#Тиббиёт
⚡️ ⚡️ ⚡️ Қизилтоғда саломатлик посбонларининг касб байрами нишонланди
Бугун, 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан туманимизнинг Қизилтоғ ҳудудидаги "Қаҳрамон" маросимлар мажмуасида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унга Қизилтоғ шаҳарчасидаги тиббиёт ходимлари, шифокор ва ҳамширалар меҳмон сифатида таклиф этилди.
Маросимда туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳам иштирок этди.
Туманимиз ҳокими ўз сўзида Қизилтоғ шифохонаси ходимлари, ҳамшираларининг машаққатли ва шарафли хизмати ҳақида фикр-мулоҳазаларини айтаркан, ўзининг самимий тилакларини ҳам билдирди.
Маросимда таъкидланганидек, кейинги йилларда мазкур шифохонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 19 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келиниб, тиббиёт масканида туну кун фаолият олиб бориш учун 5,25 штат бирлигида шифокорлик пости ажратилди.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш мақсадида 1 дона "Фольксваген" автомобили харид қилингани ҳудуд аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Касб байрамида халқимизнинг дардига дармон бўлиб келаётган ҳамширалар ва тиббиёт ходимлари байрам дастурхони атрофида санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан мароқли ҳордиқ олишди.
Байрам кечасида бир гуруҳ ҳамширалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда сув-сел тошқини ҳодисалари натижасида табиий офатлар келиб чиқишига йўл қўймаслик назоратга олинди
Бугун, 18 май Паркент туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида Ўчоқ, Булоқбоши, Бодомтепа, Бўрсилиқ, Наврўз, Самсарак, Дала ҳовли, Бешкаппа ҳудудларида сув-сел тошқини содир бўлди.
Туман ҳокими Сардор Исоқулов сув-сел тошқини оқибатида юзага келган аҳволни ўнглаш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган жараёнларни ўрганди.
Шунингдек, сув тошиб ўтган маҳаллалардаги вазиятни кўздан кечириб, ҳудудлардаги ички кўчаларни тартибга келтириш масаласида чора-тадбирларни ишлаб чиқди.
Ҳоким тегишли ташкилот раҳбарларига тезкорликда амалга оширилиши шарт бўлган топшириқларни берди.
Белгиланган режага кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳолига амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Энг асосийси, олиб борилаётган ишларда кучли ёмғир натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.

#Матбуот
#Пресс_анонс
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 16 МАЙ СОНИДА:
👉 Йилнинг энг яхши ҳамшираси
👉 “ҲОКИМ КУБОГИ” ғолиблари аниқланди
👉 Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?
👉 Тежоғлининг иши бежоғлиқ
👉 Заҳматкаш асаларичи
👉 Баракали касбнинг ширин ташвиши
👉 Жамшид вилоятда ғолиб бўлди
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!
👉 @PARKENT_TONGI
#Пресс_анонс
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 16 МАЙ СОНИДА:
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида “IT шаҳарча” қурилиши бошланди
Туманимизнинг Самсарак ҳудудида “Villayat Samsarak: CREATIVE ECO IT VILLAGE” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов, соҳа мутахассислари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, “Villayat Samsarak” эко қишлоғи “Villayat” компаниялар гуруҳининг тажриба лойиҳаси бўлиб, у яшил ва ижодий иқтисодиёт доирасида фаолият юритиб келмоқда.
Тақдимот давомида иштирокчиларга ҳудудда хиёбон кўринишида ташкил этилган ҳайвонот олами ҳақида маълумот берилди.
“Villayat Samsarak” туманимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳаларини амалга ошириши натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилади.
Тақдимот маросимида ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган “IT шаҳарча” қурилишига Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида старт берилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу “IT шаҳарча” туманимиз ёшларининг ахборот технологиялари соҳасида истеъдодларини юзага чиқариши, айни шу йўналишда ўз касбларини топиши ва атроф-муҳит билан уйғунликда яшаш орқали жамиятга ўз ҳиссаларини қўшиши мақсадида бунёд этилмоқда.
Энг асосийси, бу ерда IT соҳасини чуқурроқ ўрганиш учун ноёб макон бўлишида зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

#Таълим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиздаги 55-мактабдаги эски 1 қаватли бино ўрнида янги 3 қаватли ўқув биноси қуриш режалаштирилган
Паркент тумани "Файзиобод" маҳалласидаги 55-мактабининг яроқсиз ҳолатдаги 1 қаватли кутубхона, технология хонаси ҳамда фаоллар зали бино-иншоотлари бузилади.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Шунингдек, бузиш натижасида яроқли деб топилган қурилиш материаллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва биноларни бузилишидан бўшайдиган ер майдонидан келгусида самарали фойдаланиш чоралари кўрилиши белгиланди.
Шу ҳақида 55-мактаб директори Суҳроб Ниёзов билан суҳбатлашганимизда у мазкур яроқсиз ҳолга келган 1 қаватли бино ўрнига 3 қаватли, 330 ўрнига эга бошланғич синфлар учун ўқув биноси қурилиши режалаштирилганлигини маълум қилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳамма ҳам хавфсизлик камаридан фойдаланишга мажбур эмас
Кимлар машинада хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиши мумкин?
👉 @PARKENT_TONGI
Кимлар машинада хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиши мумкин?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Аёллар дафтари"дан кимлар чиқарилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда "Аёллар дафтари"дан чиқарилади:
⭕️ ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);
⭕️ тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
⭕️ ўз аризасига кўра;
⭕️ "Аёллар дафтари"га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
⭕️ бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
⭕️ суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
⭕️ шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
❗️"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни "Аёллар дафтари"дан чиқаришга йўл қўйилмайди.