"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.2K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллада дорбоз ўйинлари


Туманимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт мусобақалари, билимлар беллашувлари, қизиқарли ўйинлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай ўйинлардан бири бугун 2-сектор ҳудудидаги “Яшнобод” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда моҳир дорбозлар, алпқомат полвонлар маҳалла аҳли ҳамда ёшларга турли қизиқарли чиқишлари билан чиқишлар қилишди.

Ҳайрат уйғотгувчи спорт ўйинлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
Паркент тонги - 8-сон.pdf
17.1 MB
👆📰👆📰👆📰👆
Газетани электрон тарзда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!

"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 19 март 8-сонида ўқинг:

👉 Наврўз шодиёналари

👉 Тадбиркорларимизни қувонтирган кун

👉 Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг "Ёшлар боғи"даги Наврўз шодиёналаридаги байрам табриги

👉 Одамлар ташвишини аритган қабул

👉 Ёшларимизнинг бўш вақти мазмунли ўтди

👉 Меҳмон журналистлар ҳайрати

👉 Интилишдан юксалган заковат

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларнинг маслаҳатлари ҳамда ёш ижодкорларнинг ҳикоя ва шеърларини ўқисиз.

Мароқли мутолаа тилаймиз!

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇
@PARKENT_TONGI
#Прокурор_ташаббуси
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Ёшларимиз Бухорога саёҳатга чиқишди


Айни дамда туманиздан 40 нафарга яқин ёшларимиз қадимий ва тарихий азим Бухоро вилоятига саёҳат қилгани йўлга чиқишди.

Тошкент вилояти прокуратураси ва туманимиз прокуратураси томонидан ташкил этилган 3 кунлик саёҳат сафари завқи бошланди.

Туман ЙҲХБ кузатувидаги энг замонавий автобус Бухоро томон кетмоқда.

"Паркент тонги" газетасининг ижодий ходимлари саёҳат сафарини ёритиш учун ёшларимизга ҳамроҳ бўлиб бормоқда.

Йигит-қизларнинг ҳаяжони, завқи бир олам.

Насиб қилса, Бухорога эртага тонгда кириб борамиз.

Саёҳат тассуротлари, қувончга бой лаҳзаларни бизнинг каналимиз орқали кузатиб боринг.

Бироздан сўнг саёҳат дастури ҳақида маълумот берамиз, каналимиздан узоқлашманг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Бухоро саёҳатининг дастурида

Йўлдамиз! Тошкент денгизидан ўтиб бораяпмиз. Замонавий автобусда қушдек енгил кетаяпмиз.

Қирқ нафарга яқин ёшларни Бухорога саёҳатга боришини вилоят прокурори Салом Самадов ва туманимиз прокурори Шарифжон Акбаров ташкиллаштирди.

Албатта бунда Ёшлар агентлигининг туман бўлими ҳам ҳамкорлик қилди.

Мана, саёҳат дастурини қўлимизга олдик.

Унга ёзилишича, Бухоро вилоятининг диққатга сазовор бўлган жойлари — “Етти пир мақбараси” жумладан, "Пои-Калон" меъморий ёдгорлиги, "Арк" қалъаси, "Сомонийлар" мақбараси, "Чашма-и Аюб" мақбараси, "Магаки-Аттари" масжиди, Мирзо Улуғбек мадрасаси, Мир-араб мадрасаси, Лаби-Ховуз ва бошқа мажмуаларни зиёрат қилиш режлаштирилибди.

“Мозорҳожи”, “Сурхи”, “Бойқозон”, “Яшнобод”, “Обжувоз”, “Гулбоғ”, “Истиқбол”, “Боғбон”, “Бўрсилиқ”, “Қайилма” маҳаллаларидаги кам таъминланган оила фарзандларига Ёшлар ишлари агентлиги Паркент туман бўлимининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамроҳ бўлиб бормоқда.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Саёҳатчи ёшларни Бухорода катта тайёргарлик билан кутишмоқда


Гапни очиғи, сайёҳат гашти бошқача бўлаяпти. Йўлда чигил ёзиб, сув ичгани бироз тўхтадик.

Буни қарангки, бизга Бухоро вилоят прокуратурасидан қўнғироқ қилишди.

Туманимиз прокурори Шарифжон Акбаров номини айтиб қўнғироқ қилган Бухоро прокуратурасининг ходимлари бизни катта тайёргарлик билан кутишаётганини айтишди.

Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов илтимосига кўра Бухоро вилоятига кираверишдаги катта пост олдида кутиб туришганини маълум қилишди.

Прокуратурага хос аниқлик, қатъий тартиб-интизом, масъулиятдан кайфиятимиз янада кўтарилиб кетди.

Саёҳат юқори савияда ташкиллаштирлигани кундек равшан.

Демак, ёшларимиз бир олам тассурот билан қайтиши шубҳасиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ Xайрли тонг!

Кунингиз тинчлик хотиржамликда, яхши кайфиятда, яхши дўстлар, яхши инсонлар орасида ўтсин!

Эзгу орзу-ниятларингиз бари ушалсин, ҳеч кимни дилида армон қолмасин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️ Бахт ҳақида

Бахтли бўлишни истамаган одамни ҳеч нарса билан ҳеч қачон бахтли қилиб бўлмайди.

Инсон ўзи ҳаётдан яхшиликни кўрмаса, ўзи ўзи учун хурсандчилик қидирмаса, дунёнинг бутун бойлиги, барча қулайликлар ҳам уни бахтли қила олмайди.

Бахтли бўлишни истаган одам фарзандлари билан қотган нонни чайнаб ҳам ўзини бахтли ҳис қилади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Салом кўҳна Бухоро!


Ҳозиргина Бухорога етиб келдик. Ғиждувон туманидаги "Хон сарой" ошхонасида нонушта қилаяпмиз.

Кейин белгиланган дастур бўйича саёҳатимизни давом эттирамиз.

Бу ердан чиқиб тўғри "Етти пир" мақбарасига зиёратга борамиз.

Ана шунақа гаплар! Хуллас биздан узоқлашмай, бирга ғойибона саёҳат қилинг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Эслатиш_учун

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги мулоқотда Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Мавлуда Бердиқулова!

Депутатнинг ваколатларини биласизми?

Ҳудудингиздаги депутатни танийсизми?

Ўтган давр мобайнида депутатларимиз аралашуви билан жойлардаги қайси муаммолар ҳал этилди?

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг сессияларида туманимиз тараққиёти, одамларнинг турмуш даражасини ошириш билан боғлиқ қандай долзарб масалаларга эътибор қаратилмоқда?

Жонли мулоқотда Мавлуда Бердиқуловадан шу каби саволларингизга аниқ жавоб олишингиз мумкин.

❗️ МУЛОҚОТ 31 МАРТ КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИ.

Мулоқотда, туманимиз депутатлари фаолиятига оид ҳар қандай саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.


❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Саёҳатчи ёшларимиз "Етти пир" зиёратгоҳида

Ёшларимиз саёҳатни Ғиждувон туманидаги Нақшбандия таълимотига асос солган, маънавий устоз Хўжа Абдуҳолиқ Ғиждувоний мақбараларини зиёрат қилишдан бошлашди.

Бу ерда ёшларимизга бухоролик экскурсавод Азиз Сафаров Абдуҳолиқ Ғиждувонининг дафн қилинган жойини кўрсатиб, у кишининг ҳурмати учун барпо қилинга "Туғ", зиёратгоҳида қад кўтарилган Мирзо Улуғбек мадрасаси ҳақида атрофлича маълумот берди.

Экскурсаводнинг айтишича, бу зиёратгоҳга бир кунда 4 минга яқин саёҳатчилар келар экан.

Энди кейинги манзил Шофркон туманидаги Хўжа Муҳаммад Ориф ар-Ревгари зиёратгоҳи томон кетаяпмиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI