QIBRAY SADOSI / Расмий канал
406 subscribers
13.3K photos
1.15K videos
116 files
3.68K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#БИЛИБ_ОЛИНГ

davletovuz ажойиб маълумот берибди.
Танишинг!

Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар

1. Ташқи ишлар вазирлиги — эски;
2. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги — янгиланган;
3. Адлия вазирлиги — эски;
4. Мудофаа вазирлиги — эски;
5. Ички ишлар вазирлиги — эски;
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — янгиланган;
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — янги;
8. Сув хўжалиги вазирлиги — янги;
9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — янгиланган;
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — эски;
11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — эски;
12. Халқ таълими вазирлиги — эски;
13. Мактабгача таълим вазирлиги — янги;
14. Маданият вазирлиги — янги;
15. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — эски;
16. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — янги;
17. Инновацион ривожланиш вазирлиги — янги;
18. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — янги;
19. Қурилиш вазирлиги — янги;
20. Транспорт вазирлиги — янги;
21. Энергетика вазирлиги — янги;
22. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — эски;
23. Молия вазирлиги - эски;
24. Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги — янги.

Умуман, 3 та вазирлик янгиланди, 11 та вазирлик янгитдан ташкил қилинди, 10 та вазирлик эскитдан бор.

10 та давлат қўмитасидан 3 таси янги ташкил қилинди.

Бундан ташқари, 6 та давлат инспекцияси, 4 та оддий инспекция, 8 та агентлик (Яна битта Ёшлар масалалари бўйича агентлик тузилиши кутилаяпти), 4 та қўмита, 3 та марказ фаолият юритади.
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва сиркали сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал ҳисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо ҳўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиши ҳисобига доимо нам ҳолатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи муҳитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан ҳимоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.

Туз ва сиркали сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигининг бузилишига ва оқибатда турли-хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.

Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Ушбу анимацион видеони томоша қилсангиз қўлларни нима учун ювиш зарурлиги ҳақида ўзингизга ҳам, фарзандларингизга ҳам яна бир марта огоҳлик беради.
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Ниқобдан қандай фойдаланиш керак?

Ниқоб бизга ҳимояланганлик ҳиссини беради. Фақат ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш керак.
Ниқобни юқори ҳарорат, титроқ, бурун оқиши, йўтал, аксириш, бурун битиши каби белгилар бўлган одамлар
билан мулоқот пайтида, одамлар кўп бўлган жойлар ёки транспортдан фойдаланганда тақиш зарур.
Агар сизда касаллик белгилари бўлса, одамлар
билан мулоқотда ниқобдан фойдаланишингиз керак.
Тўғри тақилган ниқоб юзда маҳкам ўрнашади, оғиз, бурун ва даҳанни ёпади, ниқобнинг бурмалари текис туради.

Ниқоб тақишда қуйидагиларга амал қилинг:
• Ниқобни ҳар 2-3 соатда алмаштиринг;
• Ниқобдан фойдалангач, уни дарҳол ахлат қутисига ташланг;
• Фойдаланилган ниқобни ушлагандан кейин қўлни яхшилаб, совун
билан ювинг;
• Одам бўлмаган, очиқ жойларда ниқоб тақманг. Бу мақсадга мувофиқ эмас.

Фойдаланилган ниқобни қайта ишлатманг!

Манба: Kun.uz

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛИБ_ОЛИНГ

«Ўзбеккино» миллий агентлиги «Мультипликацион фильмлар студияси»дан анимацион фильм.

Ўзингизни ва яқинларингизни коронавирусдан эҳтиёт қилинг.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

ЖССТ вакили коронавируснинг асосий белгилари тўғрисида маълумот берди

«Иккита симптом –
ҳарорат кўтарилиши ва қийналиб нафас олиш билан кечадиган қуруқ йўтал. Бу сиз уч қадам жойга ҳам бора олмаслигингизни билдиради: нафас олишга қийналасиз», - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили доктор Мелита Вуйнович.


Kun.uz

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Карантин пайтида гигиенанинг оддий қоидалари,

Билиб олинг ва яқинларингизга улашинг.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Олимлар коронавирус юқиб қолгандан кейин нечанчи куни пайдо бўлишини ҳисоблаб чиқди

Натижалар шуни кўрсатдики, Covid-19 учун ўртача инкубация даври 5,1 кун. Бу шуни англатадики, ушбу вақтга келиб, касаллик юқтирганларнинг ярмида аломатлар пайдо бўлади. Беморларнинг 2,5 фоизидан камроғида касаллик дастлабки 2,2 кун ичида аниқланган, 11,5 кундан кейин эса вирус юқтирганларнинг 97,5 фоизида ўзини намоён қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, муаллифлар тавсия этилган 14 кунлик карантин даври самарали деб ҳисоблайди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

ХАЙРИЯТ, НИҲОЯТ....

Карантин эълон қилингач, дезинфекциялаш учун қандай аралашмалар ишлатилади, у вирусни 🦠 йўқотадими, мамлакатимизда техникалар, асбоб -усканалар етарлими, деган саволлар қизиқтираётган эди.

Ниҳоят, бу борадаги керакли маълумотларни топдик. Сизга ҳам илиндик.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Уйқудан аввал смартфондан фойдаланиш соғлигингизга салбий таъсир қилади.

Смартфон экранидан тараладиган мовий нур уйқу гормони – мелатонин ишлаб чиқарилишига халақит қилади. Бу эса уйқусизлик, кўришдаги муаммолар, семизликка
олиб келиши мумкин.

Уйқудан 1-2 соат аввал смартфонни
олиб қўйинг. Яхшиси китоб ўқинг: вақтни бундай ўтказиш соғлиқ учун ҳам, ривожланишингиз учун ҳам фойдали бўлади.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Бош санитар инспектор:
COVID-19 ТАБИБЛАР ДАВОЛАЙДИГАН КАСАЛЛИК ЭМАС!

Андижон вилоятида табиблар коронавирусга даво топгани ҳақида тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган Отабеков¸ ўзбекистонликларни врачлар тавсиясига қулоқ солишга чақирди.

"Коронавирус инфекцияси махсус даволашни талаб қиладиган касаллик. Албатта¸ бундай пайтларда табиблар ҳам кўпайиб кетиши табиий. Лекин, ушбу инфекцияга чалинган беморлар шифохона шароитида, юқумли касалликлар, вирусолог, пульмонолог, реаниматолог, педиатр каби мутахассислар тавсияларига асосан даволаниши керак. Бу табиблар даволайдиган касаллик эмас", деб жавоб берди инспекция бошлиғи.

P/S. Бунга бир мисолни келтиришимиз мумкин.Ижтимоий тармоқларда хабар берилишича, Ҳиндистон қишлоқларининг бирида коронавирусга даво сифатида табибнинг йўл-йўриғига биноан 200 киши сигир сийдигини ичган. Уларнинг орасида кўнгил айниш, қусиш, ич кетиш ҳолатлари рўй берган. Шунингдек, вафот этганлар ҳам бор.

Уйда қолинг, яхшиси!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

‼️КОРОНАВИРУС ВА ГРИППНИНГ ФАРҚИ

Бу постни сизга етказмасликнинг ҳеч иложи йўқ. Сабаби балки "мени жинам урмайди!" деб бемалол юрганларга таъсир қилармикан❗️

Карантинга риоя қилаётганлар эса, шунчаки, ўзингизни эҳтиёт қилишни давом эттиринг, деймиз❗️

🤒 Грипп вируслари иммун тизимини кучсизлантиради ва буни натижасида бактериялар нафас йўллари ва ўпкада асоратлар келтириб чиқаради. Бактерияларни антибиотик билан осон ўлдириш мумкин.

🦠 Коронавирус Ўпканинг ўзидаги алвеола хужайрасини ўлдиради. Бу грипп асоратидан асосий ва хавфли фарқи. Алвеола ўлса, модда алмашинуви йўқолади. Содда қилиб айтганда организмга кислород ўтмай қолади.

🏡 Уйда қолинг.
Ҳамфикрлар рози бўлишсин!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ


Карантин қоидасини бузган ҳайдовчиларнинг машинаси карантин тугагандан кейин қайтариб берилади. Карантин эса охирги бемор шифохонага ётқизилганидан 14 кун ўтиб бекор қилиниши мумкин.

Рухсатномасиз ҳайдовчиларни аниқлаш учун рейдлар ўтказилмоқда. Стикерсиз бошқа вилоятга ҳатто жанозада қатнашиш учун ҳам бориб бўлмайди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Хиндлардан ижтимоий масофа саклаш коидасига амал килишидан ибрат олсак арзиркан.
🤔👍🏻

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Ушбу видеони, албатта, томоша килинг!

Коронавирус қандай оқибатларга
олиб келади? Ўлим сабаблари кўрсатилган ҳужжатли фильм.

Уйда 🏠қолинг, кўчадаги ҳеч бир нарса, ҳеч бир зарур иш ҳаётингиздан муҳим эмас...

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

ИММУНИТЕТНИ ОШИРАДИГАН ЧОЙ

КЕРАКЛИ МАҲСУЛОТЛАР:

👉Мойчечак
👉Лимонўт
👉Занжабил
👉Асал
👉Лимон

Ушбу аралашмаларни қайнаган сув билан термосга чойдек дамлаб олинг. Ҳар ярим соатда бир хўпламдан ичиб юринг. Доривор ўсимликлар барча дорихоналарда топилади.

Дамлама дори эмас, аммо у иммунитетингизни оширади. Томоғингизни доим иссиқ дамлама
билан хўллаб турсангиз, томоққа тушган вирус, ошқозонга ювилиб кетиши мумкин. Ошқозон кислотаси эса вирусларни ўлдириш хусусиятига эга.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#БИЛИБ_ОЛИНГ

ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

Озиқ-овқат маҳсулотларининг, албатта, соғлигимиз , иммунитетимиз оширишдаги ўрни катта.

💜 Ёғсиз творог - кальций, магний, калийга бой. Юрак ва қон томир касалликларм учун фойдали. Ҳар куни 100 гм ейиш фойдали.

❤️ Қизил булғор қалампири - С витаминига энг бой маҳсулот. Кам қонлилар учун фойдали. Имконият топиб, ҳар куни 2 та есангиз, танангизни С витаминига бўлган эҳтиёжини қондирган бўласиз.

💛 Қовоқ уруғи- цинкка бой ва инфарктни олдини олувчи энг фойдали маҳсулот. Бир кунда 2-3 марталаб 10 донадан чақиб енг.

💙 Ёғсиз сут - калий, кальций, магний ва витаминларга бой. Кам қонлилар учун фойдали. Бир кунда 3 стакан ичинг.

💛 Бодом- қондаги холестринни камайтиради. Калий, магний ва Е витаминига бой. Қон босимини туширишидан ҳам хабарингиз бўлса керак.

💜 Аччиқ шоколад - юрак мушакларини мустаҳкамлайди. Антиоксидиантларга бой ва қон босимини тушириш хусусиятига эга.

💚 Кўк чой - севимли ичимлигимизнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Қон босими ошиши ва ҳатто инфарктда даво. Шунинг учун чойхўр японларда бу касалликка мойиллик йўқ.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛИБ_ОЛИНГ

ВИДЕОИЗОҲ:

1 киши 27 кишига вирусни қандай қилиб юқтириши мумкин?

Коронавируснинг янги турини юқтириб олган бемор, карантин қоидаларига амал қилмаса, инфекцияни 1 ҳафта ичида камида 3 нафар кишига юқтириши мумкин.

Бу 3 киши эса 9, бу 9 киши кейинчалик 27 кишига вирусни юқтириши мумкин. Шундай қилиб зарарланиш занжири ҳар сафар 3 баробарга кўпаяверади.

Koronavirus Info


Каналга уланиш:
@qibray_sadosi