"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Иқтибос

Нафсининг устидан ғолиб бўлган инсон душманини мағлуб қилган инсондан кучлироқдир.

Аристотель

@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Хитой тилини ўрганишга сабри чидамади

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Оёқларда тана аъзоларини акс эттирувчи нуқталар бор

Бу нуқталарни 1 дақиқа босиб, массаж қилиш орқали соғлом танага эга бўлинг!

Массажга қарши кўрсатмалар:
Иситма;
Қон қуюқлашиши;
Сурункали касалликларнинг кучайиши;
Турли ярали касалликлар;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Совуқ кунлар қачонгача давом этади?

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўйинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Маълумки, ўтган йил июнь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган эди.

Ўтган даврда 10 дан ортиқ давлатнинг тажрибаси чуқур ўрганилди, ижтимоий хизмат бўйича мутахассис-экспертлар билан ҳамкорликда соҳанинг аҳволи ўрганилди.

Таҳлил ва ўрганишлар кўрсатганидек, одамлар ташвишини ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим тубдан ўзгариши керак ва бу мураккаб, комплекс жараён.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги баъзи камчиликларни санар экан, 20 дан зиёд идоранинг ижтимоий ҳимоя борасидаги фаолияти ҳужжатларда пухта ўйланмасдан, бетартиб белгиланганини кўрсатиб ўтди.  

Ҳудуд раҳбарлари ҳам муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келгани қайд этилди.

Эски ижтимоий ҳимоя тизимида одамларга умид бериш, ҳаётини яхшилаши, банд бўлишига кўмаклашиш энг охирги ўринга тушиб қолган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

"Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам бехабар. Масалан, ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти" — деди Президент

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хизматлар кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш ва тезлаштириш мақсадида:

эҳтиёжманд тоифани белгилаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилади ва айнан қандай ёрдамга муҳтожлик борлиги аниқ белгилаб берилади;

ҳар бир муҳтож фуқаро бўйича индивидуал ижтимоий хизматлар дастури бўлади.

Маҳалладаги “еттилик” учун ижтимоий хизматлар бўйича ягона саволнома жорий қилинади.

Маҳалладаги барча ижтимоий хизматларни босқичма-босқич ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси орқали тақдим этиш йўлга қўйилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади

Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.

Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган корхона ва ташкилотлар учун бир қатор имтиёзлар яратилган. Лекин, 500 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотнинг бор-йўғи 43 мингтасида ногиронлиги бўлган шахслар ишлайди.

"Мактаблар, профессионал таълим муассасаларида шароит йўқлиги учун 70 фоиз ота-оналар ногиронлиги бор фарзандларини яшаш жойидан узоқ махсус мактаб-интернатига жойлаштиришга мажбур.

Аслида ота-онаси, дўстлари ва маҳалладан узоқлашиш ҳар қандай бола учун катта психологик зарба", - деди Президент.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Ходимларининг 50 фоизида ногиронлик бўлган тадбиркорларга давлат буюртмачилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилади.

Бундай одамларни ишга олган корхоналарга тадбиркорлик рейтингида қўшимча балл берилади.

Ногиронлиги бўлганларни касбга тайёрлайдиган 4 та ихтисослашган мактабни тармоқ раҳбарлари оталиққа олади. Бу мактаб ўқувчиларига ишлаб чиқарган маҳсулотини давлат харидлари доирасида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Имконияти чекланган болалар борадиган 112 та мактаб ва 74 та боғчадаги таълим дастурини қайта кўриб чиқиш, мактабларни инклюзив таълимга мослаштириш дастурини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Ногиронлиги бўлганлар учун Спортни ривожлантириш ассоциацияси ташкил этилади. Паралимпия қўмитаси, тегишли спорт федерациялари, Ўзбекистон махсус олимпиадаси Ассоциация таркибига киради.

Ассоциация ногиронлиги бор шахсларни маҳалладан бошлаб оммавий спортга жалб қилиш билан шуғулланади ва “Беш ташаббус” доирасида спорт мусобақаларини ўтказиб боради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Соғлиғи, ҳаёти хавф остида бўлган, етим ва назоратсиз қолган болаларни қарамоғига олиш бўйича “ихтисослашган тутинган оила” тизими жорий этилади.

Тутинган оила махсус сертификатга эга 30 ёшга тўлган одамлар томонидан ташкил этилиб, унга 3-5 нафаргача болалар қабул қилинади.

Ихтисослашган 160 та таълим муассасасида босқичма-босқич “ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинади. Яъни, оғир касаллиги бор болаларга шу гуруҳларда қараш орқали, ота-оналарига ишлаши учун шароит яратиб берилади.

Ота-онасидан айрилган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши учун кўмаклашиш тизими ҳам ўзгаради. Эндиликда “Ёшларга ҳамроҳлик” дастури асосида бундай ёшларни қўллаб-қувватлаш 23 ёшгача этиб белгиланади (ҳозирда 18 ёш).

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Етим ва ота-она қарамоғисиз бўлган ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш учун уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, деҳқончилик учун ер бериш муҳимлиги таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.

Бундай ёшларга уй-жой бериш тизими ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Бунда “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади, уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.

Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Вояга етмаган қизларни унаштириш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ билан боғлиқ келажак авлод саломатлигига салбий таъсир қилаётган ҳолатларнинг олдини олиш, бунинг оқибатларини тушунтириш борасида ишлар лозим даражада олиб борилмаётгани қайд этилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари, аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тизими анча кучайтирилди. Лекин бундай ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди.

Зўравонликка учраган хотин-қизлар реабилитация билан етарлича қамраб олинмагани қайд этилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Бугунги кунингизни кечагидан-да файзли, мазмунли ўтсин!

Бугун кечагидан-да омадлироқ бўлинг!

Бугунги кундан кечагидан-да кўпроқ завқ олинг!

Имкон борича яхшилик қилингки, ортда қайтмас ҳаётда ҳаққингизга дуо қиладиганлар кўпайсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Омадга эришиш учун пулни орқасидан югурманг, орзуингиз ортидан эргашинг.

✍️ Тони Шей

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ “Ит экансан-ку жиян!"

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Қандай қилиб озиш учун камроқ овқат ейиш мумкин?

Лавҳадаги айтилган тавсияни синаб кўрганмисиз?

Яқинларга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Бу йилда баҳор фаслининг биринчи ойи қандай бўлади?

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда.

Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9 даража илиқни, жанубда 10-11 даража илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқдан 5-10 даража илиққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 17-22 даража илиққача, жанубда 20-25 даража илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Бўш ер участкасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар томонидан таклифлар киритиш тизими борлигидан хабарингиз борми?

https://yerelektron.uz/ тизимидан фойдаланиб сиз бўш турган ер учаскаларини аукционга чиқариш учун таклиф билан чиқишингиз мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM