"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Маъруба
Иноятова Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Маъруба Иноятова 1974 йилда Паркент туманида туғилган. 1999 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унверситетини тамомлаган.

Маълумот ўрнида айтганда, туман ҳокимнинг янги ўринбосари мазкур лавозимга тайинлангунга қадар, Паркент тумани халқ таълими бўлими таълим мактаблари услубчиси лавозимида эди.

Бугунга қадар ушбу лавозимда Зулфия Махсудова сал кам 10 йилдан буён ишлаб келаётганди.


Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялар оқибатида сифатли қоғоз нархи кескин қимматлашгани маълум қилинди.

❗️Мамлакатимизда ҳам А4 форматдаги қоғозлар қимматлашди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Диққат

⚡️⚡️⚡️ ID карта паспорт олмаган битирувчилар ОТМга ҳужжат топшира олмайди

Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишни сўрамоқда. 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ (31 фоиз) битирувчи паспорт (ID карта) олмаган.

❗️"ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг
abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами — ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур", дея эслатмоқда вазирлик.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Халқаро_ҳаёт

⚡️⚡️⚡️ "АҚШ энди космосга ўзининг супургисида учсин!"


Россия энди АҚШга ракета двигателларини етказиб бермайди.

Бу ҳақда “Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Россия АҚШга ракета двигателларини етказиб беришни тўхтатди. Улар супургиларида коинотга учсин”, дейди Рогозин.

Таъкидланишича, Россия АҚШдаги қолган 24 та РД-180 двигателига хизмат кўрсатмайди ва РД-181 етказиб беришни тўхтатади.

Бундан ташқари, “Роскосмос” Германия билан Халқаро космик станциянинг Россия сегментида қўшма тажрибалар бўйича ҳамкорлик қилмайди ва уларни мустақил равишда амалга оширади.

“Роскосмос”га эргашган бошқа рус компаниялари раҳбарияти маошларини қисқартириши керак.

Ракета-коинот саноати ходимлари: муҳандислар, конструкторлар, технологлар иш ҳақини эса ошириш режалаштирилган.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллада дорбоз ўйинлари


Туманимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт мусобақалари, билимлар беллашувлари, қизиқарли ўйинлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай ўйинлардан бири бугун 2-сектор ҳудудидаги “Яшнобод” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда моҳир дорбозлар, алпқомат полвонлар маҳалла аҳли ҳамда ёшларга турли қизиқарли чиқишлари билан чиқишлар қилишди.

Ҳайрат уйғотгувчи спорт ўйинлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
Паркент тонги - 8-сон.pdf
17.1 MB
👆📰👆📰👆📰👆
Газетани электрон тарзда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!

"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 19 март 8-сонида ўқинг:

👉 Наврўз шодиёналари

👉 Тадбиркорларимизни қувонтирган кун

👉 Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг "Ёшлар боғи"даги Наврўз шодиёналаридаги байрам табриги

👉 Одамлар ташвишини аритган қабул

👉 Ёшларимизнинг бўш вақти мазмунли ўтди

👉 Меҳмон журналистлар ҳайрати

👉 Интилишдан юксалган заковат

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларнинг маслаҳатлари ҳамда ёш ижодкорларнинг ҳикоя ва шеърларини ўқисиз.

Мароқли мутолаа тилаймиз!

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇
@PARKENT_TONGI
#Прокурор_ташаббуси
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Ёшларимиз Бухорога саёҳатга чиқишди


Айни дамда туманиздан 40 нафарга яқин ёшларимиз қадимий ва тарихий азим Бухоро вилоятига саёҳат қилгани йўлга чиқишди.

Тошкент вилояти прокуратураси ва туманимиз прокуратураси томонидан ташкил этилган 3 кунлик саёҳат сафари завқи бошланди.

Туман ЙҲХБ кузатувидаги энг замонавий автобус Бухоро томон кетмоқда.

"Паркент тонги" газетасининг ижодий ходимлари саёҳат сафарини ёритиш учун ёшларимизга ҳамроҳ бўлиб бормоқда.

Йигит-қизларнинг ҳаяжони, завқи бир олам.

Насиб қилса, Бухорога эртага тонгда кириб борамиз.

Саёҳат тассуротлари, қувончга бой лаҳзаларни бизнинг каналимиз орқали кузатиб боринг.

Бироздан сўнг саёҳат дастури ҳақида маълумот берамиз, каналимиздан узоқлашманг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Бухоро саёҳатининг дастурида

Йўлдамиз! Тошкент денгизидан ўтиб бораяпмиз. Замонавий автобусда қушдек енгил кетаяпмиз.

Қирқ нафарга яқин ёшларни Бухорога саёҳатга боришини вилоят прокурори Салом Самадов ва туманимиз прокурори Шарифжон Акбаров ташкиллаштирди.

Албатта бунда Ёшлар агентлигининг туман бўлими ҳам ҳамкорлик қилди.

Мана, саёҳат дастурини қўлимизга олдик.

Унга ёзилишича, Бухоро вилоятининг диққатга сазовор бўлган жойлари — “Етти пир мақбараси” жумладан, "Пои-Калон" меъморий ёдгорлиги, "Арк" қалъаси, "Сомонийлар" мақбараси, "Чашма-и Аюб" мақбараси, "Магаки-Аттари" масжиди, Мирзо Улуғбек мадрасаси, Мир-араб мадрасаси, Лаби-Ховуз ва бошқа мажмуаларни зиёрат қилиш режлаштирилибди.

“Мозорҳожи”, “Сурхи”, “Бойқозон”, “Яшнобод”, “Обжувоз”, “Гулбоғ”, “Истиқбол”, “Боғбон”, “Бўрсилиқ”, “Қайилма” маҳаллаларидаги кам таъминланган оила фарзандларига Ёшлар ишлари агентлиги Паркент туман бўлимининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамроҳ бўлиб бормоқда.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Саёҳатчи ёшларни Бухорода катта тайёргарлик билан кутишмоқда


Гапни очиғи, сайёҳат гашти бошқача бўлаяпти. Йўлда чигил ёзиб, сув ичгани бироз тўхтадик.

Буни қарангки, бизга Бухоро вилоят прокуратурасидан қўнғироқ қилишди.

Туманимиз прокурори Шарифжон Акбаров номини айтиб қўнғироқ қилган Бухоро прокуратурасининг ходимлари бизни катта тайёргарлик билан кутишаётганини айтишди.

Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов илтимосига кўра Бухоро вилоятига кираверишдаги катта пост олдида кутиб туришганини маълум қилишди.

Прокуратурага хос аниқлик, қатъий тартиб-интизом, масъулиятдан кайфиятимиз янада кўтарилиб кетди.

Саёҳат юқори савияда ташкиллаштирлигани кундек равшан.

Демак, ёшларимиз бир олам тассурот билан қайтиши шубҳасиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ Xайрли тонг!

Кунингиз тинчлик хотиржамликда, яхши кайфиятда, яхши дўстлар, яхши инсонлар орасида ўтсин!

Эзгу орзу-ниятларингиз бари ушалсин, ҳеч кимни дилида армон қолмасин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI