Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
⚡️ ⚡️ ⚡️ Сэс қаерга қараяпти?
Баъзи масканларга кирганимизни кўнгилни хира қилувчи манзараларга дуч келганимизда “Сэс қаерга қараяпти?”, деймиз.
Хўш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва тиббий профилактика бўйича Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими қандай ишларни амалга оширмоқда?
Саволимизга Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими бошлиғи Бобур Раҳимбердиев жавоб берди.
Бобур Раҳимбердиев берган маълумотларга кўра, бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган ноябрь ойида 6 та мактаб, 1 та боғча, 2 та хусусий санаторий, тўйхона ва стоматология клиникаси, Хисорак, Шампан, Заркент ҳудудидаги қишлоқ врачлик пунктида текширув ўтказилди. Ўрганишларда тегишли санитария талаблари бузилганлиги аниқланди.
Мазкур ташкилотлардаги ўрганишлар якунида 13 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 40 миллион сўмга яқин жарима қўлланилди.
Ўтган ойда 49-мактабда 2 нафар ўқувчида гепатит касаллигининг “А” тури аниқланганди. Соҳа ходимлари дарҳол мактабга бориб дезинфекция ишларини амалга оширишди. Шунингдек, юқумли касаллик аниқланган 136 та хонадонга ҳам бориб дезинфекция тадбирларини ўтказишди. Ҳайвондан жароҳат олганлар 28 нафарни ташкил қилиб, эпидемиологик суриштирув ва чора тадбирлари олиб борилди.
Яна бир муҳим масала. Айни шу кунлар аҳоли ўртасида консерва маҳсулотларидан зарарланиш ҳолатлари кўпаядиган мавсум ҳисобланади.
Шу боис, Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими ходимлари уйма-уй юриб аҳолига ботулизм, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини сифатини қандай текшириш мумкинлиги, грипп ва гепатит касалликларидан сақланишда нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Энг асосийси, аҳоли ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш турли паразитар касалликларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилмоқда.
Бундан ташқари, шу кунгача болалар боғчасига қатнайдиган ўғил-қизларнинг 3 минг 140 нафари гриппга қарши вакцина билан эмланди.
Бўлим ходимлари аҳоли ўртасида тури юқумли касалликлар келиб чиқиш сабаблари, уларни авж олиб кетишини олдини олиш мақсадида бактериологик, гельминтологик, ва санитария гигиеник лабораториялар тегиш намуналарда таҳлиллар ўтказиб келинмоқда.
Бўлим томонидан шу йилнинг декабрь ойида турли ташкилотларда 11 та режали текширув ўтказилади.
👉 @PARKENT_TONGI

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Газ "заправка"ларда чеклов қачонгача давом этади?
Чеклов нега ўрнатилди?
Ушбу мавзу юзасидан Энергетика вазирлиги масъул ходими изоҳ берди.
Батафсил видеода👆
👉 @PARKENT_TONGI
Чеклов нега ўрнатилди?
Ушбу мавзу юзасидан Энергетика вазирлиги масъул ходими изоҳ берди.
Батафсил видеода
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
Чоршанба кунингиз муборак бўлсин!
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
✨ Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Чоршанба кунингиз муборак бўлсин!
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
Адолат йўқолган пайтда ҳаётнинг қадрини белгилайдиган бошқа ҳеч нарса қолмайди.
✍️ Иммануил Кант
👉 @PARKENT_TONGI
Адолат йўқолган пайтда ҳаётнинг қадрини белгилайдиган бошқа ҳеч нарса қолмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика
⚡️ ⚡️ ⚡️ Юртимизда доимий аҳоли 38 миллионга яқинлашмоқда
Энг қизиғи, аёллар камайиб эркаклар сони кўпаймоқда. Эркаклар аёллардан 300 минг нафарга кўп экан.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион 535 минг 605 кишини ташкил этган.
Аёллар сони – 18,6 миллион нафар;
Эркаклар сони – 18,9 миллион нафарни ташкил қилмоқда.
Яқинларингизга ҳам юборинг!
👉 @PARKENT_TONGI
Энг қизиғи, аёллар камайиб эркаклар сони кўпаймоқда. Эркаклар аёллардан 300 минг нафарга кўп экан.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион 535 минг 605 кишини ташкил этган.
Аёллар сони – 18,6 миллион нафар;
Эркаклар сони – 18,9 миллион нафарни ташкил қилмоқда.
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
⚡️ ⚡️ ⚡️ Чиқинди уюмларининг айбдори ким?
Кейинги пайтларда туманимиз марказидаги йўл бўйида, дўконлар қаршисида чиқинди уюмларига дуч келиш одатий ҳолатга айланди.
Кўнгилни беҳузур қиладиган бундай манзаралар ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилаётган туманимизда маданият қай даражада эканлигини кўрсатмайдими?
Сиз расмда кўриб турган манзаралар “Паркентсой” бўйидаги автотураргоҳ, “Еттикент” бекати қаршисидаги бино ва “Эко маркет” дўкони олида тўпланган чиқинди уюмларидир.
Бундай ташвишли ҳолатларнинг асл айбдори ким: чиқинди қутиларининг етишмовчилиги-ми ёки тумандошларимизнинг бефарқлигими?
Махсус чиқинди қутиларини бинолар ва иншоотлар, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар олдида ўрнатиш лозим.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорида таъкидланган.
Гўзал Паркентимиз марказида бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъуллари жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириши, шунингдек, чиқинди қутиларини ўрнатмаслик ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарималар қўллашда қатъиятли бўлиши талаб этилади.
🔴 Биз мавзуга яна қайтамиз!

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиздаги кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?
Туманимиздаги кўп қаватли уйлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан хатловдан ўтказилиб, аниқланган муаммолар бартараф этиб борилмоқда.
Бугунги кунда Паркент тумани бўйлаб кўп қаватли уй-жойлар сони 138 тани ташкил этмоқда.
Мазкур кўп қаватли уйларнинг 118 таси 3 та Бошқарув сервис компаниясига бириктирилган. Қолган 20 та кўп қаватли уй эса мулкдорлар томонидан бошқарилади.
Шу ўринда савол туғилади: ушбу Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида қандай ишлар бажарилди?
Қўлимизга олган маълумотларга кўра, туманда мавжуд БСК лар ҳисобидан 5 та уйларнинг том қисми 4200 м/кв. том қисми мукаммал таъмирланди.
Жумладан, “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси томонидан Красногорск ҳудудидаги Ойдин маҳалласининг Политаева кўчасининг 35-, 47-, 52-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, Файзобод маҳалласининг Шаҳтиёрлар кўчаси 19-, 20-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми шифр билан мукаммал таъмирланди.
Яна 1 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланиб, 21 тасининг ертўла коммуникация тармоқлари ва 21 та уйнинг 45 та кириш йўлаклари таъмирланди. Шу билан биргаликда 45 та кўп қаватли уйнинг электр тақсимловчи шитлари таъмирланди.
Айни пайтда “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компаниясига қарашли Қуёш маҳалласидаги 15 та кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига локал қозонлар ўрнатилмоқда.
Маълумот ўрнида айтганда, Бошқарув сервис компаниясида ўнлаб йўналишда хизмат кўрсатувчи мутахассислар фаолият олиб боради. Бунда асосий фаолият турларидан ташқари уй-жой эгаларига зарурат туғиладиган арзон ва сифатли қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ хизматлар ҳам йўлга қўйилган.
Хўш, сиз истиқомат қилаётган кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?
Агар бу борада муаммо ва саволларингиз бўлса, яшаб турган ҳудудингиздаги Бошқарув сервис компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.
“Истиқбол” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг муаммоларини “Паркент ёғдуси” бошқарув сервис компанияси ҳал этади. Ташкилотнинг раҳбари Зулҳумор Мирюсупова, телефон рақами +998998251401
“Қуёш” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар билан боғлиқ муаммоларни “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компанияси бартараф этади. Унинг раҳбари Маҳмуддин Сиржиддинов, телефон рақами +998943664310
Диспетчер рақами 70-722-61-67;
Красногорск шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларда учрайдиган масалаларга эса “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси масъул ҳисобланади. Ташкилот раҳбари Акром Умарбоев, телефон рақами +998991883900
Диспетчер рақами 70-700-28-98;