Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
23.7K photos
3.41K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Араб_тили

“Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остидаги мусобақа

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан талабалар ўртасида “Тиллар” кафедраси томонидан мусобақа ташкил этилди.

Иштирокчилар қуйидаги 6 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар:

1️⃣ Араб тили ва балоғатдан блиц саволларга жавоб бериш;
2️⃣ Калиманинг охирги ҳарфига кўра сўз айтиш;
3️⃣ Берилган суратларни араб тилида таърифлаш ва жавобини топиш;
4️⃣ Саҳна кўринишлари намойиши;
5️⃣ Ўзбекча ибораларни араб тилига таржима қилиш;
6️⃣ Араб тилидаги зарбул масалларни айтиб, шарҳлаш.

• Мусобақа ҳар йилгидек қизғин ва юқори савияда ўтди. Айниқса, саҳна кўринишлари талабаларнинг ижодкорлигини ва араб тилига бўлган қизиқишини ёрқин намоён этди ҳамда томошабинларда катта таассурот қолдирди.

📌 Араб тилини билиш Қуръони карим маъноларини англашга, илм-фан, тарих ва халқлар маданиятларини ўрганишга олиб борувчи йўлдир.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Араб_тили

Араб тили байрамига бағишланган мусобақа ғолиблари аниқланди

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги доирасида талабалар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Бу тадбир Халқаро араб тили куни муносабати билан ўтказилгани билан аҳамиятлидир.

🔖 Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:

🥇 1-ўрин: Саккокий жамоаси (3-курс талабалари);
🥈 2-ўрин: Замахшарий жамоаси (1-курс талабалари);
🥉 3-ўрин: Мулла Жомий жамоаси (2-курс талабалари).

🏆 Мусобақа талабаларнинг билимларини янада ривожлантиришга хизмат қилди. Ғолибларга эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиқлари топширилди.

📖 Араб тили нафақат диний илмларни ўрганиш, шу билан бирга дунё маданиятлари, илм-фан ва тарихга йўл очувчи тиллардан биридир. Бу каби тадбирлар талабаларга билимларини амалда қўллаш имкониятини бериб, уларнинг ижодий қобилиятларини оширади.

📌 Бизни кузатишда давом этинг! Яна кўплаб қизиқарли тадбирлар ҳали олдинда!

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Фанлар_академияси

Шавкат Аюпов Ўзбекистон Фанлар академиясига президент этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Аюпов Шавкат Абдуллаевич Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди.

Шавкат Аюпов 1980 йилда Америка математика жамияти аъзоси, 1995 йилда академия ҳақиқий аъзоси (академик) этиб сайланган. У 1996 йилда «Шуҳрат» медали, 2003 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2011 йилда «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони ва 2021 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали билан тақдирланган.

👉 @uygun_gafurov | 👉 t.iss.one/oliymahad

Instagram | Facebook | Telegram
#Мулоқот

📣 Эълон!

• Тошкент ислом институтида ректор Уйғун домла Ғафуров билан талаба ёшлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилади.

📅 Тадбир 2024 йил 18 декабрь, соат 13:30 да ТИИ мажлислар залида бўлиб ўтади.

• Институт профессор-ўқитувчилари ва кундузги таълим талабаларини ушбу муҳим тадбирда иштирок этиш учун таклиф этамиз.

💬 Мулоқотда кўплаб қизиқарли ва аҳамиятли мавзулар муҳокама қилинади!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Танлов #Йил_китобхони

📣 2 ой ичида Араб тилида 4 минг бет китоб ўқиган талаба “Йил китобхони” бўлди!

📚 Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан “Китоб – ишончли дўст” шиори остида китобхонлик кўрик-танловига старт берилган эди.

👨‍🏫 Танлов шартига кўра, иштирокчи талабалар кафедра ўқитувчилари томонидан тақдим қилинган Араб тилидаги 15 та китобни октябрдан декабрга қадар, белгиланган 2 ой муддат мобайнида ўқиб тугатиши ва ўзлаштириши лозим эди.

⁉️ Муддат якунланиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан рўйхатдаги китобларни ўқиб тугатган талабалар ўртасида имтиҳон ўтказилди.

🏆 4 000 бетдан иборат 14 та китобни ўқиб тугатиб, энг юқори балл тўплаган 2-курс талабаси Абдулазиз Одилжонов “Йил китобхони” деб топилиб, ноутбук билан мукофотланди.

🥇 Ҳакамларнинг синовларидан ўтиб, юқори балл тўплаган яна 5 нафар талабага ҳам қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Танлов #Фан_ойлиги

📣 “Кофия” китобини тўлиқ ёд олган талабалар китоблар тўплами ва смартфон билан мукофотланди

▪️ Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабат билан "Тиллар" кафедраси томонидан талабалар ўртасида Кофия китобига оид танлов эълон қилинган эди.

📚 Танлов шартига кўра, иштирокчилар Кофия китоби матнини ёддан айтиб бердилар.

🏆 1-курс талабалари Муҳамаддин Нажимаддинов ва Аҳмаджон Мамасолиев Кофия китоби матнини тўлиқ ёддан айтиб бериб, ғолиб деб топилдилар.

▪️ ТИИ ректори У. Ғафуров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси М.Насриев танлов мукофотлари — "Тафсири Ҳилол", "Одоблар хазинаси" китоблари ва смартфонларни билимдон талабаларга топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahad диний-маърифий канал!
#Танлов #Фан_ойлиги

📣 “Энг яхши мақола соҳиби” ва “Энг яхши инфографика соҳиби” аниқланди

▪️ Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабати билан "Тиллар" кафедраси томонидан талабалар ўртасида Араб тили ва балоғат фанларини ўзлаштиришдаги замонавий методлар ва услубларни акс эттирган мақола ва инфографика бўйича танлов эълон қилинган эди.

📚 “Энг яхши мақола соҳиби” 1-курс талабаси Абдулқодир Қодиралиев, "Энг яхши инфографика соҳиби” эса 3-курс талабаси Отабек Маматқулов бўлиб, ғолибларга эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиғини проректор Т.Эвадуллаев топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фармацевтика

Давлатимиз раҳбари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолияти билан танишди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Очиқ_мулоқот

📢 Очиқ мулоқот: Ёшлар ташаббуслари майдони!

📍 Тошкент ислом институтида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Ректор Уйғун домла Ғафуров талабалар билан мулоқот ўтказди.

🎯 Ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, шу орқали ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлардан талабаларни яқиндан хабардор қилиш тадбирнинг асосий мақсадидир.

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ тарихи, келгусидаги режалар ва институт олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

📌 Ректор талабаларга китобхонлик ва хорижий тилларни ўзлаштириш, қўлёзмаларни ўқиш ва тадқиқ қилиш бўйича мурожаат қилди.

📌 У.Ғафуров битирувчилар келажакда энг яхши олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва масжидларда фаолият юритиши лозимлигини билдирди.

👨‍🎓 Талабалар ўқув ва ташкилий масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, фикр ва таклифларини билдиришди.

🔗 t.iss.one/oliymahad