"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.2K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Руҳият

Ақл билан кўнгил бир йўлдан юрмайди. Ақлнинг йўли бошқа, кўнгилники бошқа...

Ақлни хунук ва ёқимсиз дея санаган Лайли ўз тахтини Мажнуннинг кўнглига қуради. Ўзини унга дунёда тенгсиз деб қабул қилдиради. Икки кўнгил бир бўлгач, саҳроларни маъқул кўради. Ақл эса бу ерларни итларга ҳам раво кўрмайди.

Фарҳод Ширин учун тоғни ёради... Бунинг бари кўнгил фармони эмасми?

Ақлдан сўрасангиз, дунёда гўзаллар кўп, Ширинлар қанча дейди. Аммо буни Фарҳодга тушунтириб бўлмайди.

Мажнунга Лайлининг хунуклигини айтсангиз: “Унга менинг кўзим билан қаранг!“ дейди.

Лутфий Қозончининг “Сўнгги тўфон“ асаридан

👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_ҳақиқати

Шундай муҳаббат борки, унга иккинчи томоннинг жавоби муҳим эмас!

Севаверади, ардоқлайверади, асраб-авайлайди, бахтини тилаб, дуо қилади.

Бу – она муҳаббати!

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Болакай ўйинчоғини топди


Кун давомида аъло кайфият сизни тарк этмасин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Қора рўйхатдаги маҳсулотлар

Агар соғлом ҳаёт тарафдори бўлсангиз, соғлиқ керак бўлса қуйидаги маҳсулотларни кундалик рационингиздан чиқариб ташланг!

• Ҳар қандай фастфуд
• Чипс
• Конфетлар
• Консервалар
• Майонез ва кетчуп
• Колбаса ва сосискалар
• Магазинни мевали йогуртлари
• Маргарин
• Ёғлилиги 0 фоизлик сут маҳсулотлари

👉 @PARKENT_TONGI
#Мукофот_муборак

⚡️⚡️⚡️ Йўлчивой Хайматов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди!

Президентимиз "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонга имзо қўйди.

Фармон билан мамлакатимизда аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки эътироф этилиб мукофотланганлар орасида Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мудири Йўлчивой Хайматов ҳам бор!

Шавкат Мирзиёевнинг мазкур фармони билан Йўлчивой Хайматов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди!

Мукофот муборак бўлсин Йўлчивой Ёрматович!

Туманимиз тиббиёт тизимининг сифати ошиб боришига қўшаётган ҳиссангизга муваффақият тилаймиз!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги жонли мулоқотда "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ бошлиғи!

Чорва моллари бозордаги қурилиш ишлари қачон тугайди?

"Бойқозон" маҳалласи, Паркент канали бўйида ишлаётган чорва моллари бозори ҳар томонлама қулайликларга эга бўлишида қандай режалар бор?

Марказий деҳқон бозорида кундалик истеъмол маҳсулотларининг нарх-наволари қандай?

Тадбиркорлик учун дўкон олишнинг тартибларини қандай?

Жонли мулоқотда "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ бошлиғи Дилшод Шомаъдиевдан шу каби саволларингизга аниқ жавоб олишингиз мумкин.

❗️МУЛОҚОТ 2 ДЕКАБРЬ КУНИ, КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИ.

Мулоқот давомида туман чорва моллари ҳамда деҳқон бозори фаолиятига оид ҳар қандай саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
@PARKENT_TONGI сўровномаси

⚡️⚡️⚡️ Сиз яшайдиган ҳудудда свет ўчиб турадими?
Anonymous Poll
60%
Ҳа, тез-тез ўчади!
35%
Йўқ, ўчмайди!
6%
Мана, ҳозир ҳам свет йўқ!
Ak Deniz Akşamlari
Ibrahim Tatlises
⚡️⚡️⚡️ Ўрта ер денгизи кечалари

Хушовоз турк хонандаси Иброҳим Тотлисас ижросидаги қўшиқни тинглаб завқланинг!

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Бугунги дам олиш кунингиз оилангиз даврасида файзли ва барокатли ўтсин!

Дуога қўл очиб фарзандларингиз камоли, оилангиз ҳотижамлиги, тўкин дастурхонингиз бардавомлиги, саломатлигингиз мустаҳкам бўлиши учун қилган ниятларингиз ижобат бўлсин!

Эзгу тилакларни билдириб яқинларингизни қувонтирганингиз ҳаётингизга мазмун олиб кирсин!

Бахтли оилангизга кўз тегмасин.

Яхши кайфият оилангизни тарк этмасин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият

​Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.

Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_ҳақиқати

Ҳаётингизнинг бир қисми бўлган одамларни ҳеч қачон йўқотмайсиз.

Фақат синов учун юборилганлар сизни тарк этишлари мумкин.

Тақдир қилиб юборилганлар эса муқаррар ҳаётингизда яшаб қолишади.

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Футбол ишқибозлари орасида шунақасини кўрганмисиз?

Кун давомида аъло кайфият сизни тарк этмасин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Кўк чойнинг 15 та фойдаси


• Терини юмшатади
• Иммун тизим ишини яхшилайди
• Қон босимини пасайтиради
• Саратон хавфини камайтиради
• Тромблар ҳосил бўлишига қаршилик қилади
• Иштаҳани пасайтиради ва энергия беради
• Моддалар алмашинувини нормаллаштиради
• Қондаги қандни назорат қилади
• Ўпкани тозалайди
• Атеросклероз ривожланиш хавфини камайтиради
• Мавсумий аллергик касалликларга қарши курашишда ёрдам беради
• Стрессни камайтириб, мия фаолиятини яхшилайди
• Организмда сув балансини тиклашга ёрдам беради
• Оғиз бўшлиғи яллиғланиш касаллигида фойда беради
• Алкоголь ва токсинлар чақирган жигар касаллигига қарши курашишда самарали восита

✔️ Бироз қимматроқ бўлса ҳам сифатли чой ичинг, фойдаси кўп бўлади!

👉 @PARKENT_TONGI
Паркент тонги 44-сон.pdf
10.6 MB
👆👆👆
Газетани электрон тарзда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!


"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 3-ноябрь 44-сонида ўқинг:

👉 Соғлом овқатлан, болажон!

👉 Маҳалла мусобақалари ҳақида нималар дея оламиз?

👉 Баҳорга эсон – омон етиб оламизми?

👉 Ҳовлингизда иссиқхона борми?

👉 Дунёдаги ғалати қонунлар

👉 Мақсад болаликдан бошланади


Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларимизнинг маслаҳатларини ҳамда ибратли ҳикоя, турли афоризм ва шоирларнинг шеърларини ўқийсиз.

Мароқли мутолаа тилаймиз!

Бизни телеграм каналимизда ҳам кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇
@PARKENT_TONGI
#Шеърият

⚡️⚡️⚡️ Ота дуоси

Ўғлим, сўрамасман сендан мол-дунё,
Уй ҳам қуриб берма, майли, аломат.
Майли, кўзларимга бўлмагил зиё,
Ёнимда юрсанг бас соғу саломат.

Майли, кўтармагил мени елкангда,
Қалқон ҳам бўлмагил ёғса маломат.
Бир куни ёстиққа бошим текканда
Тепамда турсанг бас соғу саломат.

Абдулла Орипов

👉 @PARKENT_TONGI
#Байрам_муборак

⚡️⚡️⚡️ Бугун Тиббиёт ходимлари куни!


Ҳурматли туманимиз тиббиёт ходимлари!

Сизларни тиббиёт ҳодимлари куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Одамларга қўлларидан келганича яхшилик улашувчи касбингизда мартабангиз баланд, юзларингиз ҳамиша ёруғ бўлсин!

Барчангизга мустахкам соғлиқ, шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Эслатмани_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маъруба Иноятовага мурожаатингиз борми?

“Паркент тонги” газетасининг расмий телеграм каналида туманимиздаги ташкилотларнинг раҳбар ва масъуллари билан жонли мулоқотлар давом этади.

Навбатдаги мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари Маъруба Иноятовага оила ва хотин-қизлар масаласидаги ҳар қандай муаммоларингизни айтиш имконингиз бор.

❗️ЖОНЛИ МУЛОҚОТ 14 НОЯБРЬ КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИ.

❗️Шуни ёдда тутингки, мулоқот давомида билдирган муаммоингиз имкон қадар ижобий ҳал этилишига катта эътибор берилади.

Шунингдек, мулоқотда туманимизда оилалар мустаҳкамлиги, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг: 👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Эслатмани_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги жонли мулоқот қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш масаласида бўлиб ўтади

“Паркент тонги” газетасининг расмий телеграм каналида туманимиздаги ташкилотларнинг раҳбар ва масъуллари билан жонли мулоқотлар давом этмоқда.

Биз билган "Тоза ҳудуд" ўрнида тадбиркорлик шаклидаги "ZERO-WASTE" МЧЖнинг фаолияти амалда қандай самара бермоқда?

Мулоқотда “ZERO-WASTE”  МЧЖ  Паркент туман филиали раҳбари Отабек Мирдавлатов соҳага оид ҳар қандай саволларингизга жавоб беради.

Жонли мулоқотда қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат қабул қилинади.

❗️ЖОНЛИ МУЛОҚОТ 19 НОЯБРЬ КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИ.

❗️Мулоқот давомида билдирган муаммоингиз имкон қадар ижобий ҳал этилишига катта эътибор берилади.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг: 👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Эслатмани_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги мулоқотда туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутасаддиси билан бўлиб ўтади

Туманимизда бола пули, моддий ёрдам адолатли ажратиляптими?

Аҳоли ушбу бўлимига мурожаат қилаётганда таниш-билишчилик ва яна турли кўринишдаги тўсиқларга дуч келмаяптими?

Навбатдаги жонли мулоқотда туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари Бехрузжон Тожибоевдан шу каби саволларга жавоб олинг!

❗️ОНЛАЙН МУЛОҚОТ 25 НОЯБРЬ КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

Мулоқот давомида бола пулини тайинлаш тартиби ва рад этилиши сабаблари, бола пулини қанча муддатгача тўланиши, пенсияга чиқиш ёши, бу борада ариза бериш тартиби, ижтимоий ҳимоя масалалари каби муҳим саволларингизни йўлланг!

Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

❗️Жонли мулоқотда соҳада дуч келаётган муаммоларингизга ечим топишга жиддий эътибор қаратилади!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Эслатмани_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги жонли мулоқотда "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ бошлиғи!

Чорва моллари бозордаги қурилиш ишлари қачон тугайди?

"Бойқозон" маҳалласи, Паркент канали бўйида ишлаётган чорва моллари бозори ҳар томонлама қулайликларга эга бўлишида қандай режалар бор?

Марказий деҳқон бозорида кундалик истеъмол маҳсулотларининг нарх-наволари қандай?

Тадбиркорлик учун дўкон олишнинг тартибларини қандай?

Жонли мулоқотда "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ бошлиғи Дилшод Шомаъдиевдан шу каби саволларингизга аниқ жавоб олишингиз мумкин.

❗️МУЛОҚОТ 2 ДЕКАБРЬ КУНИ, КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИ.

Мулоқот давомида туман чорва моллари ҳамда деҳқон бозори фаолиятига оид ҳар қандай саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!


Эрта тонгдан Аллоҳимдан, умид билан ниманики сўраган бўлсангиз барчаси ижобат бўлсин!

Ҳеч кимга таъна қилмай, ҳеч кимдан таъма қилмай яшай олишдек саодат сизни тарк этмасин.

Ҳаётингиз саодатли онларга тўлсин, Аллоҳ таоло ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин!

Бошланаётган янги ҳафтада эзгу амалларингиз кўп бўлсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI