"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.3K subscribers
14.5K photos
4.52K videos
153 files
4.56K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Иқтибос

Маданият даражаси аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.

✍️ Максим Горький

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ҳали ялиниб келасиз-у

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Нуқтали массажларнинг фойдаси

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ Мактабга телефон олиб келса бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 6-бандига кўра таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши) шарт.

Низомнинг 7-бандига асосан таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:

телефонини ўчириб қўйиши;

телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

⭕️ Демак, телефон олиб келса бўлади. Фақат юқоридаги шартларга риоя этиш шарт.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Янги тонг янгиликларни кўриш, ўрганиш имконияти, ғаpойиб саргузаштнинг бошланиши ва давом этишидир.

Ҳар бир янги кунингиз унутилмас лаҳзаларга бой қилиш ўз қўлимизда!

Тақдирингиз сизни зафарлар чўққисига етакласин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

Дунёда уч нарса борки, минг хоҳлаганиз билан қайтара олмайсиз:
Ўтган умр
Айтилган сўз
Йўқотилган ишонч

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ҳаётини қутқариб қолди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Телефонингизни унутиб қолдириш, дазмолни ўчирганингизни эслай олмаслик каби ҳолатлардан азият чекяпсизми?

Фойдали хотира машқини қилинг ва муаммодан қутулинг!

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ-39.pdf
2.2 MB
👆👆👆
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Имтиёзли кредитга ариза бериш бошланди

OILAKREDIT.UZ сайтига кўра, оилавий тадбиркорлик кредитларига ариза қабул қилиш бошланган.

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Президент
қарорига кўра имтиёзли кредит олмоқчи бўлганларга:

кредитлар устувор равишда аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

аграр тармоқда узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга 50 млн. сўмгача гаровсиз кредит берилади;

тадбиркорларнинг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 млн. сўмдан 300 млн. сўмгача оширилган. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;

дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорларга фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётганлар қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланади;

кредитнинг 10 млн. сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн. сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаганларга дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.

Мазкур кредитларни олиш учун юқорида кўрсатилган қарор билан яхшилаб танишиб, кейин сайтга кириб, онлайн тарзда ариза юборганингиз маъқул.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ "Туманимизда содир этилган жиноятларнинг қарийб 80 фоизи фош қилинди, лекин..."туман прокурори

Бугун туман ҳокимлигида прокурор Жасурбек Ҳайитбоевнинг ўтган 2023 йил мобайнида туманимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жойларда жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳақидаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигида ўтган йиғилишда сектор раҳбарлари, “маҳалла бешлиги”, давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш борасида йўл қўйилган камчиликлар, бу борада эришилган айрим ютуқлар ҳақида сўз борди.

Жумладан, туманимизда содир этилган жиноятларнинг қарийб 80 фоизи фош қилинди, қидирувдаги 34 нафар шахснинг 24 нафари ёки 90 фоизи ушланиб, тергов ва судга жалб этилди.

Прокурорнинг таъкидлашича, содир этилган жиноятлар ичида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони 234 тани ёки 60,7 фоизни ташкил этса-да, жиноятни жиловлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар фақат қоғозда чиройли бўлиб кўринмоқда.

Ташвишли томони шундаки, қотиллик жиноятини содир этган шахсларнинг 2 нафари эр-хотин, 1 нафари бошқа яқин қариндошлар томонидан, 1 нафари илгари судланганлар томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

“Маҳалла бешлиги” ўз вазифасига виждонан ёндошмаганлиги оқибатида ўтган 2023 йилда муқаддам судланиб, тегишли жазоларни олган 37 нафар шахс томонидан қайта 33 та жиноят содир этилган.

– Хотин-қизлар масалалари бўйича масъулларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш борасидаги фаолияти ҳам кутилган самарани бермади. Оқибатда хотин-қизлар томонидан 36 та жиноят содир этилгани ташвишли ҳолат, – деди туман прокурори.

Бундан ташқари, айрим ташкилотларнинг мутасаддилари томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди. 

Йиғилиш сўнггида камчиликларни тузатиш, жойларда жиноятчиликни жиловлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Яна бир янги кунингиз муборак бўлсин!

Қалбингиз иймонга, уйингиз қувончга, юзингиз нурга, кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM