"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.1K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
141 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ “Қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш орқали бошқалар ҳаётини хавф остига қўйманг

Кунлар совиб бориши аҳолининг асосий муаммоларидан бири бу уйни иситиш ҳисобланади. Бу эса иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжни ошириб юборади.

Шу боис, фуқаролар ўз хонадонида куз-қиш мавсумга тайёргарлик, иситиш мосламаларининг созлиги ва яроқлилигини текшириб туриш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бироқ, айрим ҳолатларда “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибати эса катта кўнгилсизликларга дуч келиш ҳеч гап эмас.

Ёнғин чиқиши, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби бахтсиз ҳодисалар айнан “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш туфайли юз бериши мумкин.

Афсуски, қишнинг совуқ кунлардан фойдаланиб қолиш мақсадида айрим уддабурон “тадбиркор”лар “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш ҳаракатига тушиб қолади.

Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрида “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарор билан давлат солиқ хизмати идораларига қўлбола ясалган иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.

Шу боис, айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш ҳолатлари аниқланганда қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Қишда электр энергиясини тежаш бўйича 10 та маслаҳат

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселекторда

⚡️⚡️⚡️ Шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев янги имкониятлар ва режаларни белгилаб берди.

Таъкидланганидек, ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Энди банклар мана шундай синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиши кераклиги таъкидланди.

Уларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселекторда

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик Фотима Боева Президент билан мулоқот қилди

Бугунги Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилишида “Аёллар дафтари”га киритилган, лекин кўмак ва интилиш туфайли тадбиркорга айланган Паркент туманидаги Фотима Боева ҳам иштирок этди.

Мазкур йиғилишда туманимизнинг Самаробод маҳалласида истиқомат қилувчи Фотима Боева Президент билан мулоқот қилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Электр таъминоти бўйича авария хизмати куну тун ишламоқда

Шу кунларда аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи ортгани бор гап.

Қиш кунларини беталафот ўтказиш мақсадида туманимиздаги коммунал соҳа ташкилотларининг ходимлари туну кун меҳнат қилмоқда.

Жумладан, Паркент туман электр тармоқлари корхонасининг авария хизматининг фаолияти янада кучайтирилиб, ҳудудларда электр таъминоти бўйича юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиб борилмоқда.

Ҳурматли тумандошлар!

Сизда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўлса, Паркент туман электр тармоқлари корхонасининг бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг +99899-926-86-55 телефон рақамига ёки диспетчер рақами +998-70-72-22-981;

❗️Унутманг, Паркент туман электр тармоқлари корхонасининг авария хизмати куну тун ишламоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз банклари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда қанчалик фаол?

Кейинги пайтларда банклар фаолияти маҳаллагача туширилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳолат аҳолининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишда ўз самарасини бермоқда.

Хўш, бу борада туманимиз банклари қай даражада фаол?

Тадбиркорликни йўлга қўйганлар, иш фаолиятини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаига эга бўлишни истаганларга имтиёзли кредитлар ўз вақтида ажратиляптими?

Туманимиз банклари ўтган 11 ой давомида неча нафар фуқарога қанча миқдорда кредит маблағларини берган?

Шу саволларимизга АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази, “Агробанк” АТБ Паркент филиали, АТБ “Микрокредитбанк” Паркент банк хизматлари марказидан жавоб олдик.

АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази томонидан “Оилавий тадбиркорлик” дастури бўйича 290 нафар фуқарога жами 5 млрд. 700 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Шунингдек, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 308 нафар фуқарога жами 2 млрд. 700 сўм кредит маблағлари берилган.

“Аёллар дафтари” киритилган хотин-қизларнинг 182 нафарига жами 2 млрд. 398 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 45  нафар мижозга 9 млрд. 400 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.

Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки ҳисобидан “Молиявий оммабоп” йўналишида 46 фуқарога жами 2 млрд. сўм кредит маблағи тақдим этилган.

“Агробанк” АТБ Паркент филиали томонидан ўтган 11 ой давомида “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 362 кишига жами 5 млрд. 249 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари тақдим этилган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 127  нафар мижозга 12 млрд. 334 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.

Шунингдек, Президентимизнинг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарорига асосан 12 мижозга 1 млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган. 

АТБ “Микрокредитбанк” Паркент банк хизматлари маркази томонидан ўтган 11 ой давомида “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида жами 908 нафар фуқарога 19 млрд. 370 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.

Шундан “Аёллар дафтари”га киритилган 149 нафар хотин-қизга 1 млрд. 900 млн. сўм имтиёзли кредит берилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 293 нафар йигит-қизга 6 млрд. 190 млн. сўм имтиёзли кредит тақдим этилган.

“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида эса 139 нафар фуқарога 1 млрд. 672 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 92  нафар мижозга 9 млрд. 30 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари тақдим этилган.

Шунингдек, Президентимизнинг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарорига асосан 15 мижозга 1 млрд. 500 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_баёнот

⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий тармоқларда “Тошкентдаги ҳайвонот боғида 3 та шер қоровулни еб қўйди. Паркентдаги Лион Парк ҳайвонот боғи ходими шер қурбони бўлди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ


Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳодиса Красногорск ҳудудидаги Лион Парк ҳайвонот боғида 17 декабрь куни соат, тахминан, тонгги 05:00 ларда содир бўлган. 3 та Африка шери қафасдан ҳайвонот боғи ҳудудига катак эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб чиққан. Сўнг шерларни катакка қайтармоқчи бўлган 1980 йилда туғилган қоровул Ф.И.га ҳужум қилган, қоровул олган тан жароҳатлар туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари томонидан соат 09:00 ларда аниқланиб, 2 та шер ухлатувчи дори воситалари қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер эса маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.

Воқеа жойига соат 10:00 да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари бориб, ҳодиса жойи ва марҳумнинг жасади қолдиқларини кўздан кечирган.

Шунингдек, паркда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жой-жойида эканлиги ва катаклар маҳкамлангани аниқланган.

Ҳозирда Паркент туман прокуратураси тергов-тезкор гуруҳи, Экология вазирлиги ҳамда “Тошкент ҳайвонот боғи” ДМ мутахассислари томонидан зарур текширув ва суриштирув тадбирлари ўтказилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

⚡️⚡️⚡️ ФОТИМА БОЕВА: кўмак ва интилиш туфайли фаровон ҳаёт кечираётган аёл

Хабарингиз бор, куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Унда “Аёллар дафтари”га киритилган, лекин кўмак ва интилиш туфайли тадбиркорга айланган Паркент туманидаги Фотима Боева ҳам иштирок этиб, Президент билан мулоқот қилганди.

Президентимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, фаровон турмуш кечираётган Самаробод маҳалласидаги Фотима Боева тадбиркорлик фаолияти ҳақида гапириб берди.

⭕️ Тайёрлаган лавҳамиз шу ҳақида!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Ҳайвонот боғларида хизмат кўрсатишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Ҳайвонот боғларида ҳайвонларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик талабларига риоя қилиш жуда муҳим.

Чунки ҳайвонлар турли хил хатти-ҳаракатлар кўрсатиши, агрессив бўлиши ёки кутилмаган тарзда ўзгариши мумкин.

"Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари"га кўра, қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиш лозим:

— йирик туёқли ҳайвонлар, фил, йирик йиртқичлар, заҳарли илон, тимсоҳ, туяқуши ва бошқаларга ҳайвонот боғида бир вақтда камида 2 та ходим хизмат қилиши зарур;

— ҳайвонларга хизмат қилиш вақтида чекиш, овқатланиш, инвентарларни тузатиш ва уларга ёзиш ҳамда бошқа чалғитувчи ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади;

— иш жойига ва ҳайвонларга хизмат қилишда ёрдам кўрсатиш учун бегоналарнинг киришлари тақиқланади.

Бундан ташқари ҳар бир ҳайвон тури билан ишлаш қоидалари белгилаб ўтилган жумладан йирик йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш қоидалари белгиланган.

Бунга кўра:

— хавфли ҳайвонларга хизмат қилишда фақат кўчма асбоб-ускуналар қўлланилади;

— хавфли ҳайвонларни овқатлантираётган ходимда махсус айри, найза ва бошқа асбоблар-ускуналар бўлиши ва уларнинг узунлиги уларга яқинлашмасдан овқатлантиришга имконият яратиши лозим;

— иш бошлашдан аввал ҳайвонларни баланд лекин, ёқимли овозда чақириб диққатини жалб қилиш, уларни ҳуркитмасдан мулоқотда бўлиш, хатти-ҳаракатини кузатиб туриш керак;

— хизмат жойидаги ўтиш йўллари, даҳлизлар ва бошқа майдонлар ҳайвонлар сақланадиган қафасларга туташ бўлиши, хизматчиларнинг ҳайвонларга қарашига халақит бермаслиги, уларнинг эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлаши зарур.

Хуллас, ҳайвонот боғларида хавфсизлик, ҳайвонлар билан алоқада бўлиш, уларни боқиш, парвариш қилиш алоҳида эътиборни талаб қилади.

Юқоридаги қоидаларга риоя қилиш ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ “Паркентсой” бўйини мустаҳкамлаш ишлари бошланди

Бугун ҳоким Сардор Исоқулов, прокурор Жасурбек Ҳайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ идораси раҳбари Абдували Маҳаматов, туман бош имом-хатиби Миршавкат Тўйчиев “Паркентсой” бўйини мустаҳкамлаш ишларининг бошланиши олдидан қурувчилар билан суҳбатлашишди.

Туманимиз инфратузилмасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этадиган мазкур бунёдкорлик аввалида эзгу тилаклар билдирилиб, дуолар қилинди.

Маълумот учун айтганда мазкур бунёдкорлик ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги “Тошкент вилоятининг Паркент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра амалга оширилмоқда.

Ушбу қарор билан “Паркентсой” сойига кичик гидроэлектростанцияларни жойлаштириш ҳамда 21 километр қисмини мастер режаси ишлаб чиқилиб, сой ўзанларини мустаҳкамлаш белгиланган.

“Паркентсой”нинг Бойқозон маҳалласидаги “Ўзбегим” маросимлар мажмуаси қаршисидаги сой ўзанлари катта йўл бўйлаб 4 км. узунликдаги қисми мустаҳкамланади.

Бугун бошланган қурилиш ишларини 18 ой муддатда якунлаш режалаштирилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ “Насиб бўлса, келаси йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”, деди вазир Жамшид Қўчқоров

Бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни муҳокама қилинди.

Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM