"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Прокурор_ташаббуси
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Ёшларимиз Бухорога саёҳатга чиқишди


Айни дамда туманиздан 40 нафарга яқин ёшларимиз қадимий ва тарихий азим Бухоро вилоятига саёҳат қилгани йўлга чиқишди.

Тошкент вилояти прокуратураси ва туманимиз прокуратураси томонидан ташкил этилган 3 кунлик саёҳат сафари завқи бошланди.

Туман ЙҲХБ кузатувидаги энг замонавий автобус Бухоро томон кетмоқда.

"Паркент тонги" газетасининг ижодий ходимлари саёҳат сафарини ёритиш учун ёшларимизга ҳамроҳ бўлиб бормоқда.

Йигит-қизларнинг ҳаяжони, завқи бир олам.

Насиб қилса, Бухорога эртага тонгда кириб борамиз.

Саёҳат тассуротлари, қувончга бой лаҳзаларни бизнинг каналимиз орқали кузатиб боринг.

Бироздан сўнг саёҳат дастури ҳақида маълумот берамиз, каналимиздан узоқлашманг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Прокурор_ташаббуси

⚡️⚡️⚡️ Иккинчи сектор ҳудудидаги мусобақалар, саёҳатга борадиган ёшлар

Паркент туман прокурори Жасурбек Хайитбоев ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги 11 та маҳалладан оталиққа олинган 170 нафар йигит-қиз ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа якуни бўйича Бойқозон маҳалла ёшлари 1-ўринни, Истиқбол маҳалла ёшлари 2-ўринни, Қайилма маҳалла ёшлари эса 3-ўринни қўлга киритишди.

Шунингдек, прокурор ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам бўлиб ўтди.

Баҳсларда Қайилма маҳалла ёшлари 1-ўринга, Обжувоз маҳалла ёшлари 2-ўринга, Бойқозон маҳалла ёшлари эса 3-ўринга сазовор бўлишди. Ғолибларга туман прокурорининг эсдалик совғалари топширилди.

Прокурорнинг яна бир ташаббусига кўра, 2-сектор ҳудудидаги иқтидорли ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Самимий, очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда Жасурбек Хайитбоев иқтидорли ёшлар ва оғир тоифадаги ёшларни бир вақтда туманимизнинг турли ҳудудларига саёҳатга олиб чиқишнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди.

Жумладан, бундай саёҳатлар туманимиз тарихи, бугунги кундаги ютуқлари, ҳудудлардаги кенг кўламли бунёдкорликлар ҳақидаги хабардорликни оширишини, бу ўз навбатида йигит-қизларимизнинг инсон қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаши ҳаётий мисоллар ёрдамида ифодалаб берилди.

Мулоқотда сектор раҳбари томонидан ёшларимизни туманимиз бўйлаб саёҳатга олиб чиқиш ҳақида масъулларга топшириқ берилди.

Учрашувда ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга прокурордан жавоб олишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Прокурор_ташаббуси

⚡️⚡️⚡️ Лидер тадбиркорлар аҳоли етиштирган қулупнай, гилос ва узум маҳсулотларини имкон қадар баланд нархларда сотиб оладиган бўлди

Бугун 2-сектор раҳбари, прокурор Жасурбек Хайитбоев бошчилигида ҳоким ёрдамчилари ҳамда лидер тадбиркорлар иштирокида  учрашув бўлиб ўтди.

Унда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари қатнашишди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда лидер тадбиркорлар ҳар бир маҳалланинг "ўсиш нуқталари"дан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик салоҳиятини янада ошириб бориши муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув давомида аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида уларнинг томорқаларида етиштириладиган қулупнай, гилос ва узум маҳсулотларини паст нархларда харид қилмасликни тавсия қилди. Аксинча, оилаларнинг фаровонлигини ошириш учун имкон борича юқори нархларда сотиб олиш ва сотиш ҳақида маслаҳатлашди.

Шунингдек, прокурор лидер тадбиркорларнинг соҳадаги муаммоларини бартараф этиш,  уларни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини кенгайтириш ҳисобига ҳудуддаги ишсиз ёшлар ва аҳолини иш билан таъминлаш хусусида тўхталиб ўтди.

Айни масалада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Мулоқотда лидер тадбиркорлар билдирган таклифлар прокурор томонидан мурожаат сифатида қабул қилиниб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM