Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Араб_тили

Араб тили мусобақаси ўтказилади

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасида анъанавий мусобақа ўтказилади.

• Тадбир доирасида хаттотлик, араб тили ва балоғат фанига оид китоблар ҳамда араб диёрлари миллий таомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

• 6 шартдан иборат мусобақа ҳар йилгидек қизғин илмий баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.

• Ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим қилинади, шунингдек, "Йил китобхони" ноутбукка ва Кофия матнини ёд олган билимдон талаба смартфонга эга бўлади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Араб_тили

Анъанавий Араб тили мусобақаси бошланди

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда.

• Тадбир Аллоҳ таолонинг Каломи тиловати ва дуойи хайр билан бошланди.

• ТИИ ректори Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан мусобақани очиб берди. Тил байрамида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Муҳаммадамин Насриев ҳам иштирок этмоқда.

Учта курс талабаларидан иборат Замахшарий, Мулла Жомий ва Саккокий жамоалари ўртасидаги баҳсларни ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Абдулҳаким домла Арипов, Тиллар кафедраси ўқитувчиси Файзуллоҳ домла Абдулҳамидов, Ал-Азҳар шайхлари Аҳмад Абдулмунъим ва Иброҳим Муҳаммад ҳакамлар ҳайъати сифатида баҳолаб бормоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Youtube | Facebook | Instagram
#Араб_тили

Араб тили байрамига бағишланган кўргазма ташкил этилди

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтди.

• Тадбир доирасида хаттотлик, араб тили ва балоғат фанига оид китоблар ҳамда араб диёрлари миллий таомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

“Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов тил байрамида иштирок этаётган ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, проректорлар Тоҳир Эвадуллаев, Жаҳонгир Рўзиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Муҳаммадамин Насриев ва бошқа меҳмонларни кўргазма билан таништирди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Youtube | Facebook | Instagram