"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.1K subscribers
14.7K photos
4.57K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким ёрдамчиларининг ёрдами

Кеча эрталабдан ҳаво айниб, ёмғир ёғиши аниқ бўлиб турганди. Шунга қарамай туманимиз маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари кўчат экиш ниятидан қайтмади.

Яхши ният йўли доим ёруғ бўлганидек, қарангки, уларнинг бу эзгу ишига назаримизда ёмғир ёғиши кечикиб турди.

Азаматлар белни маҳкам қилиб, иш қуроллари билан Сўқоқ ҳудудидаги "Чинор" маҳалласининг катта йўл ёқасига 350 туп арча кўчатини сифатли қилиб экишди.

Эзгу иш ўз якунига етишини атайин кутиб тургандек, ёмғир ҳам ёғиб юборди. Кўчатлар ўзини тутиб олишида бу айни муддао бўлди.

Хуллас, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда 61 нафар ҳоким ёрдамчисининг туманимизда "Яшил макон" умуммиллий дастури янада кенг қулоч ёзиб, изчил давом этишидаги бу ёрдамини бошқаларга ибрат қилсак арзийди.

Яшанг, раҳмат сизга паркентнинг асл фарзандлари!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍3
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Бирлашиб, кўчат экаётган ёшлар!


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда "Яшил макон" лойиҳаси туманимизда кенг қулоч ёзгани муболаға эмас.

Бу хайрли ишлар натижасида туманимизда гуллаб-яшнаётган ҳудудлар кўпайиб бораётгани, кўплаб боғлар яратилаётгани ҳақида узоқ гапириш мумкин.

Бугун, муқаддас Рамазон биринчи кунида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан "Сўқоқ" ҳудудида бир гуруҳ фаол ёшлар иштирокида кўчат экиш ишларига қўл урилди.

Айни пайтда туманимиз ёшлари кўчат экиш ишларини кўтаринки кайфиятда, ўзаро аҳилликда бир-бирига елкадош бўлиб олиб бормоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра бугун "Сўқоқ" ҳудудида 1000 туп кўчат экилади.

Дарвоқе, бу савобли иш якунида ёшларимиз ифторлик учун ош дамлайди.

Бундан ташқари, ёшларимиз кураш мусобақаси, кечги гулҳан атрофида мароқли суҳбат қуриб, куй-қўшиқлар айтишни ҳам режалаштириб қўйишган.

Каналимиздан узоқлашманг, шу ҳақда яна хабарларимиз бор!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон #Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Гулҳан атрофидаги гурунглар


Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимизнинг бир гуруҳ фаол ёшлари "Сўқоқ" ҳудудида кўчат экишди.

Айни пайтда "Беш ўтов" номдаги дам олиш масканида ёшларимиз хурсандчиликда гулҳан атрофида гурунглашмоқда.

Маззали ош сузилган ифторлик дастурхонидан кейинги суҳбатлар гулҳан атрофига кўчиб, биргаликда куйланаётган куй-қўшиқларга уланиб кетди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍4🔥2
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Савобли амал завқи

Бугун туманимиз ёшлари ўз олдига қўйган режани уддалашди.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган кўчат экиш ишларида фаол ёшларимиз савобли амал завқини дилдан ҳис этишди.

"Сўқоқ" ҳудудида 1000 туп кўчат сифатли қилиб экилди.

Шундан кейин ифторлик дастурхонига ош тортилди.

Ёшлар ўзаро суҳбатида бир-бирига орзуларини айтишди. Ибратли ҳикоялар, яхшиликка чорловчи ҳаётий воқеаларни тилга олишди.

Гулҳан атрофидаги бирдамлик кайфиятига савобли амал завқи сабаб бўлди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍5🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️Тоғни талқон қилишга қодир ёшлар!

Инсон эзгу ишга қўл урса, руҳиятида енгиллик, покликни ҳис қилиши бор гап.

Бир кунда 1000 туп кўчатни экиш гапиришга осон. Лекин уни амалда сифатли қилиб экиш машаққатини бу ишга қўл урганлар билади.

Очиғи, халқимиздаги бирлашган ўзар, деган мақолни янада чуқурроқ тушунгандек бўлдик.

Катта уюшқоқликда, бир оила фарзандларидек ака-ука бўлиб кўчат эккан ёшларимизнинг бирдамлиги, гулҳан атрофидаги кайфияти ҳавасингизни қўзғаётган бўлса ажабмас!

Ҳа, туманимиз ёшлари шунақа: бирлашса тоғни талқон қилиб юборади!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍9👏2🔥1🥰1
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким ёрдамчиларининг кўчатлари

Хабарингиз бор, туманимизда айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик уюшқоқликда  ўтмоқда.

Бу хайрли иш замирида инсон дунёқараши ҳам акс этиши шубҳасиз.

Чунки, кўчат ўтказиш энг эзгу амаллардан саналишини айтсак, айтмасак кўпчилик билади. Демак, вақт, имкон топилдими кўчат экавериш керак.

Маҳаллаларимиздаги ҳоким ёрдамчилари ҳам шу фикрда.

Айни пайтда улар турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ишларини бажариб юришибди.

Шу ҳақда аниқ айтадиган бўлсак, биргина кечанинг ўзида туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ва ҳоким ёрдамчилари томонидан “Нуробод", "Қуёш" ва "Чинорбулоқ” маҳаллаларининг йўл чекаларига 300 туп сосна кўчати экилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍8
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Спортчиларимиз эккан кўчатлар


Ким айтди спортчиларни кўча экишни эплолмайди, деб? Бу гап спортчиларни яхши билмайганлардан чиқади.

Аслида спортчилар "шу ҳам ишми, қани қаерга экиш керак", деганча дарров ишга киришиб кетишади.

Буни "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Истиқбол" маҳалласида жойлашган Спорт мактаби ховлисига экилган кўчатлар мисолида ҳам билиш мумкин.

Гапни лўндасини айтганда, бугун спортчиларга хос тартиб-интизом, қатъият билан Спорт мактабида 100 та павловния, 20 туп мевали, 30 та узум кўчати экилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍2
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ "Бойқозон" маҳалласида 500 туп кўчат экилди


Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси эълон қилиниб, мамлакатимиз бўйлаб кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

Албатта, бундай эзгу ишни уюшқоқликда, ҳамжиҳатлик билан ўтказишда гап кўп.

Масалан, бугун туманимиз прокуратураси, Маҳалла ва нуронийлар қўллаб-қувватлаш бўлимининг кўчат экишда ҳамкорлик қилганини олайлик.

Прокуратура ходимлари, "Бойқозон", "Яшнобод" маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари кўчат экиш учун "Бойқозон" маҳалласининг катта йўл бўйидан жой танлаб олишди.

Ходимлар ўзаро гурунг, кўтарингки кайфиятда чарчоқ билмай 200 туп сафора 300 туп арча кўчатларини экиб қўйганини сезмай қолишди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍8
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ўқитувчилар 1 минг 350 туп кўчат экди


“Самсарак” ҳудудидаги 28-мактаб жамоаси хайрли ишга қўл урди. Педагогик жамоа мактаб ховлисининг бўш қисмига кўчат экишни режалаштирганди.

Ўқитувчилар мактаб ховлисига 1000 туп терак, 300 туп узум ҳамда 50 туп мевали дарахт кўчат  экишди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍8
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Бугун прокуратура ходимлари 200 дан ортиқ дарахт экди

Туманимиз ҳудудларида ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлар қизғин давом этмоқда.

Жойларда ўтказилаётган ҳашарлар маҳаллаларимиз чиройини очиб бораётган бир пайтда туман прокуратураси хайрли ишларини давом эттирмоқда.

Бугун прокурор Шарифжон Акбаровга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалласидан ўтувчи катта йўл четига 200 дан ортиқ манзарали дарахт экилди.

Яшил макон” доирасида амалга оширилган хайрли ишда ободонлаштириш бўлими билан биргаликда туман прокуратурасининг ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Прокурор бошчилигидаги “Яшил макон” доирасида дарахт экиш ишлари қизиғин давом этмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
👍22🔥41
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Бугун туманимизнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳалларда 1000 туп кўчат экилди

🌐“Кўчат эк, боғ ярат” деган нақл бежиз айтилмаган. Дилимизни яйратиб, кўзларимизни қувонтирадиган, энг асосийси, ҳавонинг софлиги бугун экаётган кўчатларнинг салмоғи, яратилаётган боғларнинг кенглигига боғлиқ.

🔝Шу ҳақда туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Азизбек Алиасқаров фикрларини эшитгандик.

😎Қарангки, “Начальник”нинг гапиргани қилаётган ишига мос келар экан.

Бугун эрта тонгдан туман ички ишлар бўлими ходимларидан бир гуруҳи йиғилибди.

💠 Подполковник Азизбек Алиасқаров ходимларига кун тартибига ягона масала – “Яшил макон” доирасида 1000 туп манзарали дарахт экиш шартлигини тайинлабди. Ўша биз давраларда “Начальник”дан эшитган гапларимизни айтибди.

☁️ – Бугун енгимизни шимариб, секторимиз маҳаллаларига имкон борича кўпроқ кўчат экамиз, – дебди Азизбек Алиасқаров. – Яшил челленждан четда турсак уят бўлади. Хайрли ишга ўз ҳиссамизни қўшамиз, ўртоқлар! Мана кўчатлар тайёр, вақт ғанимат, бўлди қани кетдик кўчат эккани...

🚛 Бу хайрли ишга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам қўшилибди.

🏐 Хуллас, бугун 3-сектор ҳудудига бириктирилган “Хўжа”, “Ўчоқ”, “Сой”, “Нуробод”, “Қуёш”, “Чинорбулоқ”, “Кумушкон” маҳалла ҳудудига бўлиниб борган ходимлар жами 1000 туп кўчат экди.

➡️😎@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33🔥5
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Бугун 2-секторда 1800 туп кўчат экилди

🔝Туманимиз обод манзилга айланиши учун "Яшил макон" доирасида кўчат экиш тадбирлари сектор раҳбарларининг фаоллиги, ишни тўғри ташкил қилаётгани сабаб кенг тус олди.

😎Иштирокчилар-чи? Маҳалла идораларининг вакиллари ва фаоллари, турли ташкилот ходимлари кўнгилли бўлиб уюшқоқликда кўчат экмоқда.

Масалан, бугун прокурорга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги "Яшнобод", "Бойқозон", "Сурхи" "Мозорхожи", "Бўрсилиқ", "Обжувоз", "Гулбоғ", "Истиқбол", "Қайилма", "Боғбон" маҳаллаларида жами 1800 туп манзарали дарахт экилди.

❗️ Бунда прокурор Шарифжон Акбаров маҳалла раисларига яқиндан кўмаклашиб турибди. Сифатли кўчатларни олиш, зарур техникаларда ҳудудларга ўз вақтида етиб бориши, экилганларининг аниқ сони ва келгусида кўкариши каби муҳим масалаларни прокурор назоратига олган.

💸 Маҳалла раислари ҳам ишни пухта тартибли бажаришда бошқаларга ибрат бўлмоқда.

🫥 Масалан, маҳалла раислари бу хайрли ишга иштирокчиларни кўпроқ жалб қилишда кексалар билан биргаликда одамларни даъват қилаётгани зое кетмаяпти.

🏐 "Эртага маҳаллага фалон туп кўчат келади", деган гапни ўзи кўнгиллилар сафини ошириб, кўпроқ кўчат экишга етарли бўлмоқда.

➡️😎@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍243🔥2😁1
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ташкилот ходимлари кўчат экиш ишларида фаол иштирок этмоқда

🔝Аввал хабар берганимиздек, туманимизда "Яшил макон" доирасида кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

💠 Унда турли ташкилот вакиллари ҳам алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

😎Масалан, Паркент туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 15 нафар ходими "Қўличи" маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига 30 туп мевали 176 туп манзарали кўчатни экиб чиқди.

😎Шунингдек, Паркент туман Халқ таълими бўлимининг 40 нафар ходими "Паркент-Бойқозон" йўналишининг сой бўйида икки гуруҳга бўлиниб 170 туп манзарали дарахт кўчатларини экишди.

😎 Туманимизда "Яшил макон" тадбирлари давом этмоқда!

➡️😎@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимнинг ибрати

📞 Куни кеча ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарига қўнғироқ қилди.

🔝Маҳалладаги ёшлар етакчилари ўз ортидан эргашаётган йигит-қизларга "Яшил макон" доирасида кўчат экишда ҳам ибрат бўлиши керак.

🔠 Шу фикрда Шоҳрух Шоаҳмедов туманимиздаги маҳалла ёшлари етакчилари билан бирга кўчат экиш учун "Сўқоқ" ҳудудидаги "Чинор" маҳалласига борди.

Бу ишга ҳоким 3 соат вақтини сарфлади. Ўз қўли билан кўчат экиб, дарахтларни тезроқ кўкариб кетиши учун нималарга эътибор бериш кераклигини тушунтирди. Ҳар бир жараённи эринмай тушунтириб, амалда кўрсатиб берди.

🌳 Кўтаринки кайфиятда ўтган кўчат экиш жараёнида ҳоким уларни фаолиятига оид масалалар ва муаммолари билан ҳам қизиқди. Ўзаро фикр алмашилган суҳбат самимий бўлди.

✔️ "Чинор" маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига 1000 туп манзарали кўчат сифатли қилиб экилди.

🏐 Ҳоким бошчилигида ўтган кўчат экиш ишларида туманимиздаги барча маҳалла ёшлари етакчилари ҳамда кўнгилли йигит-қизлар иштирок этди.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🔥4👏42💯2🎉1
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Бугун спортчи ёшларимиз 400 та кўчат экди

Илгарилари бобо ўз набираси билан кўчат экаётганлигини кўриб турардик. Буни ўзига хос тарбия деб тушунардик.

Йиллар ўтиб улғайган фарзанд табиатида кўчат экишга бўлган иштиёқ боғ яратишга ҳам туртки бериши шубҳасиз.

Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин олиб борилаётган бир пайтда Паркент спорт мактаби тарбияланувчиларининг кўчат экишдаги фаоллигини кўриб ёдимизга шу фиклар тушди.

Бугун спортчиларимиз "Обужувоз" маҳалласидаги "Гулбоғ" ўйингоҳи атрофига 200 та манзарали, 200 та мевали, жами 400 туп кўчат экишди.

Бугун экилган ниҳоллар яқин йиллар ичида катта дарахт бўлиб мева берганлигини кўрган спортчиларни шу заминга бўлган меҳр-муҳаббати янада ортиб кетса ажабмас.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥1👏1👌1
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги 34-мактабда “Устозлар боғи” барпо этилмоқда

Туманимизда 58 та мактаб, 20 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритади.

Ушбу таълим-тарбия даргоҳларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт кўчатларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Бу хайрли иш кенг қулоч ёзиб туманимиздаги мактаб директорларидан иборат жамоа 34-мактаб ҳудудида “Устозлар боғи”ни яратмоқда.

Мазкур боғнинг умумий майдони 80 сотих бўлиб, унга жами 5 минг 500 туп дарахт кўчати экилади. 

Мулоҳаза қилиб кўрилса, дарахт экишда ёшларга ибрат кўрсатиш ўз самарасини бермай қолмайди.

Шу маънода ҳар бир мактаб ва боғча ҳудудида турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, боғлар яратилаётгани ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш йўлидаги муҳим қадамлардан дейиш мумкин.

Чунки, табиатни мусаффо асраш учун дарахт кўчатларини экиш зарурати, ўқувчи-ёшларда энг аввало меҳнатсеварлик туйғусини ҳам мустаҳкамлайди.

Туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан 34-мактабда барпо этилаётган  “Устозлар боғи”даги кўчат экиш ишларида 2-сектор раҳбари прокурор Ж.Хайитбоев ҳам иштирок этди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥1🤩1
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ “Қизилтоғ” ҳудудига ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ кўчат экади

Бугун Паркентнинг “Қизилтоғ” ҳудуди ҳар қачонгидан гавжум. Таъкидланишича, охирги уч кун давомида 100 минг нафарга яқин сайёҳ шу ерга келган ва бу рақамлар ортиб бормоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Дам олувчиларга муносиб шарт-шароит яратиш, ноқулайликлар олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситалари учун махсус автотураргоҳ ташкил этиш, шунингдек, биоҳожатхона, кўчма чиқинди қутилари, савдо дўконларини кўпайтириш бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

Бу борада масъулларга тегишли тартибда топшириқлар юкланди.

Шунингдек, махсус жойларда мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари йўлга қўйилди. Сабаби ҳар бир борган сайёҳ мазкур ҳудудда ўз кўчатларини ўтқазади.

Вилоят фаоллари ҳам бугун нуронийлар билан бирга мевали ва манзарали кўчатлар экишга ўз ҳиссасини қўшишди.

Бугунги кўчат экиш ишларида туманимиз ҳокими Сардор Исақулов ҳамда прокурор Жасурбек Хайитбоев ҳам иштирок этди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29👏133🔥311
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Мактабимизда мўъжазгина боғ яратдик

Туманимизда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 629 минг 200 дона кўчат экиш режалаштирилган эди.

Маълумотга кўра, амалда 644 минг 980 дона кўчат экилиб, белгиланган режа 102, 5 фоизга бажарилди. Айни шу режага 45-мактаб жамоаси ҳам ўз  ҳиссасини қўша олгани  биз учун катта хурсандчилик бўлди.

Мактабимизда ҳам кўчат экиш ишларини  уюшқоқликда ўтказиш мақсадида ҳудуддаги  фойдаланилмай келинаётган майдончага 50 туп арча, 200 дона манзарали кўчат экдик.

Бу бир қарашда айримлар учун унча катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин.

Лекин жиддий мулоҳаза қилиб кўрилса, мактабимизда бир боғ яратишда ўқитувчиларнинг катта синф ўқувчилари билан биргаликда кўчат экиши, кичик ёшдаги ўқувчиларни ҳам туманимиз табиатини асраб-авайлаш баробарида, уларни меҳнатсеварликка ўргатади.

Кенг қулоч ёзган хайрли иш давом этиб, туманимизнинг турли давлат ва жамоат ташкилотларида, катта йўл бўйларида кўчат экилаётган экан, демак, ёш авлод қалбида Паркентнинг бетакрор табиатини кўз қорачиғидек асраш туйғуси ҳам мустаҳкамланиб бораверади.

✍️ Бахтиниса ИСОҚОВА,
45-
мактаб директори ўринбосари

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍172🔥2🥰2👏2🎉2🤗1
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Аҳил жамоа Самсарак ҳудудига бир кунда 1500 туп манзарали кўчат экишди

Катта ҳаётий тажрибага эга инсонлар бош бўлган ишларда барака бор. Айниқса, ёшларни ёнига олиб улар билан кўчат экаётган катта авлод вакилларини кўрганда қувониб кетамиз. Буни ўзига хос тарбия деб тушунамиз.

Бундай эзгулик ёшлар табиатида кўчат экишга бўлган иштиёқни ошириб, боғ яратишга ҳам туртки берса ажабмас.

Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин олиб борилаётган бир пайтда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг шижоатли ёшлари ҳам кўчат экиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун Самсарак ҳудудига келишди.

Жами 35 нафар келган ёшларга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исоқулов бош бўлиб, ўз қўли билан кўчат экиб, ёшларга дарахтларни тезроқ кўкариб кетиши учун нималарга эътибор бериш кераклигини батафсил тушунтирди.

Ҳар бир жараённи бирма-бир тушунтириб, амалда кўрсатиб берди.

Аҳил жамоа кун бўйи 750 дона япон саураси ва 750 каталпа, жами 1500 дона кўчатини экишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍191👏1
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда

Туманимиз бўйлаб ташкил этилган ҳашар ишлари давомида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда кўчат экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Яшил макон” лойиҳасида барча ташкилотларда, маҳаллаларда дарахт экиш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари Ёшлик маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига ишком қуриб, узум кўчатларини эшишди.

Шунингдек, улар туманимиз марказий йўлларининг махсус жойларига баҳорги гулларни ҳам экиб чиқишди.

АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази ходимлари эса банк биноси ҳовлисига мевали ва манзарали кўчатларни экишди.

Яшил макон” лойиҳасида "маҳалла еттилиги" ҳам фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Красногорскдаги Ойдин маҳалласининг еттилиги кўп қаватли уйларнинг олдида аҳоли билан ҳамжиҳатликда мевали ва манзарали кўчатларни сифатли қилиб экиб чиқишди.

Бир сўз билан айтганда туманимиз бўйлаб кўчат экиш ишлари уюшқоқликда давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥21💯1🏆1