"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллада дорбоз ўйинлари


Туманимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт мусобақалари, билимлар беллашувлари, қизиқарли ўйинлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай ўйинлардан бири бугун 2-сектор ҳудудидаги “Яшнобод” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда моҳир дорбозлар, алпқомат полвонлар маҳалла аҳли ҳамда ёшларга турли қизиқарли чиқишлари билан чиқишлар қилишди.

Ҳайрат уйғотгувчи спорт ўйинлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Тўкинликдан тўлган мурғак қалблар


Красногорск ва Номданак чавандозлари туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар икки ҳудудда 5 тадан эҳтиёжмад оила фарзанларининг суннат тўйини ҳолис ниятда ўтказишди.

Кўпларга ибрат бўлган хайрли ишда чавандозлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан 10 нафарининг суннат тўйи ортидан эҳсон улоғини ҳам ўтказишни режалаштиришди.

Шундай қилиб, Красногорскнинг "Ором" тўйхонасида тўкин дастурхон ёзилди. Ортидан Чорлоқ тепа майдонида эҳсон улоғи ҳам берилди.

Тўйда болажонлар катта қувончда олган қимматбаҳо совғаларнинг адоғи кўринмагандек эди, гўё!

💥 Ҳа, пок ният эзгулик эшигини очаверади, деганлари шу аслида!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!

Бугун айни шу номда туманимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида 11-сонли боғчада Наврўз байрамга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ҳа, болажонлар иштирокида Наврўз байрамининг нишонланиши уларнинг қалбига миллий қадриятларимизни сингдириши, ёшлигиданоқ удумлариимизга ҳурмат ҳиссини ўйғотиши шубҳасиз.

“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” номда ўтган байрам тадбири миллий удумларимиздан бўлмиш “Келин салом” билан бошланди.

Байрамда болажонлар иштирокида миллий қадриятларимизни намоён этувчи турли мусиқа ва рақслар, беллашувлар кенг ўрин берилди.

Баҳорнинг илк таоми “Сумалак” пишириш учун дошқозон атрофига тўпланган  маҳалла онахонларининг фольклор этнографик ансамбли аъзолари қўшиқ ва лапарлардан ижро этишди.

Тадбирда онахонлар бу йилда ҳам  юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигини сўраб, дуолар қилишди.

⭕️ Шундай тадбирлар туманимизнинг барча боғчаларида бўлиб ўтади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Сектор раҳбарларининг дуоси

Шу кунларда юртимизда Наврўз умумхалқ байрами олдидан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, туманимиздаги турли ташкилотлари, маҳаллаларда сумалак, ҳалим, кўк сомса пиширилиб дастурхон ёзилмоқда.

Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири 11-сонли боғчада барча мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Байрам тадбирида дошқозонларга солинган сумалак, ҳалим атрофида эзгу тилакларни билдириш учун кеча кечаси туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, прокурор Шарифжон Акбаров, ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров мазкур мактабгача таълим ташкилотига боришди.

Сектор раҳбарлари туманимиз тараққиёти, одамлар ҳаётининг фаровонлиги юксалиб боришини, деҳқончилигимиз бу йилда ҳам баракали бўлишини сўраб дуо қилишди.

Бугун эрта тонгда эҳсон дастурхони ёзилиб сумалак ва ҳалим тарқатилди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Хотира ва қадр тантанаси

Туманимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди.

Жумладан, бугун, 9 май куни эрта тонгдан туманимиздаги Хотира майдонида ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осуда ўтаётган кунларимиз учун жонини фидо қилган тумандошларимиз хотираси ёдга олинди.

Шундан сўнг, ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов ибратли умр йўлини босиб ўтган нуронийлар, меҳнат фахрийлари билан дилдан суҳбатлашди. Уларни байрам билан табриклади.

Хотира майдонида нуронийлар ҳамда ёшлар ўртасида кечган суҳбатларда юртимиздаги тинчликни асраб-авайлаш, шукроналик, эзгу ишларга доим хайрихоҳ бўлиш ҳақида гап борди. Ёшларга нуронийлар Ватанга садоқат, халққа хизмат қилиш инсондаги энг гўзал фазилатлардан эканлиги ҳақида ибратли воқеаларни сўзлаб беришди.

Отахонлар Иккинчи жаҳон уруши ҳамда мустақиллик йилларида тинчлик учун мардларча ҳалок бўлган ўғлонларнинг порлоқ хотирасини ёд этиб, юртимиздаги осойишталик бардавом бўлишини сўраб дуолар қилишди.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Бугун туманимиз маҳаллаларида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди

Халқимизда ҳашар деган гўзал анъана бор. Асрлар давомида қадрият тусини олган ҳашар мазмун-моҳиятига кўра энг аввало одамлар ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди.

Бугун туманимизнинг кўпгина маҳаллалари ҳамда Красногорск шаҳарчасида умумхалқ ҳашари ташкил этилди.

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг ташаббуси билан ўтган ҳашарда туман сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот ва идоралар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.

Инсонийлик, аҳиллик, бирдамлик, олийжаноблик каби эзгу фазилатлари мужассам этган ҳашарда ариқлар лойқадан тозаланди.

Дарахтларга шакл берилиб, таги оқланади. Манзарали дарахт кўчатлари экилди. Катта ҳажмдаги ишларни бажариш учун махсус техникалар жалб қилинди. Маҳаллалар чиқиндилардан ҳоли ҳудудларга айлантирилди.

Туманимизнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида ўтган ҳашарда одамларнинг уюшқоқлиги, ўзаро аҳил-иноқлиги сезилиб турди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Прокурорга бириктирилган маҳаллалардаги ҳашар аҳоли кайфиятини кўтарди

Туманимизнинг 2-сектор ҳудудига бириктирилган маҳаллаларда ташкил этилган ҳашар уюшқоқликда ўтди.

Маслаҳатли тўй тарқамас, деганларидек туманимиз прокурори, 2-сектор раҳбари Жасурбек Ҳайтбоев ўзига бириктирилган маҳаллалардаги нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда тегишли ташкилот бошлиқлари билан маслаҳатлашиб, бажариладиган ишларни белгилаб олди.

Шу боис, маҳаллалар аҳолиси, айниқса ёшлар прокурорнинг эзгу саъй-ҳаракатларига хайрхоҳлик билдириб, ҳашарда фаол иштирок этишди.

Кун бўйи давом этган ҳашарда 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда кенг кўламдаги тозалик ва озодалик ишлари аҳолининг кайфиятини кўтариб юборди.

Катта йўл бўйидаги хонадон эгалари уйларининг атрофини супуриб-сидирди. Кўчалар кўркам ҳолатга келтирилди. Йўл атрофлари тозаланиб, дарахтларга шакл берилди, хазонлардан тозаланди.

Тўпланган чиқиндилар ҳашарга жалб этилган махсус техникалар ёрдамида олиб кетилди.

Бир сўз билан айтганда 2-секторда ибрат олишга арзигулик ишлар бажарилгани туманимизнинг чиройига чирой қўшгани шубҳасиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маросим бўлиб ўтди

Бугун, туманимиздаги Хотира майдонида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маросимда Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ватан ва халқ озодлиги йўлида мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб, жанг майдонларида жонини фидо қилган ота-боболаримиз, мустақиллик йилларида халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилиш ҳамда ўз хизмат бурчини адо этиш йўлида ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимиз хотираси ёд этилди.

Тадбирда ҳоким Сардор Исоқулов сўзга чиқиб, Иккинчи жаҳон уруши ҳамда мустақиллик йилларида тинчлик учун мардларча ҳалок бўлган туманимиз ўғлонларнинг матонати, жасорати ҳақида айтиб ўтди.

Шундан сўнг, туманимиз ҳокими бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар Мотамсаро она ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйишди.

Маросимда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осуда ўтаётган кунларимиз учун жонини фидо қилган тумандошларимиз хотираси ҳам ёдга олинди.

Шунингдек, ҳоким Сардор Исоқулов ибратли умр йўлини босиб ўтган нуронийлар, меҳнат фахрийлари билан дилдан суҳбатлашди.

Хотира майдонида нуронийлар ҳамда ёшлар ўртасида кечган суҳбатларда юртимиздаги тинчликни асраб-авайлаш, шукроналик, эзгу ишларга доим хайрихоҳ бўлиш ҳақида гап борди.

Ёшларга нуронийлар Ватанга садоқат, халққа хизмат қилиш инсондаги энг гўзал фазилатлардан эканлиги ҳақида ибратли воқеаларни сўзлаб беришди.

Тадбир сўнгида нуронийлар юртимиздаги осойишталик бардавом бўлишини сўраб дуолар қилишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Хотира ва қадр тимсоли

Бугун туманимиздаги Мотамсаро она ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйган сектор раҳбарлари, давлат ҳамда жамоат ташкилотларининг мутасаддилари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар қалбида ўзига хос ватанпарварлик, тинчликсеварлик туйғулари янада жўш ургани уларнинг юзу кўзларидан билиниб турди.

Чунки, Мотамсаро она ёдгорлиги урушда боласидан, ёридан жудо бўлган барча аёллар шарафига ўрнатилган ўзига хос тимсол бўлиб, бугун майдон бўйлаб таралаётган мунгли куй халқимизнинг йўқотишлари, ҳалок бўлган инсонлар тақдирини ёдга солади.

Паркент туманидан Иккинчи жаҳон урушига 2 минг 935 киши жўнаб кетган бўлиб, улардан 1 минг 305 нафари тирик қайтган.

Ҳа, ўша қонли жангоҳларда тумандошларимиз кўрсатган жасорат ва матонат ҳеч қачон унутилмайди!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️Паркент туманидаги Хотира майдонида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маросим ўтказилди

Бугун, 9 май куни эрта тонгдан бир гуруҳ нуронийлар учун “Наврўз” кошонасида дастурхон ёзилди. Унга Анорбой ота Жалилов ҳам меҳмон сифатида таклиф этилди.

Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги тадбирида Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров, ҳоким Сардор Исоқулов, нуронийларимиз Анорбой ота Жалилов билан тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбатлашишди.

Ушбу тадбир “Мотамсаро она” ёдгорлиги ўрнатилган майдондаги маросимга уланиб кетди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари "Мотамсаро она" ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйишди.

Маросимдан сўнг, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов Анорбой ота Жалилов хонадонига ташриф буюрди.

Таҳририятдан: Лавҳани диққат билан томоша қилиб, Президентимизнинг Анорбой ота Жалилов билан бўлган суҳбатида Паркент туманининг тараққиёти ҳақида айтган режаларидан хабардор бўласиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман ҳокимлиги 10 нафар болани тўйини ўтказиб берди

Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларидан 10 нафарини суннат тўйи ўтказилди.

Паркент туман ҳокимлиги ва "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ ҳомийлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун "Наврўз" тўйхонасида тўкин дастурхон ёзилди.

Хайрия суннат тўйида Сардор Исоқулов бошчилигида туман прокурори, ҳоким ўринбосарлари, Паркент туман бош имом хатиби, "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари ҳамда тегишли ташкилотларнинг бошлиқлари беғубор болажонларни унутилмас кун билан муборакбод этиб, улар ҳақларига дуолар қилди.

Суннат тўйида ҳоким болажонлар ва уларнинг оилалари эсдалик совғалари, сарпо ва велосипедларни топширди.

Суннат тўйида болажонлар катта қувончда олган қимматбаҳо совғаларнинг адоғи кўринмагандек эди, гўё!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM