"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Таассуротларга бой саёҳат


Хўжа Муҳаммад Ориф ар-Ревгари зиёратгоҳ ҳам Бухоро вилоятида алоҳида аҳамиятга эга.

Бу авлиё зот 13 асрда яшаб ўтган. Ҳазрат Ғиждувонийнинг шогирдидир.

"Орифнома" асрини ёзиб, унда улуғ авлиёлар ҳақида атрофлича маълумот қолдирган.

Ёшларимиз Хожи Ориф Моҳитобон мақбарасини ҳам зиёрат қилишди.

Зиёратгоҳда бўлиш инсон руҳиятини поклаш билан бир қаторда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Бугунги глобаллашув замонида ёшларга мана шундай имкоятларни тақдим қилиш бесамар кетмайди, албатта.

Саёҳат кўтарики руҳда, ёрқин таассуротларга бой ўтмоқда.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саёҳат

⚡️⚡️⚡️ Бухоронинг Вобкент минораси

Бу минора 1197 йилда қурилган. Баландлиги 40 мерт. Диаметри эса 6 метр.

Минора ўз вақтда айтилган азон овози узоқроққа етиб бориши, қолаверса карвонларни манзилдан адаштириаслик учун ўзига хос маёқ вазифасини бажарган.

Саёҳатчи ёшларимиз бу манзилни ҳам томоша қилишди.

Минорани ёнига бориб, уни кўздан кечириш завқи, ҳайратини таърифлашга тил ожиз.

Вақт ажартиб бир келинг, саёҳатингиз мароқли ўтиши турган гап.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Диққат_муҳим

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб борадиган ишчи гуруҳ тузилди

Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Айни вақтда Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятининг баланд тоғли ҳудудларида қор ёғмоқда

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Танадаги шиш ва кўкаришлар юрак хасталиклари белгиси бўлиши мумкин

АҚШ дерматология академияси мутахассислари юрак касалликларининг ташқи аломатларини маълум қилди.

Уларнинг фикрича, тери ва тирноқлардаги “огоҳлантирувчи” ўзгаришлар, қолаверса, танада намоён бўладиган турли шишлар бунинг белгиларидир.

Масалан, иссиқ шароитда теридаги кўкаришлар қон таркибида кислород етишмаётганидан далолат бўлиши мумкин. Агар бундай ҳолатда зарур муолажалар амалга оширилмаса, тўқималар ҳалокати кузатилиши табиий.

Терида кўк ёки бинафшаранг “тўр”лар пайдо бўлиши эса кичик артерияларда тиқинлар юзага келганини тасдиқлайди.

Бу – тўқималар ва тана аъзоларнинг ички шикастланишига сабаб бўлади. Бироқ, тўрсимон нақшлар баъзи дори-дармонларга реакция сифатида ҳам ҳосил бўлади. 

Оёқларда пайдо бўладиган шишлар эса юрак фаолиятида бузилишлар кузатилаётганини англатади.

Шунингдек, оёқларда суюқлик тўпланиши ҳам жиддий юрак хасталиклари ҳақида “сигнал” беради.

Учи пастга эгилган тирноқлар ва шишган бармоқ учлари ҳам шифокорга бориш учун етарли асос. Чунки бу баъзида юрак ёки ўпка билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин.

Тирноқ остидаги жароҳат билан боғлиқ бўлмаган қизил ёки бинафшаранг чизиқлар ҳам юрак хасталигига ишорадир. Ўз навбатида, қўл ёки оёқ бармоқларида оғриқлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Негаки, бу ҳолатлар эҳтимол қон томирлари ёхуд юракдаги инфекциялар аломатига яқин белгилар ҳисобланади.

Шунингдек, кафт ва оёқлардаги жигарранг ёки қизғиш доғлар ҳам худди шундай касалликлар белгиси бўлиши мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фасл_ажойиботи

⚡️⚡️⚡️ Айни дамда "Чанги" қишлоғи, "Нуробод" маҳалласининг "Сумча" ҳудудида яхшигина қор ёғмоқда.

Бизга ушбу лавҳани каналимиз аъзоси Жасур Султонов юборди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Президент қарорига мувофиқ

Бошқа ҳудудлардан келиб
ўз фаолиятини олиб бораётган маҳалладаги Ёшлар етакчиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Апрель ойидa об-ҳaво қандай бўлади?

Март ойи ниҳоясига етмоқда. Бу йилнинг март ойида жойларда қор ёғиб, ёғингарчилик кўп бўлди.

Мана, апрель ойи ҳам яқинлашмоқда. Хўш, апрелда об-ҳаво қандай бўлади? Бу саволга "Узгидромет" тарқатган хабардан жавоб топиш мумкин.

Таъкидланишича, жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22° дан 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30-33° гача кўтарилади.

Фақат 2 апрель куни куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Кейин апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқдан 10-15° илиқгача, кундуз кунлари 13-18° илиқдан 23-28° илиқгача, республика жанубида 30-33° гача ўзгариб туради.

Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

👉 @PARKENT_TONGI
#Саёҳат

⚡️⚡️⚡️Бухородаги "Арк" қўрғони!


Туманимиз ёшлари Бухоро амирларининг қишги саройида ҳам бўлишди.

Саёҳатни видео лавҳаларда томоша қилинг!

Бухоролик экскурсавод Азиз Сафаровнинг айтишича, мазкур сарой милоддан аввалги 3-4 асрда бунёд этилган экан.

Лавҳаларни диққат билан томоша қилиб, яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Лавҳалар давомини кутинг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI