QIBRAY SADOSI / Расмий канал
406 subscribers
13.3K photos
1.16K videos
116 files
3.7K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

ДОЛЛАРНИНГ РАСМИЙ КУРСИ ОШДИ

Марказий банк хорижий валюталарнинг 23 июндан янги курсини эълон қилди.

↗️ Унга кўра долларнинг расмий курси 20,86 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10172,76 сўмни ташкил қилди.

↙️ Евро курси 56,89 сўмга тушиб, 11368,06 сўмга тенг бўлди.

↗️ Рубль курси ҳам 1,00 сўмга ошган ва 1 рубль 146,39 сўмни ташкил этган.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1KhknA
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

МАКТАБЛАРДА "ТАРБИЯ" ФАНИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

“Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (422-сон, 06.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фани 1 – 9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10 – 11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1Khk
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

🎼 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Манба.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1Khk
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги ўз веб-сайтида бу йил ҳаж қилишни хоҳловчилар учун рўйхатдан ўтишни очди.

Чет эл фуқаролари фақат илгари Ҳаж амалини бажармаган ва сурункали касалликларга дучор бўлмаган 20 дан 50 ёшгача бўлган зиёратчилар мурожаат қилишлари мумкин. Хабар қилинишича, барча зиёратчилар Ҳаждан олдин ва кейин 14 кунлик карантиндан ўтиши керак.

Manba: azon.uz

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1Khk
​​#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

200 ва 500 сўмлик купюралар бўйича

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлов воситаси сифатида ўз
кучини йўқотди.

🔘 Шунингдек, ушбу купюралар 1 июлдан кейин фақат Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан қабул қилиниши белгиланган эди.

☑️ Марказий банк мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, барча тижорат банкларига 2020 йил 1 сентябрига қадар ушбу купюраларни аҳоли ва ўз мижозларидан қабул қилиб олишга ҳамда бошқа муомаладаги купюра ёки тангаларга алмаштириб беришга кўрсатма берди.

☑️ Ўз навбатида, тижорат банкларига улар томонидан қабул қилинган 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлиқ Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига жўнатиш вазифаси юкланди.

Агар Сизда ҳали ҳам ушбу қийматдаги купюралар мавжуд бўлса, тижорат банклари филиаллари орқали уларни муомаладаги бошқа купюраларга алмаштириб олишингиз мумкин.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1Khk
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

ҚУРБОН ҲАЙИТИ 31 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 31 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан дунё уламолари ва йирик фатво марказларининг ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни 2020 йилнинг 22 июль кунига тўғри келгани ҳамда 31 июль зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлиши тўғрисидаги маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 31 июль, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

❗️"Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан республикамиздаги -эҳтиёжманд оилаларга 150млрд сўм тарқатилади

Ушбу маблағ ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

Қорақалпоғистон Рес - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.

‼️ Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

Ўзбекистонда кимлар текинга грипп ва пневмонияга қарши эмланиши маълум қилинди!

«Мурувват», «Саховат» уйларида яшовчи шахслар ҳамда меҳрибонлик, ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари учун вакциналар давлат томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган. Бошқа аҳоли вакиллари ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари ўша идора маблағларидан хусусий вакцина эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

❗️2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

🔹 моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

🔹 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

🔹 ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга

❗️ бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

https://president.uz/uz/lists/view/3802
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

❗️ 5-сентябрдан бошлаб жума намозларига рухсат берилади

🕌 Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 5-сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилади.

♻️ Шунингдек, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига рухсат берилди.

♻️ Шунингдек, томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига рухсат берилди.

♻️ Парклар ва истироҳат боғларидаги аттрационлар фаолияти ҳам тикланмоқда.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi