#Жараён
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиз энергетикларида нима гаплар?
Қишнинг совуқ кунларида электр-энергиясига бўлган талаб ортиб кетади. Бу табиий ҳол. Бироқ, соҳа мутахассислари буни инобатга олиб вақтида отни қамчиламаса одамларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлади.
Шу фикрда Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовни безовта қилдик.
Хўш туманимиз энергетикларида нима гаплар? Соҳа вакиллари йил бошидан шу бугунги кунгача қандай ишларни амалга оширди? Айни пайтда энергетикларимиз нималар билан банд?
Қўлимизга олган маълумотларга кўра Паркент туман электр тармоқлари корхонаси томонидан жорий йилнинг шу бугунги кунига қадар туманимиз бўйича жами 188 км. узунликдаги электр тармоғи ва 46 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари, аҳолининг мурожаатларига кўра 22 км. узунликда электр тармоғи реконструкция қилиниб, 320 дона эскирган таянч устун темир бетон устунларга алмаштирилди. Энг асосийси, эскирган симлар ўрнига замонавий СИП кабеллар тортилди.
Шунингдек, Қўшшукур, Бўрсилиқ, Қўличи, Чашма ва Оқтепа маҳаллаларида электр таъминотини яхшиланди.
Бунинг учун ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қуввати 400kVA бўлган қўшимча янги трансформатор ўрнатилди.
Шундай қилиб йил давомида жами 885 дона ёғоч таянч янги темир бетон таянчларга алмаштирилди.
Айни пайтда туманимиз энергетиклари Нуробод маҳалласида 65 дона эскирган ёғоч таянчни янги темир бетон таянчларга алмаштириш ишлари билан банд.
Уларнинг кейинги манзили Қизилсой ва Невич маҳаллалари бўлади. Бу ҳақида алоҳида гаплашамиз.
Хуллас, Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидов бошчилигидаги энергетиклар жамоаси тиним билмай ишлаяпти.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фидокорлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Нони ҳалол ходимлар яратган гўзаллик
Орамизда шундай касб эгалари борки улар халқ учун жонини аямай хизмат қилади. Ёзни жазирамасида ҳам куннинг совуқ кунларида ҳам ободлик, тозалик йўлида тиним билмай меҳнат қилишади.
Ҳа, туманимизнинг Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг нони ҳалол, касби улуғ!
Қаранг, улар туманимизнинг йўллари бўйида қиш мавсумига чидамли бўлган манзарали гуллар экиб, одамларга баҳорий кайфият улашди.
Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари туманимизнинг кириш қисмида, туман ИИБ ЙҲХБ яқинидаги чорраҳада ва яна бошқа кўплаб манзилларга жами 4 минг дона қиш мавсумига мос, чидамли бўлган гулларни экишди.
Ҳа, туманимиз янада чирой очиб, обод манзиллар ортиб боришида тиним билмайдиган инсонларнинг машаққатли меҳнати учун уларга ҳар қанча раҳмат айтсак арзийди.

#Яшил_макон
⚡️ ⚡️ ⚡️ Аҳил жамоа Самсарак ҳудудига бир кунда 1500 туп манзарали кўчат экишди
Катта ҳаётий тажрибага эга инсонлар бош бўлган ишларда барака бор. Айниқса, ёшларни ёнига олиб улар билан кўчат экаётган катта авлод вакилларини кўрганда қувониб кетамиз. Буни ўзига хос тарбия деб тушунамиз.
Бундай эзгулик ёшлар табиатида кўчат экишга бўлган иштиёқни ошириб, боғ яратишга ҳам туртки берса ажабмас.
Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин олиб борилаётган бир пайтда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг шижоатли ёшлари ҳам кўчат экиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун Самсарак ҳудудига келишди.
Жами 35 нафар келган ёшларга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исоқулов бош бўлиб, ўз қўли билан кўчат экиб, ёшларга дарахтларни тезроқ кўкариб кетиши учун нималарга эътибор бериш кераклигини батафсил тушунтирди.
Ҳар бир жараённи бирма-бир тушунтириб, амалда кўрсатиб берди.
Аҳил жамоа кун бўйи 750 дона япон саураси ва 750 каталпа, жами 1500 дона кўчатини экишди.