"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.4K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Ногиронларнинг репетитор харажатлари қоплаб берилади

Ҳукуматнинг жорий йил 21 июндаги 341-сонли қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн. сўмгача) субсидия ажратилади.

Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади
ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

Ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:

ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхасини сўралади.

Яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:

йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;

ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси тақдим этилади.

❗️Давлат хизмати бепул кўрсатилиб, ариза 3 иш кунида кўриб чиқилади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Кўп квартирали уйлар аҳолиси ўз хонадони остидаги ва унга туташ ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади

Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бу ҳақда Президентимизнинг 4 августда имзолаган кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид [ПҚ-346-сон] қарорда қайд этилган.

Бунда амалга оширилиши керак бўлган тўловлар, шу жумладан кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловлар жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уйларни бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

Мазкур уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома ушбу уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни жойларнинг мулкдорлари номига, кейинчалик реализация қилинадиган тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойларни эса буюртмачи номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Ҳокимиятларга 2024 йил 1 январга қадар ўз ҳудудларидаги кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини умумий фойдаланиш учун (нотижорат мақсадларда) кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш юзасидан қарорлар қабул қилиш топшириғи берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди!

Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди.

Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:

ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;

банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

⭕️ 2023/2024 ўқув йилидан:

умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида янги мактаб қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Паркент тумани, “Истиқбол” маҳалласи, Боғи шамол кўчасида жойлашган давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1 гектар ер майдонида 528 ўринли янги умумтаълим мактаб ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиши учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ-7.pdf
3.2 MB
👆👆👆
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Қайси банкдан 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит олиш мумкин?

Бу ҳақида "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Мазкур қарорга кўра:

ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун "Бизнесга биринчи қадам" банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади;

камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади;

мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади;

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ
икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "Менинг бизнесим" электрон платформасини жорий этади:

меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

аҳолига бизнесни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш;

фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун бозорлар топишга кўмаклашиш;

Ўзини ўзи банд қилган
шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ-39.pdf
2.2 MB
👆👆👆
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Имтиёзли кредитга ариза бериш бошланди

OILAKREDIT.UZ сайтига кўра, оилавий тадбиркорлик кредитларига ариза қабул қилиш бошланган.

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Президент
қарорига кўра имтиёзли кредит олмоқчи бўлганларга:

кредитлар устувор равишда аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

аграр тармоқда узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга 50 млн. сўмгача гаровсиз кредит берилади;

тадбиркорларнинг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 млн. сўмдан 300 млн. сўмгача оширилган. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;

дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорларга фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётганлар қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланади;

кредитнинг 10 млн. сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн. сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаганларга дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.

Мазкур кредитларни олиш учун юқорида кўрсатилган қарор билан яхшилаб танишиб, кейин сайтга кириб, онлайн тарзда ариза юборганингиз маъқул.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6840781.pdf
1.3 MB
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ "Маҳалла еттилиги" фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди

Мазкур қарорнинг пдф форматини диққат билан ўқиб чиқинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Маҳалладаги ёшлар етакчисига қўшимча вазифалар юклатилади

“Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-136-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;

маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги “маҳалла терма жамоа”ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;

маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;

маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш;

маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун – 100 миллион доллар миқдорда имтиёзли кредит ажратилади

Бу ҳақида Президентимиз имзоланган "Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорда белгиланган.

Хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жами 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади.

Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими яратилади.

ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш;
хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш;

кооперация асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;

лойиҳалар амалга оширилишини кузатиб бориш ва аёл тадбиркорлар билан доимий мулоқот қилиш.

Шунингдек, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Дастури ишлаб чиқилади.

Кредит ажратишда устуворлик "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларга берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ-153.pdf
4.5 MB
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Ер олган ёшларга 100 млн. сўмгача кредит ажратилади

Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун Президентимизнинг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорини диққат билан ўқиб чиқинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6931871.pdf
1 MB
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ "Маҳалла еттилиги" фаолиятини самарали такшкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди

18.05.2024 йилда қабул қилинган мазкур қарорнинг пдф форматини диққат билан ўқиб чиқинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6956101.pdf
1.9 MB
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Диққат, иссиқхона эгалари учун!

Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.06.2024 йилдаги ПҚ-213-сон

Қарорни диққат билан ўқиб чиқинг, унда иссиқхоналарни газ билан таъминлашнинг мақбул чора-тадбирлари ҳақида хабардор бўласиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро

⚡️⚡️⚡️ Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;

2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

🏢 Шунингдек, энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади.

🗂 2024 йил 1 декабргача тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада “яшил маҳалла” лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурлар тасдиқланади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилиши таъминланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро

⚡️⚡️⚡️ Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади

🏢 Қарорга мувофиқ, Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

2025 йил учун уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган субсидиялар сонини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилади.

🔍2024–2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан:

Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади;

ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади;

ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг кундузги парвариш хизматларини ҳамда юридик шахсларга ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўрсатишга рухсат берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро

⚡️⚡️⚡️ Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари штати қисқартирилади

Президентимизнинг 23.09.2024 йилдаги ПҚ-330-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 3 686 нафар хотин-қизлар фаоллари қисқартирилиши белгиланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади

Президентимизнинг “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади.

2025 йилдан Марказ томонидан:

5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;

ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;

ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;

фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;

иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7183679.pdf
2.1 MB
👆👆👆
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ "Халқ назорати" платформаси ишга туширилади

Аҳолининг газ, электр, сув таъминоти, қурилиш, йўл ва бошқа инфратузилмадаги мавжуд муаммолари юзасидан реал вақт режимида хабар беришга мўлжалланган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилади.

Мазкур платформага келиб тушган мурожаатлар тегишли масъул ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилади.

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM