Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
23.7K photos
3.41K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#танлов #викторина

🔹Тошкент ислом институтида "Май - Ҳадис фани ойлиги" деб белгиланган.

🔹 Шу муносабат билан Ҳадис илмини яхшироқ ўрганиш мақсадида ТИИ "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан "Ҳадис ва ҳадис китобларини ўрганамиз" номи остида викторина-танлов эълон қилинган эди.

🔹Кўпчилик катта иштиёқ ила тест-саволларда ўз билимларини ишга солиб фаол иштирок этдилар.

🔸Танловимиз ўз ниҳоясига етди ва ғолиблар аниқланди:

Барча учун мўлжалланган тест-саволлардан ғолибларимиз:
🏅 Сарварбек Солижонов
🏅 Рухсора Мажидова
🏅 Муҳсина Бобоева

Талабалар
учун мўлжалланган тест-саволлардан ғолибларимиз:
🏅 Азиза Жумабоева
🏅 Муҳиддин Эргашев
🏅 Исмоилжон Иброҳимов

🔸Барча ғолибларни ёки уларнинг вакилларини 3-июнь жума куни жума намозидан сўнг Тошкент ислом институтига таклиф этамиз.

🎁Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Ғолиблик муборак бўлсин!

📌@oliymahad
#Танлов

▪️ Диққат танлов!

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида иншолар (эсселар) танлови эълон қилинади! - ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30693

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#танлов #сийрат

📢 Диққат танлов!

🙂Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётларини ўрганиш мақсадида "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат" номи остида викторина-танлов эълон қилинмоқда.

Викторина шартлари:

1️⃣ @oliymahad каналига Октябрь ойидаги ҳар сешанба ва жума кунлари соат 20:00 да 5 та тест-савол жойланади. 30 дақиқа ичида ана ўша саволларга жавобларни @tanlov2022bot манзилга юборасиз. Жавобларни юборишда барча жавобларни бир хабарнинг ўзида юборишингиз керак бўлади.

2️⃣ Биринчи бўлиб барча саволларга тўлиқ ва тўғри жавоб йўллаган (йўллаган хабарингизни таҳрирлаш (изменит, эдит) мумкин эмас) иштирокчи ғолиб бўлади ва мукофот билан тақдирланади.

3️⃣ Танлов ҳар сешанба ва жума - 7, 11, 14, 18, 21, 25 ҳамда 28-октябрь кунлари бўлади. Ҳар ҳафта биттадан ғолиб, жами 7 та ғолиб бўлади.

⚠️ Эслатма: Викторинада маъҳад ва мадраса талабаларидан ташқари барча иштирок этиши мумкин!

Тестлар Олтинхонтўра Саййид Маҳмуд Тарозийнинг қаламларига мансуб “Нурул Басар” китоби асосида тузилади.

📚 Ғолиблар қимматли мукофот билан тақдирланадилар.

💻 Билимга чанқоқ яқинларингизга юборинг!

💬@oliymahad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#21_октябр_Ўзбек_тилига_Давлат_тили_мақоми_берилган_кун #Танлов

▪️ “Тил билимдонлари” аниқланди

▫️ “Ўзбек тили байрами” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Тиллар кафедраси ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида битирувчи курс талабалари ўртасида “Тил билимдонлари” деб номланган викторина ўтказилди…-ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33382

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Танлов #Мен_радикализмга_қаршиман

▪️Тошкент ислом институтида 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" номли кўрик-танлов бўлиб ўтади.

▫️Танловнинг саралаш босқичи ўтказилиб, талабаларга шартлар таништирилди. Гуруҳлар кесимида қуръа ташлангач, иштирокчилар асосий мусобақадаги чиқиш тартибларини аниқлаб олдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Танлов #Мен_радикализмга_қаршиман

▪️Тошкент ислом институтида "Ижтимоий фанлар" кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди.

▫️Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита "Диншунослик экспертизаси" бўлими мутахассиси Мирфозил Мадалиев, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар.

▫️ Кўрик-танлов 3 та шарт асосида бўлиб ўтди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Танлов #Мен_радикализмга_қаршиман

▪️Тошкент ислом институтида "Ижтимоий фанлар" кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди.

▫️"Экстремистик ва террористик ташкилотлар ва оқимлар фаолиятидан огоҳ бўлинг", "Тезкор савол-жавоблар" ва "Қонунларни биласизми?" шартлари асосида ўтган кўрик-танловда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: 2-курс талабалари;
2-ўрин: 1-курс талабалари;
3-ўрин: 3-курс талабалари.

▫️ Совриндор иштирокчиларга диплом ва совғалар тақдим қилинди.

▫️Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашиб, талабалар билимларини баҳолаган Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси М.Мадалиевга ҳамкорлик учун ректор М.Муҳаммадсиддиқов ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Фиқҳ #Танлов

▪️Мусобақа ғолиблари тақдирландилар

▫️Тошкент ислом институтида “Ноябр – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида икки йўналишда мақолалар танлови ҳамда талаба қизлар ўртасида "Замонамиз фақиҳалари" номли мусобақа ўтказилди.

▫️Биринчи йўналиш – фиқҳ фанига оид эркин мавзуда, иккинчи йўналиш – бугунги кунда долзарб бўлган муайян мавзулар доирасида мақола ёзиш бўйича бўлиб ўтди.

▫️Биринчи йўналиш бўйича:  
1-ўрин: Жўрабоев Зоиржон;
2-ўрин: Ҳасанов Ҳусниддин;
3-ўрин: Абдураззоқхўжаев Машрабжон.

▫️Иккинчи йўналиш бўйича:
1-ўрин: Абдувосиев Хожали;
2-ўрин: Салимов Нурмуҳаммад;
3-ўрин: Холиқов Муҳаммадфарруҳ.

▫️"Замонамиз фақиҳалари":
1-ўрин: Мужтаҳидалар;
2-ўрин: Фақиҳалар;
3-ўрин: Закийялар;
4-ўрин: Олималар.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41361

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Танлов #Фан_ойлиги

▪️Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги муносабати билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчилари О.Тангиров, Т.Азимов ва Ш.Бадиев томонидан “Ислом олами давлатлари ва халқаро ислом ташкилотлари” мавзусида Кундузги таълим тизими талабалари ўртасида мақолалар танловига старт берилди.

▫️Декабрь охирида 1–3 ўрин ғолибларига эсдалик совғалари топширилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Танлов

▪️ "Ислом олами"га бағишланган викторина ўтказилди

▫️ Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги муносабати билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов томонидан 2-курс талабалари ўртасида викторина шаклидаги танлов ўтказилди.

▫️Танлов якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Рухсора Турғунбоева;
2-ўрин: Омина Валихонова;
3-ўрин: Муаттарой Мирзаева.

1-ўрин: Раҳматуллоҳ Акбаров;
2-ўрин: Одилжон Шарапов;
3-ўрин: Абдулбосит Турғунов.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Танлов

🏆 Ўқув йили якунларига кўра номинациялар бўйича энг илғор талабалар мукофотландилар


🥇Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1 ва 2-сонли Талабалар турар жойида "Энг намунали хона" ва "Энг намунали талаба" номинацияси бўйича танлов ўтказилди.

🎁 Ғолиблар бўлим тарбиячи-педагоглари ва ТТЖ комендантлари томонидан қўйилган баллар асосида йил давомида энг тартибли ва озода сақланган хоналар орасидан саралаб олинди.

🛏 Натижада, асосий бинода жойлашган 1-ТТЖдан 209-хона ва Таҳфизул Қуръон кафедрасида жойлашган 2-ТТЖдан 6-хона аъзолари "Энг намунали хона" соҳиблари сифатида тақдирландилар.

👨🏻‍💻 Барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларда фаол иштирок этган 4-курс талабаси Нишонов Нодирбек "Энг намунали талаба" номинациясига муносиб деб топилда ҳамда устозлар томонидан мукофотланди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Танлов #Имом_Доримий

Имом Доримий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган танлов ғолиблари тақдирландилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августда “Имом Доримий ва унинг меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” ижроси ўлароқ Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан кундузги таълим тизими талабалари ўртасида “Имом Доримий – Имом Бухорийга устоз муҳаддис!” мавзусида мақолалар танлови ўтказилди.

Имом Доримийнинг ҳаётига бағишланган мақолалар танлови натижалари:
1-ўрин: Музаффар Мирабдуллаев;
2-ўрин: Бахтиёр Рустамов;
3-ўрин: Халилуллоҳ Жунайдуллаев.

Имом Доримийнинг илмий меросига бағишланган мақолалар танлови натижалари:
1-ўрин: Муҳаммадамин Ҳожиев;
2-ўрин: Абдуманнон Узоқов;
3-ўрин: Ҳожали Абдувосиев.

Сийрат фани ойлиги доирасида ўтказилган танловда Азимжон Рихсибоев ғолиб деб топилди.

Ғолиблар ва совриндорларга устозлари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Танлов #Йил_китобхони

📣 Диққат, танлов: “Йил китобхони”га ноутбук!

📚 Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан “Китоб – ишончли дўст” шиори остидаги китобхонлик кўрик-танловига старт берилган.

👨‍🏫 Танлов шартига кўра иштирокчи талабалар кафедра ўқитувчилари томонидан тақдим қилинган китобларни октябрдан декабрга қадар, белгиланган 2 ой муддат мобайнида ўқиб тугатиши ҳамда ўзлаштириши лозим.

⁉️ Муддат якунлангач ҳакамлар ҳайъати томонидан рўйхатдаги китобларни тўлиқ ўқиб тугатган талабалар ўртасида имтиҳон ўтказилади.

🥇Ҳакамларнинг синовларидан ўтиб энг юқори балл тўплаган 3 нафар талаба ғолиб бўлиб, қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланади.

🏆 Энг юқори балл тўплаган олий ўрин соҳиби “Йил китобхони” деб эълон қилинади ва ноутбук билан мукофотланади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Танлов #Фан_ойлиги

📣 Диққат, танлов!

▪️Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабат билан "Тиллар" кафедраси томонидан талабалар ўртасида Араб тили ва Балоғат фанларини ўзлаштиришдаги замонавий методлар ва услубларни акс эттирган мақола, инфографика ва видео роликлар танлови эълон қилинади.

📚 Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланадилар:

• Энг яхши мақола соҳиби;
• Энг яхши инфографика соҳиби;
• Энг яхши видео ролик соҳиби.


⏱️ Номзодлар ўз илмий-ижодий ишларини 14 декабрга қадар ҳайъат аъзоларига тақдим қилишлари лозим.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Танлов #Фан_ойлиги

📣 Диққат, танлов!

▪️Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабат билан "Тиллар" кафедраси томонидан талабалар ўртасида Араб тили ва Балоғат фанларини ўзлаштиришдаги замонавий методлар ва услубларни акс эттирган мақола, инфографика ва видео роликлар танлови эълон қилинади.

📚 Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланадилар:

• Энг яхши мақола соҳиби;
• Энг яхши инфографика соҳиби;
• Энг яхши видео ролик соҳиби.


⏱️ Номзодлар ўз илмий-ижодий ишларини 14 декабрга қадар қуйидаги манзилга юборишлари лозим:👇

📩 @AbdulbositNurulloh

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Танлов #Фан_ойлиги

📣 Диққат, навбатдаги танлов!

▪️Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабат билан "Тиллар" кафедраси томонидан талабалар ўртасида Кофия китобига оид танлов эълон қилинмоқда.

📚 Танлов шартига кўра иштирокчилар Кофия китоби матнини ёддан айтиб беришлари лозим.

🏆 Ғолибларга эсдалик соғалари топширилади, 1-ўрин соҳиби смартфонга эга бўлади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Танлов #Йил_китобхони

📣 2 ой ичида Араб тилида 4 минг бет китоб ўқиган талаба “Йил китобхони” бўлди!

📚 Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан “Китоб – ишончли дўст” шиори остида китобхонлик кўрик-танловига старт берилган эди.

👨‍🏫 Танлов шартига кўра, иштирокчи талабалар кафедра ўқитувчилари томонидан тақдим қилинган Араб тилидаги 15 та китобни октябрдан декабрга қадар, белгиланган 2 ой муддат мобайнида ўқиб тугатиши ва ўзлаштириши лозим эди.

⁉️ Муддат якунланиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан рўйхатдаги китобларни ўқиб тугатган талабалар ўртасида имтиҳон ўтказилди.

🏆 4 000 бетдан иборат 14 та китобни ўқиб тугатиб, энг юқори балл тўплаган 2-курс талабаси Абдулазиз Одилжонов “Йил китобхони” деб топилиб, ноутбук билан мукофотланди.

🥇 Ҳакамларнинг синовларидан ўтиб, юқори балл тўплаган яна 5 нафар талабага ҳам қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Танлов #Фан_ойлиги

📣 “Кофия” китобини тўлиқ ёд олган талабалар китоблар тўплами ва смартфон билан мукофотланди

▪️ Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабат билан "Тиллар" кафедраси томонидан талабалар ўртасида Кофия китобига оид танлов эълон қилинган эди.

📚 Танлов шартига кўра, иштирокчилар Кофия китоби матнини ёддан айтиб бердилар.

🏆 1-курс талабалари Муҳамаддин Нажимаддинов ва Аҳмаджон Мамасолиев Кофия китоби матнини тўлиқ ёддан айтиб бериб, ғолиб деб топилдилар.

▪️ ТИИ ректори У. Ғафуров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси М.Насриев танлов мукофотлари — "Тафсири Ҳилол", "Одоблар хазинаси" китоблари ва смартфонларни билимдон талабаларга топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahad диний-маърифий канал!
#Танлов #Фан_ойлиги

📣 “Энг яхши мақола соҳиби” ва “Энг яхши инфографика соҳиби” аниқланди

▪️ Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабати билан "Тиллар" кафедраси томонидан талабалар ўртасида Араб тили ва балоғат фанларини ўзлаштиришдаги замонавий методлар ва услубларни акс эттирган мақола ва инфографика бўйича танлов эълон қилинган эди.

📚 “Энг яхши мақола соҳиби” 1-курс талабаси Абдулқодир Қодиралиев, "Энг яхши инфографика соҳиби” эса 3-курс талабаси Отабек Маматқулов бўлиб, ғолибларга эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиғини проректор Т.Эвадуллаев топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!