Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
ОАВга реклама, блогерларга пиар учун энг кўп маблағ сарфлайдиган ташкилотлардан бири- "Ўзбекнефтьгаз" раиси ўринбосари журналистни ҳақорат қилган ва куч ишлатган
Daryo.uz нинг ёзишича, 20 октябрда "Ўзбекнефтьгаз" раиси ўринбосари Мухтор Темиров сайлов жараёнларини ёритиш учун пресс турга таклиф қилинган журналистлардан компанияга тегишли автобусни "олиб қўйган". 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари-вилоят ТРК директори Жаҳонгир Тўйчиев бунга изоҳ cўраганда Мухтор Темиров уни ҳақорат қилган, можароли жараённи ёритмоқчи бўлган daryo.uz мухбири Отабек Қўлдошевни бўғиб "таъзирини бериб қўймоқчи бўлган". Посбон билан бирга Темиров мухбирнинг камерасини тортиб олишга уринган. Бошқа журналистлар ёрдам бергани учун улар ниятига етолмаган.
Кейинроқ яримта узрни телефонда айтган бўлиб, учрашув вақтини белгилаган ва келмаган, вазият юзасидан умуман ахборот берилмаган.
Дарёчилар Компания ва Энергетика вазирлиги Мухтор Темиров каби муомала маданияти қониқарсиз ходимлар ўртасида нафақат журналистлар, балки бошқа фуқаролар билан мулоқот олиб бориш одобини тушунтириш, қатъий таъсир чораларини кўришни сўраяпти.
Аниқлаб билишимча, округ мажлисида ушбу пресс тур ташкиллаштирилаётгани ва транспорт масаласини ҳал этиш топшириғи аввалдан билдирилган. Ўша куни компанияга "меҳмонлар келгани" учун автобусни олиб қўйишмоқчи бўлишган.
Менга тушунтиришларича, cайлов округи харажатлари тегишинча ҳокимликларнинг махсус ҳисоб рақами орқали амалга оширилади. Ҳар бир округга қарийб 57 млн сўмдан маблағ ажратилган. Ҳокимликлар давлат ташкилотларининг транспортини вақтинча бириктириб бериши мумкин. Бу амалиёт кенг қўлланилади. "Ўзбекнефтьгаз" эса хусусий эмас.
Компания ОАВда анча фаол. Бу яхши албатта. Аммо ходимлар билан овқат еганию иссиқда терлаб ишлаб юрганини кўрсатиб раҳбариятни пиар қилишга маблағ топган компания Қашқадарёда яна битта автобус олиб қўйганида эҳтимол шунча машмаша бўлмасди.
P.S. Қачон қарама шу аҳвол, япалоқларнинг кучи тувалоқларга етади:
- Бу жой сизларга мумкинмас, одамлар учун жой.
- Бу фуршет техник ходимлар ва журналистларга эмас, одамларга қилинган. Сизлар ҳисобга олинмагансиз. Раҳбарият тарқатиб юборма деган.
#ҳамманингбирдекқадрибор
@qurbonova_a

Daryo.uz
“O‘zbekneftgaz” raisining OAVni yoqtirmaydigan o‘rinbosari bor: u bir jurnalistni rosa haqorat qildi, “Daryo” muxbirini esa bo‘g‘ib…
Jurnalistlarni haqorat qilgan va ulardan biriga qo‘l ko‘targan “O‘zbekneftgaz” rahbari o‘rinbosarining birgina uzr bilan o‘z ishini hech narsa bo‘lmagandek davom ettiraverishiga toqat qilib bo‘lmaydi
Кунлар совиб яна кўринмас душман – ис гази ҳужум бошлади. Самарқандда ис газидан вафот этган аёл ва унинг икки норасидаси юзасидан жиноят иши очилгани айтилди. Аввалроқ Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлган, шунингдек, 4 фуқаро иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган эди.
Статистика даҳшатли.
⚡️⚡️⚡️Бугун тунда эса ҳаво яна кескин совийди.
Илтимос, азиз юртдошлар, ҳозир, ҳа-ҳа, айнан ҳозир иситиш ускуналарингизни, дудбўронларингизни яна бир текширинг. Тундами ё кундуз – ис газидан ҳушёрликни бой берманг.
Игнадек жойдан туядек совуқ кириши бор гап, аммо тирик қолиш муҳим, ухлашда кичкинагина бўлса ҳам тирқиш қолдиринг, хонага кислород кириб турсин. Айниқса, хона эшикларининг пастки тарафида озгина очиқ жой бўлса яхши. Имкон бўлса, ис гази детекторларини ўрнатинг – 40 минг сўмдан бошланар экан нархи.
Мана бу ерда Хушнудбек масалага оид муҳим маълумотларни берган, ўқиб чиқинг!
Ис гази борасида хавфсизлик бўйича мана бу ерда энергетик-мутахассис Сарвар Қурбонов тавсиялар бермоқда – эътибор беринг!
Ис газига энг яхши зидди заҳар – кислороддир. Заҳарланган одамни аввало очиқ ҳавога олиб чиқинг ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўринг.
#is_gazi
#shahnozxon

Forwarded from bakiroo
Сайилгоҳдаги жамоат макони қачон иқтисодий зонага айланди: Савол устига савол
Тошкент Кадастрининг маълум қилишича, Сайилгоҳнинг Diplomat International School'га туташ ва ўтган ойларда камида икки марта ўраб, тўсиб олинган ҳудуд иқтисодий зона экан.
Ушбу худуд иқтисодий зона ҳисобланиб, доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга “ASTRUM” МЧЖнинг мулки хисобланади. 13877 кв.м - умумий майдонга эга бу ҳудуд бўйича 2020 йилнинг 31 декабрдаги 10;07;01;01;01;0217 сонли ер майдони ва бино иншооти учун давлат рўйхатидан ўтган кадастр ҳужжатлари мавжуд дейилади Кадастр хабарида.
Яна Кадастр хабаридан ўраб олинган ҳудудда қурилиш ишлари бошланиши мумкинлиги англашилади.
Очиқ маълумотларга кўра, "ASTRUM" mas’uliyati cheklangan jamiyati 2019 йил 21 августда рўйхатдан ўтган. Ягона таъсисчиси MANSUROV MAKSATTILO XUSEYNOVICH. Жамият раҳбари сифатида Azizov Akbar Anvarxodjayevich кўрсатилган.
Кадастр маълумотларида "ASTRUM" mas’uliyati cheklangan jamiyati иқтисодий зона дейилаётган мазкур ер майдонини қандай қўлга киритгани очиқланмаган.
Табиийки янги саволлар туғилади:
Нега йиллар давомида жамоат макони ҳисоблаб келинган Сайилгоҳнинг бир қисмининг мақоми иқтисодий зонага ўзгартирилган?
Қайси ҳоким, қай асосларга кўра бундай қарор чиқариб берган?
2019 йил 1 октябрдан буён ер майдонлари фақат очиқ аукционлар орқали қўлга киритилиши мумкин. Агар Сайилгоҳнинг ушбу ҳудуди аукционга қўйилган бўлса, қачон қўйилган?
Аукционда кимлар иштирок этган? Ер майдони қанчага сотилган?
P.S. Ҳар эҳтимолга қарши сиз яшаётган ҳудуддаги жамоат маконлари, йўллар, майдонлар, ҳиёбонларнинг мақомини ҳам бир текшириб қўйишга тўғри келади. Чунки бошимизга келган сотарманларда ҳеч қандай чегара қолгани йўқ.

bakiroo нинг ўринли саволларига қўшимча бир нечта савол:
Айнан қайси чегаралар ўша айтилаётган "иқтисодий ҳудуд" ҳисобланяпти? Чизмалар, топосуратларни кўрсак бўладими (очиқлик бўлар экан, охиригача бўлсин).
Тошкент шаҳар Кадастрининг хабарида "Матбуотчилар кўчаси 1-уйда бўлаётган қурилиш" дейиляпти (асли биз у бино ва ундаги қурилиш ҳақида гапирмаган эдик). Ҳудудни ўраб олаётган Diplomat International Schoolнинг манзили "Сайилгоҳ кўчаси 1-уй" (мактабнинг сайтида ҳам шу манзил кўрсатилган). Бунга изоҳ борми? Тошкент шаҳар Кадастри масалани чалкаштирмоқчими ё ўзи чалкашиб кетдими?
Кадастр хабарида дейилмоқдаки, "ушбу масалага жойига чиққан ҳолда Юнусобод тумани хокими Ж.Иброхимов ҳам муносабат билдирган. “ASTRUM” МЧЖ таъсисчиларига тушинтириш ишлари олиб борилган". Айнан шу хабардаги ҳаволада ҳоким бошчилигида майдондаги панжаралар олдириб ташланаётгани суратлари берилган. Савол: майдон қонуний ўраб олинган бўлса, ҳоким панжараларни нега буздиряпти? Ноқонуний ўраб олинган бўлса, нега Кадастрнинг хабарида бу гўёки қонунийдек қилиб кўрсатиляпти?

Telegram
bakiroo
Сайилгоҳдаги жамоат макони қачон иқтисодий зонага айланди: Савол устига савол
Тошкент Кадастрининг маълум қилишича, Сайилгоҳнинг Diplomat International School'га туташ ва ўтган ойларда камида икки марта ўраб, тўсиб олинган ҳудуд иқтисодий зона экан.
Ушбу…

"Бизнинг жаҳолат – жаҳли мураккаб»
Боксчиларимиз ютқизишгани ҳақида Kun.uz хабар берcа, тагида уларнинг устидан кулиб, масхаралаган шарҳларни шунақанги қаторлаштириб ташлашибдики, кўриб ёқимсиз бир ҳолатни туйдим.
Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳром Ғиёсовнинг устидан ҳам роса кулдилар. Футболчиларимиздан фарқли равишда булар кечагина миллатнинг қаддини кўтариб берган эдилар-ку, отангга балли деб қарсаклар чалгандик. Ахир ҳар бир олимпия чемпиони тарихий шахсга айланади дунё учун. Муҳаммад Али, Майк Тайсонлар ҳам ютқизишган. Инсофинглар борми э, битта йиқилса, керак эмас бўлиб қоладими? Қайтанга енгилганда қўллаш керакмасми, улар айнан шунга муҳтож эмасми ҳозир?
Болалигимизда кўчамизда Сарвар деган бола бўларди. Ҳаммани масхаралаган, урган, биров йиқилса тиржайиб мазаҳлаган, югураётганни чалиб йиқитган, ёлғон сўзлаб ҳаммани уриштирган жуда тарбиясиз бола эди. Ҳозир ҳар қадамда ўша “Сарварнинг тиржайган башараси” кўриняпти. Йиқилганга “батар бўл” деб маззалар қиворишяпти. Миллат сифатида, оддий инсон сифатида бошқанинг қайғусига шерик бўлиш, дардни ҳис қилиш танқис бўлиб боряпти. Бировнинг дардини ҳис қилмаганлардан бутун ва етук жамият ҳосил бўлмайди. Бепарволик, ҳамдардлик йўқлиги бизни парчалайверади, чўктираверади. Жадидларимиз “миллатнинг сифоти айниғон” деганда шуними назарда тутишган эди?
Жаҳолат, ахлоқий таназзул ўз-ўзидан бўлмайди. Сабаблари қизиқ – саволларим кўп.
Биз ҳар доим бундай бўлмаганмиз. Юсуфбек Ҳожи, Отабек ё Мирёқубдек мард образлар билан тарбияланган миллат қани? Икки одам жанжаллашса, юз киши смартфонини кўтариб келади-ю, бирови жанжални тўхтатишга уринмайди – ҳаракат масъулият талаб қилади, томоша учун ўзни уринтириш шарт эмас. Қачон томошага ўчлик, бировнинг хатоси, муаммоси устидан кулиш, “ишкал” деса лаб ялаб югуриб келиш одатлари бу қадар авжланиб, мавжланишга улгурди? Яхши одам бўлиш энди урфдамасми?
Маънавият деган сўздан бездик. Лекин мен ҳозир у “маънавият” ҳақида эмас, бу МАЪНАВИЯТ ҳақида гапиряпман.
“Душманимга ҳам раво кўрмайман” дейсиз, амалда ҳеч бўлмаса дўстингизга ёмонлик раво кўрмаслик қўлингиздан келадими?
Йиқилганнинг устидан кулмай, ёрдам қўлини чўза оласизми?
Ҳозиргидан яхшироқ, эзгуроқ бўлишим керак деб ҳисоблайсизми?
Унда нега мағлуб боксчиларнинг устидан куляпсиз? Қаҳрамонлар фақат жангни ютганда керакми? Йиқилганда қўллаб-қувватлашга инсонийлигингиз етмайдими?
Мунаввар Қори айтмиш “Бизнинг жаҳолат – жаҳли мураккаб”.
@shahnozxon

YouTube ни ТВда ёқвориш эсдан чиқди, шекилли. Ёқворинглар шуниям, барака топкурлар, болажонлар мультфильмларини кўролмай, хафа бўлишяпти😩🙏😢
@shahnozxon
@shahnozxon
Яхшилик қилиш имконияти, қўлдан бой берманг!
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади
🔘 Индинга, 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.
☑️ Ярмарка доирасида “ECOBOZOR”да махсус савдо расталари ташкил этилади.
➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.
✅ Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.

Forwarded from Xushnudbek.uz
Оқибатлар билан эмас, сабаблар билан курашиш керак
Кечаги воқеаларни энди сал эҳтирослардан холи, совуқ мия билан таҳлил қилсак. Тўғри, кеча охири яхшилик билан тугади. Ижтимоий тармоқлар блоклангач, бирдан масалага Президент аралашди, "Ўзкомназорат" раҳбари ишдан олинди, блоклар олиб ташланди. Бир қараганда ҳаммаси зўр, барчаси ажойиб, шундай эмасми?
Аммо биз оқибатлар билан курашяпмиз холос. Яъни ижтимоий тармоқларнинг блокланиши — аслида аввалроқ қабул қилинган хато қарорнинг оқибати. Хўш, унда бунинг сабаби қаерда?
Қонунни қабул қилган бошқалар, жабрини тортган ижрочилар
Аслида бу машмашаларнинг барчасига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун сабабчи. Янада аниқроқ айтсак, 2019 йилда қабул қилинган бу қонуннинг ўзи ёмон эмас. Унда шахсий маълумотларга оид кўп фойдали қоидалар белгиланган.
Аммо 2021 йилда, яъни жорий йилнинг январь ойида ушбу қонунга битта кичкина модда қўшилди. Янги қўшилган 27-1-моддада Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари билан ишлайдиган тизимлар серверларини Ўзбекистонга ўрнатиши талаб қилинадиган бўлди. Ким серверини Ўзбекистонга ўрнатишга рози бўлмаса, унда блокланадиган бўлди.
Кўряпсизми, кечаги машмашаларнинг барчаси аслида қайсидир Ғолибшер исмли ижрочининг ўзбошимчалигидан эмас, балки 150 нафар депутатлар қабул қилиб, 100 нафар сенаторлар маъқуллаб, кейин имзоланган қонун сабабли бўлмоқда.
Хўп, "Ўзкомназорат" раҳбарини кеча "юқоридагилар" билан келишмагани учун ишдан бўшатишди. Аммо бу оғриқ қолдирувчи дори холос, касалликнинг ўзини тузатмайди. Эртага "Ўзкомназорат"га Валишер, Ғанишер, Алишер раҳбар бўлиб келса ҳам, барибир қонун ўз кучида турибди-ку! Телеграм серверини Ўзбекистонга олиб келмаса, уни блоклаш керак, тамом.
«Ўзкомназорат» бу ерда қонунни ижро қилди ва аҳолининг шунча эътирозига сабаб бўлди. Демак, ўша қонуннинг ўзи адолатсиз ва бир ёқлама ўйлаб қабул қилинган бўлмайдими? Кўрпага қараб оёқ узатиш керак эди, шекилли.
Мантиқан олганда депутатлар ва сенаторлар серверини Ўзбекистонга олиб келмаган тармоқларни блоклаш тарафдори бўлишган ва буни қонунда акс эттиришган. Ҳатто кейинчалик депутатлар қонун ижросини тезроқ бажариш, яъни серверини Ўзбекистонга ўрнатмаганларни тезроқ блоклашни талаб қилишганди.
Икки хил стандартлар ҳақида
Яна бир қизиқ жойи, жорий йилнинг июнь ойида Twitter, TikTok, Skype, Wechat каби тармоқларни худди шу қонунга асосланиб, худди ўша «Ўзкомназорат» блоклаган эди. Мана, бир неча ойдан буён ушбу тармоқлар ҳалиям блокда турибди. Аммо кечагидек резонанс бўлмаганди.
Telegram, Facebook, YouTube, Instagram блоклангандан кейин даҳшатли ваҳима кўтарилди ва тезда уларнинг блоклари ечилди. Лекин кечаги қий-чувларда ҳам Твиттер ва ТикТокдан блок олиб ташланмади.
Хўп, агар интернетни ва айрим тармоқларни блоклаш Янги Ўзбекистон сиёсатига тўғри келмас экан, унда нега барчасидан блок олинмади? Ёки агар қонун талабини бажармаган компанияларни блоклаш аслида тўғри бўлса, унда нега кечаги блокланганлардан тақиқ олиб ташланди? Қанақадир ягона битта принцип бўлиши керак эмасми? Ва бу принцип одамларга муаммолар туғдирмаслиги керак-ку.
Хулоса
Қиссадан ҳисса шуки, кеча бизнинг қуртлаган тишимиз қаттиқ безовта қилгани учун вақтинча оғриқ қолдирадиган дори ичдик. Аммо қуртлаган тиш ҳалиям турибди. У ҳали яна оғриши мумкин. Бунга ҳеч ким кафолат бера олмайди.
❓Кеча ижтимоий тармоқлар нега блокланди?
✅Қонун ижроси учун
❓Кеча ижтимоий тармоқлардан нега блок олиб ташланди?
✅Инсон қадри учун
Демак, барча қонунлар ҳам инсон қадри учун хизмат қилавермайди. Ўзбекистонда инсон қадрига зид бўлган қонунлар бор ва уларни тезда қайта кўриб чиқиш керак. Ҳар ҳолда Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқатан янгилиги шунда кўринади. Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.
Биз олдин аниқ бир қарорга келиб олайлик: фақат оқибатларга қарши курашиб юраверамизми ёки сабабларни ҳам ўйлаб кўрамизми?
👉 @xushnudbek 👈

Кинематография агентлиги буюртмаси билан яратилган "Матонат" ҳужжатли фильми Artemis дистрибюторлари ассоциацияси томонидан Словения давлатида бўлиб ўтган кинофестивалда мукофотланибди. Унда II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимизнинг урушда ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Шунингдек, Агентлик ва Россиянинг "Спутник Восток Продакшн" кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган "Солнце на вкус" (“Қуёш таъми”) фильми бўлиб, “Мakers & shakers AWARDS 2021” мукофотининг "Локациядан моҳирона фойдаланиш" номинациясида иштирок этибди. Бу фильмни оилавий томоша қилса бўлади. Унда Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилинади.
Ўзбек киноси ижодкорларини ютуқлар билан табриклайман!

Қисқалик, қамров кенглиги, тезкорлик
Bugun.uz сайтининг қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг ва янгиликларни ҳаммадан биринчи билиб боринг.
👉 Обуна бўлиш: @bugunuzlive

Кўп ғаним каслардан куйганман,
Ғаламис пастлардан куйганман.
Не алам саслардан куйганман,
Ўзимдан пастлардан куйганман.
Дўстим йиғлаёлмай кулганман,
Кўмилмай неча бор ўлганман…
Отамурод Нурматов юракни создек чаляпти
https://youtu.be/-6mU7kNckNk
Ғаламис пастлардан куйганман.
Не алам саслардан куйганман,
Ўзимдан пастлардан куйганман.
Дўстим йиғлаёлмай кулганман,
Кўмилмай неча бор ўлганман…
Отамурод Нурматов юракни создек чаляпти
https://youtu.be/-6mU7kNckNk
YouTube
OTAMUROD NURMАTOV 2
ХОРАЗМ ЮЛДУЗЛАРИ
Уйда ҳам йўталтиряпти бу чанг, кўча бундан баттар, деразани очиб ҳавони тозалаш имкони йўқ. Табиат қопқонига тушдик😢😢😢
@shahnozxon
@shahnozxon
Экопартияюююю! Уйғооон!!! Шу пайтда сен гапирмасанг, ким гапиради? Сен нимадир қилмасанг, ким қилади? Сен ташаббус кўрсатмасанг, ким яна??? Ҳозир гапинг ўтадиган, сўзинг салмоғи ортган, табиат ўзи сен томонда турган кунлар. Пайтдан фойдалан, Экопартияжон. Ҳадемай янги сайлов кепқолади, бу галгисига одамлар янада сиёсий фаол, саволлар янада ўткир бўлади. Ўзлигинг намоён қил. Табиатга фойданг тегсин, ўзингга ҳам!
@shahnozxon
@shahnozxon
Forwarded from davletovuz
Шавкат Мирзиёев қум бўронлари ҳақида
«Юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Буни куни кеча содир бўлган қум бўронлари ҳам яна бир бор тасдиқлади. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда.
Шу борада биз Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятимизни жадаллаштириш керак».

Шавкат Мирзиёев: "...Хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, гендер тенглик, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида Миллий дастур қабул қиламиз."
@qurbonova_a
@qurbonova_a
Кеча тунда фейсбукка пост ёзиб, ўқувчиларимни безовта қилмаслик учун эрталаб каналга қўяман, дегандим, Азиза Қурбонова постни каналида ўз қўшимчалари билан эълон қилибди, шу версияни улашаман,
Тунда бир "лонгрид"
Азиза Курбонованинг Ҳиндистондан ёзган постлари таъсири бўлса керак, бугунги воқеани айтиб бермасам бўлмаяпти.
Бугун Ногиронлиги бўлган шахслар маҳсулотлари ярмаркаси бўлди, бу ҳақида айтдик.
Ярмаркадан эртароқ кетишга тўғри келди, ўғлимни тиш докторига олиб боришим керак эди. Яндекс такси чақирдик, келди, чиқдик, кетдик. Ҳайдовчи байрамона безатилган ярмарка майдонига қараб жаҳл билан: “Шунақа ҳаводаям тадбир қилади булар, масхарабозлар” деди. Тадбир ташкилотчиларидан бирини олиб кетаётганини билмасди ҳали. Менга, табиий, бу гап ёқмади. “Улар ногирон одамлар, ўзлари ишлаб чиқарган нарсаларни сотишяпти, бошқаларга ибрат ва рағбат бўлиши учун ташкиллаштирилган, ҳаво деб уйда ўтиришмайди барибир, тирикчилик керак, ҳаммамиз шу тирикчилик деб юрибмиз-ку ҳавога қарамай, тагини суриштирмай гапирманг” дедим кескинроқ. “Булар ногиронларми?” деди ҳайдовчи ва жимиб қолди. Шу пайт мен ҳам тилимни тишладим, ҳайдовчи машинани фақат қўл билан бошқарарди, оёқлари ишламас экан...
Иккимиз ҳам шошиб айтиб қўйган гапларимиздан мулзам бўлдик (ўғлим енгимдан тортди “бекор қилдиз”дегандек). Бўлар иш бўлди деб жим кетавердим. Бироздан сўнг ҳайдовчи ўзи гап бошлади: “Синглим, хафа бўлманг, мен билмагандим тадбир ҳақида, ўзим ҳам 1-гуруҳ ногирониман” деб мунгли ҳикоясини бошлади.
“Пешона экан, палакат, авария бўлдим. Умуртқам лат еганди. Жуда тушкунликка тушдим, яшагим келмасди. Укаларим янги машина олиб, менга мослаштириб беришди.Хотиним билан укам мени ҳаётга қизиқтириш учун кўтариб олиб чиқиб машинага ўтқизишарди, эгнимга ҳатто либос кийиш мумкин эмасди, шундай ички кийимда бироз машина ҳайдаб шаҳар айланиб келиб сал чалғирдим. Негадир белимдан пасти ҳеч нимани сезмайдию, чап тиззам оғрийди, буни сезаман. Бир нечта операциялар бўлдим, лекин аҳволим яхшиланмасди.
Охири Ҳиндистонга олиб кетишди. У ерда текширувлардан сўнг умуртқам нотўғри операция қилингани, устига-устак тиззам косаси жиддий лат егани аниқланди. Нега мени нотўғри операция қилишади, нега тиззам оғрияпти деб шунча айтсам ҳам биров шундоқ МРТ қилиб кўришни айтмади, деб шунақанги сўкдим врачларни.
Лекин бу ҳаммаси эмас экан, операция учун қон таҳлилга топширсам, Гепатит С чиқиб турибди-да. Қачон, қаерда юқтирганимни билмайман: тиш даволатганимдами, ҳижома қилдирагимдами? Яна ҳомиладор хотиним ҳам бирга борган, унга ҳам юққан бўлса-чи деган хавотир баттар эзди. Қайтадан таҳлил топширдик, ҳар бири 300$ дан. Худога шукр, хотинимда гепатит чиқмади. Бу ҳиндларнинг технологияси шунақанги кучли эканки, таҳлилга қараб айнан қачон юқтирганимни ҳисоблаб берди. Икки йил аввал тиш даволатган, олти ой олдин ҳижома қилдиргандим. Ҳижомадан юққан бўлиб чиқди.
Ҳиндлар айтадики: “Сизларда роса кўп Гепатит С. Одамларингиз билмай юраверади, жигари цирроз бўлиб қуриб, кейин 20-30 минг долларга жигар трансплантацияси учун бизга келишади, жуда кўп бу ҳол”деди. Вақти-вақти билан С гепатитга қон топшириб туриш керак экан, ким бизга буни айтибди дейсиз?
Энди бу ёғини кўринг: ҳиндлар операция қилмаймиз, гепатитинг бошқаларга юқиши мумкин, ёки 1,5 минг доллар қўшиб берасан, бутун ускуналарни сени операция қилгач ташлаб юборамиз, сен операция қилган хонага ўша куни бошқа ҳеч кимни киритмаймиз, столга ҳеч кимни олмаймиз дейишди. Ноилож тўладим. Хўп, менинг-ку укаларим тўлаб бера олишади, бошқалар нима қиларкин? Операциядан кейин яхши бўлдим, ҳозир атай аравачага ўтирмайман – дангаса қилиб қўяди. “Ходунок”да юраман. Машина олиб-сотиш бизнесимиз бор. Яна баъзан кира қиламан. Тез-тез Гепатит А, В, С га қон таҳлили топшириб тураман”.
Манзилга келдик, ҳайдовчига саломатлик тилаб хайрлашдик. Лекин ҳикояси таъсирида юрибман ҳалиям.
👇

👆 Эсингизда бўлса, раҳматлик Бахтинисода ҳам нотўғри операция сабаб аҳвол тузатиб бўлмас даражага етган эди. Аксига, умуртқа зарарланган инсонни узоққа олиб бориш қийин, биринчи операциялар ўзимизда қилинади. Бу борада тиббиётимиз ҳолати таҳлил қилиниши керак. Тузатмаса, ҳеч бўлмаса, бузмасин.
Одамларимизда тиббий билим ва маданият паст, ҳинд тиббиётига қанча пулларимизни беряпмиз. Ўша ҳижомалар, тиш олдиришлар, косметик муолажаларда ёки гемодиализ каби мураккаб тиббий муолажаларда вируслар юқтириш хавфи катталигини билишмайди ҳам. Билмаган эҳтиётини ҳам қилмайди. Бояги ҳайдовчининг ўзи айтиб турибди: “Ўша ҳижомачига банкаларини алмаштириб тур десам, бизга фойда қолмайди-ку унда дейди” деб. Биз буларни умуман билмаймиз, муҳим ҳисобламаймиз.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ўзини эплаш, ички имкониятларини рўёбга чиқариш, ҳаёт мазмунини топишга эҳтиёж соғлом инсонга нисбатан кўпроқ бўлади. Энг катта эҳсон асли уларнинг шу эҳтиёжини қондириш, жамиятни инклюзивлаштириш, уларга имкон бериш экан.
Ўзимдан қўшимча: Кечаси шу постни ўқиб, ўзимнинг ҳам уйқум қочиб кетди. Анчагача ўйлаб ётдим, ишонасизми-йўқми, ҳозир биз билан клиникада даволанаётган 6 нафар беморнинг 3 тасида гепатит B бор! Улар ҳам қаердан юқтирганини билмайди! 6 нафар ўзбекдан 3 таси пойтахтда нотўғри даволаниш орқасидан Ҳиндистонгача келган. Мавриди келганда, уларнинг ҳикоясини ёзаман.

Энг мунгли ҳикоя
Навоий вилоятига хизмат сафарига бордим. Хатирчи тумани адлия бўлими болалари билан кўчада қолган ва нотурар жойда яшаб келаётган аёлга ёрдам берибди дейишди. Аёлнинг нима учун кўчада қолгани, умуман, аёлларни бундай аҳволга солиб қўяётган тизимли муаммоларни ўрганиш учун у билан суҳбатлашгим келди. Опани адлия бўлимига чақирдик, бўлим бошлиғи машинада ўзи бориб олиб келди.
Эшикдан кичик жуссали бир аёл кириб келди. Бизни ёлғиз қолдиришди.
“Опа, нега уч бола билан кўчада қолдингиз? Бир бошдан айтинг”, дедим.
“Тўрт фарзандим бор эди. Катта ўғлим жуда кичик ёшидан, 2-3-синфда ўқиётганида ўғрилик қилишни бошлади. Яхши гапирдик, койидик, урдик – фойдаси бўлмади. Синфида энг аълочи, лекин мактабдан ташқарида тарбияси оғир бола эди.
Кўп куйдирди. Юрагим хаста бўлди, отасининг боши эгилди. Лекин бола одатини ташламади. Қилар ишни қилгач, мен қилмадим дерди ё бўйнига олиб, ўзим ҳам билмайман нега ўғирлаганимни дерди. Пул, қимматбаҳо буюм, ҳеч нимани қўймасди.
Отаси тирикчилик учун Россияга кетгач, айниқса, қийналдим. Тўрт боланинг парвариши, рўзғор, мол-ҳол, яна бу боланинг қилиқлари. Амакилари ҳам уришишди, уришди – фойдаси бўлмади. Ёши ўн бешга чиқаётган боламнинг ёмон одати авж олаверди.
Бир куни қўшни маҳалладан бировнинг телефонини ўғирлаб келибди. Чидолмадим! Россияга отасига қўнғироқ қилиб, келинг дедим. Мен қай бирига бўлай, рўзғоргами, бу уч болагами, каттамнинг тарбиясигами дедим, йиғладим.
Эрим мен билан суҳбатдан кейин укамга қўнғироқ қилиб, жиянингиз сиздан қўрқади, мен узоқдаман, тартибга чақиришга ёрдам беринг деган.
Ўша куни укам билан акам келишди. Ўғлимни тарбияламоқчи бўлишди, балки менга жонлари ачиди, синглимнинг юрагини тамом қилди дейишдими, хуллас, иккиси ўғлимни калтаклашди ва… ўлдириб қўйишди… ”
Аёл йиғларди. Нима деб юпатишни билмайман. Қучоқлаб овутгим келадию, биринчи кўриб турибман, бегона бўлсам..
Бироз тинчлангач, сўрадим:
“Ўғлингиз бу ёмон одатини бошлаганида жуда ёш бўлган экан, яна “нега ўғирлаганимни билмайман” дер экан, психологга кўрсатмаганмидингиз, клептомания деган касаллик бор?”
“Синглим, мен буни тушунмасам, мактабда ўқитувчилари тарбиявий гаплашганди, лекин психологни ўйламабмиз ҳам…
Ўша куни мен ҳам болам, ҳам икки жигарим бой бердим. Акам ва укам қамалиб кетишди, мен уларни энди фарзандим қотили сифатида кўраман.
Отаси фожиани эшитиб етиб келди, ўғлимизнинг совуқ дийдори ҳам насиб этмади бечорага.
Мен ўзимни айбдор сезардим. Эримга йиғлаб телефон қилиб ўғлимдан шикоят қилмаганимда, у тирик қоларди дердим. Эрим мендан баттар аҳволда эди, у укамга қўнғироқ қилгани учун ўзини айбдор сезарди.
Орада туҳматлар чиқди. Бу аёл эри Россиядалигида унга хиёнат қилган, катта ўғли билиб қолган, айбини ёпиш учун ака-укаларини чақириб ўғлини ўлдиртирди деган даҳшатли гаплар эримнинг қулоғигача борди. У менга ишонарди, ўша дақиқаларда ҳам ишонди, мен томонда бўлди. Бироқ бу туҳматларни эшитиш унга осонмасди.
Жонимга қасд қилишни ўйлардим. Қўни-қўшнилар рўза тут, намоз ўқиб, шайтонга ҳай бер, ўзингни ўлдирсанг, уч боланг кимда қолади дейишди. Намоз ўқидим, рўза тутдим, ўзимга таскин қидиришни ўйлабману эримнинг кўнглидаги ниятларини билмабман.
Иккимиз ўғлимиз қабрига бориб дуо-тиловат қилардик. Эрим нуқул: “Болам, ёлғиз қўрқма, мен бир кун олдингга бораман, сени ёлғиз қўймайман”, – деса, ҳаммамиз ажал етса, ўламиз-ку, ўшани айтяпти дебман.
Ўғлимнинг ўлимидан икки ой ўтиб хўжайиним ўзини осиб қўйди!”
Аёл ёшлари қаторлашди. Мен ҳам чидолмадим. Қучоқлаб йиғладим. Бегоналик қолмади.
Эшикни очиб шериклар мўралашди. Киришмади, тушунишди!
Йиғлаб овуниб, давом этдик.
“Ўша куни уйда қиёмат қўпди. Қайни-бўйним менга ташланишди. Ҳаммасига мени айбдор қилишди. Кўплашиб уришди. Учасковой аранг тортиб олиб чиқиб машинасига солиб олиб кетди. Болаларим ўша ерда қолди. Катта қизим 13 ёш, кичик қиз ва ўғлим 5 ва 3 ёш. Болаларим деб чирқирасам, участковой ўзингиз омон қолинг, опкетасиз кейин деди. Мени ота-онамникига келтириб қўйишди. Катта қизим йиғлаб ортимдан келди. Кичикларим қолиб кетди.
Болаларни бермаймиз дейишди. Амаллаб болаларни олдим.👇

👆Чиққан қиз чиғириқдан ташқари дейишади. Етмаганига боламни ўлдириб қўйгани учун қамалиб кетган укамнинг хотини ва фарзандлари ўша уйда яшайди.
Хуллас, ота уйимда кўп қололмадим. Холам уйига олиб кетди. Қизлари турмушга чиқиб кетган, ўғли Россияда, келса уйлантираман дерди. У ерда бироз яшадик. Холамнинг ўғли қайтди ва уйлантириш тараддудига тушди. Бу уйга ҳам уч болам билан сиғмаслигим аён эди…”
“Эрингизнинг уйидан талаб қилмадингизми? Шунча йил бирга яшагансиз, умумий рўзғор бўлган, учта фарзандингиз бор?”
“У уйнинг ҳужжатини қилмагандик, кадастри йўқ, эгалик ҳуқуқи эътироф этилмаган. Шунга у ердан улуш ололмас эканман.
Холамнинг уйидан чиқиб бир тадбиркорнинг дўкон, маиший хизматлар учун қурган биносидан хона ижара олиб, ойига 250 минг сўм тўлаб яшай бошладим. Табиийки, нотурар жой, турар жойдаги шароитлар йўқ.
Ишсизман, нафақа етмайди, уч бола ейман-ичаман дейди. Қўлимда ҳунарим, касбим йўқ. Маҳаллага бордим, турли идораларга бордим: иш топишга ва уй-жойга кўмаклашинглар дедим. Хўп дейишади, лекин натижа йўқ.
Дугонамдан Хатирчи туман адлия бўлимида яхши юрист ишлашини эшитиб шу ерга келдим...”
Хатирчи туман адлия бўлими раҳбари аёлга ёрдам бериб, “Темир дафтар”га киритишга муваффақ бўлди. Ҳозир уни текстиль корхонасига ишга жойлаб, ижарага икки хонали уй топиб, бир йиллик ижара ҳақи тўлаб берилган. Болалари боғчага бепул боришяпти. Лекин 800 минг (балки 1,2 млн) ойликва боқувчисини йўқотгани учун бир миқдор нафақа билан уч болани оёққа қўйишини тасаввур қилолмайман. Уй-жойи масаласи ҳам ҳали очиқ турибди.
Суҳбатдошимни “опа” десам сингил экан, мендан ёши кичик экан. Лекин дард шундай эзганки, у ўзи ҳам мендан кичиклигига ишонмади, опа десам синглим деди.
Қизларингизни ўқитинг дедим. Катта қизингиз яхши ўқийдими, десам: “Бўлади, лекин шунча фожиалардан кейин бечора тушкун кайфиятда, яна ўсмирлик” деди. Қизингизга дилдан яқин бўлинг, бардам бўлинг, ҳали фарзандларингиз роҳатини кўрасиз деган умумий таскин гаплардан ортиғини айтолмадим.
Ушбу ҳикояда хатолардан иборат узун занжир бор: қаердадир биттагина хато қилинмаганида, балки шу фожиалар рўй бермасмиди? Ўғлига бошқачароқ тарбия усуллари қўлланганидами? Мутахассис психологлар чекка ҳудудларда ҳам ишлаганидами? Ота шу ердан иш топиб, Россияга кетмаганидами? Тоғалар ақллироқ бўлганидами? Одамлар аёлнинг шаънига ғийбат-бўҳтон тарқатиб, яқиндагина боласини ерга қўйган эрининг кечинмалари, туйғулари билан ўйнашмаганидами? Ҳеч бўлмаса, вақтида уй-жойини хатлаб олганидами? Ё касби, ҳунари, илми бўлганидами?
Қанийди, жаҳолат бўлмаганида…
Ўтмишни “бошқача бўлганида” деб ўзгартира олмайсиз. Бу тарих балки кимларнингдир келажагини ўзгартирар деган илинжда битилди.