"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.2K subscribers
12.8K photos
4.28K videos
144 files
4.4K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз туманимиз ҳаётига оид 4 та долзарб масалани атрофлича муҳокама қилди

Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ еттинчи сессияси “ZOOM” платформаси орқали бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида 4 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Президентимизнинг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сон Фармонига асосан 2025 йилда Паркент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида депутатларимизга ҳисобот берилди.

Паркент туман бюджетининг 2025 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳамда йил давомида шаклланиши кутилаётган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилиши тўғрисида ҳам ахборот тақдим этилди.

Шунингдек, депутатларимиз Президентининг 2025 йил 12 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сонли Қарор ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалани атрофлича муҳокама қилишди.

Тўртинчи масала эса жорий йилда Паркент туманида “Яшил белбоғ” барпо этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан киритилган таклифларни  кўриб чиқиш тўғрисида бўлди.

Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Картошканинг нархи қачон тушади?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда картошканинг нархи 12 минг сўмга етгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка нархи бўйича ахборот берди.

Вазирликнинг билдиришича, феврал-март ойларида нархлар барқарорлашиши, апрель-май ойларида эса пасайиши кутилмоқда.

Картошканинг қимматлашишига бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.

Масалан, республика бўйича такрорий экилган майдонлардан етарли ҳосил олинмади. Ўтган 2024 йил ҳосили учун такрорий майдондан 1 миллион тонна картошка етиштирилган, аммо ноябрь-апрель даврида 1,7 миллион тонна зарур. Йиғилган ҳосил талабнинг фақат 44 фоизини қоплайди.

❗️Хўш бу борада туманимизда қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Маълумотларга кўра, туманимизда картошканинг ҳаддан зиёд қимматлашиб кетмаслигини ҳоким Сардор Исоқулов алоҳида назоратга олган.

Бу борада кўриб борилаётган чора-тадбирлар натижасида “Элга хизмат” арзонлаштирилган ярмаркасига туман захирасидан бир кунда 2,5 тонна картошка савдога чиқарилмоқда.

Картошканинг нархларини билиш мақсадида “Элга хизмат” арзонлаштирилган ярмаркасининг раҳбари Фазлиддин Холтоев билан боғландик.

“Элга хизмат” арзонлаштирилган ярмаркасининг раҳбари картошканинг 1 килограми 4 мингдан 8 минг сўмгача сотилаётганлигини ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, бозордаги “Элга хизмат” арзонлаштирилган ярмаркага чиндан ҳам туман захирасидан ҳар куни 2,5 тонна картошка савдога қўйилмоқда.

Арзонлаштирилган ярмаркада 4 минг сўмдан сотилаётган картошка учун харид чеклови бир мижозга 2,5 килограмм этиб белгиланган.

Шунингдек, 8 минг сўмдан сотилаётган картошкага эса харид чеклови йўқ, бу нархда истаганча сотиб олиш мумкин.

🔴 Мазкур ярмарканинг фаолияти бўйича қўшимча саволларингиз бўлса, Фазлиддин Холтоевнинг +99899-022-66-79 телефон рақамига қўнғироқ қилиб жавоб олишингиз мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat_tarqating

⚡️⚡️⚡️ Yanvardagi aksiyalarni o'tkazib yubordingizmi?

🔥ISHONCH sizga yangi imkoniyatni taqdim etadi!

Artel, Avalon, Shivaki brendlariga:
💎 20% CHEGIRMA yoki 30% BONUS

Konditsionerlar uchun maxsus takliflar:
❄️ AVALON 9 va 12BTU – 25% CHEGIRMA yoki 30% BONUS
❄️ AUX 12BTU – 20% CHEGIRMA yoki 25% BONUS

LG kir yuvish mashinalari va televizorlariga:
📺 30% CHEGIRMA yoki 40% BONUS!

Aksiya 1-fevraldan amal qiladi.
Sizni ISHONCHda kutib qolamiz! 😊

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликда

⚡️⚡️⚡️ Энди фарзандли бўлган эркакларга ойлик маоши сақланган ҳолда 5 кунлик таътил берилади

Меҳнат Кодексига шундай ўзгартириш киритилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2025

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул эълон қилинади

📣 Бакалавриатга кириш билан боғлиқ саволларга 71-202-04-96 (ички 1727; 1991) телефон рақами орқали, шунингдек +998932020441 рақамли телеграм орқали жавоб олишингиз мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

Адабиётлар рўйхати эса Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

Нима деб ўйлайсиз, китобларни йилига 10 та эмас, ҳеч бўлмаса, 20 та этиб белгилангани маъқулми?

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Қуёнчилик билан шуғулланишни истаганларга катта тажрибага эга тадбиркор ёрдам берадиган бўлди

Эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан олиб чиқишда оз маблағ сарфлаб, кўроқ даромад олиш мумкин бўлган соҳаларга эътибор бериш энг мақбул ечим ҳисобланади.

Бу ўз навбатида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг самарали бўлишини таъминлайди.

Шу жиҳатларни ҳисобга олган туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов бугун Заркент ҳудудида жойлашган “Дурамир” қуёнчилик фермасининг фаолияти билан яқиндан танишди.

Чиндан ҳам кам маблағ билан кўнгилдагидек даромад олишда қуёнчилик билан шуғулланган маъқул. Масалан, битта она қуёндан 3 ойда 16 тадан 40 тагача насл олиш мумкин.

Шу ҳақдаги маълумотларни “Дурамир” қуёнчилик фермаси раҳбари Музаффар Адашов ҳокимга гапириб берди. Тез кўпаядиган қуён гўшти парҳезбоплиги учун харидоргир эканлигини ҳам яширмади.

Айни пайтда “Дурамир” фермасида 1000 бош "Хикол"  зотли, сергўшт қуён боқилмоқда.

Тирик вазни 2 килограммдан 3 килограммгача тош босадиган ушбу қуёнларнинг гўшти асосан пойтахтимизнинг савдо дўконларига ойига 2 тонна атрофида етказилиб берилмоқда.

Ҳоким туманимизда ҳам қуёнчилик билан шуғулланувчиларни кўпайтириш, бунда асосий эътиборни эҳтиёжманд оилаларга қаратиш зарурати ҳақида гапирди.

Оилаларнинг даромадини оширишда уларга қуён боқишнинг сир-асрорларини ўргатиш, тўғри парваришлашни тушунтириб, амалда кўрсатиб беришда тадбиркорни ташаббус кўрсатишга чақирди.

Музаффар Адашов ҳокимни таклифини ҳеч иккиланмай қабул қилди.

Ўтган 5 йил давомида соҳада орттирган тажрибаларини қуёнчилик билан шуғулланиш истагини билдирганларга астойдил ўргатишга ваъда берди.

Мулоқотлар давомида ҳоким тадбиркорнинг келгусидаги режалари, ҳал қила олмаётган муаммолари билан қизиқди.

Музаффар Адашов ҳокимдан туманимиз аҳолисини шифобахш қуён гўшти билан таъминлаш мақсадида бозордан савдо растасини олишда ёрдам беришини сўради.

Сардор Исоқулов тадбиркорга бу масалада кўмаклашишга ваъда берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туманимиз_мактаблари

⚡️⚡️⚡️ 19-мактаб ҳаёти

Бизни кузатишда давом этинг, туманимиз мактаблари ҳаётидан лавҳаларни бериб борамиз.

⭕️ Навбатдаги лавҳамиз 20-мактаб ҳақида бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yaxshi dam – mehnatga hamdam!

Kun qanday o‘tishi – qanday dam olganingizga bog‘liq. Shuning uchun mebelning sifatli va qulay bo‘lishi juda muhim.

O‘zingizga yaqin ISHONCH do‘koniga keling, yoqqan mebelni tanlang va uni 20% CHEGIRMA yoki 25% BONUS yoki 6 OYGA USTAMASIZ BO‘LIB TO‘LASHGA xarid qiling!

Aksiya 1-fevraldan amal qiladi!
Sizni ISHONCHda kutishmoqda
! 😊

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Муҳтож бўлмаса ҳам давлатдан мунтазам ёрдам пули олиб юрадиганлар аниқланди

Ўтган 2024 йилда муҳтожлик нафақасини олаётган 20 мингдан ортиқ оила реестрдан чиқарилди. Улар орасида 38 та қорамоли, шахсий дўкони ёки "Chery" автомобили бўлган оилалар ҳам бор.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Бу ҳафтада ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

“Ўзгидромет“ агентлигининг маълум қилишича, бугун кундузи ва иш ҳафтасининг охиригача юртимизнинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади.

Тошкентда 3-7 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат 3-4 февралда кечалари 0-2 даража совуқ, кундуз кунлари 8-10 даража илиқ бўлади.

Ҳарорат 5-7 февралда кечалари 1-3 даража илиққача, кундуз кунлари 12-15 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуёшли_хонадон

⚡️⚡️⚡️ Фарғоналик фуқаро хонадонига қуёш панели ўрнатиб, 6 ойда 28 млн. сўм фойда олибди

Батафсил лавҳада

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat_eʼlon

⚡️⚡️⚡️ Raqobatdosh maosh va kuchli jamoada ishlashni xohlaysizmi?

🙂 U holda bizga qo'shiling!

💼 Lavozim: Sotuv operatori

Talablar:
Tajriba: 6+ oy (Online sotuvda)
Yosh: 20 - 30;
Jinsi: Ayol;
Boshlang'ich moliyaviy bilim;
Ravon nutq;
Halollik;
Masʼuliyatlilik.

🔴 Biz taklif qilamiz:

💰Taxminiy, o'rtacha oylik 6-7 mln. so‘m (4 mln. so‘m + KPI );

Kuchli jamoa;

📈 Shaxsiy va lavozim o'sishi uchun imkoniyat.

✉️ Murojaat uchun:

Telegram: @NU1_HR

🌐 Instgram: recmanuz

📍Manzil: Toshkent viloyati, Parkent tumani

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ "Маҳалла еттилиги" тавсияномаси асосида имтиёзли ипотека кредити ажратилмоқда

Маҳалла еттилиги томонидан уй-жой шароитини яхшилаш учун имтиёзли ипотека кредитига тавсиянома бериш жараёни бошланди. Тижорат банклари вакилларининг маълумотларига кўра, ҳозирда бу кредитни Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банки расман ажрата бошлади.

🔴 Кредит шартлари:

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача

👉 БАТАФСИЛ

☎️ 1285

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача

👉 БАТАФСИЛ

☎️ 1216

🏦 Халқ банки
◦ Фоизи - 17,5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача

👉 БАТАФСИЛ

☎️ 1106

❗️Ушбу кредит учун қандай ҳужжатлар талаб этилишини билиш учун "Батафсил" деган сўз устига босинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Беш сотих ери бор инсоннинг "камбағалман" дейишга ҳаққи йўқ!

Агар 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилинса ва унга 60 туп лимон кўчати экса, ҳар бир тупдан ўртача 50 кг ҳосил олиш мумкин. Бу эса умумий ҳисобда 3 тонна лимон деганидир.

Ҳозирги вақтда лимоннинг бозор нархи 20 000–22 000 сўмни ташкил этмоқда.

Натижада ҳосилдан камида
60 миллион сўм даромад олиш имкони бор.

Хуллас, кичик ер майдонидан ҳам самарали фойдаланиш орқали барқарор даромад манбаи яратиш мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бунчалик кўп камераларни қаерда кўргансиз?

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM