таклифини эколог депутат танқид қилди
Куни кеча йирик қурилиш компанияси томонидан берилган дарахтларни кесиш ва ўрнига кўп миқдорда кўчат экиш таклифи иқтисодий жиҳатдан мантиқий туюлиши мумкин, лекин экологик жиҳатдан жуда баҳсли. Бу шунчаки табиатнинг қадрини арзимас баҳога чақиш.
Экопартия депутати Жавлон Абдуллаев бу масалага кескин муносабат билдирди. Унга кўра, ҳар қандай ривожланиш, бунёдкорлик ва реконструкция ишлари экологик манфаатларни иккинчи планга қўйиш ҳисобига эмас, улар билан мувозанатда олиб борилиши лозим.
Мени эса шундай савол ўйлантиряпти: агар ҳар бир дарахтга нарх қўядиган бўлсак, бир кун келиб ҳаво, сув ва ер ҳам пул билан ўлчаниши мумкинми? Нега бундай тубанлашишга юз буришимиз керак? Демак, экология фақат қоида ва мувозанат эмас, ҳалоллик ва инсонийлик масаласи ҳам экан.

“Биз, Экопартия депутатлари тадбиркорларнинг бу каби табиатга бешафқат муносабталари ва таклифларига мутлақо қаршимиз. Бу каби чуқур таҳлил қилинмасдан билдирилган таклифлар келгусида табиатга бефарқлик билан ёндашиш ва экологик барқарорликка таҳдид солувчи ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин”, — деб таъкидлади у ўз Телеграм каналида.
Мени эса шундай савол ўйлантиряпти: агар ҳар бир дарахтга нарх қўядиган бўлсак, бир кун келиб ҳаво, сув ва ер ҳам пул билан ўлчаниши мумкинми? Нега бундай тубанлашишга юз буришимиз керак? Демак, экология фақат қоида ва мувозанат эмас, ҳалоллик ва инсонийлик масаласи ҳам экан.
@shahnozxon
😢8👍3
Чўлпон "Дон Кихот"ни таржима қилиш учун
4 минг рубль олиб, таржимани топширмагани ростми?
Чўлпон 1937 йил худди шу бугунгидек жазирама куни, 14 июлда ҳибсга олинган. Унинг ҳибсга олиниши ноширларни қийин аҳволга солиб қўйди, жумладан, дарслик чоп этувчиларни.
Асарлари, таржималари нашрга тайёр, айримлари босмахоналарда чоп этиш босқичида бўлган китоблар тақдири савол остида қолди. Ваҳоланки, ҳибсга олиниб номи қора рўйхатга кирган бир Чўлпон эмасди.
Ёзда, айниқса, дарсликлар тайёрланиши айни авжига чиққан пайт бўлади. Чўлпон эса моҳир таржимон эди. Унинг таржимасидаги қатор асарлар, хусусан, Сервантеснинг "Дон Кихот", Пушкиннинг "Дубровский" каби дурдоналари дарсликларга киритилган эди. Муҳаррирлар ва ноширнинг боши қотди – энди нима қиламиз?
Дарсликлар тайёрлаб қўйилган, макетни бузиш ва қайта қуриш катта иш. Улар шунчаки таржимоннинг номини ўчириб қўяқолишди, натижада асарлар ким томонидан таржима қилингани номаълум ҳолда чоп этилди. Бу эса бугунги кунга келиб Чўлпон библиографиясининг тўлиқ бўлмаслигига олиб келди ва чўлпоншунослар учун тадқиқот объектига айланди.
Адабиётшунослар Дилмурод Қуронов ва Искандар Мадғозиевларнинг мавзуга доир мақоласида қизиқ гаплар бор.
Масалан, Шербек Алиев "халқ душманларини қоралаш" кампанияси доирасида "нашриёт соҳасидаги зиёнчилар"ни фош этувчи мақола ёзган. Унда Чўлпонни "Дон Кихот" таржимаси учун 4 минг рубль бўнак (аванс) олгани ҳолда, таржимани амалга оширмаганликда айблайди. Лекин адабиётшунослар Чўлпон бу таржимани қилгани ва ҳибсга олиниши арафасида нашриётга топширгани, фақат 37-йил шароити тақозосига кўра таржимон сифатида унинг номини ўчириб юборишганини келтиришган.
Шунақа, "Қўлёзмалар ёнмайди!"
Умуман, 1937 йил қатағонлари дарсликлар чоп этилишини жиддий тормозлаган (нашриёт ва босмахоналарда нималар бўлганини тасаввур қилиш қийин эмас). Шербек Алиев мақоласида шундай ёзади:
"Кўза синдирғон азизу
Сув келтирғон хормен" (с)
Лекин ўша пайтдаги таржимага берилган эътиборга ҳавас қилса арзийди. Масалан, Пушкиннинг "Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак" асари бир вақтнинг ўзида уч адиб – Элбек, Ойбек ва Чўлпон томонидан таржима қилинган. Элбек "Қизил Ўзбекистон" нашри учун, Ойбек алоҳида китоб учун, Чўлпон дарслик учун таржима қилган. Ана буни ижодий рақобат деса бўлади. Энг ақлли адиблар ўзаро мусобақалашган норасмий таржима турнири бўлган экан.
Қанийди бугун ҳам шундай "ақлли пойгалар" бўлса. Айтганча, Огаҳий номидаги мукофотга (таржимонлар учун) топширинглар, таржимонлар – айни шу кунларда ҳужжатлар қабул қилиняпти.
Буюк жадид боболаримизнинг жойлари жаннатда бўлсин. Улар қолдирган мерос бизни ҳамон озиқлантирмоқда – миннатдормиз!

"Душманлар совет халқининг
неча юз минглаб ўғул-қизларини китоп-дарсликсиз қолдиришқа муваффақ бўлдилар. Ўқувпедагогика нашриёти 1 сентябргача 119 ном дарслик чиқариши лозим бўлгани ҳолда шу пайтгача фақат 35 тача китоб чиқарган”
"Кўза синдирғон азизу
Сув келтирғон хормен" (с)
Лекин ўша пайтдаги таржимага берилган эътиборга ҳавас қилса арзийди. Масалан, Пушкиннинг "Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак" асари бир вақтнинг ўзида уч адиб – Элбек, Ойбек ва Чўлпон томонидан таржима қилинган. Элбек "Қизил Ўзбекистон" нашри учун, Ойбек алоҳида китоб учун, Чўлпон дарслик учун таржима қилган. Ана буни ижодий рақобат деса бўлади. Энг ақлли адиблар ўзаро мусобақалашган норасмий таржима турнири бўлган экан.
Қанийди бугун ҳам шундай "ақлли пойгалар" бўлса. Айтганча, Огаҳий номидаги мукофотга (таржимонлар учун) топширинглар, таржимонлар – айни шу кунларда ҳужжатлар қабул қилиняпти.
Буюк жадид боболаримизнинг жойлари жаннатда бўлсин. Улар қолдирган мерос бизни ҳамон озиқлантирмоқда – миннатдормиз!
@shahnozxon
❤21👍7🤝2👏1
Миниатюраларда аёл образи
Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун 52 метрли миниатюралар девори яратилмоқда.
Марказ илмий котиби Рустам Жабборов таъкидлашича, янги экспозицияда аёллар ва ёшлар мавзуси алоҳида ўрин эгаллаган. Бу, албатта, замонавий жамият учун жуда муҳим ғоя: тарихда фақат улуғ олимлар эмас, балки аёл мутафаккирлар, ёш ижодкорлар ҳам фаол иштирок этган. Уларнинг қаҳрамонликлари ва интеллектуал салоҳияти миниатюраларда мураккаб, аммо ҳиссий образлар орқали акс эттирилган.
Масалан, тарихий манбаларга асосланиб, аёл табиблар, шогирд ёшлар, ва ҳатто илмга интилаётган қизларнинг ҳолатини тасвирлаш — бу нафақат санъат, балки ижтимоий ахборот ҳамдир.
Бундай ёндошув Ислом цивилизацияси марказини фақат музей эмас, балки тарбиявий-маърифий платформа сифатида кўриш имконини беради. Бу экспозиция билан танишиш орқали биз тарихда аёллар ва ёшлар қандай муҳим ўрин тутганини, уларнинг замонавий ролини қандай илмий асосда ёритиш мумкинлигини ҳам англаймиз.

Какку полапони булбул полапонини ўз инидан итариб чиқармоқда.
Гап шундаки, какку қуши тухумини турли қушларнинг инларига бошқа тухумлар ёнига ташлаб кетади. Какку жўжасининг инкубация даври қисқароқ бўлгани учун жўжа эртароқ очиб чиқади ва анча тикланиб олади. Ўша уянинг эгаси бўлган қуш жўжаси тухумдан ёриб чиққач эса какку полапони уни инидан итариб тушириб юборади — ўзига кўпроқ жой ва озуқа қолиши учун.
Бу какку полапонининг инстинкти, у атай қилмайди, табиатида шундай.
Шунақа дунё экан…
@shahnozxon
Гап шундаки, какку қуши тухумини турли қушларнинг инларига бошқа тухумлар ёнига ташлаб кетади. Какку жўжасининг инкубация даври қисқароқ бўлгани учун жўжа эртароқ очиб чиқади ва анча тикланиб олади. Ўша уянинг эгаси бўлган қуш жўжаси тухумдан ёриб чиққач эса какку полапони уни инидан итариб тушириб юборади — ўзига кўпроқ жой ва озуқа қолиши учун.
Шунақа дунё экан…
@shahnozxon
😢26❤2
Блогер Мирсаид Ҳайдаров журналист Анора Содиқовани ҳақорат қилгани учун
25 миллион маънавий зарар тўлайдиган бўлди
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анора Содиқова даъвоси юзасидан биринчи инстанция суди чиқарган қарорни бекор қилди.
Ўз постларида журналист Анора Содиқовага нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган “Муфаса” номи билан фаолият олиб борувчи блогер 25 миллион сўм маънавий зарар тўлайдиган ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайдиган бўлди. Шунингдек, у журналистдан узр сўраб, постларини ўчириши керак.
Бу жуда яхши тенденция – масалаларни судларда ҳал қилиш. Анора Содиқова ва Муфаса кейси нафақат сўз эркинлиги, балки гендер масаласи сифатида ҳам кўрилди. Муфаса ишлатган "журно...." сўзи аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ҳам норозилигига сабаб бўлган эди.
Ахборот майдонида шахсиятга тегмай аргументлар, далиллар ва фикрлар билан баҳс қилишга ўрганишимиз керак.

👍36❤6👏5
Forwarded from Guljamol Asqarova
Дўстимга
Дўстлар даврасинда диловарландик,
Сен оққуш, кўнглимиз кўл бўлсин, дўстим.
Меҳру муҳаббатга чўлғаниб яша,
Бахту саодатинг мўл бўлсин, дўстим.
Қайғу ёшларини кўрмасин кўзинг,
Кипригинг ёмғирдан ҳўл бўлсин, дўстим.
Қувончлар юртининг маликаси бўл,
Қайғулар пойингда қул бўлсин, дўстим.
Бағринг бутун бўлсин, толеъинг ёруғ,
Ва қучоғинг тўла гул бўлсин, дўстим.
Қуёш балқиб турсин табассумингда,
Қайғуларинг куйиб, кул бўлсин, дўстим.
Меҳринг тугаб қолса ҳаргиз демасман:
"Қаерга кетяпсан, йўл бўлсин, дўстим!"
Чунки, барчамизга тақдир таваккал,
Худонинг айтгани "Бўл!" бўлсин, дўстим!
Бахт нима билмайман, билганим шуки:
Елкангда бир ҳамдард қўл бўлсин, дўстим.
17.07.2025 йил.
Сирдарё, Гулистон.
@Guljamol_Asqarova

👍13❤11👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Biznes+” подкастида ноқонуний иқтисодий фаолият таҳлил қилинди
ЎзЛиДеПнинг “Biznes+” лойиҳаси доирасида тайёрлнган навбатдаги подкастда яширин иқтисодиёт, контрабанда ва солиқдан бўйин товлаш мавзулари атрофлича муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида мутахассислар бу муаммоларнинг иқтисодий барқарорликка ва қонуний бизнес учун қандай таҳдид туғдиришини тушунтирди.
Тўлиқ видео ва аудио.

❤3
Бу ҳаёт ўрмон экан, жон борки қасди жон экан,
Бунда қатл осон экан, жайрон ўзинг, сиртлон ўзинг (с)
Юқоридаги парча раҳматли адиб Аҳмад Аъзамнинг "Тил номуси" китобидан.
Баъзи одамлар шундай майна каби: майда қуш. Битта фойдасини деб ёнингизга олсангиз, мингта зарар келтиради. Қарабсизки, бутун бошли экотизимни барбод қилиб ҳам "мен қаҳрамонман" деб сайраб юрган бўлади. Лекин сиз уларга бепарво бўласиз, майда қуш дейсиз, майда масала дейсиз. Майдалар эса кўп...
Майда қушлар орасида яхлит бургут бўлиб қолиш – шудир масала. Ўзи шарманда қилмасин, майдалаштирмасин.
P.S. Сурат шунчаки, қизиқ туюлди. Шундай пичоқдон бўлса, олар эдим – хабарини беринглар :)
@shahnozxon
Бунда қатл осон экан, жайрон ўзинг, сиртлон ўзинг (с)
Майнанинг мамлакатимиз қушлари тўпига қандай ғорат солгани ва солаётганини биласиз: қорамолда бўладиган бўка (сўна, ўқалоқ, қаталоқ) қуртини чўқилаб териб ер экан деб олиб келинган бу очофат, емиши қолиб, бошқа паррандаларнинг, катталарининг тухуми, майдаларининг полапонигача қиришга тушди, илгари шаҳар-қишлоқларда чуғурлаб турадиган сайрон қушларимизнинг бир-да яримини овлоқ чет-чопларда жон сақлаб қолганини айтмасак, уларни мутлоқ кўрмай кетдик.
Майна – ўз маконида ўз ўрнида бўлган, лекин кушандаси йўқ юртимизга келиб қушлар дунёси, набототдаги экология мувозанатига раҳна солди. Дарвоқе, табиатнинг бу фожиаси бизга фожиа ҳам туюлмайди, ҳамма ёқни қора қарға босиб, фақат мусича билан чумчуқ бечора қолганига ҳам бепарвомиз...
Юқоридаги парча раҳматли адиб Аҳмад Аъзамнинг "Тил номуси" китобидан.
Баъзи одамлар шундай майна каби: майда қуш. Битта фойдасини деб ёнингизга олсангиз, мингта зарар келтиради. Қарабсизки, бутун бошли экотизимни барбод қилиб ҳам "мен қаҳрамонман" деб сайраб юрган бўлади. Лекин сиз уларга бепарво бўласиз, майда қуш дейсиз, майда масала дейсиз. Майдалар эса кўп...
Майда қушлар орасида яхлит бургут бўлиб қолиш – шудир масала. Ўзи шарманда қилмасин, майдалаштирмасин.
@shahnozxon
😭8❤6💯4🤔1
Ангренда 4 нафар шахс вояга етмаган қизни зўрлаган. Қиз шифохонада оғир аҳволда.
Кеча ютубда блогер Саодат Абдузакировадан бу воқеани эшитганимдан бери ўзимга кела олмаяпман. Тафсилотлоар даҳшат.
Блогернинг айтишича, қизча асосан кекса бувисининг қарамоғида бўлган, кўп оч қолган, бировлар унинг бу оғир вазиятидан фойдаланган бўлиши мумкин.
Қизалоқ ўзининг зўрланганини ва шикастланганини узоқ вақт ҳеч кимга айтмаган. Натижада унда сепсис (қонга инфекция тушиши) бошланган, иситмаси чиққан, шундан кейин бошқалар хабардор бўлган. Унгача мактабга қатнаб юраверган (мактабда ёмон ўқимаган).
Қизнинг онаси унга етарли эътибор бермаган шекилли, акс ҳолда бунча шикастланишларни узоқ вақт яшириб юра олмас эди. Бечора...
Ҳозирда у касалхонада, беморга бронхопневмания ва анемия ташхиси қўйилган.
Воқеа юзасидан жорий йилнинг 9 май куни жиноят иши очилган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Болалар омбудсмани ишни назоратга олгани ва қизчага керакли ёрдамлар кўрсатилаётгани ҳақида маълум қилишди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳокимлик ҳам оёққа турган.
Агар фарзандимиз ёмон ҳолатга тушганида, бизга келиб дардини айтишдан қўрқса, демак ота-оналикда нимадир катта хато қилганмиз. Қизчага шифо берсин!
Шу ўринда маҳалла еттилиги ва барча масъул органларга илтимос қиламан: жамики болаларнинг ҳолатини маҳаллабай ва хонадонбай бир кўздан кечириб ўрганиб чиқинглар, улар тинчми, ҳимояланганми, ҳаммаси жойидами?
Қолаверса, педофилияга қарши курашни янги даражага олиб чиқиш вақти келди. Вояга етмаганга яқинлашиш у ёқда турсин, масофадан туриб бирор ножўя ҳаракат қилганларни қақшатқич жазолаш керак – токи хаёлига бузуқ фикр келгани заҳоти тиззаси қалтираб қолсин.
Болаларни фақат ота-она эмас, ҳаммамиз ҳимоя қилишимиз керак.

1😱21💯16😢11👏8
Шаҳарда яна бир яшил ҳудуд йўқолди
Миробод туманидаги Авлиёота кўчаси, 124-уй олдида қурилиш ишлари бошланган. Бу ерда илгари катта майдонда дарахтзор бўлгани, ҳозир эса ҳаммаси кесилиб, очиқ майдонга айлангани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Шу ҳолат юзасидан Экопартия депутати Наврўзбек Юсупов Бош прокуратура ва Экология вазирлигига расмий депутатлик сўрови йўллади.
Қурилишни деб катта ҳудуддаги дарахтзорнинг йўқолиши ачинарли ҳолат аслида. Қурилиш қилиш мумкин, лекин шунча дарахтни йўқ қилиш эвазига эмас-да!

👍7😭5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким момо
Олот туман ҳокими Наргиза Неъматова кўп стереотипларни синдирадиган аёл.
Зиёли оилада тарбияланган, шифокор, Наргиза опанинг ҳатто шахсий автомашинаси ҳам йўқ, қайнона-қайнотасидан қолган ҳовлида оиласи билан яшайди. Эрта тонгда нон ёпади, кундузи ҳокимлик қилади, кечда яна меҳрибон она, рафиқа. Кимгадир шунчаки қўшни, кимгадир қариндош, кимгадир оддийгина "Ҳоким момо". Туманда машҳур стоматолог турмуш ўртоғи эса уни тушуниб доим қўллайди.
Наргиза опа – сўнгги йилларда аёлларга ишонч давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, Давлат раҳбари томонидан аёлларга раҳбарлик лавозимларининг ишониб топширилаётгани оқил иш бўлганини кўрсатувчи ёрқин мисол.
"Ҳоким момо" – Наргиза опа ҳақидаги ҳужжатли фильмимизни бугун соат 11:20 да "Севимли" телеканалида томоша қилинг. Кўп қарашларингиз ўзгаради.

👍26❤5👏4
Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Халқимиз кутгандек бўлади” — Шавкат Мирзиёев
Шу ўтган йилларни бутун хотирамда тиклаган ролик.

👍9🤔2😁1
Суратдаги шахс полшалик олим Алберт Брюс Сабин.
У катта тарихий кашфиёт қилган – полиомиелитга қарши вакцина ўйлаб топган.
Ва яна у катта тарихий инсонийлик кўрсатган – ўз кашфиётини патентламаган.
Яъни ҳар қандай фармацевтик компания ушбу вакцинани ишлаб чиқараверсин, мендан рухсат сўрамасин, менга пул тўламасин, вакцина кенг тарқалсин ва болалар ҳаётини сақлаб қолсин, пули йўқ оилаларга ҳам етиб борсин деб шундай қилган.
Сабин вакцинани 1957 йили кашф қилди. Ўшанда бутун Европа ва Осиё давлатларида полиомиелит вируси кенг тарқалиб, миллионлаб болаларни майиб қилган, миллионлаб гўдакларнинг ўлимига сабаб бўлган. "Бу вабо бутун бошли авлодни қириб ташлади" дейишади.
1959-1961 йилларда олим кашф қилган вакцина бутун дунё бўйлаб тарқалди ва полиомиелитга қарши миллионлаб болалар эмланиши ортидан қаттол пандемия чекинди.
Сабин ўз вакцинаси штаммларини ўша пайтларда шўро олимларига ҳам беғараз тақдим қилган, шу асосида вирусолог Михаил Чумаков совет вакцинасини ишлаб чиққан ва иттифоқдаги барча болалар, жумладан, бизнинг ота-оналаримиз ҳам эмланган. Акс ҳолда балки мен бу постни ёзолмасдим, сиз эса ўқий олмасдингиз.
Сабин яҳудий эди. Иккинчи жаҳон уруши даврида унинг иккита қиз набирасини фашистлар ўлдириб юборишган. Олимдан "ўч олишни истармидингиз" деб сўрашганида "Мен дунёдаги миллионлаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолдим, шу менинг қасосимдир" деб жавоб берган экан.
Зиёлининг олимдан фарқи шуки, зиёлида илмдан ташқари юксак ахлоқ ҳам бўлади. Қасос олса ҳам, эзгулик қилиб олади. Шундай йирик ИНСОН бўлиш насиб этсин!

1❤45👍8💯6
Shahnoza Soatova blogi
Бу ҳаёт ўрмон экан, жон борки қасди жон экан, Бунда қатл осон экан, жайрон ўзинг, сиртлон ўзинг (с) Майнанинг мамлакатимиз қушлари тўпига қандай ғорат солгани ва солаётганини биласиз: қорамолда бўладиган бўка (сўна, ўқалоқ, қаталоқ) қуртини чўқилаб териб…
Шоир Рустам Мирвоҳид кўплар қатори ушбу постдан таъсирланибди ва "Майналашиш" деган шеър ёзибди. Рустам ҳақ, бу ҳолат чуқур илдиз отган ҳодиса ва у ўз номини топиши керак эди. Шоир – топқир. "майналашиш" бу тенденцияга мос атама.
Майналашиш
Ҳаётда кўпайди майдалар,
Урчиган мисоли майналар.
Бири деб эртамга хоҳиш йўқ,
Бири деб юртимда соғ қуш йўқ...
Ғалатдир, ғоратдир ишлари,
Ваҳшатдир, даҳшатдир ишлари!
Бир-биридан гарчи бехабар,
Бир-бирига ўхшар нақадар -
Майдалар қанчалар майнабоз -
Майналар шунчалар майдабоз!
Майда, лек парчалар тузумни -
Майнадек, оҳ, экотизимни...
Бу шеърдан афсус йўқ фойдалар -
Тобора парвозда майналар...
Начора... эъзозда майдалар...
25. 07. 25 й.
✍️ Рустам Мирвоҳид
@shahnozxon
Майналашиш
Ҳаётда кўпайди майдалар,
Урчиган мисоли майналар.
Бири деб эртамга хоҳиш йўқ,
Бири деб юртимда соғ қуш йўқ...
Ғалатдир, ғоратдир ишлари,
Ваҳшатдир, даҳшатдир ишлари!
Бир-биридан гарчи бехабар,
Бир-бирига ўхшар нақадар -
Майдалар қанчалар майнабоз -
Майналар шунчалар майдабоз!
Майда, лек парчалар тузумни -
Майнадек, оҳ, экотизимни...
Бу шеърдан афсус йўқ фойдалар -
Тобора парвозда майналар...
Начора... эъзозда майдалар...
25. 07. 25 й.
✍️ Рустам Мирвоҳид
@shahnozxon
Telegram
Rustam MIRVOHID ijodi
Майналашиш
Ҳаётда кўпайди майдалар,
Урчиган мисоли майналар.
Бири деб эртамга хоҳиш йўқ,
Бири деб юртимда соғ қуш йўқ...
Ғалатдир, ғоратдир ишлари,
Ваҳшатдир, даҳшатдир ишлари!
Бир-биридан гарчи бехабар,
Бир-бирига ўхшар нақадар -
Майдалар қанчалар майнабоз…
Ҳаётда кўпайди майдалар,
Урчиган мисоли майналар.
Бири деб эртамга хоҳиш йўқ,
Бири деб юртимда соғ қуш йўқ...
Ғалатдир, ғоратдир ишлари,
Ваҳшатдир, даҳшатдир ишлари!
Бир-биридан гарчи бехабар,
Бир-бирига ўхшар нақадар -
Майдалар қанчалар майнабоз…
👍17❤3
Forwarded from O‘zbekchilik podkast
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5 O‘qiydigan jamiyat — o‘zgaradigan jamiyat | O‘zbekchilik podkast
O‘zbekchilik — bu nafaqat tarixga qaytish, balki bugunning dolzarb savollariga javob izlashdir. Bu — jamiyat, tafakkur va tenglik haqida suhbat maydoni.
Podkastimizning yangi sonida jurnalist Shahnoza Soatova bilan suhbatlashdik. Mavzular: kitoblar va gazetalar, jadidlar merosi, yoshlarning intellektual izlanishlari, matbuotdagi bugungi o‘zgarishlar va o‘qish madaniyati.
Shuningdek, ayol rahbarlarning jamiyatdagi o‘rni, teng imkoniyatlar va gender tengligi masalalari ham alohida e’tibor markazida bo‘ldi.
#oʻzbekchilik #birdamjamiyat
▶️ Batafsil ko‘rish uchun: https://youtu.be/s9uG6tvbwx0?si=8l5pjkeaKBDwMbNm
💬 Telegram |📷 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 YouTube |🐦 X (Twitter)
O‘zbekchilik — bu nafaqat tarixga qaytish, balki bugunning dolzarb savollariga javob izlashdir. Bu — jamiyat, tafakkur va tenglik haqida suhbat maydoni.
Podkastimizning yangi sonida jurnalist Shahnoza Soatova bilan suhbatlashdik. Mavzular: kitoblar va gazetalar, jadidlar merosi, yoshlarning intellektual izlanishlari, matbuotdagi bugungi o‘zgarishlar va o‘qish madaniyati.
Shuningdek, ayol rahbarlarning jamiyatdagi o‘rni, teng imkoniyatlar va gender tengligi masalalari ham alohida e’tibor markazida bo‘ldi.
#oʻzbekchilik #birdamjamiyat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2👏2