QIBRAY SADOSI / Расмий канал
406 subscribers
13.3K photos
1.16K videos
116 files
3.7K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни тайёрлаш осон!
Тонгдан оила аъзоларингизни хурсанд килинг!
Ёкимли иштаха!

#qibray_sadosi
РАМАЗОН САФАРИНИ БОШЛАЙМИЗ


Ҳурматли биродарлар, 1440 ҳижрий йўналишдаги Рамазон рейсимизга хуш келибсизлар!!!

Қўниш манзилимиз Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати ва розилиги иншa Аллоҳ.

❇️Кўзланган учув муддати 29-30 кун.
Кунлик учув муддати: Тахминан 15 соат.

❇️бу сафаримиз вақтида тамаки тортиш ва қуйидагилар таъқиқланади :-
🚬🍷💉👅👀👂💄🎬🎤🎵🎲🍻😡👊😡

❇️Ҳамма йўловчиларимиздан иймон ва тақво хавфсизлик камарларини тақиб олишликларини илтимос қиламиз.💎💎

❇️сафаримиз олдидан ҳамма ҳаром нарсаларни бир чеккага йиғиштириб қўйинглар. 😨...

👑 Учоғимиз Қўмондони Қуръони Карим 📖

Барча фаришталар бизга муваффақиятли сафар тилашади

💕 Аллоҳимнинг ёрдами ила ютуғларга, сабр ва тақвога омадли эришишликни ҳаммамизга Ўзидан тилаб қоламиз 💕
Кириб келаëтган Рамазон ойингиз муборак бўлсин !

Йил давомида сизларга беҳисоб савоблар насиб этсин.
Манба:Taqvo.uz

Каналимизга обуна булинг!
#qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпайтириш жадвали мактабда кўпчиликнинг қийнагани аниқ🤔. Аммо унинг осонгина ечими ҳам бор экан😳

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ЭРКАКЛАР КЎПРОҚ ЎЛИМ ТОПМОҚДА

Мутахассислар бунинг сабабини аниқладилар:

Коронавирусдан аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ ўлим топмоқда. Мазкур кўрсаткич минтақа ва мамлакатлар бўйича фарқланади. Масалан, Жанубий Кореяда СОВИД-19 инфекциясидан вафот этганларнинг 54 фоизини эркаклар ташкил этади, Италияда эса бу кўрсаткич бирмунча юқори — 70 фоиз.

Рақамларда тафовут бо‘лиши мумкин, аммо умумий манзара бир: кучли жинс вакиллари нозиқ хилқат эгаларига қараганда вирусдан кўпроқ азият чекмоқда. Ушбу ҳолат Global Health 50/50 ташкилоти томонидан илмий асосда тадқиқ этилди. Бу ҳақида "Хабар.уз" нашри маълумот берган.

Америкалик мутахассисларнинг фикрига кўра, эркаклар аксар носоғлом турмуш тарзига одатланган. Улар аёлларга қараганда кўпроқ чекади, спиртли ичимлик истеъмол қилади. Бу эса уларнинг инфекцияга қарши иммунитетини заифлаштиради. Масалан, Хитойда тамаки чекиш кўрсаткичи эркаклар орасида 50, аёллар орасида эса 3 фоизни ташкил этади. Италияда ҳам эркак кашандалар икки баравар зиёдроқ. Таҳлилларга кўра, СОVID-19 инфекциясини юқтирган кўп сонли эркаклар чекиш иллати туфайли жуда тез фурсатда сунъий нафас олдириш ускунасига эҳтиёж сезмоқда.

Коронавирус ўпка, юрак-қон томир каби сурункали касалликларга чалинган беморлар ўлимини тезлаштираётгани сир эмас. Ушбу хасталиклар эса асосан эркаклар орасида тарқалган. Дейлик, Италияда эркаклар аёлларга қараганда қон босими хасталигига кўпроқ чалинади. Хитойлик эркаклар эса қандли диабетга мойил. Бу каби омиллар СОVID-19 инфексияси асоратлари жуда оғир кечишига сабаб бўлмоқда.

Соҳа мутахассисларига кўра, аввалроқ тарқалган SARS, MERS каби вируслар ҳам кўпроқ эркаклар ҳаётига дахл қилган. Бу ҳолат аёлларнинг иммун тизими мустаҳкамлиги билан ҳам изоҳланади. Аёллар насл давомчилари бо‘лгани боис Яратган уларга бир неча баробар кучли иммун тизими ато этган.

Global Health 50/50 хулосасига кўра, дунё бўйича коронавирусдан вафот этаётган эркаклар аёллардан икки карра кўпроқдир. Мутахассислар гендер бўйича кўрсаткичлар даволаш-муолажа жараёнида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлайди.

Бир гап ёддан кўтарилибди:
ЭРКАКЛАР, ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
#МУХИМ_МАЪЛУМОТЛАР

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 нафарга кўпайиб, 1275 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
#ТИББИЙ_ТАВСИЯ

Эксперт: Касаллик белгилари бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова:

Бемор ва унинг қариндошлари қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:

☑️
Биринчи навбатда бемор алоҳидаланиши, хонага кириш ва чиқиш қатъий чегараланиши керак.

☑️
Иккинчидан, ажратилган хона деразалари бор, шамоллатиш имконияти бўлиши шарт. Бу хона кунига 3-4 маҳал шамоллатилиши ёки дераза ойнаси кўп вақт очиқ бўлиши керак. Кондиционерлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур, чунки улар хонадаги ҳавони қуритиш билан бирга, нотўғри фойдаланилганда шамоллашга сабаб бўлиши мумкин.

☑️
Учинчидан, хонада ҳар 2-3 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши зарур. Бу билан бемордан ҳаво томчи йўли билан ажралган вирусни турли сатҳларга ўтириб қолиши ва шу орқали оиланинг бошқа аъзоларига юқишининг олди олинади.

☑️
Тўртинчидан, беморнинг шахсий буюмлари (идиш-товоқ, сочиқ, кийим-кечак) 60 даражадан юқори ҳароратдаги сувда алоҳида ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

☑️
Бешинчидан, ҳаво иссиқлигини аҳамиятга олган ҳолда, кунига 3-5 литргача илиқ ҳолдаги суюқлик ичилиши керак. Бунда совуқ ва газли, ширин ичимликлар қатъий ман қилинади. Суюқликлар асосан минерал сув, илиқ чой (лимонли, занжабилли, қоқили чой), компот, турли доривор ўсимликлар дамламаси бўлиши мумкин.

🍵 Суюқликнинг кўп миқдорда берилиши вируснинг таъсиридаги заҳарланиш — интоксикацияни камайтириш билан бирга, қоннинг қуйилиб қолишига йўл бермайди. Суюқ қон орқали шифобахш ўтлар, озиқ-овқат орқали олинган витамин ва минераллар ҳар бир органга тўлиқ етиб боради.

☑️
Олтинчидан, бемор кунига камига 5 маҳал овқатланиши зарур, бунда соат 11:00 ва 16:00да толма чой берилади. Асосан суюқ овқатлар, кунига 400 граммдан кам бўлмаган мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва кўкатларни истеъмол қилиши зарур. Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр ва ярим ҳолда тайёр овқатлар (ҳот-дог, гамбургер, чипс ва бошқалар) хамир таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

🍏🥕 Бахтимизга ҳозир айни пишиқчилик мавсуми. Мева ва сабзавотларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, чунки улар табиий витаминлар манбайи ҳисобланиб, айниқса вирус юққан даврда таркибида С витамини кўп бўлган наъматак, олма, петрушка, укроп, қизил булғор қалампири, карам каби дармон бўлувчи маҳсулотлар ҳамма учун муҳим.

🚶🏻‍♂️Шунингдек, бемор ўринда узлуксиз ётмасдан, эрталабки бадантарбия ва кун бўйи 10 дақиқадан бир неча марта осон жисмоний машқларни бажариши керак. Бу машқлар орқали организмда қон айланиши яхшиланади ва органлар тўлақонли ишлаши таъминланади.

🚫 Бемор бу даврда алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсири яна ҳам кўп бўлишини унутмаслиги керак.

Манба

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
#БИРОЗ_ТАБАССУМ

БЕШ ОЙ...

5 ойдан буён юрагим сиқилади. Кечалари яхши ухлай олмайман. Кимгадир бақиргим, танбеҳ бергим, олдимга тургизиб олиб одоб аҳлоқдан насиҳат қилгим келаверади. Уйга кирсам кўчага чиққим, кўчага чиқсам уйга киргим келаверади.

Ва ниҳоят бугундан кўкрагимга шамол тегди-отпуска тугаб, ишга қайтдим.

Эрталаб директоримиз йиғилиш қилди. Пойтахтдан текширувчилар гуруҳи келаяпти экан. Ҳамма 7.00 дан 17.00 гача мактабда шай ҳолда туриши, албатта формада, галстукда бўлиши, текширувчилар келиб савол-жавоб қилса, ҳамма нарсани биладигандай туришимиз кераклигини уқтирди. Завучимиз сўзга чиқиб 5 сентябргача "круглосуточная дежурства" ташкил этилиши зарурлигини таклиф қилди.

Бай-бай! Бўлар экан-ку! Мана ҳаёт!
Ҳаммани юзида табассум. Дежурствани бир йўла ўқув йили охиригача қилиш ҳақидаги таклифим бир овоздан мақуллангани менинг ҳам жамоада ўрним борлигидан далолат!

Мактаб ҳудудини тозалаш, қишлоқ ва шаҳардаги ҳашарларга ўз хоҳишимиз билан боришимиз, бу бир тўда "ғаламислар"нинг таърифи бўйича "мажбурий меҳнат" эмаслигини айтганимда жамоа хурсандчиликдан қарсак чалиб юборди.

P.S. Бизнинг бўлишимиз шу, биз бошқача бўла олмаймиз.
Кейин, қул ўз занжирига ўрганиб қолиши хақидаги ривоятга умуман ишонмайман...

Qishloqlik o`qituvchi

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
#БИРОЗ_ТАБАССУМ

Бай-бай! Бўлар экан-ку! Мана ҳаёт!
Ҳаммани юзида табассум. "Дежурства"ни бир йўла ўқув йили охиригача қилиш ҳақидаги таклифим бир овоздан маъқуллангани менинг ҳам жамоада ўрним борлигидан далолат!

Каналга уланиш:
#qibray_sadosi
#ХАЙРЛИ_ТУН

#ШУНЧАКИ...

😉 Олимларнинг аниқлашларича, инсон чарчаган пайтда кўпроқ ҳақиқатни гапиришга мойил бўлар экан.

🤔 Ёлғон одамни чарчатадими?! Ёки ҳақиқатга муҳтожлик чарчоқни енгадими?

Хуллас, ёлғонлардан асрасин Ўзи!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

ВА ЁЛҒОНЛАРДАН ФОРИҒ ЯШАНГ!!!

#qibray_sadosi
#qibray_sadosi_live

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#qibray_sadosi_live

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#qibray_sadosi_live

❗️Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди

ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#qibray_sadosi_live

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 24 январгача узайтирилди

Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил кунлари 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#qibray_sadosi_live

Ota-onalar ichkariga kiritilmaydi, tadbirlar o‘tkazilmaydi — bog‘chalarda karantin kuchaytirildi

Bog‘chalarga ota-onalar, tashqaridan mehmonlar kiritilmaydi. Zaruriy paytda ulardan PZR testi talab qilinadi, deb xabar qildi Maktabgacha ta’lim vazirligi.

Bayramlar, yig‘ilishlar o‘tkazilmaydi. Cheklovlar buzilganda javobgarlik choralari ko‘riladi.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi