"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Руҳият

Қалб оғриғи нима? У қаердан келади? Қалб қандай оғрийди? Оғриқ борлиги ичингизда аста-секин сизни ҳаётдан узоқлаштирувчи муаммо борлигини айтади холос.

Муаммо нимада? Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жаҳл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингизда!

Орқага қараманг! Кечиринг, яна кечинг! Орқага қараманг! Унутинг дуо айланг! Орқага қараманг! Соғинманг, кутманг! Орқага йўл йўқ!

Жаҳлингизни йиғиштириб қўйиб келажак сари олға юринг.

Енгасиз! Аллоҳ сиз билан! Зотан бу дунё қалбга озор беришга арзимайди!

👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_ҳақиқати

Порахўрдаги қулай шароит ҳеч бир ўғрида йўқ.

Абдулла Қаҳҳор

👉 @PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Тиш оғриғига кўз ёши шифоми?

Агар тишингиз оғриб қолса, тўйиб йиғланг. Кейин кўз ёшларини пахтага сингдириб оғриқ тиш ёки милкка қўйинг. Шунда тез орада оғриқ ўтиб кетади ва бу тиш сизни ортиқ безовта қилмайди.

Америкалик биокимёгар Уильям Фрей ўз тадқиқотлари давомида кучли оғриқ туфайли оққан кўз ёшларда оғриқ кучини кеса оладиган, морфинга тенг моддаларни топган.

Шуниси қизиқки, кўз ёшларида яра ва жарроҳликдан сўнг тикилган жойларни тезда тузата оладиган бутун бошли биологик бирикмалар мавжуд экан.

Салбий ҳиссиётлар туфайли келиб чиққан кўз ёшларида эса тинчлантирувчи моддалар топилган.

👉 @PARKENT_TONGI
#Бугун_ўтказиб_юборманг

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маъруба Иноятовага мурожаатингиз борми?

“Паркент тонги” газетасининг расмий телеграм каналида туманимиздаги ташкилотларнинг раҳбар ва масъуллари билан жонли мулоқотлар давом этади.

Бугунги навбатдаги мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари Маъруба Иноятовага оила ва хотин-қизлар масаласидаги ҳар қандай муаммоларингизни айтиш имконингиз бор.

❗️ЖОНЛИ МУЛОҚОТ 14 НОЯБРЬ КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИ.

❗️Шуни ёдда тутингки, мулоқот давомида билдирган муаммоингиз имкон қадар ижобий ҳал этилишига катта эътибор берилади.

Шунингдек, мулоқотда туманимизда оилалар мустаҳкамлиги, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг: 👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Мулоқотга тайёргарлик!

Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маъруба Иноятова билан жонли мулоқот бошланиш арафасида
.

❗️Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Яна бир неча дақиқалардан кейин — 18:00 да бошланадиган жонли мулоқотда Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маъруба Иноятовага тўғридан-тўғри мурожаат ва шикоятларингизни билдириш имконингиз бор.

Мулоқотга тайёргарлик кўриш учун алоқа сифатини текшириб, соз ҳолатга келтириб қўйишингизни сўраймиз!

❗️Жонли мулоқот бошланиши ҳақидаги хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

👉 @PARKENT_TONGI
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Айни пайтда жонли мулоқот бўлиб ўтмоқда!

Айни лаҳзаларда Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маъруба Иноятова билан жонли мулоқот бўлиб ўтмоқда!


❗️Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Жонли мулоқотда Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маъруба Иноятовага тўғридан-тўғри мурожаат ва шикоятларингизни билдириш имконингиз бор!

❗️Жонли мулоқот бўлиб ўтаётгани ҳақидаги хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

👉 @PARKENT_TONGI
#Эслатмани_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги жонли мулоқот қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш масаласида бўлиб ўтади

“Паркент тонги” газетасининг расмий телеграм каналида туманимиздаги ташкилотларнинг раҳбар ва масъуллари билан жонли мулоқотлар давом этмоқда.

Биз билган "Тоза ҳудуд" ўрнида тадбиркорлик шаклидаги "ZERO-WASTE" МЧЖнинг фаолияти амалда қандай самара бермоқда?

Мулоқотда “ZERO-WASTE”  МЧЖ  Паркент туман филиали раҳбари Отабек Мирдавлатов соҳага оид ҳар қандай саволларингизга жавоб беради.

Жонли мулоқотда қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат қабул қилинади.

❗️ЖОНЛИ МУЛОҚОТ 19 НОЯБРЬ КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИ.

❗️Мулоқот давомида билдирган муаммоингиз имкон қадар ижобий ҳал этилишига катта эътибор берилади.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг: 👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!


Тонг отса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман" дер эдилар, мазмунида ҳадис бор.

Сиз ҳам кунингиз хайрли ўтиши, эзгу амалларингиз кўп бўлиши учун шундай дуо қилинг!

Бугунингиз кечаги кунингиздан кўра кўпроқ мазмунли, файзли ўтсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Кун_тавсияси

​Ҳаётда таваккал қилмаган муваффақиятга эриша олмайди!

Қачонгача хаёл сурасиз, нималарни ўйлаб ўзингизни қийнайсиз?

Имконият туғилдими уни қўлдан бой берманг. Аллоҳга ишонинг ва таваккал қилинг. Иккиланманг ҳаммаси яхши бўлади.

Салбий ўй-хаёлларни миянгиздан чиқаринг. Янги ҳаёт сари илк қадамни ташланг!

Ҳаётда таваккал қилмаган муваффақиятга эриша олмайди, шуни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_ҳикмати

Билиб қўй: тўсиқлар енгиш учун қўйилади. Таслим бўлиш учун эмас!

Бир қийинчилик ортида, бир бахт бордир.

Сен қалбингга сафар қил.

Фақат шу ердагина ҳақиқий жавоблар яширингандир...

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Мактаб даврини, синфдошларини соғинганлар борми?


Кунингиз аъло кайфиятда ўтсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Кўз атрофидаги ажинлардан тезда халос бўламиз

Икки чойқошиқ сметана 1 чойқошиқ майдаланган петрушка билан аралаштирилади. Бу аралашма кўз атрофига суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювилади.

Бир чойқошиқ асал ва 1 дона тухум сариғи аралаштирилади. Уни кўз атрофига суртилади. Ўн беш дақиқадан сўнг ювилади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Эслатмани_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги мулоқотда туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутасаддиси билан бўлиб ўтади

Туманимизда бола пули, моддий ёрдам адолатли ажратиляптими?

Аҳоли ушбу бўлимига мурожаат қилаётганда таниш-билишчилик ва яна турли кўринишдаги тўсиқларга дуч келмаяптими?

Навбатдаги жонли мулоқотда туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари Бехрузжон Тожибоевдан шу каби саволларга жавоб олинг!

❗️ОНЛАЙН МУЛОҚОТ 25 НОЯБРЬ КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

Мулоқот давомида бола пулини тайинлаш тартиби ва рад этилиши сабаблари, бола пулини қанча муддатгача тўланиши, пенсияга чиқиш ёши, бу борада ариза бериш тартиби, ижтимоий ҳимоя масалалари каби муҳим саволларингизни йўлланг!

Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

❗️Жонли мулоқотда соҳада дуч келаётган муаммоларингизга ечим топишга жиддий эътибор қаратилади!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Натижа

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақасида вилоятда 6 ўринни эгаллади

Мазкур маълумот шахмат, шашка, енгил атлетика, волейбол, стритбол спорт турларидан ўтказилган мусобақаларнинг якуний натижасига кўра тузилган.

Хуллас, барча спорт мусобақалари бўйича якуний натижа эртага — 16 ноябрь куни расман эълон қилинади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Макабгача_таълим

⚡️⚡️⚡️ Болалик дунёсининг байрами


Инсонда меҳнатсеварлик туйғуси қанча эрта шакллантирилса, унинг ҳаёт йўли шунчалик ойдин бўлади.

Аблатта, бунга боғча ёшидаёқ эътибор қаратган маъқул.

Келинг, фикримизни бугун туманимизнинг “Ширин” номдаги 14-сонли боғчада бўлиб ўтган “Ҳосил байрами” мисолида ҳам айтайлик.

Боғчада “Олтин куз” номда ўтказилган бу тадбирнинг мазмун-моҳиятига диққат қилинг!

Мудира Муфассал Сайдалихўжаева 2-катта гуруҳ тарбияланувчиларига бир кун аввал соддагина савол берди.

Хўш, бу йил кимнинг уйида қандай мева ёки полиз эканлари экилди?

Хуллас, болажонлар эрта тонгдан боғчага ҳовлисида пишган мева, экинлардан 3-4 донадан кўтариб келишди. Ширинтойлар ўзлари билан олиб келган мевалар ҳақида шеърлар айтишди.

Тадбирда тириклик, ноз-неъматларга тўла дастурхон, ҳалол ризқ билан тўғри йўлдан юриш меҳнатсеварликдан бошланиши тарбияланувчиларга бола дунёсига мос тарзда байрамона руҳда тушунтириб берилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI