#Тиббиёт
❗️Рак касалигининг шифоси топилди(ми?)
Ҳимолай тоғларида ўсадиган қўзиқориндан ракни даволашга қодир бирикма топилгани бу борада эътиборга молик янгилик бўлди. Бу ҳақда TengriMIX нашри хабар бермоқда.
Оксфорд университети олимлари Nucana биофармацевтик компанияси билан биргаликда Ҳимолай қўзиқорини таркибида саратон касаллигини даволашда қўллаш мумкин бўлган, кордицепин деб номланган янги молекулалар бирикмасини топди.
Таъкидлаш жоиз, қўзиқорин хитой кордицепини сифатида ҳам машҳур ва бир неча асрлар давомида Хитойда анъанавий тиббиётда қўлланилган. Кордицепин бир неча асрлар давомида нафақат яллиғланиш касалликлари, балки саратон касаллигини даволаш учун ҳам ишлатилган.
Олимлар кордицепин бирикмасидан фойдаланиб саратонга қарши таъсирга эга бўлган янги кимётерапия воситасини яратишга муваффақ бўлишди. Тадқиқот муаллифларига кўра, янги препарат саратон ҳужайраларига табиий кордицепинга қараганда 40 баробар кучлироқ таъсир кўрсата олади.
Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇
@parkent_tongi

💥 Беҳзод Мусаев аввалги вазир қўллаган барча интизомий жазо чораларини бекор қилди!
Беҳзод Мусаев 2020 йил октябридан буён ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев ўрнига соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.
Бир неча кун илгари соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган Беҳзод Мусаевнинг буйруғи билан аввалги вазир қўллаган интизомий жазо чоралари бекор қилинди. Бу ҳақда Xabar.uz ёзмоқда.
«Шу кунгача соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан қўлланган барча интизомий жазо чоралари муддатидан илгари олиб ташлансин», дейилади Мусаев имзолаган буйруқда.
Беҳзод Мусаев бу лавозимда 2020 йил октябридан буён ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев ўрнида иш бошлаганди.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ишлаган ва бўлим бошлиғи лавозимидан бош бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган.
2002 йилда Ҳисоб палатасига ишга ўтган. 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган. Мусаев 2020 йилнинг майида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. У 2020 йил ёзида, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бетоб бўлиб шифохонага ётқизилганда ҳам бир муддат вазир вазифасини бажариб турган.
Каналимизга аъзо бўлинг

⚡⚡⚡ Саратонга қарши янги вакцина топилди
АҚШ ва Япония олимлари саратон касаллигига қарши вакцина яратди. У иммунитет тизимини мустаҳкамлаш орқали организмдаги хавфли ўсмаларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Маълумки, ҳозирга қадар бу хасталикни даволашда сўнгги чора сифатида кимётерапия ва нур терапияси муолажалари ҳамда жарроҳлик амалиёти қўлланиб келинмоқда.
Тадқиқотчилар янги вакцина ҳар қандай ёшдаги беморларда самара бериши, қолаверса, саратоннинг барча турларига қарши кураша олишини таъкидламоқда.
Препарат аллақачон жониворларда синовдан ўтказилган. Бу жараёнда вакцина хавфли ўсмаларни “мудофаа” қилувчи “қотил” ҳужайраларга таъсир кўрсатиши аниқланди. Яъни у саратон ҳужайралари юзасида оқсиллар зичлигини ошириб, иммунитетни “рағбатлантиради”.
Айни пайтда олимлар вакцинани беморларда синовдан ўтказмоқда. Бу жараён муваффақиятли якунланса, замонавий тиббиёт саратон ўсмаларига қарши курашишнинг янги усулига эга бўлиши мумкин.
👉 @PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари сўнгги тўрт ҳафтада 35 фоизга ошди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига таяниб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ер юзида сўнгги тўрт ҳафта давомида коронавирусдан вафот этганлар сони 35 фоизга ошиб ўтган ҳафтанинг ўзида 15 минг киши мазкур касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар тарқатмоқда.
“СOVID-19нинг олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятлар мавжуд шароитда бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган кўрсаткичдир, — дейди ЖССТ раҳбари Т. Гебрейесус. — Ҳаммамиз пандемиядан чарчадик. Аммо вирус биздан чарчамади”.
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунёда “омикрон”нинг BА.5 субварианти доминантга айланган. У сўнгги бир ой ичида мавжуд коронавирус версияларининг қарийб 90 фоизини ташкил этяпти.
“Кўпчилик бу вирус билан яшашни ўрганиш вақти келди, деб айтади. Бироқ биз ҳафтасига 15 минг кишини йўқотишга томошабин бўлиб тура олмаймиз. Инфекция туфайли шифохонада даволаниш ва ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётган экан, вакциналар имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишимиз керак”, — деб қўшимча қилди Т. Гебрейесус.

⚡️⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ берди
Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди.
Хозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.

⚡️⚡️⚡️ Тиббиётчиларимизга 1 млрд. 100 млн. сўмлик тиббий асбоб-анжомлар берилди
Бугун туман тиббиёт бирлашмасида янги бўлим ишга тушди.
"Emergency department" (қабул — шокка қарши бўлими) бўлимида беморларга ёрдам кўрсатилади.
Бу ўта оғир, оғир ва енгил турдаги беморларни бўлимлар кесимида ажратиш бўйича қабул бўлими бўлиб, қизил ҳудудда ўта оғир, сариқ ҳудудда оғир бўлмаган ва яшил ҳудудда енгил касалликлар қабул қилинади.
Ушбу бўлимнинг очилиш маросимида тиббиётчиларимизнинг "Очиқ бюджет"дан ютиб олинган 1 млрд. 100 млн. сўмлик тиббиёт асбоб-анжомлари, яъни УТТ (ултара товуш текшируви), физиотерапия, кардиомонитор ва автоклав аппаратлари ва шу каби зарурий ускуналар олиб келиниб, ҳудудий поликлиника мудирлари ҳамда туғруқ бўлимига топширилди.
Тадбирда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Эрметов, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиев ҳамда ҳудудий поликлиника шифокорлари иштирок этишди.
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Янги клиника иш бошлади
Бугун туманимизнинг “Истиқбол” маҳалласида “Milliy medical” клиникаси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзикулов ҳамда турли ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, клиниканинг 1-қаватида лаборатория, рўйхатдан ўтиш бўлими жойлашган.
Бу ерда беморлар тиббий текширувдан ўтказилади. Кардиология, ЛОР, болалар, травматология бўлимлари фаолияти кўрсатади.
Иккинчи қаватда поликлиника хизмати йўлга қўйилган бўлиб, унда 2 та болалар, гинеколог ҳамда жарроҳ қабули, УЗИ, ЭХО, ЛОР ва кундузги беморларга амбулатор ёрдам бериш хоналари мавжуд.
Учинчи қаватида жарроҳлик амалиётларига мўлжалланган.
Янги шифо маскани биносининг 4-қаватида эса беморлар шу жойнинг ўзида ётиб даволаниши ҳам мумкин. Хизмат кўрсатилиши пуллик.
Замон талаблари даражасидаги клиникада 10 нафар шифокор ва ҳамшира ишга қабул қилинган.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркентда "Саломатлик сайли" ўтказилди
🤦♂ Бугун Паркент туман тиббиёт бирлашмасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Саломатлик сайллари" акцияси тиббий кўриги бўлиб ўтди.
📍 Тиббий кўрик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ва РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалининг етакчи мутахассислари томонидан олиб борилди.
🩺 "Саломатлик сайли"да травматолог, хирург, нейрохирург, болалар хирурги, терапевт, кардиолог, невропатолог, педиатр, МСКТ ҳамда УТТ рентгенолог соҳасида катта тажриба эга 18 нафар шифокор аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказди.
✅ Шифокорлар жами 225 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказди. Улардан 47 нафари стационар шароитда, 178 нафари амбулатор шароитда даволанишга муҳтожлиги аниқланди.
➡️ Шунингдек, тиббий кўрикка келганларнинг 5 нафари мобил МСКТ аппаратида текширувдан ўтказилди.
➡️ Яна 11 нафар фуқаро операцияга тавсия қилинди.
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиёт
⚡️ ⚡️ ⚡️ Саломатлик посбонларининг касб байрами нишонланди
Анъaнага кўра ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – “Тиббиёт ходимлари куни” байрами туманимизда ҳам нишонланиб келинади.
Тиббиёт ҳодимларининг бу йилги касб байрами "Осиё" маросимлар мажмуасида ташкил этилди.
Байрам тадбирига туманимиз тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган шифокор ва ҳамширалар, нафақадаги ходимлар таклиф этилди.
Касб байрамида туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ва сектор раҳбарлари иштирок этди.
Тантанали маросимда Шоҳрух Шоаҳмедов сўзга чиқиб, туманимиз тиббиёт ходимларининг машаққатли ва шарафли касби ҳақида фикр-мулоҳазаларини айтаркан, ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Таъкидланганидек, туманимиз тиббиёт тизимига 2022-2023 йиллар давомида жами 73 турдаги энг замонавий тиббиёт аппарат ва жиҳозлар олиб келингани аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Касб байрамида халқимизнинг дардига дармон бўлиб келаётган тиббиёт ходимлари учун тўкин дастурхон ёзилиб, санъаткорлар ўзларининг куй-қўшиқлари билан соҳа вакилларини табриклади.
Тадбирда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Қизилтоғда саломатлик посбонларининг касб байрами нишонланди
Бугун, 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан туманимизнинг Қизилтоғ ҳудудидаги "Қаҳрамон" маросимлар мажмуасида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унга Қизилтоғ шаҳарчасидаги тиббиёт ходимлари, шифокор ва ҳамширалар меҳмон сифатида таклиф этилди.
Маросимда туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳам иштирок этди.
Туманимиз ҳокими ўз сўзида Қизилтоғ шифохонаси ходимлари, ҳамшираларининг машаққатли ва шарафли хизмати ҳақида фикр-мулоҳазаларини айтаркан, ўзининг самимий тилакларини ҳам билдирди.
Маросимда таъкидланганидек, кейинги йилларда мазкур шифохонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 19 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келиниб, тиббиёт масканида туну кун фаолият олиб бориш учун 5,25 штат бирлигида шифокорлик пости ажратилди.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш мақсадида 1 дона "Фольксваген" автомобили харид қилингани ҳудуд аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Касб байрамида халқимизнинг дардига дармон бўлиб келаётган ҳамширалар ва тиббиёт ходимлари байрам дастурхони атрофида санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан мароқли ҳордиқ олишди.
Байрам кечасида бир гуруҳ ҳамширалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиз “Тез ёрдам” бўлимига ўтган 11 ой давомида 20 марта ёлғон чақириқ бўлган
Бу ҳақда @PARKENT_TONGI телеграм каналига Паркент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиев маълумот берди.
Паркент бўйича жорий йилнинг ўтган 11 ой давомида “Тез ёрдам”га 75 минг 768 та чақириқ келиб тушди.
Ўтган йилнинг декабрь ойигача 8 минг 356 тани ташкил этган эди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида амбулатор чақириқлар сони 1 минг 594 та бўлиб, ёрдам кўрсатилган чақириқлар сони 5 минг 503 тадан иборат.
“Тез ёрдам” чақириқларида жами 5 минг 924 нафар бемор шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, “Тез ёрдам”га 20 марта ёлғон чақириқ бўлган.