#шеърият
КИМ ЎЗИ ЛИДА?
— Лида, жоним Лида! — бақирарди чол,
Уйсиз, юпун дайди, мовий кўз қари.
Гоҳи ижирғаниб, гоҳ қўрқиб хиёл,
Ўтган-кетган ундан юрарди нари.
Мен ҳам ўз йўлимда этарман давом,
Камми бу дунёда бахтсиз, ғамдийда?
Қўл силтаб қўярдим авваллар мудом,
Бу гал хаёлимдан кетмас: «Ким Лида?».
Чол деганим балки чолмасдир асли.
Соч-соқоли ўсган йигитдир ўктам.
Ким билади, бек ё валийдир насли,
Бошига тушгандир чўнг мусибат, ғам.
Ё катта олимдир, ноёб истеъдод,
Шу кўйга солгандир ҳасад лашкари.
Ёки зўр шоирдир у балки, ҳайҳот
Ташлаб кетган ўша суюган дилбари.
Ё қизидир Лида, жигаргўшаси,
Мовий кўзларида қотган изтироб.
Бевақт синиб балки ҳаёт шишаси,
Фарзанд доғи уни қилгандир хароб.
Қанча муаммолар турганда ахир,
Фикру ёдинг чирмаб олса шу савол.
«Лида ким?», туюлар менга негадир,
Дунёнинг азалий жумбоғи мисол.
Опасидир балки бечора, ғариб,
Балки синглисидур содда, ғамгусор.
Йўлига кўз тикиб ётганда оғриб,
Хабар олмагандир ҳолидан бир бор.
Лида ким? Рўшнолик кўрмаган, ёҳу,
Вафодор ёридур — жуфти ҳалоли.
Қай танноз ортидан кетганида у,
Жим, ёстиғин тишлаб қолган аёли.
Ёхуд... онасими, мансаб этиб лол,
Сўнгги сўзи нима бўлгандир армон?
Бу алам, бу фарёд чолнинг эҳтимол,
Бўғзидан отилиб чиққан пушаймон.
Лида деганлари фариштадир ё,
Чолга мадад берган, тинглаган оҳин.
Шаккок ўй кезади шуурда, илло
Балки шундай атар у ўз Илоҳин...
Йилларки, ёдимга тушар шу савол,
Ўтсам ўша маҳзун кўчадан ҳануз.
Қайта учратмадим чолни-ку, алҳол,
Лида кимлигин ҳам билмадим, афсус.
Майлига, излайин уни умрбод,
Майли, то қиёмат тополмай бироқ.
Ё Раб! Ўтган бўлса, руҳин айла шод,
Агар тирик бўлса, яшасин узоқ!
© Зоҳиджон Олов
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
КИМ ЎЗИ ЛИДА?
— Лида, жоним Лида! — бақирарди чол,
Уйсиз, юпун дайди, мовий кўз қари.
Гоҳи ижирғаниб, гоҳ қўрқиб хиёл,
Ўтган-кетган ундан юрарди нари.
Мен ҳам ўз йўлимда этарман давом,
Камми бу дунёда бахтсиз, ғамдийда?
Қўл силтаб қўярдим авваллар мудом,
Бу гал хаёлимдан кетмас: «Ким Лида?».
Чол деганим балки чолмасдир асли.
Соч-соқоли ўсган йигитдир ўктам.
Ким билади, бек ё валийдир насли,
Бошига тушгандир чўнг мусибат, ғам.
Ё катта олимдир, ноёб истеъдод,
Шу кўйга солгандир ҳасад лашкари.
Ёки зўр шоирдир у балки, ҳайҳот
Ташлаб кетган ўша суюган дилбари.
Ё қизидир Лида, жигаргўшаси,
Мовий кўзларида қотган изтироб.
Бевақт синиб балки ҳаёт шишаси,
Фарзанд доғи уни қилгандир хароб.
Қанча муаммолар турганда ахир,
Фикру ёдинг чирмаб олса шу савол.
«Лида ким?», туюлар менга негадир,
Дунёнинг азалий жумбоғи мисол.
Опасидир балки бечора, ғариб,
Балки синглисидур содда, ғамгусор.
Йўлига кўз тикиб ётганда оғриб,
Хабар олмагандир ҳолидан бир бор.
Лида ким? Рўшнолик кўрмаган, ёҳу,
Вафодор ёридур — жуфти ҳалоли.
Қай танноз ортидан кетганида у,
Жим, ёстиғин тишлаб қолган аёли.
Ёхуд... онасими, мансаб этиб лол,
Сўнгги сўзи нима бўлгандир армон?
Бу алам, бу фарёд чолнинг эҳтимол,
Бўғзидан отилиб чиққан пушаймон.
Лида деганлари фариштадир ё,
Чолга мадад берган, тинглаган оҳин.
Шаккок ўй кезади шуурда, илло
Балки шундай атар у ўз Илоҳин...
Йилларки, ёдимга тушар шу савол,
Ўтсам ўша маҳзун кўчадан ҳануз.
Қайта учратмадим чолни-ку, алҳол,
Лида кимлигин ҳам билмадим, афсус.
Майлига, излайин уни умрбод,
Майли, то қиёмат тополмай бироқ.
Ё Раб! Ўтган бўлса, руҳин айла шод,
Агар тирик бўлса, яшасин узоқ!
© Зоҳиджон Олов
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Шеърият
⚡️⚡️⚡️ Ало, она!
Соғинч ёмон, қўймас омон,
Боролмайман ишдан ортиб.
Эрта, дебон, индин, дебон,
Вақт умримиз олар тортиб.
Юрагингиз оҳи менман,
Кўнглингизнинг доғи менман,
Кундузимни қаро қилган,
Сочингизнинг оқи менман.
Ало, она, онажоним,
Соғинчингиз ўтди жондан,
Лек, бормоққа йўқ имконим,
Куюнманг, мен нотовондан.
Парвонаман сал «йилт» этиб,
Қайлардадир нур порласа.
Боргайдирман дарров етиб,
Олислардан ёр чорласа.
Сиз кўнасиз шу – боримга,
Қувончингиз аритдим мен.
Муштоқ айлаб дийдоримга,
Она, сизни қаритдим мен.
✍ Ботиржон Эргашев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
👉 @PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Ало, она!
Соғинч ёмон, қўймас омон,
Боролмайман ишдан ортиб.
Эрта, дебон, индин, дебон,
Вақт умримиз олар тортиб.
Юрагингиз оҳи менман,
Кўнглингизнинг доғи менман,
Кундузимни қаро қилган,
Сочингизнинг оқи менман.
Ало, она, онажоним,
Соғинчингиз ўтди жондан,
Лек, бормоққа йўқ имконим,
Куюнманг, мен нотовондан.
Парвонаман сал «йилт» этиб,
Қайлардадир нур порласа.
Боргайдирман дарров етиб,
Олислардан ёр чорласа.
Сиз кўнасиз шу – боримга,
Қувончингиз аритдим мен.
Муштоқ айлаб дийдоримга,
Она, сизни қаритдим мен.
✍ Ботиржон Эргашев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
👉 @PARKENT_TONGI
Audio
#Шеърият
⚡️⚡️⚡️Нега аввалгидек меҳр-оқибат қолмаган?
Инсоннинг оёқ-қўлларини кўзга кўринмас занжирдек боғлаган иллатларнинг чораси меҳр-оқибатдир!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️Нега аввалгидек меҳр-оқибат қолмаган?
Инсоннинг оёқ-қўлларини кўзга кўринмас занжирдек боғлаган иллатларнинг чораси меҳр-оқибатдир!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Шеърият
⚡️⚡️⚡️ Ота дуоси
Ўғлим, сўрамасман сендан мол-дунё,
Уй ҳам қуриб берма, майли, аломат.
Майли, кўзларимга бўлмагил зиё,
Ёнимда юрсанг бас соғу саломат.
Майли, кўтармагил мени елкангда,
Қалқон ҳам бўлмагил ёғса маломат.
Бир куни ёстиққа бошим текканда
Тепамда турсанг бас соғу саломат.
✍ Абдулла Орипов
👉 @PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Ота дуоси
Ўғлим, сўрамасман сендан мол-дунё,
Уй ҳам қуриб берма, майли, аломат.
Майли, кўзларимга бўлмагил зиё,
Ёнимда юрсанг бас соғу саломат.
Майли, кўтармагил мени елкангда,
Қалқон ҳам бўлмагил ёғса маломат.
Бир куни ёстиққа бошим текканда
Тепамда турсанг бас соғу саломат.
✍ Абдулла Орипов
👉 @PARKENT_TONGI
#Шеърият
⚡️⚡️⚡️ Давлатинг борида
Давлатинг борида, авжинг зўрида,
Йўқлаб келар, ҳатто бегоналар ҳам.
Давлатинг йўғида, бахтинг шўрида,
Саломинг олмайди девоналар ҳам.
Давлатинг борида, уйинг тўрида,
Оёғинг ўпарлар мастоналар ҳам.
Чироғинг ўчганда, дўстки дўст, ҳатто,
Кўчангдан учмайди парвоналар ҳам.
Бўйнингга илсанг ҳам гадо тўрвасин,
Ичмагил номарднинг ёғли шўрвасин.
Оллоҳимдан сўра, бергай барчасин,
Олтинга айлангай остоналар ҳам.
Кеча ёнгинамда юргандинг, ё Раб,
Кўзим ойнасида сочларинг тараб.
Бугун изларингдан қолдим-ку қараб,
Демак, рост экан-да афсоналар ҳам.
Юлдуздай бир ёндим, ўчарман, жоним,
Ҳижрон йўқ жойларга кетарман, жоним.
Садоийдан ёдгор сенга бу қабрим,
Сарғайган дафтарим, тароналар ҳам...
✍ Шамсиддин Садоий
👉 @PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Давлатинг борида
Давлатинг борида, авжинг зўрида,
Йўқлаб келар, ҳатто бегоналар ҳам.
Давлатинг йўғида, бахтинг шўрида,
Саломинг олмайди девоналар ҳам.
Давлатинг борида, уйинг тўрида,
Оёғинг ўпарлар мастоналар ҳам.
Чироғинг ўчганда, дўстки дўст, ҳатто,
Кўчангдан учмайди парвоналар ҳам.
Бўйнингга илсанг ҳам гадо тўрвасин,
Ичмагил номарднинг ёғли шўрвасин.
Оллоҳимдан сўра, бергай барчасин,
Олтинга айлангай остоналар ҳам.
Кеча ёнгинамда юргандинг, ё Раб,
Кўзим ойнасида сочларинг тараб.
Бугун изларингдан қолдим-ку қараб,
Демак, рост экан-да афсоналар ҳам.
Юлдуздай бир ёндим, ўчарман, жоним,
Ҳижрон йўқ жойларга кетарман, жоним.
Садоийдан ёдгор сенга бу қабрим,
Сарғайган дафтарим, тароналар ҳам...
✍ Шамсиддин Садоий
👉 @PARKENT_TONGI
#Шеърият
⚡️⚡️⚡️ Мени тошлар тинглашади...
Мени тошлар тинглашади, дили борга ўхшайди,
Еллар сочим силашади, қўли борга ўхшайди,
Аё дўстлар, майсаларнинг тили борга ўхшайди,
Мен дилимни хушлаб тургум, ирмоқлар куйлашганда,
Мен тилимни тишлаб тургум, япроқлар сўйлашганда.
Тиконимни тирнаманг, деб янтоқ йиғлаб ўсармиш,
Илдизларнинг табассуми куртагида кўкармиш,
Булбул бўлсанг, бедор бўл, пойингга гул чўкармиш,
Юрагимни ушлаб тургум, юлдузлар бўзлашганда,
Мен тилимни тишлаб тургум, турналар тиллашганда.
Шабнам тонгнинг шаробидир, Тангри қуёшга тутгай,
Лаб очган гул боларини интизор қиздек кутгай,
Икки ошиқ топишганда бу дунёни унутгай,
Мен дилимни хушлаб тургум, ғунчалар гуллашганда,
Мен тилимни тишлаб тургум, ошиқлар сирлашганда.
Сукунатнинг хуш созини сармаст саболар бузгай,
Айтишурлар қиз нозини ақли адолар бузгай,
Айтгим келар, дил торини ишқда гадолар узгай,
Мен дилимни тушовлагум, дилдорлар нозлашганда,
Мен жисмимдан жон овлагум, гадолар юзлашганда.
Мени тошлар тинглашади, дили борга ўхшайди,
Еллар сочим силашади, қўли борга ўхшайди,
Аё Маҳмуд, майсаларнинг тили борга ўхшайди,
Мен дилимни хушлаб тургим, майсалар тиллашганда,
Бу дунё ифордан хуш жийдалар гуллашганда.
✍ Маҳмуд Тоиров, Ўзбекистон халқ шоири
👉 @PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Мени тошлар тинглашади...
Мени тошлар тинглашади, дили борга ўхшайди,
Еллар сочим силашади, қўли борга ўхшайди,
Аё дўстлар, майсаларнинг тили борга ўхшайди,
Мен дилимни хушлаб тургум, ирмоқлар куйлашганда,
Мен тилимни тишлаб тургум, япроқлар сўйлашганда.
Тиконимни тирнаманг, деб янтоқ йиғлаб ўсармиш,
Илдизларнинг табассуми куртагида кўкармиш,
Булбул бўлсанг, бедор бўл, пойингга гул чўкармиш,
Юрагимни ушлаб тургум, юлдузлар бўзлашганда,
Мен тилимни тишлаб тургум, турналар тиллашганда.
Шабнам тонгнинг шаробидир, Тангри қуёшга тутгай,
Лаб очган гул боларини интизор қиздек кутгай,
Икки ошиқ топишганда бу дунёни унутгай,
Мен дилимни хушлаб тургум, ғунчалар гуллашганда,
Мен тилимни тишлаб тургум, ошиқлар сирлашганда.
Сукунатнинг хуш созини сармаст саболар бузгай,
Айтишурлар қиз нозини ақли адолар бузгай,
Айтгим келар, дил торини ишқда гадолар узгай,
Мен дилимни тушовлагум, дилдорлар нозлашганда,
Мен жисмимдан жон овлагум, гадолар юзлашганда.
Мени тошлар тинглашади, дили борга ўхшайди,
Еллар сочим силашади, қўли борга ўхшайди,
Аё Маҳмуд, майсаларнинг тили борга ўхшайди,
Мен дилимни хушлаб тургим, майсалар тиллашганда,
Бу дунё ифордан хуш жийдалар гуллашганда.
✍ Маҳмуд Тоиров, Ўзбекистон халқ шоири
👉 @PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърият
⚡️⚡️⚡️ Инсон ўзинг!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай деган эди:
"Агар Эркин Воҳидов "Инсон ўзинг" қасидасидан бошқа шеър ёзмаса ҳам, Шерали Жўраев шундан бошқа қўшиқ айтмаганида ҳам ҳар иккиси тарихда қолаверади".
Шоирнинг абадиятга муҳрланган сатрлари асло ўз аҳамиятини йўқотмайди!
👉 @PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Инсон ўзинг!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай деган эди:
"Агар Эркин Воҳидов "Инсон ўзинг" қасидасидан бошқа шеър ёзмаса ҳам, Шерали Жўраев шундан бошқа қўшиқ айтмаганида ҳам ҳар иккиси тарихда қолаверади".
Шоирнинг абадиятга муҳрланган сатрлари асло ўз аҳамиятини йўқотмайди!
👉 @PARKENT_TONGI
#Шеърият
⚡️⚡️⚡️ Мен кўрганман
Ёмғир сабаб йиғилиб
Қолган битта кўлмаксан.
Агар ёмғир ёғмаса,
Йиғилмайсан тўлмайсан.
Кўлман дея мақтанма,
Денгизни мен кўрганман.
Саҳоватда, меҳрда
Тенгсизни мен кўрганман.
Она дея мақтама,
Алла билмас аёлни.
Оналар бор алласи,
Қалқитгайдир ҳилолни.
Ўзбек деган аёли,
Чексизни мен кўрганман.
Тинчман дея мақтанма,
Тинчдир менинг диёрим.
Хирмонига битта дон
Қўшмоқликдир шиорим.
Юрти хонсиз, подшосиз,
Бексизни мен кўрганман.
✍ Усмон БЕК,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
⚡️⚡️⚡️ Мен кўрганман
Ёмғир сабаб йиғилиб
Қолган битта кўлмаксан.
Агар ёмғир ёғмаса,
Йиғилмайсан тўлмайсан.
Кўлман дея мақтанма,
Денгизни мен кўрганман.
Саҳоватда, меҳрда
Тенгсизни мен кўрганман.
Она дея мақтама,
Алла билмас аёлни.
Оналар бор алласи,
Қалқитгайдир ҳилолни.
Ўзбек деган аёли,
Чексизни мен кўрганман.
Тинчман дея мақтанма,
Тинчдир менинг диёрим.
Хирмонига битта дон
Қўшмоқликдир шиорим.
Юрти хонсиз, подшосиз,
Бексизни мен кўрганман.
✍ Усмон БЕК,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
#Шеърият
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бизни йўқлаб келган баҳорга салом
Ёмғирлар осмоннинг ерга инъоми,
Майсалар заминнинг яшил каломи,
Шундоқ яраларкан умр мароми,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Ҳар новда қувончи – кўз очган куртак,
Худодан хушхабар кўкармак, унмак,
Аё дўст, бу дамга шукрона керак,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Лолалар ловуллар лобар қизлардек,
Оқ булут хуш ёқар оппоқ юзлардек,
Сумалак сузишар ифор сузгандек,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Кўнгиллар кўклашар, кўнгиллар гуллар,
Туйғу тўлқинидан тошади диллар,
Қўр тўкиб дуога очилар қўллар,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Қувонч қўнғироғин чалгувчи фасл,
Минг битта дардингни олгувчи фасл,
Фасллар париси – асил-да, асил,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Олам қақшаганди қишнинг қаҳрида,
Энди энтикади баҳор бағрида,
Маҳмуд қулоч отар илҳом наҳрида,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
✍️ Маҳмуд ТОИР,
Ўзбекистон халқ шоири
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Ёмғирлар осмоннинг ерга инъоми,
Майсалар заминнинг яшил каломи,
Шундоқ яраларкан умр мароми,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Ҳар новда қувончи – кўз очган куртак,
Худодан хушхабар кўкармак, унмак,
Аё дўст, бу дамга шукрона керак,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Лолалар ловуллар лобар қизлардек,
Оқ булут хуш ёқар оппоқ юзлардек,
Сумалак сузишар ифор сузгандек,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Кўнгиллар кўклашар, кўнгиллар гуллар,
Туйғу тўлқинидан тошади диллар,
Қўр тўкиб дуога очилар қўллар,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Қувонч қўнғироғин чалгувчи фасл,
Минг битта дардингни олгувчи фасл,
Фасллар париси – асил-да, асил,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Олам қақшаганди қишнинг қаҳрида,
Энди энтикади баҳор бағрида,
Маҳмуд қулоч отар илҳом наҳрида,
Бизни йўқлаб келган баҳорга салом.
Ўзбекистон халқ шоири
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърият
⚡️ ⚡️ ⚡️ Халқ шоири ижодидан
"Паркент тонги" газетасининг 22 март сонида Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг янги шеърлари чоп этилди.
@PARKENT_TONGI телеграм канали аъзоларига газетамиз саҳифасини ҳавола қилишни лозим топдик.
🏐 Шоирнинг янги шеърларини ўқиб, назм гулшанига сайр қилинг!
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
"Паркент тонги" газетасининг 22 март сонида Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг янги шеърлари чоп этилди.
@PARKENT_TONGI телеграм канали аъзоларига газетамиз саҳифасини ҳавола қилишни лозим топдик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърият
⚡️ ⚡️ ⚡️ Мадҳия!
Мана мен маддоҳман, кимнинг гапи бор?
Мушвиқ онасини мақтаган маддоҳ.
Алафга қарамай, гулларни такрор,
Ҳар бир донасини мақтаган маддоҳ.
Мана мен маддоҳман, маддоҳлар борки,
Уларнинг баридан устунроқ бўлай.
Майли тупроқ сочинг юзимга токи,
Фақат юрт ҳокига кўмилиб ўлай.
Маддоҳ бўлганда ҳам энг ашаддийси,
Салом қандай бўлса шундай аликдир.
Ҳаммани мақтамоқ маддоҳлик бўлса,
Тузлуққа тупурмоқ кўрнамакликдир.
Онам шундай деган ким нима деса,
Кирликни эзгулик енгади деган.
Сен яхши деганинг сўнг яхши бўлса,
Сенга ҳам савоби тегади деган.
Акамни мақтайин, опамни мақтай,
Майли ақллилар "валийлик" қилсин.
Элга қўли очиқ ҳотамни мақтай,
Кейин ҳам халқимга сахийлик қилсин.
Мана мен маддоҳман, сен алам қилган,
Аналҳақ, Аналҳақ, Ҳақ дейман бугун.
Юртимнинг мадҳини тўлиқ жам қилган,
Буюк мадҳиямни мақтайман бугун.
✍️ Мирзо Озод
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Мана мен маддоҳман, кимнинг гапи бор?
Мушвиқ онасини мақтаган маддоҳ.
Алафга қарамай, гулларни такрор,
Ҳар бир донасини мақтаган маддоҳ.
Мана мен маддоҳман, маддоҳлар борки,
Уларнинг баридан устунроқ бўлай.
Майли тупроқ сочинг юзимга токи,
Фақат юрт ҳокига кўмилиб ўлай.
Маддоҳ бўлганда ҳам энг ашаддийси,
Салом қандай бўлса шундай аликдир.
Ҳаммани мақтамоқ маддоҳлик бўлса,
Тузлуққа тупурмоқ кўрнамакликдир.
Онам шундай деган ким нима деса,
Кирликни эзгулик енгади деган.
Сен яхши деганинг сўнг яхши бўлса,
Сенга ҳам савоби тегади деган.
Акамни мақтайин, опамни мақтай,
Майли ақллилар "валийлик" қилсин.
Элга қўли очиқ ҳотамни мақтай,
Кейин ҳам халқимга сахийлик қилсин.
Мана мен маддоҳман, сен алам қилган,
Аналҳақ, Аналҳақ, Ҳақ дейман бугун.
Юртимнинг мадҳини тўлиқ жам қилган,
Буюк мадҳиямни мақтайман бугун.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърият
⚡️ ⚡️ ⚡️ УЙҒОНМАСАК, УЯЛГАЙМИЗ
Уйқу учун келмаганмиз бу дунёга,
Юзни чайинг тонглар сочган нур, зиёга,
Қалби уйғоқ мушаррафдир хуш дуога,
Вилоятим, аҳли Тошкент, ўтинчим бор,
Уйғоқ элни бандам дегай, Парвардигор.
Мудроқ одам муродига етган эмас,
Қут- барака кўчасидан ўтган эмас,
Юз йил яшаб бахт баридан тутган эмас,
Вилоятим, аҳли Тошкент, тўлғон энди,
Уйғонганлар сафига кир, уйғон энди!
Нурафшоннинг номидаги нуринг ҳаққи,
Олмалиқдан олаётган дуринг ҳаққи,
Бекободни пўлат қилган қўринг ҳаққи,
Чирчиқ билан яна юз бор қувон энди,
Қувончингни қўшиғидан уйғон энди!
Бўстонлиқдек жаннатмонанд гулзор бизда,
Паркент деса, узумига хумор бизда,
Оҳангарон тилдан тушмас алёр бизда,
Боғинг бевақт кўрмасин ҳеч хазон энди,
Деҳқон элим, боғбон элим, уйғон энди!
Тошкент отлиғ ўз мактабинг яратгандинг,
Ибрат тўккан изларингга қаратгандинг,
Пойтахт бўлиб шон-шуҳратинг таратгандинг,
Аслида-ку, Ватан учун – уммондайсан,
Нечун, ахир, шу қадрингда уйғонмагайсан?!
Уйғонишдан Худо ҳаққи уялма ҳеч,
Ўз орингдан ўзгасига суялма ҳеч,
Бугун уйғон, эрта албат бўлади кеч,
Уйғонганлар ичра ургин жавлон энди,
Шиддатингни шамолидан, уйғон энди!
Юртбошининг меҳри бизга дарёча бор,
Шу меҳрни – оқламоқни қил ихтиёр,
Вилоятим, аҳли Тошкент, айтгум такрор,
Бу даъватдан бўлмагин ҳеч ҳайрон энди,
Уйғонмасак, уялгаймиз, уйғон энди!
✍️ Маҳмуд ТОИР,
Ўзбекистон халқ шоири
👉 @PARKENT_TONGI
Уйқу учун келмаганмиз бу дунёга,
Юзни чайинг тонглар сочган нур, зиёга,
Қалби уйғоқ мушаррафдир хуш дуога,
Вилоятим, аҳли Тошкент, ўтинчим бор,
Уйғоқ элни бандам дегай, Парвардигор.
Мудроқ одам муродига етган эмас,
Қут- барака кўчасидан ўтган эмас,
Юз йил яшаб бахт баридан тутган эмас,
Вилоятим, аҳли Тошкент, тўлғон энди,
Уйғонганлар сафига кир, уйғон энди!
Нурафшоннинг номидаги нуринг ҳаққи,
Олмалиқдан олаётган дуринг ҳаққи,
Бекободни пўлат қилган қўринг ҳаққи,
Чирчиқ билан яна юз бор қувон энди,
Қувончингни қўшиғидан уйғон энди!
Бўстонлиқдек жаннатмонанд гулзор бизда,
Паркент деса, узумига хумор бизда,
Оҳангарон тилдан тушмас алёр бизда,
Боғинг бевақт кўрмасин ҳеч хазон энди,
Деҳқон элим, боғбон элим, уйғон энди!
Тошкент отлиғ ўз мактабинг яратгандинг,
Ибрат тўккан изларингга қаратгандинг,
Пойтахт бўлиб шон-шуҳратинг таратгандинг,
Аслида-ку, Ватан учун – уммондайсан,
Нечун, ахир, шу қадрингда уйғонмагайсан?!
Уйғонишдан Худо ҳаққи уялма ҳеч,
Ўз орингдан ўзгасига суялма ҳеч,
Бугун уйғон, эрта албат бўлади кеч,
Уйғонганлар ичра ургин жавлон энди,
Шиддатингни шамолидан, уйғон энди!
Юртбошининг меҳри бизга дарёча бор,
Шу меҳрни – оқламоқни қил ихтиёр,
Вилоятим, аҳли Тошкент, айтгум такрор,
Бу даъватдан бўлмагин ҳеч ҳайрон энди,
Уйғонмасак, уялгаймиз, уйғон энди!
Ўзбекистон халқ шоири
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърият
⚡️ ⚡️ ⚡️ Онам
(Фотиҳ Кисапармакдан ўзлаштирма)
Бу малак менинг Онам,
Бардоши тоғдан буюк,
Дарди уқёндан чуқур,
Зикридир шукр-шукр.
Чарчаш нима билмаган,
Ҳеч шикоят қилмаган,
Ҳалолликни ўйлаган,
Шу малак менинг Онам!
Йиғлама маюс Онам,
Ғам ема мунис Онам,
Бу кунлар ўтар-кетар,
Бир оғирлик ортидан,
Енгиллик келар Онам!
Ҳалоллик албат ютар!
Бу малак менинг Онам,
Қанотлари иффати,
Дуоси мизрақ ўқи,
Шарафи юзин оқи.
Беш болани ўстирган,
Ҳалолликда тик турган,
Икки оёқда юрган,
Шу малак менинг Онам...
©️ Ўқиган: Аброр Мухтор Алий
⭕️ Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @PARKENT_TONGI
(Фотиҳ Кисапармакдан ўзлаштирма)
Бу малак менинг Онам,
Бардоши тоғдан буюк,
Дарди уқёндан чуқур,
Зикридир шукр-шукр.
Чарчаш нима билмаган,
Ҳеч шикоят қилмаган,
Ҳалолликни ўйлаган,
Шу малак менинг Онам!
Йиғлама маюс Онам,
Ғам ема мунис Онам,
Бу кунлар ўтар-кетар,
Бир оғирлик ортидан,
Енгиллик келар Онам!
Ҳалоллик албат ютар!
Бу малак менинг Онам,
Қанотлари иффати,
Дуоси мизрақ ўқи,
Шарафи юзин оқи.
Беш болани ўстирган,
Ҳалолликда тик турган,
Икки оёқда юрган,
Шу малак менинг Онам...
⭕️ Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM