"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Халқаро_ҳаёт

⚡️⚡️⚡️ Туркманистон президенти ўзгарди!

Энди,
Гурбангули Бердумуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердумуҳамедов ПРЕЗИДЕНТ!

Туркманистон халқи 2022 йил 12 март, шанба куни Президентлик сайловида иштирок этишди.

Унда 97,12 фоизлик натижа билан Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг 40 ёшли ўғли Сердар Бердимуҳаммедов ғолиб деб топилди.

Маълумот учун айтганда, Сердар Бердимуҳамедовлар оиласининг Туркманистон президентлигига сайланган учинчи президенти бўлди.

Унинг отаси Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам отаси Сапарнияз Бердимуҳаммедовдан кейин президентликка сайланганди.

Айни вақтда 64 ёшда бўлган собиқ президент бундан бироз аввал ўғли Сердарни ўзига ўринбосар этиб тайинлаганди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Халқаро_ҳаёт

⚡️⚡️⚡️Дональд Трамп Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг собиқ президенти Трамп уруш ҳақида шундай деди:

Бугунги можаро глобал можарога айланиши мумкин, чунки Оқ уйда Россия Федерацияси ва Эрон раҳбарияти билан гаплаша оладиган ҳеч ким йўқ.

Тарихнинг энг муҳим палласида мамлакатимизда жисмонан ва руҳий ногирон бўлган президентимиз бор!


Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт

⚡️⚡️⚡️ Россия Қримнинг 8 йил тўлганини байрам қилмоқда

Лужники стадионида Путин нутқ сўзлади.

Демак, бу одамни қайтиш нияти йўқ!

Охиригача бориш ниятида қатъий...

Олға, Россия!

Лекин, қаерга олға?

Бу боришда қаёққа боради, буни энди вақт кўрсатади!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Халқаро_ҳаёт

⚡️⚡️⚡️ Американинг истаги


Шу ҳақда АҚШ президенти Байден мана бундай деди: "Биз бурилиш нуқтасидамиз. Янги дунё тартиби келади ва АҚШ унга раҳбарлик қилиши керак".

👉 @PARKENT_TONGI
#Халқаро_ҳаёт

⚡️⚡️⚡️ АҚШ президенти Байденнинг Варшавадаги нутқидан асосий парчалар

Ғарб олдинда демократия ва автократия ўртасидаги узоқ курашга тайёрланиши керак.

Руслар замонавий дунёдан узилган. Сиз 21-аср мамлакати эдингиз. Энди сиз 19-аср мамлакатисиз.

Рус олигархлари бу урушнинг меъморлари. Биз улардан ҳамма нарсани олдик.

Руслар бизнинг душманимиз эмас. Путин ҳокимиятда қолмаслиги керак.

✔️ Европа ўзини Россия энергия ташувчилардан озод қилиши керак, АҚШ бу борада ёрдам беришга тайёр.

✔️ Украиналиклар кўп асрлар давомида ўз озодлиги учун курашиб келади.

✔️ Путин ўз олдига мақсад қўйган, унга эришмайди.

✔️ АҚШ қўшинлари Россия Федерацияси қуролли кучлари билан жанговар ҳаракатларни амалга оширмаслик учун Европада.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Халқаро_ҳаёт

⚡️⚡️⚡️ "АҚШ энди космосга ўзининг супургисида учсин!"


Россия энди АҚШга ракета двигателларини етказиб бермайди.

Бу ҳақда “Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Россия АҚШга ракета двигателларини етказиб беришни тўхтатди. Улар супургиларида коинотга учсин”, дейди Рогозин.

Таъкидланишича, Россия АҚШдаги қолган 24 та РД-180 двигателига хизмат кўрсатмайди ва РД-181 етказиб беришни тўхтатади.

Бундан ташқари, “Роскосмос” Германия билан Халқаро космик станциянинг Россия сегментида қўшма тажрибалар бўйича ҳамкорлик қилмайди ва уларни мустақил равишда амалга оширади.

“Роскосмос”га эргашган бошқа рус компаниялари раҳбарияти маошларини қисқартириши керак.

Ракета-коинот саноати ходимлари: муҳандислар, конструкторлар, технологлар иш ҳақини эса ошириш режалаштирилган.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI