"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.1K subscribers
14.7K photos
4.57K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Красногорскнинг янги қиёфаси

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов Тошкент вилоятининг бир қатор бошқармалари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларини Красногорск шаҳарчасида амалга оширилган бунёдкорликлар билан таништирганди.

Шу куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев замонавий қиёфа аҳамият касб этган “Чотқол” маданият марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Мазкур тадбир республикамизнинг бир қатор телеканалларида эфирга узатилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👏41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Дуога очилган қўллар

Красногорск шаҳарчасидаги ўзгаришларни кўрган инсон борки, ҳайратланиб, бунёдкорликларни бошида турганлар ҳаққига дуо қилиши турган гап.

Ҳа, бу йил туманимиз ҳаётида муҳим воқеалар кўп бўлди. Ҳудудларда замонавий мактаб, боғча, маҳалла идоралари фойдаланишга топширилди.

Туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган бунёдкорликлар аҳолининг яшаш шароитини юксалтириб бораётганини кўриб, билиб турибмиз.

Қувончли воқеалар бир-бирига уланиб халқаро “Узум сайли” фестивалида дунё нигоҳи Паркент томон бурилди.

Мана, яна одамлар қувончига қувонч қўшган бунёдкорлик меваси Красногорск шаҳарчаси қиёфасини ўзгартириб юборди.

Шаҳарчада Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган қурилиш, янгиланиш ишларида туманимиз ҳокими синовдан ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг хайрли ишларини бекаму кўст адо этиш учун ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов бор билим салоҳиятини ишга солиб, ҳудудлар қиёфасини ўзгаришига, чирой очишига катта ҳисса қўша олди.

Йиллар солномасига муҳрланган бунёдкорлик сабаб Президентимиз, туманимиз ҳокими учун ёшу кекса қўлларини дуога очди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👏8🥰4😁42🔥2🙏2🕊21🎉1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Бугун 1-сонли ИДУМда 2 та спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бўлса, “Опен бюджет” тизимида овоз бериб 1-сонли ИДУМ жамоаси футбол ва баскетбол, волейбол майдончалари ҳамда спорт майдони атрофида югуриш йўлакларини қурилиши учун 850 млн. сўм маблағ ютиб олганди.

Бугун спорт майдончаларнинг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори Жасурбек Хайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ўқувчи-ёшлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур мактабдаги қурилиш ишларининг сифатини шахсан туманимиз прокурори Жасурбек Хайитбоев назорат қилиб борди.

Прокурор маблағни мақсадли сарфлашдан тортиб, харид қилинадиган маҳсулотларнинг нархи, сифатигача бўлган жараёнларни талаб даражасида бўлишини таъминлашда бор имкониятини ишга солди.

Шу боис 1-сонли ИДУМда замон талаблари даражасидаги спорт майдончаларининг қурилиши талаб даражасида якунланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏8👍6🔥42🥰1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Футбол ва “воркаут” майдончаси ўқувчи-ёшлар ихтиёрига топширилди

Бугун туманимиздаги 10-мактабда узоқ кутилган қувончли воқеа содир бўлди.

Зуҳриддин Мирзақодиров раҳбарлигидаги аҳил жамоа маслаҳат қилиб, мактабда спорт майдончасини қуриш муаммосини ҳал қилишга киришганди.

Бунинг учун “Опен бюджет” тизимида овоз бериб футбол ва “воркаут" майдончасини қуриш учун 892 млн. сўм маблағ ютиб олишди.

Ниҳоят мактабнинг аҳил-иноқ мактаб жамоаси, билимга чанқоқ ўқувчиларининг кўп йиллик орзуси ушалди.

Шу муносабат билан таълим даргоҳида катта тантана бўлиб ўтди.

Туманимиздаги давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этган ўзига хос байрамда футбол ва “воркаут” майдончаси ўқувчи-ёшлар ихтиёрига тантанали тарзда топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Бир кунда 2 та боғча фойдаланишга топширилди

Бугун Оқтепа ҳамда Самаробод маҳалласида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Оқтепа маҳалласида "Камалак" номли 120 ўринга эга мактабгача таълим ташкилоти 5 млрд. 241 миллион сўм эвазига қад ростлади.

Шунингдек, Самаробод маҳалласидаги 150 ўринли "Наргиз" номдаги мактабгача таълим муассасасини реконструкция ишларига эса 5 млрд. 200 миллион сарфланди.

Мазкур боғчаларнинг очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири Набижон Юнусов ҳамда ҳокимлик масъуллари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар тумандаги болаларнинг боғчаларга қамровини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани мазкур 2 та мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширилгани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида қатнашчиларга ушбу мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар яқиндан таништириб ўтилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍201👏1🎉1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Заркентдаги 47-сонли оилавий поликлиника тубдан таъмирланиб фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бўлса, Заркент ҳудудидаги 47-сонли оилавий поликлиникада тубдан таъмирлаш ишлари олиб борилаётганди.

Мазкур бунёдкорлик ишларига 4,5 млрд. сўм маблағ сарфланиши натижасида тиббиёт маскани замонавий кўринишга келтирилди.

Ушбу оилавий поликлиникани фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Сардор Исоқулов сўзга чиқиб ҳудуд аҳолисини ушбу замонавий тиббиёт масканининг фойдаланишга топширилаётгани билан табриклади.

Сектор раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари, маҳалла идоралари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган маросимда кейинги йилларда соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу оилавий поликлиника Заркентнинг Истиқлол, Т.Ризаев, Янгиобод, Қўрғон ва Давлатобод маҳалла аҳолиси учун хизмат қилади.

Сан-узел, канализация, иссиқлик ва ёритиш тизимлари, том қисми янгидан қилиниб, биноси қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар билан тўлиқ таъмирланган тиббиёт муассасаси 12 минг 854 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👏61🔥1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Қирғизовулда янги боғча очилди

Бугун Қирғизовул маҳалласида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур маҳалладаги 150 ўринга эга мактабгача таълим ташкилоти учун 8 млрд. 850 млн. сўм сарфланиб фойдаланишга тайёр ҳолга  келтирилди.

Шу муносабат билан бугун мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда ҳоким Сардор Исоқулов, Мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири Набижон Юнусов ҳамда ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Очилиш маросимида ҳоким Сардор Исоқулов сўзга чиқиб, маҳалла аҳолисини янги боғча ишга туширилгани билан самимий табриклади.

Ҳоким ўз сўзида туман миқёсида 3-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамров даражасини кўтаришда амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Сардор Исоқулов ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шарт-шароитларни яратиб бориш доимий диққат марказидаги вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида қатнашчиларга ушбу мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар яқиндан таништириб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу боғчанинг ишга туширилиши натижасида туман миқёсида 3-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови даражасини 69,5 фоизга кўтарди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🥰21🔥1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги 31-мактабнинг қўшимча янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Бойқозон маҳалласидаги 31-мактаб ҳудудида қўшимча  450 ўринли 2 қаватдан иборат замонавий ўқув биносининг қурилиши тугалланди.

Шу муносабат билан янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги вақтларда туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, туманимиз таълим тизимида эришилаётган ютуқларда мактабларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли замонавий кўриниш олган ўқув биноларининг аҳамияти катта бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.

Маросимда йиғилганларга 2 қаватли янги бинодаги замонавий шарт-шароитлар ҳамда таъмирталаб аҳволга келган бинода амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, эскириб қолган ўқув биносининг дераза, ром, эшик қисимлари янгиланди. Бинонинг ташқи кўриниши ҳамда иситиш тизими тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Мактабнинг эскирган биносини таъмирлаш ва қўшимча 2-қаватли янги ўқув биносини қуриш ишлари учун 10,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари, “Опен бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсумида мактаб учун табиий чимли (40х80) футбол ҳамда ''Wokourt'', баскетбол ва волейбол, болалар майдонлари, узунликка сакраш йўлакчасини қуриш таклифи ғолиб бўлганди.

Тадбирда айни шу бунёдкорликларга 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланиб, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилгани ҳақида ҳам сўз борди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига 110 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29👏21🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ “Паркентсой” сойининг бўйида автомобиль йўли қурилиши давом этмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда “Паркентсой” сойининг бўйида автомобиль йўли қурилиши олиб борилмоқда.

Мазкур йўл бир томонлама бўлиб, ҳаракатланувчи 2 та ҳаракат тасмали 4 км. узунликда туманимиз марказигача боради.

Ушбу йўлнинг ишга туширилиши туманимизнинг туризм салоҳиятини ошириш, ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, энг асосийси, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва юзага келаётган тирбандликларни олдини олишга хизмат қилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍182
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ “Паркентсой” бўйини мустаҳкамлаш ишлари бошланди

Бугун ҳоким Сардор Исоқулов, прокурор Жасурбек Ҳайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ идораси раҳбари Абдували Маҳаматов, туман бош имом-хатиби Миршавкат Тўйчиев “Паркентсой” бўйини мустаҳкамлаш ишларининг бошланиши олдидан қурувчилар билан суҳбатлашишди.

Туманимиз инфратузилмасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этадиган мазкур бунёдкорлик аввалида эзгу тилаклар билдирилиб, дуолар қилинди.

Маълумот учун айтганда мазкур бунёдкорлик ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги “Тошкент вилоятининг Паркент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра амалга оширилмоқда.

Ушбу қарор билан “Паркентсой” сойига кичик гидроэлектростанцияларни жойлаштириш ҳамда 21 километр қисмини мастер режаси ишлаб чиқилиб, сой ўзанларини мустаҳкамлаш белгиланган.

“Паркентсой”нинг Бойқозон маҳалласидаги “Ўзбегим” маросимлар мажмуаси қаршисидаги сой ўзанлари катта йўл бўйлаб 4 км. узунликдаги қисми мустаҳкамланади.

Бугун бошланган қурилиш ишларини 18 ой муддатда якунлаш режалаштирилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ “Паркентсой” сойининг бўйида автомобиль йўли қурилиши давом этмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда “Паркентсой” сойининг бўйида автомобиль йўли қурилиши олиб борилмоқда.

Мазкур йўл бир томонлама бўлиб, ҳаракатланувчи 2 та ҳаракат тасмали 4 км. узунликда туманимиз марказигача боради.

Маълумотларга кўра, "Паркентсой" бўйида қурилаётган автомобиль йўли “Агробанк” АТБ Паркент филиали олдида барпо этиладиган туннель орқали Еттикент бекати қаршисидан Заркент ва Сўқоқ томонга олиб борувчи марказий йўлга уланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍252🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қарорига кўра “Паркентсой” автомобиль йўли бўйида 18 та кўп қаватли уй қурилмоқда

Паркент туманида  Президентимиз ташаббуси билан бошланган  ҳаётбахш лойиҳалар маҳаллаларимизнинг қиёфасини янгилаяпти.

Кенг қулоч ёзган бунёдкорликларда Паркент туманининг инфратузилмаси такомиллаштирилиб, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чоралари кўриляпти.

Янгиланиш, ўзгаришларнинг самарали кечиши, бугунги кунда амалга оширилиши шарт бўлган вазифаларни туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов назорат қилиб бориш баробарида аҳоли манфаатларига хизмат қиладиган таклифларни республика даражасидаги раҳбарларга киритиб бормоқда.

Жумладан, ҳоким ўтказган фуқаролар қабулида уй-жойга эҳтиёжи борларнинг мурожаатларини умумлаштириб, таҳлил қилиб, “Паркентсой” автомобиль йўлида 5 қаватли 18 та уй-жой қурилишини бошлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Биринчи босқичда бирин-кетин қад ростлаётган 18 та кўп қаватли турар-жойнинг қурилиши жорий йилнинг яримига қадар тугалланади.

Натижада биринчи босқич давомида уй-жойга эҳтиёжи бор 720 та оила ўз хонадонига эга бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🐳169💯11449🥰46👍35🤩24🔥19👏10
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги 44-мактабнинг қўшимча янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Олмазор маҳалласидаги 44-мактабда дарс машғулотлари 2 сменада ўтиб борилаётгани таълим сифатига салбий таъсир қилиб келаётганди. Шу боис, мактабга янги қўшимча ўқув биносини қуриш эҳтиёжи бор эди.

Бу муаммо ҳал бўлди. Чунки, мактаб ҳудудида қўшимча  330 ўринли 2 қаватдан иборат замонавий ўқув биносининг қурилиши тугалланди.

Бугун шу муносабат билан янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур мактабнинг янги ўқув биноси замон талаблари даражасида қад ростлагани, шарт-шароитлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Жумладан, сал кам 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган янги ўқув биносида 11 та синф хонаси барча ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

Шунингдек, 1 та ўқитувчилар хонаси эса касбий ривожлантириш соатларини сифатли ва мазмунли ташкил этиш учун электрон доска билан жиҳозланган.

Бинонинг иситиш тизими талаб даражасида эканлиги эса дарс машғулотларини самарали ўтишига хизмат қилади.

Эндиликда мактабнинг 666 нафар ўқувчиси 1 сменада ўқиб, куннинг иккинчи яримда бўш вақтларини турли фан тўгаракларига қатнаш орқали мазмунли ўтказиши мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍435👏4🥰21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз инфратузилмаси замон талабларига мослаштирилмоқда

Шу кунларда туманимизда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу жараёнларда марказий йўл бўйида жойлашган ноқонуний қурилмалар бузилмоқда.

Режага кўра туманимиз инфратузилмасини янада яхшилаш орқали қишлоқ хўжалиги, гастро, этно ва агротуризм лойиҳалари ишга туширилиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилади.


👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍161
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ “Қўшчинор” истироҳат боғи замон талабларига мослаштирилади

Хабарингиз бор, туманимизнинг Хўжа маҳалласида жойлашган “Қўшчинор” истироҳат боғи қаровсиз ҳолатга келиб қолганди.

Ҳоким Сардор Исоқулов фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ мазкур боғни тубдан таъмирлаш, уни замон талабларига мослаштиришга эътибор қаратди.

Жумладан, вилоят ва республика даражасидаги раҳбарлар билан учрашиб қурилиш-таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратилишига эришди.

Тасдиқланган режага кўра, “Қўшчинор” истироҳат боғи аҳолининг маданий ҳордиқ олиши учун замон талабларига мослаштирилади.

Шунингдек, унинг ҳудудида қурилиши тугалланмаган бино негизида кутубхона ва Ёшлар маркази барпо этилади.

Шу муносабат билан ҳоким Сардор Исоқулов, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ идораси раҳбари Абдували Маҳаматов, туман бош имом-хатиби Миршавкат Тўйчиев, “Бобо Мочин” жоме масжиди имом-хатиби Дилшод Пўлатов боғдаги бунёдкорлик ишларининг бошланиши олдидан қурувчилар билан суҳбатлашишди.

Эндиликда “Қўшчинор” истироҳат боғи кўп йиллар аҳоли, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилиши учун эзгу тилаклар билдирилиб, дуолар қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍426🔥2🎉2
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Паркентда  электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди

Президентимиз ташаббуси билан Паркент туманининг инфратузилмаси  янада яхшиланиб, маҳаллаларимизнинг қиёфаси янгилаяпти.

Кенг қулоч ёзган бунёдкорликларни туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов назорат қилиб бориш баробарида республика даражасидаги раҳбарларга лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан зарур таклифларни ҳам киритиб бормоқда.

Ҳаётбахш лойиҳалардан яна бири бу Паркент туманига электрлаштирилган темир йўл линиясининг қуриш ишлари бошлангани бўлди.

Туманимизни пойтахт билан уловчи “Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўлини қурилишига старт беришга бағишланган тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутасаддилари, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари иштирок этди.

“Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўлининг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.

Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та туннель туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобиль йўли ва темир йўли кесишмаси қурилиши режалаштирилган.

Ушбу янги лойиҳа якунига етиб, фойдаланишга топширилгач Паркент туманининг тоғли сўлим гўшаларига ташриф буюрувчилар, айниқса, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортишига замин яратилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍496🔥2😁1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Истиқбол маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бўлса, Истиқбол маҳалла идорасининг мослаштирилган биноси йўқ эди. Анча йиллардан буён муаммо бўлиб келаётган бу масала ҳал бўлди. Маҳалла идораси учун маъқулланган лойиҳа асосида замонавий бино қурилди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркор Иброҳим Собитов қурган бино 2 қаватли бўлиб, унинг 1 қаватида хорижий тилларни ўқитиш бўйича тил маркази фаолият кўрсатилиши режалаштирилган.  Мазкур бунёдкорлик ишларига 1 млрд. 500 миллион сўм маблағ сарфланди.

Бугун ушбу маҳалла биносини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳалла идоралари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда  сўзга чиққанлар ҳудуд аҳолисини ушбу замонавий маҳалла биносининг фойдаланишга топширилаётгани билан табриклади.

Очилиш маросимида кейинги йилларда маҳалла тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар аҳоли оғирини енгил қилиш, муаммоларини тизимли ҳал этиш борасидаги ишларни самарали кечишида муҳим аҳамият касб этаётгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, замонавий компьютерлар ва мебель жиҳозлари билан тўлиқ таъмирланган ушбу маҳалла биноси 4 минг 270 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маҳалла идорасининг очилиш маросими муносабати билан Паркент спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида югуриш, стол тенниси, тош кўтариш каби мусобақалари ҳам ўтказилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23💯2
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани марказидаги кўприк фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Паркент туманида амалга оширилаётган кўплаб йирик лойиҳалардан бири сифатида марказий кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганди.

Мазкур кўприк замонавий кўринишга келтирилиб, реконструкция ишлари ўз якунига етди.

Бугун туманимиз аҳолиси орзиқиб кутаётган ушбу замонавий кўприкнинг фойдаланишга топширилаётганлиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида туманимиздаги давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда ҳоким сўзга чиқиб, туманимиз аҳолисини марказий кўприкнинг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлади.

Таъкидланганидек, илгари шу кўприкдаги тирбандлик бу ердан ўтиб қайтувчи аҳоли учун жуда катта муаммо туғдираётганди. Айниқса, ҳайдовчиларнинг кўприк яқинига машиналарини қўйиб кетиши ҳам муаммоларни кўпайтираётганди.

Мазкур кўприкни реконструкция ишлари давомида унга боғланадиган йўллар ҳам кенгайтирилди. Кўприкнинг ёнидан ўтувчи йўл туннель орқали Еттикент бекати қаршисидан Заркент ва Сўқоқ томонга олиб борувчи марказий йўлга уланди.

Илгари кўприк 43 метр, 2 тасмали, кенглиги 10 метр эди. Ундан бир суткада ўртача 2 минг 500 та автомобиль ўта оларди. Бунёдкорликлар сабаб, бу кўприкнинг узунлиги  57 метр бўлиб, 6 тасмали, кенглиги эса 24 метрга етказилди.

Энди кўприк орқали бир суткада ўртача 7 минг 500 дан ортиқ автомобиль тез ва хавфсиз ўтиши мумкин.

Бу ўз навбатида Паркент тумани аҳолиси, қолаверса, ҳудудга келаётган сайёҳ ва меҳмонларнинг манзилига тезроқ етиб боришларида вақтини тежайди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53👏84🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани марказидаги кўприкнинг расмий очилиш маросими

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча туман марказидаги кўприкнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Илгари 2 тасмали ва 10 метр кенгликда бўлган кўприкда тирбандлик катта муаммо эди. Реконструкциядан сўнг кўприк 57 метр узунликка, 24 метр кенгликка эга бўлиб, 6 тасмали қилиб қайта қурилди. Энди бу ердан кунига 7 минг 500 дан ортиқ автомобиль хавфсиз ўта олади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26👍18🔥3🙏2👏1
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Паркентда “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилмоқда

Шу кунларда туманимизнинг “Паркентсой” сойи бўйида 100 гектаргача бўлган ер майдонида “Янги Ўзбекистон” замонавий уй-жой массиви барпо этилмоқда.

Ушбу массивда 27 та кўп қаватли турар-жой биносини қуриш кўзда тутилган бўлиб, улар 1  минг 16 та хонадон ўз эгаларига топширилади. Айни вақтда жадаллик билан олиб борилаётган қурилиш ишлари якуний босқичга етиб келди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туманимиздаги мазкур янги массивда нафақат уй-жойлар, балки аҳолига кенг қулайликлар яратиш мақсадида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда болалар ва катталар учун мўлжалланган кўнгилочар боғлар қурилиши ҳам режалаштирилган. Бу келгусида шу ҳудудда нафақат яшаш, балки дам олиш ҳамда тадбиркорлик учун ҳар томонлама қулай масканга айлантирмасдан қолмайди.

Чунки, ҳудудда яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида ҳар бир кўп қаватли уй марказлашган иссиқлик тизими орқали иситилиши режалаштирилган.

Шу мақсадда 0,30 гектар ер майдонида иссиқлик қозонхонаси қурилиб, иссиқ сув таъминоти ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
35👍6🔥3🏆21🙏1💯1