QIBRAY SADOSI / Расмий канал
406 subscribers
13.3K photos
1.15K videos
116 files
3.68K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
Forwarded from Komil Allamjonov
Хайрли кеч!

Бугун, 27 март куни соат 22:00да ҳаммамиз деразамизга қарайлик ва шифокорларимиз, Президентимиз, Миллий гвардиямиз ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётган барча одамларни олқишлаймиз!

Келинг, барча ушбу хабарни билиши учун ҳамма ерга юборамиз!
___

Добрый вечер!

Давайте сегодня, 27 марта, в 22:00 вечера посмотрим в своё окно и все вместе поаплодируем нашим врачам, Президенту, сотрудникам Национальной гвардии и всем остальным, кто помогает нам бороться с коронавирусом!

Давайте разошлём этот пост, что бы все люди знали об этом!

#sinovdavri #bizyengamiz
​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

#ДУО

Ё қудратли ПАРВАРДИГОР!
Агар бизларни тарбиялаш учун ушбу балони берган бўлсанг, Ўзинг мураббийсан. Агар уни бизларни жазолаш учун юборган бўлсанг, Ўзинг раҳм қил, ё Роббим!
🤲Омийн!!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ҲАМЖИҲАТ_БЎЛАЙЛИК

НАРХИ ҚАНЧА МЕҲРНИ, АЙТИНГ?!

Ушбу сурат Қибрай туманидаги карантиндаги хонадонлардан бирида олинган. Вилоят ва туман ҳокимлиги томонидан уларга зарурий маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Илоҳим, бу кунларимиз ҳам тезроқ ўтиб кетсин.

Арзимас эҳсон одамларга қанчалик қувонч, бағишлаётганини, кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошлари кўкка етаётганини кўрсангиз эди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Олимлар коронавирус юқиб қолгандан кейин нечанчи куни пайдо бўлишини ҳисоблаб чиқди

Натижалар шуни кўрсатдики, Covid-19 учун ўртача инкубация даври 5,1 кун. Бу шуни англатадики, ушбу вақтга келиб, касаллик юқтирганларнинг ярмида аломатлар пайдо бўлади. Беморларнинг 2,5 фоизидан камроғида касаллик дастлабки 2,2 кун ичида аниқланган, 11,5 кундан кейин эса вирус юқтирганларнинг 97,5 фоизида ўзини намоён қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, муаллифлар тавсия этилган 14 кунлик карантин даври самарали деб ҳисоблайди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#УЙДА_КОЛИНГ

ВАБО САБАБИДАН КИМ УЙИДА ЎТИРСА, УНГА ШАҲИДНИНГ АЖРИЧАЛИК САВОБ БЎЛАДИ, ГАРЧИ ВАФОТ ЭТМАСА ҲАМ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади".
Имом Бухорий "Саҳиҳ"ларида ривоят қилганлар.

Бу ҳадис ҳамма сабр қилган, савоб умид этган ва таваккул қилган кишиларга тааллуқлидир. Улар вабодан хоҳ вафот этсин, хоҳ этмасин.

Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: "Ҳадиснинг мантуқи шуни тақозо қиладики, ким мазкур сифатлар билан тавсифланса, гарчи вабодан ўлмаса ҳам, унга шаҳиднинг ажри ҳосил бўлади".
Бу ҳадис ўз бобида улуғ калит бўлиб, унга амал қилганларга катта манфаатлар хазинаси очилади.

Шу кунларда уйида ўтирган, ваҳима қўзғамаган, вабонинг тарқамаслигига ўз ҳиссасини қўшганларга Аллоҳ шаҳидлик мақомини берсин! Ҳасталарга эса Ўз ғайбий хазинасидан шифолар ато қилсин!

Мубашшир Аҳмад

ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#УЙДА_ҚОЛИНГ

Ажойиб сюрприз бўлди. Телевизорда энди қўшимача равишда шунча каналлар очиқ режимда ишлашни бошлади. Телевизор созламаларидан излаб, томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Книга CORVID-19.pdf
3.2 MB
#УЙДА_ҚОЛИНГ

Телевизор кўришни хоҳламаганлар учун ажойиб совға. Буни Озода Хашимова тавсия қилди:
👇👇👇
Ассалому алайкум!Юқоридаги РDFформатдаги электрон китобда коронавирус инфекцияси билан курашаётган Хитой давлати врачларининг шахсий тажрибаси асосида даволаш усуллари баён қилинган. Унда касалликнинг этиологияси, патогенези, клиникаси, даволаниши ва профилактикаси тугрисида ёзилган.

Бугунги кунда "Уйда қолинг!" акциясида китобнинг электрон шаклини оила аъзоларингиз, яқинларингизга ҳам етказинг.

Шу билан бир қаторда, бу орқали аҳолининг тиббий маданияти ва савиясини оширишда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария эпидемиология назорат Давлат инспекциясининг Тошкент вилоят бошкармаси Қибрай туман филиали инспекцияси ва туман санитария эпидемиология осойишталик маркази оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшган деб ҳисоблайди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ТЕЗКОР_МАЪЛУМОТЛАР

❗️Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ЭРКАКЛАР КЎПРОҚ ЎЛИМ ТОПМОҚДА

Мутахассислар бунинг сабабини аниқладилар:

Коронавирусдан аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ ўлим топмоқда. Мазкур кўрсаткич минтақа ва мамлакатлар бўйича фарқланади. Масалан, Жанубий Кореяда СОВИД-19 инфекциясидан вафот этганларнинг 54 фоизини эркаклар ташкил этади, Италияда эса бу кўрсаткич бирмунча юқори — 70 фоиз.

Рақамларда тафовут бо‘лиши мумкин, аммо умумий манзара бир: кучли жинс вакиллари нозиқ хилқат эгаларига қараганда вирусдан кўпроқ азият чекмоқда. Ушбу ҳолат Global Health 50/50 ташкилоти томонидан илмий асосда тадқиқ этилди. Бу ҳақида "Хабар.уз" нашри маълумот берган.

Америкалик мутахассисларнинг фикрига кўра, эркаклар аксар носоғлом турмуш тарзига одатланган. Улар аёлларга қараганда кўпроқ чекади, спиртли ичимлик истеъмол қилади. Бу эса уларнинг инфекцияга қарши иммунитетини заифлаштиради. Масалан, Хитойда тамаки чекиш кўрсаткичи эркаклар орасида 50, аёллар орасида эса 3 фоизни ташкил этади. Италияда ҳам эркак кашандалар икки баравар зиёдроқ. Таҳлилларга кўра, СОVID-19 инфекциясини юқтирган кўп сонли эркаклар чекиш иллати туфайли жуда тез фурсатда сунъий нафас олдириш ускунасига эҳтиёж сезмоқда.

Коронавирус ўпка, юрак-қон томир каби сурункали касалликларга чалинган беморлар ўлимини тезлаштираётгани сир эмас. Ушбу хасталиклар эса асосан эркаклар орасида тарқалган. Дейлик, Италияда эркаклар аёлларга қараганда қон босими хасталигига кўпроқ чалинади. Хитойлик эркаклар эса қандли диабетга мойил. Бу каби омиллар СОVID-19 инфексияси асоратлари жуда оғир кечишига сабаб бўлмоқда.

Соҳа мутахассисларига кўра, аввалроқ тарқалган SARS, MERS каби вируслар ҳам кўпроқ эркаклар ҳаётига дахл қилган. Бу ҳолат аёлларнинг иммун тизими мустаҳкамлиги билан ҳам изоҳланади. Аёллар насл давомчилари бо‘лгани боис Яратган уларга бир неча баробар кучли иммун тизими ато этган.

Global Health 50/50 хулосасига кўра, дунё бўйича коронавирусдан вафот этаётган эркаклар аёллардан икки карра кўпроқдир. Мутахассислар гендер бўйича кўрсаткичлар даволаш-муолажа жараёнида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлайди.

Бир гап ёддан кўтарилибди:
ЭРКАКЛАР, ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#УЙДА_ҚОЛИНГ

Кеча қуйидаги мурожаатни барча қатори биз ҳам каналда берган эдик:



"Бугун, 27 март куни соат 22:00да ҳаммамиз деразамизга қарайлик ва шифокорларимиз, Президентимиз, Миллий гвардиямиз ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётган барча одамларни олқишлаймиз!

Келинг, барча ушбу хабарни билиши учун ҳамма ерга юборамиз!"

Д
арҳақиқат, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган инсонлар қўллаб-қувватлаш ва олқишларни амалга оширишди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

ДЎСТИМГА МАКТУБ...

Омонмисиз дӯстим? Уйчилар соғми,
Дунёни кенг қилиб юргандирсиз-а?
Ҳали ҳам ҳовлингиз, гулзорми, боғми?
Мен ҳам "Уйда қолдим!", Сезгандирсиз-а?

Мана ӯн кундирки, ҳамон уйдаман,
Оллоҳ метин қилсин юрак-сабрни.
Уйда ӯтирибман, ҳамон ўйдаман,
Сарҳисоб қиляпман ӯтган умрни.

Анча талтайибман, гуноҳлар билан
Кӯзим равшан тортди ӯтмишга боқиб.
Ичимда минг битта гувоҳлар билан,
Юраверибманда, виждоним сотиб.

Билмадим, бу ҳам бир бошдаги синов.
Балки хатоларни англаш фурсати.
Лекин шу аниқки бу катта - ТӮЛОВ,
Ёлғиз РАБга аён инсон қисмати.

Ҳа, ӯзингиз қалай, қишлоқлар тинчми?
Момом юрибдими сизни уришиб!
Борайин дейману, сиғмай ӯкинчим,
Карантин вақтида бӯлмас кӯришиб.

Аслида ҳаёт шу, тескари гӯё,
Имкон бӯлса вақт йӯқ, вақт бӯлса имкон.
Бир дардга чалиниб, кӯҳна бу дунё,
Азизлигин билдик! ҲАР БИТТА ИНСОН!

Бироз нотинч замон, бироз танг замон:
Ўзликни англашга бир фурсат берди.
Ўзингизни асранг, бӯлинг соғ-омон,
Шу ерда юрагим соғинчга тӯлди...

Омонмисиз, дӯстим?

Шохрух Жалил

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ПУЛЛАРИ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ?

Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади.

Бу ҳақда бугунги брифингда маълум қилган Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Ҳасан Аҳмедовга кўра, ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стерилланган пакетларда тарқатилади.

Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади.

Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя ниқоби ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланган.

Аввал пенсия пулларини олиш учун пенсионерлар маҳалла фуқаролар йиғини биноларига тўпланишган.
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

ДУНЁ КАРАНТИНДА! БУНИ ТУШУНИШИНГИЗ КЕРАК!

Буни айрим ота-оналарга мурожаат сифатида қабул қилишингизни сўрардим. Дунё карантинда, Ўзбекистон карантинда! Ўз ҳалқини ўйлаётган барча давлатлар
карантинда!

Аммо бугун ҳам олинган маълумотларга қараганда, мактаб ўқувчиларига берилган таътилдан "унумли" фойдаланмоқчи бўлган ота-оналар ўз фарзандларини уй ҳайвонларини боқишга, дўконга чиқаришмоқда.

Юқоридаги суратлар Қибрай туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан олинган. Маълум қилишларича, «Шарқ», «Жомий», «Янги авлод» маҳалларидаги ҳолат бу. Ишчи гуруҳ вакиллари уларнинг ота-онасига тушунтириш ишларини олиб боришди.

Балки ҳеееееееч тушунмаётганларга қатьийроқ чора куриш керакдир.

Охирги мурожаатимиз уларга ўзимизнинг маҳаллача айтганда қуйидагича:

"Ҳой, одамлар, сизларга болларингиз афзалми, ё молларингиз?!"

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#УЙДА_ҚОЛИНГ

Бугунги куннинг энг асосийси муаммоси карантин муносабати билан фуқароларини уйда қолишга, хавфни иложи борича камайтиришга ҳаракат қилаётган Москва осмонида "Ўзингни асра - уйда қол" ёзуви пайдо бўлди.
Одамлар саломатлигини асраб қолиш учун нималарни ўйлаб топишмаяпти -я!

🏠УЙИНГИЗДА ҚОЛИНГ! Ўзингизни ва Ўзгаларни асранг!
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_ХАБАРЛАР

Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасининг дастлабки ЛОТлари қурилиб фойдаланишга топширилди ва 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар юртдошимизни қабул қилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУХИМ_ХАБАРЛАР

КАСАЛИНИ ЯШИРГАН, АММО ИСИТМАСИ ОШКОР ЭТДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус ташхисидан кейин вафот этган иккинчи бемор ҳақида қўшимча маълумот берди.

Маълумотларга кўра, бугун 28 март куни вафот этгани эълон қилинган бемор 39 ёшли эркак бўлган. У 11 март куни Франциядан келган ва 15 март куни Ўзбекистонда илк бор коронавирус ташхиси қўйилган бемор билан мулоқотда бўлган шифокор эди.

«У ўз касаллигини дастлаб билган бўлса-да, ўзи врач бўла туриб, юртимизда олиб борилаётган шунча тарғибот ишларига қарамай, шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча ўзича даволанишга урингани маълум бўлган.

У касалликнинг оғир даври бошлангандан сўнггина 26 март куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган. 27 март куни эса Вирусология илмий текшириш институтига ўтказилган.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Кибрай тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан Туман тиббиёт бирлашмасида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.


Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Ва ниҳоят Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда карантин даврида қандай ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳам етиб кела бошлади. Ўтказилаётган онлайн тадбирлар, танловларни кўриб, мамнун бўлдик. Туман аҳлига етказишга интилдик.

Мисол учун, 47 мактаб Ёшлар етакчиси томонидан рассомчилик кўрик-танлови онлайн эълон қилинди. "Биз коронавирусга қаршимиз" шиори остида чизган расмларини телеграм орқали жўнатишди. Бунда ўқувчилар фаол қатнашдилар.

Ўқувчилар томонидан мавзу асосида чизилган расмлар, уларнинг истеъдоди, топқирлиги таҳсинга лойиқ.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Қибрайлик ёш спортчилар шиори:
"Уйда қолиб, биргаликда енгамиз!"

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Диққат!!!

Бугунги кунда вилоятимизда
нечта карантин блокпости ташкил этилган? Шунингдек, нечта ички йўл беркитилган?

Юзага келган шароит тақозосига кўра, деҳқон бозорларига олис жойлашган қайси ҳудудларда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо маркази ташкил этилмоқда?

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби бу ҳақда ахборот берди. Тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
#БИЛИБ_ОЛИНГ

ХАЙРИЯТ, НИҲОЯТ....

Карантин эълон қилингач, дезинфекциялаш учун қандай аралашмалар ишлатилади, у вирусни 🦠 йўқотадими, мамлакатимизда техникалар, асбоб -усканалар етарлими, деган саволлар қизиқтираётган эди.

Ниҳоят, бу борадаги керакли маълумотларни топдик. Сизга ҳам илиндик.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi