"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24K subscribers
14.7K photos
4.57K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Тарғибот_тадбири

💥 Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш маҳаллаларимиздан бошланиши керак!

"Паркент тонги" газетасининг "Гулбоғ" маҳалласидаги мобил мухбирининг хабар беришича, маҳалла биносида Олий суд ташаббуси билан Тошкент вилоят судлари ҳамкорлигида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири эндигина тугади.

Олган маълумотларимизга кўра,
ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот тадбирини Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайьатининг судьяси Х.Усманов ва жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси А.Шомуродов олиб борди.

Таъкидланганидек, айни кунларда туманимизда жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг айрим турлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир мунча ортган.

Гуруҳлар томонидан содир этилган оғир жиноятларда аёллар, вақтинча ишсизлар сони ўсганлиги қайд эса хушёрликни ошириш, жиноятчиликка ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга курашиш кераклигини англатади.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
@parkent_tongi
#Тарғибот_тадбири

💥 Дала ҳовлидаги жиноятлар

Ҳуқуқий тарғибот тадбирида "Янги Навбаҳор" маҳалласи раиси М. Комилова ўтган йилда маҳалласи қизил ҳудудга кириб қолганига дала ҳовлида бўлган жиноятлар сабаб бўлганини айтиб, жиноят содир этилиши бўйича юритилаётган ҳисобот аниқ ва тўғри, асосили юритилиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

У ўз сўзида маҳалласи қизил ҳудудга кириб қолганига бошқа туман ва шаҳарлардан дала ҳовлига келиб жиноятга қўл ургани сабаб бўлганини айтди. Шунинг учун жиноят содир этилиши борасидаги ҳисоботларни асосли юритилиши кераклигини гапириб ўтди.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
@parkent_tongi
#Тарғибот_тадбири

💥 Асосли фикр

Аввал хабар берганимиздек, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимида ташкил этилган тарғибот тадбирида Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков барча майда безориликнинг асосий сабабчиси спиртли ичимлик, деган фикрни билдириб ўтди!

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
@parkent_tongi
#Тарғибот

💥 Мактаб ўқувчиларига пиёда масъулияти ҳақида кўпроқ маълумот бериш зарурлиги таъкидланди!

Бугун халқ таълими бўлимида туманимиз мактаб ўқувчиларининг йўл-транспорт ҳодисасига учрашини олдини олиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда туман ИИБ бошлиқ ўринбосари подполковник Қ.Тўлаев, туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи подполковник Д.Ҳалилов, туман ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи инспектори, катта лейтенант З.Раҳматов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири З.Нуров ва барча мактабларнинг масъуллари иштирок этди.

Тадбирда туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи Д.Ҳалилов содир этилаётган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаблари ҳақида сўз юритди. Мактаб ўқувчилари хушёрлигини ошириш учун пиёда масъулияти ва йўл белгилари тўғрисида кўпроқ маълумот бериш зарурлигини таъкидлаб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик қандай оқибатларга олиб келишини ҳаётий мисолларда тушунтириб берди.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Тарғибот

💥Доим тўғри ҳаракатлан!

Айни кунларда мамлакатимиздаги барча мактабларида "Тўғри ҳаракатлан!" тарғибот акцияси ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан туманимиздаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Тўғри ҳаракатлан!" акцияси ўтказилди. Унда туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи подполковник Д.Ҳалилов "Ватапарвар" ўқув СТК раҳбарининг ўринбосари М.Ҳомидов,1-IDUM директори Т.Абдуғаффоров ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида подполковник Дилшод Ҳалилов ўқувчиларга йўлларда ҳаракатланиш тартиб қоидалари ҳамда пиёдалар ўтиш жойларида қандай ҳаракатланиш ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, тартибга солинган чорраҳада пиёдалар ўтиш жойда амалий машғулот ўтказилди. Акция давомида ўқувчиларни ота-оналари билан ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Унда 110 нафар ўқувчи иштирок этди.

Каналимизга аъзо бўлиш
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Тарғибот

💥Йўл қоидалари тадбирлари


⚡️Айни кунларда туманимиздаги барча умумтаълим, касб-ҳунар мактабларида, маҳаллаларда йўл ҳаракати қоидалари тағиботи тадбирлар ўтказилмоқда. Унда туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи, подполковник Д.Ҳалилов, мактаб директорлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда ота-оналар иштирок этаётир.

Тадбир давомида подполковник Дилшод Ҳалилов ўқувчиларга йўлларда ҳаракатланиш тартиб қоидалари ҳамда пиёдалар ўтиш жойларида қандай ҳаракатланиш ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, тартибга солинган чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларида амалий машғулот ўтказилди.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
👍1
#Тарғибот

⚡️⚡️⚡️Қорли кунларда

Қишнинг қорли кунлари келиши билан йўлларда ҳам турли йўл ҳаракати ҳодисалари рўй бериши кузатилади.

Ана шундай кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи,подполковник Дилшод Ҳалилов Заркент қишлоғида жойлашган коллеж, "Авто устоз" ҳайдовчиларни тайёрлаш маркази ҳамда "Ватанпарвар" ташкилотларида бўлиб, уларга туманда содир бўлаётган йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумот берди.

Туманимиз йўлларида содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳаракатларни олдини олишда хушёр ва зийрак бўлишга чақирди
.

⚡️Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
👍1
#Тарғибот

⚡️⚡️⚡️ Диққат, пиёда!

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда пиёдалар масъулиятини билиши ниҳоятда муҳим. Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га фақатгина ҳайдовчилар эмас, йўловчи ва пиёдалар ҳам бирдек амал қилишлари белгиланганлигини инобатга олсак, бу борадаги тарғибот ишларининг зарурати аён бўлади.

Туманимизнинг 5-ИДУМдаги "Диққат, пиёда!" тадбирида шу ҳақда сўз борди.

Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Дилшод Ҳалилов олиб борган тарғибот тадбирида 200 нафарга яқин ота-она иштирок этди.

Унда ота-оналарга фазрандлари мактабга бориш чоғида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилишини тез-тез айтиб туриши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун айтганда юртимизда 29 январдан 28 февралга қадар "Диққат, пиёда!" тадбири ўтказилмоқда.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
2👏2
#Тарғибот

⚡️⚡️⚡️ Пиёда масъулияти

Қоидабузарликларнинг олдини олишда тарғибот ишларининг аҳамияти катта эканлигини биласиз.

Айниқса, ўқувчи-ёшларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида тез-тез айтиб туриш керак.

Кўча-куйда босар-тусарини билмай юрадиган ҳайдовчилар бор экан, бу масала долзарб бўлиб тураверади.

Шу ҳақдаги фикрларни туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Дилшод Ҳалилов 3-мактабда бўлиб ўтган тарғибот тадбирида жон куйдириб айтди.

Мактаб директори Лазиз Қуттибоев ҳам дилидаги гапларни айтди.

Шу кунларда мактаб атрофида автомобиллар 30 км/с тезликда ҳаракатланаётганига ишониб қолмасликни шогирдларига жиддий туриб тайинлади.

Пиёда масъуляти ҳақида бугунги тадбирдагидек ўқувчи-ёшларга содда тилда, кўргазмали қуроллар ёрдамида, ҳаётдан мисоллар олиб айтилмаса, қуруқ гап наф бермайди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Тарғибот

⚡️⚡️⚡️ Фарзандимга китоб совға қиламан!


Бугун орамизда “Болам телефон кўп кўради, китоб ўқимайди”, дея нолиб турадиганлар бор.

Шукурки, бундайлар қаторида “Ўғлим, китоб ўқи”, дейдиган ота-оналар ҳам кўп.

Аслида болага китоб ўқитишда ота-оналарнинг ўзи ибрат бўлмоғи керак.

Яна бир тарафдан таълим муассасаларида ҳам китобхонликка тарғиб қиладиган турли кўринишдаги тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш лозим.

Туманимиздаги бир қатор таълим муассасаларининг мутасаддилари буни яхши тушунади.

Фикримизни 5-сонли, "Кўзмунчоқ" номдаги боғчада бўлиб ўтган “Оммавий китобхонлик ойлиги” муносабати билан ташкил этилган “Китоблар ярмаркаси” мисолида ҳам кўриш мумкин.

Тарбиячи Нигора Умарова ташкиллаштирган тадбирда ота-оналар “Фарзандимга китоб совға қиламан!” шиорида кўплаб бадиий ва эртак китобларини фарзандларига совға қилишди.

Албатта, бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб турилиши китоб ўқиш анъана, қадриятга айланишида муҳим аҳамият касб этиб бораверади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍7🔥1
#Тарғибот

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда мижозининг машинасини таъмирлаб маст ҳолатда ҳайдаган уста 15 кунга қамалгани айтилди


Бугун "Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" муносабати билан туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ИИББ ЙҲХБ биринчи минтақавий ҳудуд командир ўринбосари, лейтенант Б.Шомуродов, туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Д.Ҳалилов ҳамда ташкилот, корхона ва идора вакиллари иштирок этишди.

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспортларни ноқонуний равишда бошқариш ва олиб қочиш, автоуловларни қаровсиз қолдирмаслик, ҳайдовчиларнинг огоҳлигини оширишга қаратилган тарғиботда тизимда янги қабул қилинган қарорлар, қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилди.

Йиғилишда туманимизда мижозининг машинасини таъмирлаган уста уни маст ҳолатда ҳайдагани ва ЙҲХ хизмат ходимлари томонидан қўлга олиниб, 15 кунлик маъмурий қамоқ жазосини олгани бошқа ҳайдовчи ва усталарга сабоқ бўлиши кераклиги таъкидланди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍8😱1
#Тарғибот

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш мавзусида йиғилиш ўтказилди

Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида коррупцияга қарши ва уни олдини олиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакиллари йиғилиш ўтказди.

Унда туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ш.Рўзиев сўзга  чиқиб қонунчилигимизда пора олиш ва бериш билан боғлиқ жиноятларга қўлланиладиган жазолар ҳақида атрофлича гапирди. Соҳа ходимлари фаолиятида коррупцион ҳолатларни олдини олиш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берди.

Шунингдек, йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Паркент туман бўлими бошлиғи О.Мирзаев коррупцион жиноятлар иқтисодий тараққиётни издан чиқарувчи иллат эканлиги ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

О.Мирзаев Паркент тумани бўйича аниқланган қўшимча манба маблағларини ундириш бўйича самарали ишларни ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмаларни айтиб ўтди.

Паркент туман Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи А.Қаршиев ҳам сўзга чиқиб туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамда тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда солиқ қарздорлигини ундириш вақтида коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмаслигига эътиборли бўлиши ўз самарасини беришини таъкидлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍154🏆2