"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
23.8K subscribers
14.8K photos
4.59K videos
157 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди

АҚШлик тадқиқотчилар уч дақиқалик фокусланган ультратовуш орқали қондаги глюкоза миқдорини кун давомида меъёрида ушлаб туриш мумкинлигини аниқлади.

Хўш, фокусланган ультратовуш нима ўзи?

Мутахассисларнинг изоҳига кўра, у кўпроқ нейрохирургияда инвазив бўлмаган аралашувлар учун қўлланилади. Мазкур техника ёрдамида бир нуқтада бир нечта ультратовуш тўлқинлари энергияси жамланиб, керакли ҳужайраларга йўналтирилади.

Калифорния университети ва Файнштейн тиббиёт тадқиқотлари институти мутахассислари ушбу янгиликни диабетга чалинган жониворларда синовдан ўтказди.

Бунинг учун фокусланган ультратовуш стимуляцияси жигардаги айрим нерв гуруҳларига йўналтирилди. Натижада организмда инсулин ва глюкоза даражаси самарали равишда пасайиши кузатилди.

Лойиҳа устида иш олиб бораётган эндокринолог олим Раймунд Херцогнинг қайд этишича, ҳозир инсулинни камайтирадиган дорилар жуда кам. Клиник синовлар тўлиқ муваффақиятли якунлангач, бу борада янги имкониятлар юзага келади.

Айни пайтда қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморлар гуруҳида синовлар ўтказилмоқда. Шунинг натижаларига кўра, кейинчалик диабетга чалинган ҳар қандай бемор учун мўлжалланган ультратовуш қурилмаларини оммавий ишлаб чиқариш режалаштириляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа олимлари томонидан айни шу муолажа усули хотира сусайиши билан боғлиқ касалликлар, хусусан, Паркинсонни даволашда қўл келиши аниқланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

👉
@PARKENT_TONGI
👍61
#Ислоҳот

⚡️⚡️⚡️ Тадбиркорлик соҳасида янги давр бошланмоқда

2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилади.

Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

Жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этди. Бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.

👉 @PARKENT_TONGI
👍3
#Тарғибот

⚡️⚡️⚡️ Фарзандимга китоб совға қиламан!


Бугун орамизда “Болам телефон кўп кўради, китоб ўқимайди”, дея нолиб турадиганлар бор.

Шукурки, бундайлар қаторида “Ўғлим, китоб ўқи”, дейдиган ота-оналар ҳам кўп.

Аслида болага китоб ўқитишда ота-оналарнинг ўзи ибрат бўлмоғи керак.

Яна бир тарафдан таълим муассасаларида ҳам китобхонликка тарғиб қиладиган турли кўринишдаги тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш лозим.

Туманимиздаги бир қатор таълим муассасаларининг мутасаддилари буни яхши тушунади.

Фикримизни 5-сонли, "Кўзмунчоқ" номдаги боғчада бўлиб ўтган “Оммавий китобхонлик ойлиги” муносабати билан ташкил этилган “Китоблар ярмаркаси” мисолида ҳам кўриш мумкин.

Тарбиячи Нигора Умарова ташкиллаштирган тадбирда ота-оналар “Фарзандимга китоб совға қиламан!” шиорида кўплаб бадиий ва эртак китобларини фарзандларига совға қилишди.

Албатта, бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб турилиши китоб ўқиш анъана, қадриятга айланишида муҳим аҳамият касб этиб бораверади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍7🔥1
⚡️⚡️⚡️ Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, 2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 13,3 фоизга ошган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари йил бошидан буён ўртача 13,9 фоизга қимматлашган.

👉 @PARKENT_TONGI
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ Президент тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ва Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилояти ҳокимларини огоҳлантирди ҳамда бир ҳафта муддат берди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍1
Паркент тонги 11-сон.pdf
3.7 MB
👆📰👆📰👆📰👆
Газетани электрон шаклда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!

"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 7 апрель 11-сонида ўқинг:

👉 Кутубхона қураётган қиз

👉 Ёшлар бугун нима билан банд?

👉 Одамлар муаммосини айтганда

👉 "Депутатимиз ким эканини билмайман!"

👉 Рамазон ойида қандай овқатланиш зарур?

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларнинг маслаҳатлари ҳамда журналист Иномжон Раҳимхўжаевнинг "Тутқун қалдирғоч", деб номланган ҳикоясини ўқийсиз!

Мароқли мутолаа тилаймиз!

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇
@PARKENT_TONGI
👍4
⚡️⚡️⚡️Доллар пасайишда давом этмоқда!

Бир АҚШ долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 21,40 сўмга пасайиб, 11 минг 278 сўм 0,2 тийинни ташкил қилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
👏1
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Қашқадарёда эртаги тарвуз пишди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида бир неча йиллардан буён плёнка остида эртаги тарвуз етиштириб келаётган Солиҳ Ражабов бу йил одатдагидан бошқачароқ тарзда – 10 сотих иссиқхонада тарвуз ниҳолларини экиб, ҳамкасбларидан анча илгари, яъни куни кеча илк ҳосилни узди.

Бу ҳақида "Халқ сўзи" онлайн нашри хабар бермоқда.

Томорқа эгаси 10 сотих иссиқхонада тайёр бўлган ҳосилни пешма-пеш ички бозорга чиқармоқда.

У эртаги тарвуздан 50 млн. сўмдан зиёд даромад олишни мўлжаллаб турибди.
 
Шунингдек, Солиҳ Ражабов 10 гектар ерда плёнка остида 60 минг туп кўчат экиб, парваришламоқда, дейилган хабарда.

👉 @PARKENT_TONGI
👍5
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Мактабда "Беш ташаббус"!


Туманимиздаги 28-мактабда "Беш ташаббус" доирасида турли танлов ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Ўқувчи-ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, "Зукко китобхон" танловида 8-"б" синф ўқувчиларидан С.Тўлқинбоева, К.Хаитбоев мактабнинг "Зукко китобхонлари", деб топилди.

Уларга таълим даргоҳининг кутубхоначиси А.Джумабоеванинг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, 8-10-11- синфлар ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинида 7 та жамоа қатнашиб, фаол ўқувчилар рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, 1-ва 5-синфлар ўртасида бўлиб ўтган шахмат мусобақасида 5-синф ўқувчиларидан З.Ортиқхўжаев, Қ.Одилхонов, Н.Зайниддинова 2-ўринни, Б.Мираҳмедов 1-ўринни қўлга киритди.

Хулоса қилиб айтганда, мактаб ўқувчиларини комил инсон қилиб тарбиялашда "Беш ташаббус" доирасидаги тадбирлар муҳим аҳмият касб этмоқда.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍5
#Кураш

⚡️⚡️⚡️ Навбат вилоят босқичига


Туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг кураш залида 2007-2009 йилда туғилган ёшлар ўртасида республика чемпионати учун туман саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада 50 дан ортиқ ёш полвонлар ва 20 дан ортиқ қизлар иштирок этишди.

Ўз вазни тоифаларида ғолибликни қўлга киритган туманимизнинг ёш полвонлари 23 апрель куни Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтадиган вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👏3👍1