"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Танқид

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги қайси фермер хўжаликлари халқнинг, давлатнинг ҳақига хиёнат қиляпти?

Паркент узуми, асали, картошкаси, помидори деган брендни заҳматкаш ота-боболаримиз яратган. Биз эса ҳали ҳам шу обрў ортидан ўзимизни ўзимиз мақтаб келяпмиз. Бироқ, аллақачон технологиялар ўзгарди, иқлим ўзгарди, одамлар ўзгарди, бозор ўзгарди...

... “Орзимат Сабриддин”, “Байналминал плюс”, “Лола”, “Эркин плюс Дилшод узуми”, “Номданак Салоҳиддин боғи”, “Номданак Нухшод” каби фермер хўжаликлари ҳамда “Агро элита Паркент”, “Меридиян темпо” МЧЖларнинг эришган натижалари, ўтган йилда юқори ҳосил олгани эса ердан самарасиз фойдаланаётганларнинг айбдорлик даражасини оширади.

... ўтган 2023 йил давомида туманимиз фермерлари томонидан 14 миллион доллар миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганини тарозини бир палласига қўйиб айтганда айрим фермерларнинг зиммасидаги масъулиятга бепарволиги, лоқайдлигини халққа, давлатга хиёнат деб баҳолаш мумкин.

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигида 2024 йил бошидан 35 та фермер хўжалигининг самарасиз фойдаланган 500 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилган. Яна 63 та фермер хўжалиги 2 минг 500 гектар ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келинаётганлиги сабабли туман захирасига қайтарилиш чоралари кўрилиб, тегишли суд  орқали туман захирасига қайтариш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда...

...“Хисорак Чилонжийда”, “Паркент Чанги чорваси”, “Қорабоев Абдуваҳоб”, “Жасур”, “Жумабой Зулфия”, “Абдурашид мевазори”, “Искандар зар шох”, “Абдурауф Озода”, “Руфат Руслан Жавоҳир”, “Заркент олтин водий”, “Искандар Муқаддас”, “Навбаҳор Отабек боғи” каби фермер хўжаликларининг солиқлардан мунтазам равишда қарздорлиги мавжуд бўлганликлари сабабли фаолияти тўхтатилмоқда.

Туманимиздаги мана шундай фермерларнинг жами қарздорлиги 2 млрд. сўмни ташкил этиши эса муаммолар кўламини анча кенгайтириб юборади...

❗️"Паркент тонги" газетасининг шу ҳафтадаги 1 февраль сонида мавзуга оид танқидий мақолани тўлиқ ўқишингиз мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

⚡️⚡️⚡️ Немислар тушунмаган сўз!

Фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қилдиринг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда аҳоли мурожаатлари билан ишламаган мутасаддилар жазоланди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ  тўқсон олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Туманимиз ҳаётига оид 7 та муҳим масала кўрилган сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Эргашов аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, мурожаатларда кўтарилаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида депутатларга батафсил маълумот берди.

Жумладан, туман аҳолисидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига 2024 йилнинг 1-ярим йиллик (январь-июнь ойлари) давомида жами 2 минг 254 та мурожаатлар келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида умумий мурожаатлар сони 687 та (7,6 фоиз)га камайган.

Келиб тушган 2 минг 254 та мурожаатлардан 1 минг 510 таси қаноатлантирилган,
438 тасига тушунтириш берилган, 35 таси рад этилган ва 271 таси жараёндаги мурожаатлардир.

Афсуски, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда туманимиздаги айрим мутасаддилар масъулиятсизлик қилмоқда.

Натижада мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилиш, ҳатто умуман жавоб бермаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Масалан, мурожаатга 32 кун, яна бошқа ҳолатда 60 кун, ҳатто 293 кундан буён жавоб қайтармаганлик ҳолатилари аниқланган.

Сессияда таъкидланганидек, аҳоли мурожаатлари билан лозим даражада ишламаган мансабдор шахсларга қонуний чоралар кўрилган.

Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг 8 нафарига огоҳлантириш, 7 нафар ходимга ҳайфсан берилиб, 1 нафар ходим жарима жазосига тортилган, 3 нафар ходим лавозимидан озод этилган ва 3 нафар раҳбар ходимларга маъмурий иш қўзғатилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

⚡️⚡️⚡️Чиқинди уюмларининг айбдори ким?

Кейинги пайтларда туманимиз марказидаги йўл бўйида, дўконлар қаршисида чиқинди уюмларига дуч келиш одатий ҳолатга айланди.

Кўнгилни беҳузур қиладиган бундай манзаралар ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилаётган туманимизда маданият қай даражада эканлигини кўрсатмайдими?

Сиз расмда кўриб турган манзаралар “Паркентсой” бўйидаги автотураргоҳ, “Еттикент” бекати қаршисидаги бино ва “Эко маркет” дўкони олида тўпланган чиқинди уюмларидир.

Бундай ташвишли ҳолатларнинг асл айбдори ким: чиқинди қутиларининг етишмовчилиги-ми ёки тумандошларимизнинг бефарқлигими?

Махсус чиқинди қутиларини бинолар ва иншоотлар, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар олдида ўрнатиш лозим.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорида таъкидланган.

Гўзал Паркентимиз марказида бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъуллари жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириши, шунингдек, чиқинди қутиларини ўрнатмаслик ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарималар қўллашда қатъиятли бўлиши талаб этилади.

🔴Биз мавзуга яна қайтамиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

⚡️⚡️⚡️Чиқинди қутилари қачон ўрнатилади?

@PARKENT_TONGI каналида ўтган 11 декабрь куни “Паркентсой” бўйидаги автотураргоҳ, “Еттикент” бекати қаршисидаги бино ва “Эко маркет” дўкони олида чиқинди уюмлари тўпланиб ётгани ҳақида ёзган эдик.

Афсуски, бугунги кунгача вазият ўзгармади. Чиқинди қутилари ҳали-ҳануз ўрнатилмади.

Айни ҳолат юзасидан Паркент туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими тегишли чораларни кўриб, дўкон ва бино эгаларига амалдаги қонунчилик талабларини, уларни бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатларини батафсил тушунтириб, бу борадаги вазиятни назоратга олиб, чиқинди қутиларини ўрнатилишини таъминлаши шарт.

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорида аниқ-тиниқ таъкидланган.

Очиғи, туманимиз марказидаги бу ёқимсиз манзарани зудлик билан бартараф этилиши учун Паркент туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан тезкор чоралар кўрилиши натижасида ушбу бино ва дўкон олдида чиқинди қутилари бир ё икки кунда ўрнатилади, деб кутгандик.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM